* * *
Дарахтдан тўкилди япроқлар,
Уволи кузакнинг бўйнида.
Мен сени соғиниб яшайман.
Сен эса ўзгалар қўйнида...
Ловуллаб кетади юрагим,
Мужгонлар тўкилар бир сафдан.
Бўғзимга қадалар нимадир,
Шеър ёзгим келади дафъатан.
Оқшомлар ороминг бузганда,
Беҳаё бўсаларнинг занги.
Сен ҳақда хаёлим тўзғитар,
Тўқнашса шишалар жаранги.
Ва сени учратиб қоламан,
Энг бебахт кунимнинг бирида.
Жилмайиб хотиржам айтасан:
– Унутинг, чек қўйинг барига.
Сўнг сени асранди муҳаббат
Асирдек ўйнатар сўзига.
Мен қайси шеъримни ўқийман,
Термулиб ишқимнинг кўзига.
Энг юксак туйғулар кафтидан
Орзулар тўкилди сездингми?
Сени деб яшайман бир умр,
Лаънатлаб синиққан севгимни...
Масиҳуллоҳ
Дарахтдан тўкилди япроқлар,
Уволи кузакнинг бўйнида.
Мен сени соғиниб яшайман.
Сен эса ўзгалар қўйнида...
Ловуллаб кетади юрагим,
Мужгонлар тўкилар бир сафдан.
Бўғзимга қадалар нимадир,
Шеър ёзгим келади дафъатан.
Оқшомлар ороминг бузганда,
Беҳаё бўсаларнинг занги.
Сен ҳақда хаёлим тўзғитар,
Тўқнашса шишалар жаранги.
Ва сени учратиб қоламан,
Энг бебахт кунимнинг бирида.
Жилмайиб хотиржам айтасан:
– Унутинг, чек қўйинг барига.
Сўнг сени асранди муҳаббат
Асирдек ўйнатар сўзига.
Мен қайси шеъримни ўқийман,
Термулиб ишқимнинг кўзига.
Энг юксак туйғулар кафтидан
Орзулар тўкилди сездингми?
Сени деб яшайман бир умр,
Лаънатлаб синиққан севгимни...
Масиҳуллоҳ
❤2❤🔥1
Наҳот бағринг тилинган эмас,
Элнинг дарди билинган эмас,
Ҳақорат — гар шул мамлакатда
Шеърларинг ман қилинган эмас.
Қора рўйхат боқсалар эди,
Қўлга кишан тақсалар эди.
Ҳеч бўлмаса ёзганларингни
Гулханларда ёқсалар эди.
Золимлари амалдан банги,
Халқ сукутда, улкан сабрда…
Ким ростгўйдир – қамоқда банди,
Ким ҳалолдир – ётар қабрда.
Ким жасурдир – ўққа учибди,
Ким ботирдир – қафасда барбод.
Уяласан – ҳануз тириксан,
Уяласан – сен ҳануз озод.
Дорга томон бошинг кўтарсанг,
Гулчамбарни ёпар оломон.
Кўкрагингни ўққа тутарсан,
Шақирлатиб тақарлар… унвон.
Карим Баҳриев
Элнинг дарди билинган эмас,
Ҳақорат — гар шул мамлакатда
Шеърларинг ман қилинган эмас.
Қора рўйхат боқсалар эди,
Қўлга кишан тақсалар эди.
Ҳеч бўлмаса ёзганларингни
Гулханларда ёқсалар эди.
Золимлари амалдан банги,
Халқ сукутда, улкан сабрда…
Ким ростгўйдир – қамоқда банди,
Ким ҳалолдир – ётар қабрда.
Ким жасурдир – ўққа учибди,
Ким ботирдир – қафасда барбод.
Уяласан – ҳануз тириксан,
Уяласан – сен ҳануз озод.
Дорга томон бошинг кўтарсанг,
Гулчамбарни ёпар оломон.
Кўкрагингни ўққа тутарсан,
Шақирлатиб тақарлар… унвон.
Карим Баҳриев
😢4❤3❤🔥1🔥1
***
На ҳаким, на ҳакам бўлар вақт,
Хотиралар - ширин шукуҳлар.
Унутилган одам тоабад
Унутганни туш кўриб ухлар.
Қадаҳсўзлар айтмас: “Алвидо”,
Мажнун бўлиб узлатда ёнмас.
Одамлардек яшайди мудом,
Мудом одамлардек яшолмас.
Неча баҳор ўтар нозанин,
Қаҳрланиб ўтар неча қиш.
Бахт - соғинчдан юрак тозариб,
Оловда ҳам ҳаловат топиш.
Умр-ку йўл, қайтмас изига,
Сочларини қировга бўяр.
Унутилган одам қизига
Унутганнинг исмини қўяр.
© Нурмуҳаммад Азиз
На ҳаким, на ҳакам бўлар вақт,
Хотиралар - ширин шукуҳлар.
Унутилган одам тоабад
Унутганни туш кўриб ухлар.
Қадаҳсўзлар айтмас: “Алвидо”,
Мажнун бўлиб узлатда ёнмас.
Одамлардек яшайди мудом,
Мудом одамлардек яшолмас.
Неча баҳор ўтар нозанин,
Қаҳрланиб ўтар неча қиш.
Бахт - соғинчдан юрак тозариб,
Оловда ҳам ҳаловат топиш.
Умр-ку йўл, қайтмас изига,
Сочларини қировга бўяр.
Унутилган одам қизига
Унутганнинг исмини қўяр.
© Нурмуҳаммад Азиз
❤3
***
Ота, азон чақир,
Овул уйқуда.
