RASMIY.UZ | Официальные новости
4.75K subscribers
1.02K photos
349 videos
34 files
377 links
Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди).
—Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади!
Саволлар бўлса: @Javohir2954444
Download Telegram
Channel name was changed to «Жавоҳир Рустамов|Ахборот хизмати раҳбари»
❗️Ўқитувчилардан битирувчилар бандлиги таъминлангани ҳақидаги ҳисоботларни талаб қилиш таъқиқланмоқда.

“Педагог мақоми тўғрисида”ги қонун билан, шунингдек қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги назарда тутиляпти:

▪️педагоглар фаолиятини асоссиз текшириш;
▪️ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
▪️касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиш;
▪️куз-қиш даврида ва байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш;
▪️товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.
#Талабаларга_улашинг

Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

“Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
🟢Қашқадарёда Иккинчи устозлар Миллий форумига старт берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мадҳия асосчиси ёд этилди...

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов, А. Орипов албомига ўзининг ижобий изоҳларини қайд этди ва А. Орипов музейида Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи У. Орипов билан бирга бўлди.

#Ажойиб👍