Rais Buva
41.5K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Четга “евро позиция” қилиб, аирбеглари билан, арзон нархларда сотганнан кейин оладида...
Ўз халқига отнинг кетидек нархлар ва паст сифат. Бу ҳам етмагандек сунъий навбат ва палакат "шапка" балосини яна тиклашяпти булар.

Четдаям ўз халқингга сотаётгандек нарх ва "сифатда" сот-чи - ялингсангам биров олмайди... Дейдиган одам йўқ.

Айтмоқчи. Авваллариям қоғозда четга фалон мингта авто экспорт қилинди деб, секин орқаворотдан ўша машиналар қимматроғига ўзимизда қайта сотилармиди? Қоғозда экспорт борми-бор, машина эса сотиляпти, онасини эмсин, дегандек... Ўзбек чидоуради, далшье босоуринглар.

P.S. Юқоридаги 2,3 рақамни ўртасидаги вергулни опташап, "23 баробар ошди" деппўёурмапсиларда?! Биров текшириб ўтирармиди... Мабодо текширамиз дейишса - безрайиб "Ўўў бу давлат сири" деппўёурасизлар.

@RaisBuva
"ISHONCH" энди Хоразмда!

Бугун, 25 июнь Урганч шаҳрида "ISHONCH" дўконлар тармоғининг янги савдо филиали иш бошлади.

Эндиликда Урганч аҳолиси ҳам ISHONCHдан керакли маиший техника, уй-рўзғор буюмлари, телефон, компьютер, мебеллар, сантехника ва қурилиш материаллари каби 7000 хилдан ортиқ турдаги маҳсулотларни фақат паспорт асосида (буджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар) муддатли тўловга харид қилишлари мумкин.

Ҳа айтгандай, тез кунларда "ISHONCH"нинг янги савдо филиаллари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам очилади.

Телеграм канал: @ishonchsavdo
Иқлим ўзгаришига мослашиш учун Жахон банки орқали "Яшил иқлим" фондидан аввалроқ 14 млн. доллар олган эканмиз. Бу сафар ҳам камида 10 млн. $ олинди шекилли...

Миндеее ўйлаб қарасам, менга шу пайтгача биров – Манг, моноу пулни ё ёрдамни оппўйин, иқлимга мослашволинг, хоппи?! – демаганакан.

Қизиқ, бутун мамлакатга ажратилаётган шунча миллионлаб доллар эвазига кимлар иқлимга мослашяптийкин-а...

@RaisBuva
"Инглиз тилини ўрганинг, ёки шу давлатда бутун умр қоласиз!"

Колхоздошлардан жиловланмаган маркетинг.

@RaisBuva
Бугун Матбуот ва ОАВ ходимлари куни экан. Ушбу байрам муносабати минан колхозимиз ривожига озми-кўпми ўз хиссасини қўшиб келеккон гузаримизнинг барча журналист, блогер ва ОАВ ходимларини чин дилдан “муракабод” этаман!

Жичча атаппўйган (пландан ортган) деҳқончилигимиз бор эди. Шуни совға тариқасида қабул қиппўёурасизлар. Жа кўйнилар бўмаса, сотворарсизлар. Ҳозир 1 қоп сабзини пулига “Ойпон”ди охиргисидан берса керак, чамамда...

Баланд-парвоз гапларга нўноқман, шу сабаб қисқа қиламан: Доим холис бўлинглар. Аламингиз эмас, қаламингиз ўткир бўлсин. Босингизлар!

P.S. Фақат ўша гап гап, эхиятўлоурасизлар. Зеро колхозимизда сўз эркинлиги кафолатланган.
...сўздан кейинги эркинлик эмас.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта дарахтларни кесиб, ўрнига 4 туп арча санчиб қўяётган амалдорларни (бутун уруғ-аймоғини қўшиб) яхшилаб дуо қиппўямиз.

@RaisBuva
Бу йил 4 гектар ерга сабзи экканман, боя кундузи далада ўшани йиғятўдим. Mobiuz дан бир йигит жазирамада эринмасдан шийпонга келиб, кечаги байрам минан табриклаб, қизил пакетча топшириб кетти, барака топкур...

Хой, шошма, кўк чойни бакалажкага қўйиб, ипга бейлаб, аноу тутни тегидаги ариққа оқизиппўйганман, ашиндан бир пиёла ичиб кет, болам - дейишимга қарамай, Узр раис, хизматчилик - деб кетиб қолди.

Mobiuz жамоасига эътибор учун раҳмат!

@RaisBuva
Ноёб кадр. Коррупционер қушлар халқ йўлларини ўпиришмоқда.

P.S. Демак яқинда Давлат Автомобил йўллари қўмитаси имомдан бежиз хафа бўлишмаган. Аслида нобоп йўлларимизга ҳалол-пок амалдорларимиз эмас, манави ғаламис қушлар айбдоракан...

(Foto: Umid Pardayev).

@RaisBuva
Миндеее ўйлаб қаралса, ҳайвонот дунёси бизга жуда кўп талофатлар келтиряпти экан.

Бир қарасанг каламуш, юмронқозиқ, кўрсичқонлар сув омборини кемиришса, яна бир қарасанг лаққалар кўприкларни қулатишса... Мана энди коррупционер кабутарлар асфальтларимизни "туя" қилишмоқда...