Аллоҳу Акбар, де тушлари учсин.
Яшил жойнамозда қирлар мизғийди,
Тонгги пучмоқлардан келар оқ кўчки.
Ота, азон чақир,
Овозингни сеп
Лаблари ёрилган тун роҳларига.
Нега бунча узоқ мафтун бўлдик, деб
Кўз бойлағич оқшом чироқларига.
Нигоҳим толдирди юлдуз - ёнарқурт
Кўксимизда ғижжак ҳислар тўлқини.
Аввал йиғлаётган онамни овут,
Кўрпага ўраб қўй укам устини.
Сўнгра азон чақир
Нафасим қайтди,
Субҳ шонларидан руҳимиз қонсин.
Бир ажиб оҳангда чақирган пайтинг
Аллоҳу акбар, деб
Овул уйғонсин.
Мадина Норчаева
Ота, азон чақир,
Овул уйқуда.
Аллоҳу Акбар, де тушлари учсин.
Яшил жойнамозда қирлар мизғийди,
Тонгги пучмоқлардан келар оқ кўчки.
Ота, азон чақир,
Овозингни сеп
Лаблари ёрилган тун роҳларига.
Нега бунча узоқ мафтун бўлдик, деб
Кўз бойлағич оқшом чироқларига.
Нигоҳим толдирди юлдуз - ёнарқурт
Кўксимизда ғижжак ҳислар тўлқини.
Аввал йиғлаётган онамни овут,
Кўрпага ўраб қўй укам устини.
Сўнгра азон чақир
Нафасим қайтди,
Субҳ шонларидан руҳимиз қонсин.
Бир ажиб оҳангда чақирган пайтинг
Аллоҳу акбар, деб
Овул уйғонсин.
Мадина Норчаева
❤2
ЗЕРИКИШ
Мен бошимни ўзим олиб кетаман,
Сойда оқизаман уни, майлига.
Фақат айтинг!
борми олам этаги,
Макон борми сизни эслатмайдиган?
Карбало даштида ётаман тўзғиб,
Юзимга ой кукун сепсин майдалаб.
Фақат чиқмайсизми ёнимдан ўсиб,
Замон борми сизни эслатмайдиган?
Семурғга юрагим берай ёлвориб,
Тақдиргамас, ёвуз қушга берай тан.
Фақат айтинг, кўкда ҳаловат борми,
Осмон борми сизни эслатмайдиган?
Мени эзмайдиган дақиқа қайда,
Кесак борми мени кесатмайдиган ?
Фақат сиз чиқасиз йўлимни пойлаб,
Имкон борми сизни эслатмайдиган?
Тилимни чайнадим, ўйдим кўзни ҳам,
Қулоғимга урдим заҳарли тикан.
Фақат кимга борай, айтинг, эй одам,
Инсон
борми
сизни
эслатмайдиган?!...
Иқбол Мирзо
Мен бошимни ўзим олиб кетаман,
Сойда оқизаман уни, майлига.
Фақат айтинг!
борми олам этаги,
Макон борми сизни эслатмайдиган?
Карбало даштида ётаман тўзғиб,
Юзимга ой кукун сепсин майдалаб.
Фақат чиқмайсизми ёнимдан ўсиб,
Замон борми сизни эслатмайдиган?
Семурғга юрагим берай ёлвориб,
Тақдиргамас, ёвуз қушга берай тан.
Фақат айтинг, кўкда ҳаловат борми,
Осмон борми сизни эслатмайдиган?
Мени эзмайдиган дақиқа қайда,
Кесак борми мени кесатмайдиган ?
Фақат сиз чиқасиз йўлимни пойлаб,
Имкон борми сизни эслатмайдиган?
Тилимни чайнадим, ўйдим кўзни ҳам,
Қулоғимга урдим заҳарли тикан.
Фақат кимга борай, айтинг, эй одам,
Инсон
борми
сизни
эслатмайдиган?!...
Иқбол Мирзо
❤2
О, бевалар!
Қандоқ йиғлашар!
Тизларига муштлашар.
О, йигитлар!
Қандоқ йиғлашар!
Овозларин ичига ютиб.
Сенинг на муштинг бор,
на тизинг,
Жаҳонни бузди
Менинг бу лаънати овозим.
Эшитмасман ўзим.
Йўлдош Эшбек
Қандоқ йиғлашар!
Тизларига муштлашар.
О, йигитлар!
Қандоқ йиғлашар!
Овозларин ичига ютиб.
Сенинг на муштинг бор,
на тизинг,
Жаҳонни бузди
Менинг бу лаънати овозим.
Эшитмасман ўзим.
Йўлдош Эшбек
МЕНИ УНГА…
Мени унга «бунда бор» деманг,
Дийдорингга ташна, зор деманг.
Аллақачон келар экан-у,
Йўл тўсармиш ғурур, ор деманг.
Майли, бунда мени бор денглар,
Қўлларида сайроқ тор денглар.
«Севилгандай нигоҳи сирли —
У тинч эмас, бир гап бор» денглар.
Кўзи қора, қуралай, тенгсиз,
Кокиллари бурама, денг Сиз.
Шундай ҳурилиқолар ерда
Сира ёлғиз юрама, денг Сиз.
Шунда ўзи излаб келади,
Ҳузуримга бўзлаб келади.
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
Мени унга «бунда бор» деманг,
Дийдорингга ташна, зор деманг.
Аллақачон келар экан-у,
Йўл тўсармиш ғурур, ор деманг.
Майли, бунда мени бор денглар,
Қўлларида сайроқ тор денглар.
«Севилгандай нигоҳи сирли —
У тинч эмас, бир гап бор» денглар.
