RASMIY.UZ | Официальные новости
13.2K subscribers
1.47K photos
498 videos
75 files
530 links
Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди).
—Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади!
Саволлар бўлса: @Javohir2954444
Download Telegram
Матбуот анжумани

Аввал хабар берилганидек, бугун соат 10:00 да Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида матбуот анжумани ўтказилади.

ОАВ, журналист, блогер ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкин.
Ачаря (Acharya) университетига олий таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензия берилмаган

Ижтимоий тармоқларда Ачаря университетига қабул бўлиб ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик ушбу хусусий таълим муассасасига олий таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензия бермаган. Лицензия олгандан кейингина таълим фаолияти олиб бориши мумкин.
Tabaqalashtirilgan_@Talim_Live.pdf
388.6 KB
⚡️TABAQALASHTIRILGAN KONTRAKT MIQDORI

56.7 ball yuqori, o'tish balliga 4 balldan ko'proq yetmay qolganlar uchun.

Yoʻnalishga qarab, 8 dan 20 barobargacha to'laysiz!
⚡️Imtihondan o'tgan talabalar endi nima qilishadi?

✔️ O'qishni ko'chirish imtihonlarida yetarli ball to'plagan talabgorlar endilikda o'qishlari ko'chirishga tavsiya etilgan oliygoh telegram kanalini kuzatib borishlari tavsiya etiladi.

Sababi oliygohlar qachondan boshlab aloqa xati berishlarini rasmiy sahifalarida e'lon qilishadi va o'sha sanadan boshlab aloqa xatini olish uchun oliygohga borishingiz lozim bo'ladi.

Aloqa xatini olganidan so'ng, talabgor talab qilingan hujjatlarni to'liq holatda o'z vaqtida o'qishini ko'chirgan oliygohga taqdim eta olmasa, uning "perevodi" rad etiladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Китобда катта массштабли тренинг ўтказилди

"Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва истиқболдаги режаларни белгилаб олиш" мавзусида ўтказилаётган ўқув- семинарнинг Китоб туман босқичига старт берилди.
Президентимиз тадбиркорларга алоҳида мурожаат билан чиқди.

Сўнгги етти йилдаги солиқ ислоҳотлари, тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 120 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди. Мана бугун ҳам жуда катта қулайликлар берилмоқда.

Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади”, деган гап бор.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда “хуфиёна иқтисодиёт”нинг улуши 40 фоиз атрофида. Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз.

Лекин солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга биз албатта муросасиз бўламиз.

Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари ҳам бош бўлиб, бундай “нопок” ишбилармонлар сафларида бўлишига йўл қўймаса, ўйлайманки, “хуфиёна иқтисодиёт” улушини карра-карра қисқартирамиз
”, - деди давлатимиз раҳбари.
⚡️Қашқадарёда 1200$ АҚШ доллар маош оладиган ўқитувчилар сони ортаётгани рост

(Ота-оналардан деярли кўп норозилик, таълимни айблаш, таълимдаги устозларни айблаш, ўқитувчиларни ичида ҳам айримлари ўз иши қолиб, иғво билан шуғулланишга ўтиб кетганлари ҳам йўқ эмас).

Давлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчи эъзозланмоқда. "Мажбурий меҳнат", "ўқитувчи ва пахта сиёсати" ва кўл билан санаб улгурмайдиган кўп танқидий жараёнларга барҳам берилгани рост.

Мени қизиқтирган ҳолатлардан бири эса Қарши туманида фаолият юритаётган инглиз тили ўқитувчиси қарийб 1200 АҚШ доллари маош олар экан. Бир қатор халқаро сертификатлар ҳамда Вазир жамғармасидан ҳам ўз улушига эга бу ўқитувчини ёзмасиликни иложи ҳам йўқ. Ўқитувчи билан суҳбатлашганимда албатта самарали меҳнат ўз натижасини беришни такрор-такрор айтиб ўтди.

❗️Демак, ҳаракатда баракат. Сиз ҳам ҳаракат қилсангиз 1000 ва 2000 минг АҚШ доллари маош олишингиз мумкин.

Ушбу фаол, қаҳрамон ўқитувчи эса Қарши туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабини олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Сайёра Нурматовадир.

Қашқадарёликлар, Сиз каби устозлардан фахрланади.
-Ҳурмат ила, ўзим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг ҳудудда тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, тадбиркорлар билан сайёр қабул жараёнлари ҳамда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишда расмиятчиликка ва сансалорликка йўл қўйган мансабдор шахслар ҳақида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

Шунингдек, Бизнес-омбудсман девони ҳудудий шўбаси (Ш.Шодиев) ва вилоят прокуратураси (Б.Сайипов)га тадбиркорлар мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсларни сўзсиз жавобгарликка тортилишини таъминлаш тавсия этилган.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Қодиров администрациядаги лавозимлардан бирига ўтиши мумкин.

—Ўткир акани иқтидорли, тажрибали инсон сифатида ҳурмат қиламан. Келгусидаги фаолиятингизга омад тилайман.
Қарши шаҳридаги мактаблардан бирини барча ўқувчилари ОТМ талабаси бўлиш бахтига эришди

Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1-қалдирғочлари 100 фоизлик натижа билан берилган билим кўникма асосида юртимиздаги нуфузли олий таълим университетларига ҳамда Қуролли Кучлар Академияси ва Чирчиқ Олий Танк қўмондонлиги билим юрти талабаси бўлиш бахтига эришилган.

Маълумот учун: ушбу мактаб аниқ фанга ихтисослаштирилган мактаб бўлишига қарамасдан улар филология, журналистика ва бошқа йўналишларда ҳам юқори балл билан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганлигининг ўзи сифатли ва юқори билимга эга бўлган устозларнинг ва ўқувчи ёшларнинг меҳнати самарасидир.
Савол: Мен умумтаълим мактабида инглиз тилидан дарс бераман. Бу йил ўқув йили сўнгига қадар барча чет тили ўқитувчилари камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлиши керак дейишди. Бу қанчалик тўғри?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сонли Қарори қабул қилинган.

❗️Ушбу Қарорнинг 9-бандига асосан 2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.