Кўзи қора, қуралай, тенгсиз,
Кокиллари бурама, денг Сиз.
Шундай ҳурилиқолар ерда
Сира ёлғиз юрама, денг Сиз.
Шунда ўзи излаб келади,
Ҳузуримга бўзлаб келади.
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
❤3
* * *
Ота,
меҳнат дегани
бемаврид абр экан,
қора сочларингизга
ҳижжалаб қор элабди.
Она,
заҳмат дегани
қип-қизил шоир экан,
қаранг, пешонангизга
сатрлар қоралабди.
© Муҳиддин Абдусамад
Ота,
меҳнат дегани
бемаврид абр экан,
қора сочларингизга
ҳижжалаб қор элабди.
Она,
заҳмат дегани
қип-қизил шоир экан,
қаранг, пешонангизга
сатрлар қоралабди.
© Муҳиддин Абдусамад
❤1
АПРЕЛЬ
Ўн беш кунлик келинчак мисол
Апрель боғни буркабди гулга.
Кун кўрарга кетарканман лол
Яшаб ўтгим келади ҳар гал…
Отқулоқнинг соясида қув
Чигирткалар созлайди ҳуштак.
Тонгда кийган камзулни нуқул
Ечиб отгинг келади тушда.
Ризқ тотини туяман саҳар
Ўпкаланган ҳавони ҳидлаб.
Менга тақиқланган майсада
Маза қилиб ағанар итлар…
Қалдирғочлар найзаси оқар
сув юзини ўтади тараб.
Бунда бари бенуқсон, фақат
Подшо кўнглим ақлимга қарам.
Янги умид, кўҳна ғам – кўклам,
Қолгим келар мангу боладай.
Бунча гўзал яратдинг, Эгам!
Энди қандай ўлиб бўлади?!
✍️Рашид Хўжамов
Апрель, 2025
Ўн беш кунлик келинчак мисол
Апрель боғни буркабди гулга.
Кун кўрарга кетарканман лол
Яшаб ўтгим келади ҳар гал…
Отқулоқнинг соясида қув
Чигирткалар созлайди ҳуштак.
Тонгда кийган камзулни нуқул
Ечиб отгинг келади тушда.
Ризқ тотини туяман саҳар
Ўпкаланган ҳавони ҳидлаб.
Менга тақиқланган майсада
Маза қилиб ағанар итлар…
Қалдирғочлар найзаси оқар
сув юзини ўтади тараб.
Бунда бари бенуқсон, фақат
Подшо кўнглим ақлимга қарам.
Янги умид, кўҳна ғам – кўклам,
Қолгим келар мангу боладай.
Бунча гўзал яратдинг, Эгам!
Энди қандай ўлиб бўлади?!
✍️Рашид Хўжамов
Апрель, 2025
* * *
Ҳалима, уйғонгин,
Ҳалима, уйғон!
Мен сенга ярим тун қамар келтирдим.
Худо томондаги даричани оч,
Машрабдан қадимий дафтар келтирдим.
Ғамгинсан, маъюссан, паришондурсан,
Ғамни ўлдиргувчи заҳар келтирдим.
Хазинам йўқ дединг,
ночорман, дединг,
Лайлининг ганжидан гавҳар келтирдим.
Кел дединг, келмади,
энди ўзинг бор,
Болалик томонга сафар келтирдим.
Қушлар овозида соғинчинг қолган,
Булбулларга тўла саҳар келтирдим.
Руҳингни кузларга ўғирлатгандинг,
Сенга янги руҳи дилбар келтирдим.
Ўзингни зулматдан ажратиб ол, деб,
Унинг нигоҳидан назар келтирдим.
Ҳижрон аччиқлигин сезмайсан энди,
Мажнун дўконидан шакар келтирдим.
Ғам ема, эй менинг Зулайҳо кўнглим,
Ошиқ Юсуфингдан хабар келтирдим.
Ҳалима Аҳмад
Ҳалима, уйғонгин,
Ҳалима, уйғон!
Мен сенга ярим тун қамар келтирдим.
Худо томондаги даричани оч,
Машрабдан қадимий дафтар келтирдим.
Ғамгинсан, маъюссан, паришондурсан,
Ғамни ўлдиргувчи заҳар келтирдим.
Хазинам йўқ дединг,
ночорман, дединг,
Лайлининг ганжидан гавҳар келтирдим.
Кел дединг, келмади,
энди ўзинг бор,
Болалик томонга сафар келтирдим.
Қушлар овозида соғинчинг қолган,
Булбулларга тўла саҳар келтирдим.
Руҳингни кузларга ўғирлатгандинг,
Сенга янги руҳи дилбар келтирдим.
Ўзингни зулматдан ажратиб ол, деб,
Унинг нигоҳидан назар келтирдим.
Ҳижрон аччиқлигин сезмайсан энди,
Мажнун дўконидан шакар келтирдим.
Ғам ема, эй менинг Зулайҳо кўнглим,
Ошиқ Юсуфингдан хабар келтирдим.
Ҳалима Аҳмад
❤2
* * *
Тоғлар қорин ёз эритса.
Мени эслагин.
Деразангнн шамол чертса,
Мени эслагин.
Ёлғиз уйда чироқ ёқсанг.
Мени эслагин.
Юрагингни фироқ ёқса.
Мени эслагин.
Ҳажрингда зор юрганмни
Эслагин, дилдор.
Ҳаётингга кирганимни
Унутма зинҳор!
1965
© Хайриддин Салоҳ
Тоғлар қорин ёз эритса.
Мени эслагин.
Деразангнн шамол чертса,
Мени эслагин.
Ёлғиз уйда чироқ ёқсанг.
Мени эслагин.
Юрагингни фироқ ёқса.
Мени эслагин.
Ҳажрингда зор юрганмни
Эслагин, дилдор.
Ҳаётингга кирганимни
Унутма зинҳор!
1965
© Хайриддин Салоҳ
❤2
***
Алиф дедим, лом дедим,
Ер шарини жом дедим.
Ошиқлар бир яйрасин,
Ой, томчилаб том дедим.
Юлдуз учди, дил кўчди,
Чап кўксимдан гил кўчди.
Шафақ ёнган жойлардан,
Паға-паға кул кўчди.
Фалак нени ўйлади?
Машраб бир бор бўйлади
Ўв, дорлари рақс этиб,
Оғочлари куйлади.
Гарчи тупроқ, гарддайин,
Босилгайдир ошиқлар.
Доим баланд дорларга,
Осилгайдир ошиқлар.
Боши осмон аларнинг,
Ки заминда оёғи.
Муз устига қуёшнинг,
Кўчиб тушди бўёғи.
Дорлар ўтин бўлди-ё,
Энди қайтинг, ошиқлар.
Юрагимга ёнбошлаб
Ёсин айтинг, ошиқлар.
Қаҳрамон Эшмурод
Алиф дедим, лом дедим,
Ер шарини жом дедим.
Ошиқлар бир яйрасин,
Ой, томчилаб том дедим.
Юлдуз учди, дил кўчди,
Чап кўксимдан гил кўчди.
Шафақ ёнган жойлардан,
Паға-паға кул кўчди.
Фалак нени ўйлади?
Машраб бир бор бўйлади
Ўв, дорлари рақс этиб,
Оғочлари куйлади.
Гарчи тупроқ, гарддайин,
Босилгайдир ошиқлар.
Доим баланд дорларга,
Осилгайдир ошиқлар.
Боши осмон аларнинг,
Ки заминда оёғи.
Муз устига қуёшнинг,
Кўчиб тушди бўёғи.
Дорлар ўтин бўлди-ё,
Энди қайтинг, ошиқлар.
Юрагимга ёнбошлаб
Ёсин айтинг, ошиқлар.
Қаҳрамон Эшмурод
* * *
Олисни кўзлаган қанчасин жойи
Тубсизлик ул дам.
Кун келар ва изсиз бўларман ғойиб
Ер узра мен ҳам.
Курашган, куйлаган, ёнган қотар муз -
Ҳер неки ҳосил. -
Мендаги сокин сас, чарақлаган кўз,
Сочим жилоси.
Кун ташвиши билан кечади дунё,
Нон излаб бадар.
Ҳаммаси жойида - йўқ эдим гўё
Шу кунга қадар!
Гўдакдек фикрни ўзгартиб жуда,
Гинасиз буткул,
Севимли лаҳзалар камин ўтида
Ёниб, бўлар кул. -
Ўрмонзор, қўнғироқ, кечган қишлоқда
Ҳар бир қарич эн,
Тирик ва ҳақиқий ушбу тупроқда
Яшаётган - Мен!
Хеш ва ётлар - шафқат қилмай ҳеч қачон
Этганлар ғариб,
Келдим талаб қилиб сизлардан иймон,
Севги тиланиб.
Кечаму кундузим, изҳорим, ёзмам,
Ҳақгўй ул бошим,
Оғир ғамлар ила ақлдан озган
Йигирма ёшим,
Манглайга битилган тақдир азалим,
Узрим, сурурим,
Қолипга сиғмаган нозик ҳисларим,
Чексиз ғурурим,
Воқеалар сабаб - тўйдирган жондан -
Ўнгиму сўлим...
- Тингланг! - Тағин мени севинг, қачондир
Қучаркан ўлим.
Марина Цветаева
Олисни кўзлаган қанчасин жойи
Тубсизлик ул дам.
Кун келар ва изсиз бўларман ғойиб
Ер узра мен ҳам.
Курашган, куйлаган, ёнган қотар муз -
Ҳер неки ҳосил. -
Мендаги сокин сас, чарақлаган кўз,
Сочим жилоси.
Кун ташвиши билан кечади дунё,
Нон излаб бадар.
Ҳаммаси жойида - йўқ эдим гўё
Шу кунга қадар!
Гўдакдек фикрни ўзгартиб жуда,
Гинасиз буткул,
Севимли лаҳзалар камин ўтида
Ёниб, бўлар кул. -
Ўрмонзор, қўнғироқ, кечган қишлоқда
Ҳар бир қарич эн,
Тирик ва ҳақиқий ушбу тупроқда
Яшаётган - Мен!
Хеш ва ётлар - шафқат қилмай ҳеч қачон
Этганлар ғариб,
Келдим талаб қилиб сизлардан иймон,
Севги тиланиб.
Кечаму кундузим, изҳорим, ёзмам,
Ҳақгўй ул бошим,
Оғир ғамлар ила ақлдан озган
Йигирма ёшим,
Манглайга битилган тақдир азалим,
Узрим, сурурим,
Қолипга сиғмаган нозик ҳисларим,
Чексиз ғурурим,
Воқеалар сабаб - тўйдирган жондан -
Ўнгиму сўлим...
- Тингланг! - Тағин мени севинг, қачондир
Қучаркан ўлим.
Марина Цветаева
❤1⚡1🕊1
Сен азиз бошингни кўксимга қўйдинг,
Мен мағрур бошимни оёқларингга.
Сен менинг юрагим уришин туйдинг,
Мен тўйиб тикилдим қароқларингга.
Энди сенинг бошинг тошдан қаттиқроқ,
Менинг учрашишга ҳафсалам йўқроқ.
Сен ёмғирли йўлда пинжимга кирдинг,
Мен сенинг белингдан қучардим маҳкам.
Бўса олганимда келарди кулгинг,
Қўшилиб кулардим ўшанда мен ҳам.
Энди сенинг ғамгин пайтларинг кўпроқ,
Менинг жилмайишга ҳафсалам йўқроқ.
Сен тунда сим қоқиб сирлашар эдинг,
Мен нома ёзардим самимий, далли.
Муҳаббат тилида тиллашар эдик,
Беғубор сўзларинг эслайман ҳали...
Энди сенинг тилинг анча аччиқроқ,
Менинг сўзлашишга ҳафсалам йўқроқ.
О, маҳзун оқшомлар, сокин хиёбон,
Кўча чироғию куйли фаввора...
Сен ўша кўчадан ўтарсан мудом,
Мен ҳам ўтаяпман бир неча бора.
Сен менга қайрилиб боқмайсан бироқ,
Менинг чорламоққа ҳафсалам йўқроқ.
Биз аниқ билардик бир-биримизсиз
Узоқ яшолмасдик, фироқ кўйида.
Биз узоқ жойларга йўқолдик изсиз,
Сен қирда, мен эса дарё бўйида.
Энди сенинг ҳаёт тажрибанг кўпроқ,
Менинг ҳаётга ҳам ҳафсалам йўқроқ.
Шеърлар ўқир эдик, ёзардик ғализ,
Сўз билан чизардик дунё суратин.
Худо тинглар эди осмонда ёлғиз,
Иккита бўлажак шоир суҳбатин.
Энди сенинг гўзал шеърларинг кўпроқ,
Менинг ўқимоққа ҳафсалам йўқроқ.
Бек АЛИ
Мен мағрур бошимни оёқларингга.
Сен менинг юрагим уришин туйдинг,
Мен тўйиб тикилдим қароқларингга.
Энди сенинг бошинг тошдан қаттиқроқ,
Менинг учрашишга ҳафсалам йўқроқ.
Сен ёмғирли йўлда пинжимга кирдинг,
Мен сенинг белингдан қучардим маҳкам.
Бўса олганимда келарди кулгинг,
Қўшилиб кулардим ўшанда мен ҳам.
Энди сенинг ғамгин пайтларинг кўпроқ,
Менинг жилмайишга ҳафсалам йўқроқ.
Сен тунда сим қоқиб сирлашар эдинг,
Мен нома ёзардим самимий, далли.
Муҳаббат тилида тиллашар эдик,
Беғубор сўзларинг эслайман ҳали...
Энди сенинг тилинг анча аччиқроқ,
Менинг сўзлашишга ҳафсалам йўқроқ.
О, маҳзун оқшомлар, сокин хиёбон,
Кўча чироғию куйли фаввора...
Сен ўша кўчадан ўтарсан мудом,
Мен ҳам ўтаяпман бир неча бора.
Сен менга қайрилиб боқмайсан бироқ,
Менинг чорламоққа ҳафсалам йўқроқ.
Биз аниқ билардик бир-биримизсиз
Узоқ яшолмасдик, фироқ кўйида.
Биз узоқ жойларга йўқолдик изсиз,
Сен қирда, мен эса дарё бўйида.
Энди сенинг ҳаёт тажрибанг кўпроқ,
Менинг ҳаётга ҳам ҳафсалам йўқроқ.
Шеърлар ўқир эдик, ёзардик ғализ,
Сўз билан чизардик дунё суратин.
Худо тинглар эди осмонда ёлғиз,
Иккита бўлажак шоир суҳбатин.
Энди сенинг гўзал шеърларинг кўпроқ,
Менинг ўқимоққа ҳафсалам йўқроқ.
Бек АЛИ
❤6⚡1🔥1
ИСТИСНО
Икки финжон қаҳва,
Одамлардан Сен,
Фасллардан баҳор...
Ойлардан апрел...
Биласан...
Келасан...
Туғилган куним...
Илло,
Туғилмаган кунимда ҳам кел.
Бир даста гул,
Бир дастхат китоб,
Бироз иқрор...
Бир оғиз хитоб...
Бахтлар боғлаб берилмагандек:
Келасан-у кетасан шитоб.
Унутишдан унар айрилиқ,
Яралардан яралади шеър
Ҳижолатдан чекдинг,
Чекиндинг...
Тутунлардан тараларди шеър.
Келмайсанми, ай келишган бахт,
Йигирмамдан саккиз йигирсам?..
Розимасман сендан, ўзимдан --
Тақвимимни ёлғиз ўгирсам.
Фасллардан баҳор...
Ғуссалардан Сен...
Ўзини аямай йиғлайди апрел.
Биламан...
Келмайсан...
Туғилган куним...
Илло...
Туғилмаган кунларимда кел...
Шоҳиста Эргашева
Икки финжон қаҳва,
Одамлардан Сен,
Фасллардан баҳор...
Ойлардан апрел...
Биласан...
Келасан...
Туғилган куним...
Илло,
Туғилмаган кунимда ҳам кел.
Бир даста гул,
Бир дастхат китоб,
Бироз иқрор...
Бир оғиз хитоб...
Бахтлар боғлаб берилмагандек:
Келасан-у кетасан шитоб.
Унутишдан унар айрилиқ,
Яралардан яралади шеър
Ҳижолатдан чекдинг,
Чекиндинг...
Тутунлардан тараларди шеър.
Келмайсанми, ай келишган бахт,
Йигирмамдан саккиз йигирсам?..
Розимасман сендан, ўзимдан --
Тақвимимни ёлғиз ўгирсам.
Фасллардан баҳор...
Ғуссалардан Сен...
Ўзини аямай йиғлайди апрел.
Биламан...
Келмайсан...
Туғилган куним...
Илло...
Туғилмаган кунларимда кел...
Шоҳиста Эргашева
❤6
МЕНИНГ ЎЖАР БОШИМ
Менинг ўжар бошим,
Мағрур бошимда,
Ҳар куни юз қилич синади, ота!
Эгилай дейман-у, бу бош бўйсунмас,
Яна узилиб ҳам тушмас жойидан.
Баъзида дўстларим, баъзан «катта»миз,
Хусусан, дарғазаб мухолифларим.
Баъзида пичирлаб, баъзан баралла —
«Бу ўжар болани,
Мағрур болани
Болталамоқ керак, — дерлар, пойидан!»
На бошим кесилар,
Узилмас пойим.
Бу қандай синоат, айтгин, отажон?
«Болам, унутмагил, сенинг зуваланг,
Олингандир ЎЖАР
ЎЗБЕК ЛОЙИДАН!»
Ислом Ҳамро
Менинг ўжар бошим,
Мағрур бошимда,
Ҳар куни юз қилич синади, ота!
Эгилай дейман-у, бу бош бўйсунмас,
Яна узилиб ҳам тушмас жойидан.
Баъзида дўстларим, баъзан «катта»миз,
Хусусан, дарғазаб мухолифларим.
Баъзида пичирлаб, баъзан баралла —
«Бу ўжар болани,
Мағрур болани
Болталамоқ керак, — дерлар, пойидан!»
На бошим кесилар,
Узилмас пойим.
Бу қандай синоат, айтгин, отажон?
«Болам, унутмагил, сенинг зуваланг,
Олингандир ЎЖАР
ЎЗБЕК ЛОЙИДАН!»
Ислом Ҳамро
❤3
Мен сени инжитмайман
Ва лекин тинчитмайман...
Чарх уриб, бўз тўрғайдай бўзлашим бор бошингда
Эй, сочларинг тўлқини тун сингари сим-сиёҳ,
Хол каби пайдо бўлгум ёноғинг ё қошингда
Эй, изларинг ғубори кўзларимга тўтиё...
Саратонда сел бўлиб,
Лолазор яратгайман.
Қаҳратонда ел бўлиб,
Гул атрин таратгайман.
Йўл юриб, чўллаб қолсанг, Шилдирагум булоқдай.
Ёки даштга йўл солсанг,
Ястангайман ўтлоқдай.
Истаб қолсанг соябон,
Мен дарров чинор бўлгум,
Чўмар бўлсанг ногаҳон,
Мен дарров анҳор бўлгум.
Кезар бўлсанг боғингда,
Пичирлагум мисли барг,
Куйиб сенинг доғингда,
Бўлмасайдим жувонмарг...
Бу дунёда ҳеч ким йўқ сенга мендай маҳлиё,
Умидим бор қарагунг ахийри қиё-қиё...
Эпкин бўлиб саҳарда,
Гулзорингда кезурман.
Қўшиқларим авж парда,
Ғунчаларинг узурман.
Насим каби сездирмай,
Кипригингга тўқингум.
Озор бермай, бездирмай,
Суратингга чўқингум...
Қуш бўлиб қочар бўлсанг, тарлон бўлиб қувгайман,
Тоғларда шаршарадек ғуборингни ювгайман.
Ҳар мушкул, ҳар хатарда, ҳар балодан сақлагум,
Қайрилсанг-қайрилмасанг, ўлгунча ардоқлагум.
Тонг пайти юлдуз мисол, оқ сийнангда ёнгайман,
Ёмғирда камалакдай, юз рангда товлангайман,
Кўркингга тикилгайман то кўзимда бор зиё,
Ўзинг билмайсан, сенда шунчалар меҳри гиё!
Мен сени тинчитмайман
Ва лекин инжитмайман...
Миртемир
Ва лекин тинчитмайман...
Чарх уриб, бўз тўрғайдай бўзлашим бор бошингда
Эй, сочларинг тўлқини тун сингари сим-сиёҳ,
Хол каби пайдо бўлгум ёноғинг ё қошингда
Эй, изларинг ғубори кўзларимга тўтиё...
Саратонда сел бўлиб,
Лолазор яратгайман.
Қаҳратонда ел бўлиб,
Гул атрин таратгайман.
Йўл юриб, чўллаб қолсанг, Шилдирагум булоқдай.
Ёки даштга йўл солсанг,
Ястангайман ўтлоқдай.
Истаб қолсанг соябон,
Мен дарров чинор бўлгум,
Чўмар бўлсанг ногаҳон,
Мен дарров анҳор бўлгум.
Кезар бўлсанг боғингда,
Пичирлагум мисли барг,
Куйиб сенинг доғингда,
Бўлмасайдим жувонмарг...
Бу дунёда ҳеч ким йўқ сенга мендай маҳлиё,
Умидим бор қарагунг ахийри қиё-қиё...
Эпкин бўлиб саҳарда,
Гулзорингда кезурман.
Қўшиқларим авж парда,
Ғунчаларинг узурман.
Насим каби сездирмай,
Кипригингга тўқингум.
Озор бермай, бездирмай,
Суратингга чўқингум...
Қуш бўлиб қочар бўлсанг, тарлон бўлиб қувгайман,
Тоғларда шаршарадек ғуборингни ювгайман.
Ҳар мушкул, ҳар хатарда, ҳар балодан сақлагум,
Қайрилсанг-қайрилмасанг, ўлгунча ардоқлагум.
Тонг пайти юлдуз мисол, оқ сийнангда ёнгайман,
Ёмғирда камалакдай, юз рангда товлангайман,
Кўркингга тикилгайман то кўзимда бор зиё,
Ўзинг билмайсан, сенда шунчалар меҳри гиё!
Мен сени тинчитмайман
Ва лекин инжитмайман...
Миртемир
❤6
ИЛОВA
Эрта ёғиб қўйиб қор — доним сомонда қолди,
Отмадим нега бир бор — ўқим камонда қолди.
Бу дунёнинг лойидан тегиб қолди этакка,
Ёшлик — виждон беғубор, қадим замонда қолди.
Яхшиларнинг ичида мен излаган одам йўқ,
Бўлмадим батамом хор, илинж ёмонда қолди.
Ўйлардим: гар от солсам, ярим дунё меники,
Шошни кўзлаган тулпор, чарчаб довонда қолди.
Кесишга ва осишга xўп ўнғай мағрур бошим —
Ҳар қадамда юзта дор, қандай омонда қолди?
Бошимга бало бўлди билганларим барчаси,
Қалбга кирмади зинҳор, «Мусҳаф» жавонда қолди.
Ичим-шайтон уяси, «мунофиқ» дер билганлар,
Биров дер мени «диндор», номим талонда қолди.
Қирқ йил қалбни қамчилаб, қисмат қилди қонталаш,
Чандиғи бўлсин тумор, заҳми товонда қолди.
Ҳар саҳар қайларгадир кетмоқ истайди кўнгил,
Тўрт томоним ҳам девор, Қиблам қаёнда қолди?
Қумда ётган балиқдай дунёга мос тушмадим,
Aжрим Раҳим ва Қаҳҳор — Ўзи томонда қолди.
Хўп валақлаб биронта дардимни шарҳлолмадим,
Баттар бўлди дил афгор, додим забонда қолди.
Эрта ёғиб қўйди қор...
Одил Оға
Эрта ёғиб қўйиб қор — доним сомонда қолди,
Отмадим нега бир бор — ўқим камонда қолди.
Бу дунёнинг лойидан тегиб қолди этакка,
Ёшлик — виждон беғубор, қадим замонда қолди.
Яхшиларнинг ичида мен излаган одам йўқ,
Бўлмадим батамом хор, илинж ёмонда қолди.
Ўйлардим: гар от солсам, ярим дунё меники,
Шошни кўзлаган тулпор, чарчаб довонда қолди.
Кесишга ва осишга xўп ўнғай мағрур бошим —
Ҳар қадамда юзта дор, қандай омонда қолди?
Бошимга бало бўлди билганларим барчаси,
Қалбга кирмади зинҳор, «Мусҳаф» жавонда қолди.
Ичим-шайтон уяси, «мунофиқ» дер билганлар,
Биров дер мени «диндор», номим талонда қолди.
Қирқ йил қалбни қамчилаб, қисмат қилди қонталаш,
Чандиғи бўлсин тумор, заҳми товонда қолди.
Ҳар саҳар қайларгадир кетмоқ истайди кўнгил,
Тўрт томоним ҳам девор, Қиблам қаёнда қолди?
Қумда ётган балиқдай дунёга мос тушмадим,
Aжрим Раҳим ва Қаҳҳор — Ўзи томонда қолди.
Хўп валақлаб биронта дардимни шарҳлолмадим,
Баттар бўлди дил афгор, додим забонда қолди.
Эрта ёғиб қўйди қор...
Одил Оға
❤3
ТОШБУ
Чайирсан, чечансан, чучуксан сўзсиз,
Эртакдай эзгусан, булоқ янглиғ пок.
Кўз ололмас ҳатто илғаса кўзсиз,
Ҳолбуки мунглуғсан.
Ғамдан кўксинг чок.
Ёр жангга жўнаркан:
«Бўшашма», — девди,
Бўшашган пайтда ҳам бўлолдинг тетик.
Билардинг — у сени жонидек севди,
Эгнингда калта тўн, оёқда этик,
Кўнгил қўйдинг суюк пахтазорингга,
Жўякларда қолдинг қош қорайгунча.
Тер тўкиб кўз тикдинг ўз девкорингга,
Вафо бўлса агар, бўлур-да шунча!
Бурмалик кўйлак ҳам, нимча-ю ғижим,
Сирғалар сандиққа тушди.
Бардош бу...
Хилватда ёш тўкдинг ёмғирдай сим-сим,
Кейин йиғи ҳам тарк.
Бош бўлдинг, Тошбу...
Ўн жувонга бошлиқ — кўп ҳам осонмас,
Тун оғир ва узун, бўлар эдинг хун.
Бу тўй кунидаги қувноқ жавлонмас,
Тер тўкдинг ҳам ўзинг, ҳам эринг учун.
Қиров кетмасидан ташидинг ўғит,
Тўқилтоқ арава — уловинг эшак.
Ўн жувон измингда — маслаҳат, ўгит,
Дарддошлик ҳам оғир, кўп оғир бешак.
Ўз бўйнингда эди сув, ўтоқ, чопиқ,
Эсда турмас эди соч тараш ҳатто.
Шўх ҳисларга қалбинг дарчаси ёпиқ,
Кулиб қараганга жўн қараш ҳатто.
Далага эргашар икки боланг ҳам,
Бири чой қайнатар, бири ташир сув.
Эркак меҳнатига кўникдинг кам-кам,
Бу ҳам жанг эди-да, қаттол жанг, Тошбу!
Ҳар қалай қайнашдан қолган йўқ қозон,
Ўртада қуюқми, суюқми — ёвғон.
Бувак ҳам, гўдак ҳам бўлмади хазон,
Бадном этолмади бирор қинғир жон.
Косанг тоза, ҳалол, бутун ва беюқ,
Қорахат, ним қаҳат сололмади чанг.
Жамолингга ҳар гал суқулолмай суқ:
— Бунча тошбағир! — деб бадар кетди ганг.
Толейинг бор эмиш, толе ёр эмиш,
Келди ахир жангчи: бас деб, шум фироқ.
Ўпкасида мошдек ўқ ҳам бор эмиш,
Тирсакдан бир қўл йўқ:
Сендан ғаш йироқ.
Сени сал хўрлаган сира инсонмас,
Кўзларингда ғурур ва бахтдан ёш бу.
Сенсиз Ўзбекистон — Ўзбекистонмас,
Сенсиз кенг жаҳон ҳам сира жаҳонмас, Тошбу!
Миртемир
Чайирсан, чечансан, чучуксан сўзсиз,
Эртакдай эзгусан, булоқ янглиғ пок.
Кўз ололмас ҳатто илғаса кўзсиз,
Ҳолбуки мунглуғсан.
Ғамдан кўксинг чок.
Ёр жангга жўнаркан:
«Бўшашма», — девди,
Бўшашган пайтда ҳам бўлолдинг тетик.
Билардинг — у сени жонидек севди,
Эгнингда калта тўн, оёқда этик,
Кўнгил қўйдинг суюк пахтазорингга,
Жўякларда қолдинг қош қорайгунча.
Тер тўкиб кўз тикдинг ўз девкорингга,
Вафо бўлса агар, бўлур-да шунча!
Бурмалик кўйлак ҳам, нимча-ю ғижим,
Сирғалар сандиққа тушди.
Бардош бу...
Хилватда ёш тўкдинг ёмғирдай сим-сим,
Кейин йиғи ҳам тарк.
Бош бўлдинг, Тошбу...
Ўн жувонга бошлиқ — кўп ҳам осонмас,
Тун оғир ва узун, бўлар эдинг хун.
Бу тўй кунидаги қувноқ жавлонмас,
Тер тўкдинг ҳам ўзинг, ҳам эринг учун.
Қиров кетмасидан ташидинг ўғит,
Тўқилтоқ арава — уловинг эшак.
Ўн жувон измингда — маслаҳат, ўгит,
Дарддошлик ҳам оғир, кўп оғир бешак.
Ўз бўйнингда эди сув, ўтоқ, чопиқ,
Эсда турмас эди соч тараш ҳатто.
Шўх ҳисларга қалбинг дарчаси ёпиқ,
Кулиб қараганга жўн қараш ҳатто.
Далага эргашар икки боланг ҳам,
Бири чой қайнатар, бири ташир сув.
Эркак меҳнатига кўникдинг кам-кам,
Бу ҳам жанг эди-да, қаттол жанг, Тошбу!
Ҳар қалай қайнашдан қолган йўқ қозон,
Ўртада қуюқми, суюқми — ёвғон.
Бувак ҳам, гўдак ҳам бўлмади хазон,
Бадном этолмади бирор қинғир жон.
Косанг тоза, ҳалол, бутун ва беюқ,
Қорахат, ним қаҳат сололмади чанг.
Жамолингга ҳар гал суқулолмай суқ:
— Бунча тошбағир! — деб бадар кетди ганг.
Толейинг бор эмиш, толе ёр эмиш,
Келди ахир жангчи: бас деб, шум фироқ.
Ўпкасида мошдек ўқ ҳам бор эмиш,
Тирсакдан бир қўл йўқ:
Сендан ғаш йироқ.
Сени сал хўрлаган сира инсонмас,
Кўзларингда ғурур ва бахтдан ёш бу.
Сенсиз Ўзбекистон — Ўзбекистонмас,
Сенсиз кенг жаҳон ҳам сира жаҳонмас, Тошбу!
Миртемир
❤3🔥2
Кумуш — бу туш,
Отабек — ўтрик.
Марғилонда ўтмаган улар.
Қодирий йўқ.
«Дўстлари» тирик,
Ўз халқини «сотмаган» улар.
Улар яқин, улар халққа дўст.
Хиёнатни билмаган улар.
Ўтмиш — бу тун.
Ўтган янги кун —
Йўқлар, дўстни сотмаган улар...
Бир сир аён,
Меҳробдан чаён,
Чиқиб чақди элнинг юрагин.
Бирда марддан,
Бирда номарддан,
Қодирийнинг руҳин сўрадим.
Тарих — ёлғон.
Тарих — риёкор.
Раъно — бу туш.
Анвар бўлмаган.
Бўлса қани?!
Тарих - жим, соқов.
Чаёнлари ҳали ўлмаган...
Ислом Ҳамро
Отабек — ўтрик.
Марғилонда ўтмаган улар.
Қодирий йўқ.
«Дўстлари» тирик,
Ўз халқини «сотмаган» улар.
Улар яқин, улар халққа дўст.
Хиёнатни билмаган улар.
Ўтмиш — бу тун.
Ўтган янги кун —
Йўқлар, дўстни сотмаган улар...
Бир сир аён,
Меҳробдан чаён,
Чиқиб чақди элнинг юрагин.
Бирда марддан,
Бирда номарддан,
Қодирийнинг руҳин сўрадим.
Тарих — ёлғон.
Тарих — риёкор.
Раъно — бу туш.
Анвар бўлмаган.
Бўлса қани?!
Тарих - жим, соқов.
Чаёнлари ҳали ўлмаган...
Ислом Ҳамро
❤3