@RaisBuva
Фақат ўтган 26 йил эмас, ҳозирги вақтдаги камчиликларниям аста-аста тан олаётган амалдорларга қарабтуриб, Мен: -

@RaisBuva
Бугун ва эртага Тошкентда ҳарорат кундузи 39-41° даража иссиқ, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё томонларда эса атига +44° даража иссиқ бўларкан холос. Униқарая...

Шунчаки савол: Ушбу об-ҳаво маълумотларига ким ишонади?
(Пастдаги реакцияларни босиб, билдиринг)

👎 Ишонмайман, камида 54° иссиқ.

👍 Ишонаман, 40-44° иссиқлигига.

👆Менга фарқи йўқ. Чорвоқдаман.
"ISHONCH" энди Қашқадарёда!

28 июнь куни Қарши шаҳрида ўзининг 34-филиалини ишга туширган "ISHONCH" дўконлар тармоғининг 30 июнь куни Шаҳрисабзда ҳам 35-филиали очибди.

"ISHONCH" савдо марказларида маиший техникалар, қурилиш моллари, сантехника жиҳозлари, спорт анжомлари, смартфон ва ноутбуклар каби 7000 хилдан ортиқ маҳсулот мавжуд бўлиб, барини (буджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар) фақат паспорт билан келиб муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин.

Савдо марказидаги акциялар ва бонуслар ҳақида билиб бориш учун каналга аъзо бўлинг: @ishonchsavdo

"ISHONCH"га ишга кирмоқчи бўлганлар учун: @hrfmishonch

Батафсил: +99873 515 22 22
Колхозмизда коррупцияга қарши слишком шиддатли кураш кетяпти десам, ишонмовдинглар...

P.S. Энг катта коррупционер қўлга тушибди. Энди ривожланиб кетамиз.

@RaisBuva
Тик-Токни блоклашни оқибати.
Мана энди ўша ердаги дордан қочган ликир-ликирларни ТВга ҳайдаб келишяпти. Афсуски охирги пайтлар телевидениедан файз, салобат деган нарсалар йўқолиб, ТикТокдан фарқи бўмеқоляпти...

Метро ҳам ҳадеб бузилоуриб, йўловчилар чиқмеқўйди шекилли, шунга станцияга бир гуруҳ бемаза отарчиларни обкелиб, концерт беришни бошлашипти. Ишқилиб энди (палакат босиб) метро бирйўла юрмеқомасинда...

Овозиям жуда ёқимсизакан-ей буларни. Эрталаблари “Молоко, сут, қаймоооқ” деб бақириб юреккон Сапура холани довуши чиройлироқ, “слухи” эса буларникидан яхшироқ бўлса керак, оммалэ... Ҳозирги ёш авлод шунақа қўшиқ тинглаяптими шунда?

“Хўрланган метро” ёхуд “Овозингга от сакраб тепкурлар” рукнидан.

(Фото/видео: Жамшид Обидов)

@RaisBuva
Менимча бу рўйхатга боқиб, свет энг кўп қайси вилоятда ўчишиниям билвоса бўлади-ёв...

Энергетика вазирлиги шумлигини ташламаса, тез орада Хитойдан ўтиб кетамиз-ов...

Хазил-хазил билан-у, лекин ростдан ҳам Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан энг кўп шикоят келиб тушади электрдаги узулишлардан.

@RaisBuva
Одамларнинг шахсий машинасида тонировка қилиш пуллик қилинди...

Дарахтзорлар кесилиб, парклар хусусийлаштирилиб, сити-мити қилиб, ҳамма ёқ тақр ерга айлантириляпти...

Шу жазирамадаям ҳар куни, айниқса пешин маҳал электр 3-4 соат ўчириляпти...

Кўрилмаган яна қанақа шошилинч чоралар қолди?

@RaisBuva
Ўзгидромет бугун (4 июль) Фарғонада 34-39° даража иссиқ бўлишини айтган.

Ғаламис "Гугл погода" эса (бизнинг ҳақиқатгўй Ўзгидрометдан берухсат) бугун Қўқонда 48° иссиқ бўлганини кўрсатмоқда.

Балки Ўзгидрометдагилар Чорвоқдаги об-ҳавони назарда тутгандир.

P.S. Ўтган кунги сўровномада Ўзгидромет айтаётган об-ҳаво маълумотларига минглаб инсонлар ишонмаслигини билдирганди.

@RaisBuva
Бугун кундузи бино таблосидаги ҳарорат. Самарқанд, Каттақўрғон. No comment...

(Фото: Жавоҳир Ўктамович).

@RaisBuva
Аномал иссиқдан телефонга СМС кебётибди. Лекин уйга кирсанг куннинг айни қизиган пайти электр узиб қўйиляпти. Бунақа иссиқда кондиционер, вентиляторларсиз димиқиб шашлик бўбқолиш керакми?
Музлатгичдаги озиқ-овқатни-ку гапирмасаям бўлади...

Вилоятларда (бонус тариқасида) кундузи сувни ҳам ўчириб қўйишяпти.
#маззами

@RaisBuva
Шу вазирни калласи ишламасакан. Ҳа ўтироурмисанмиди безрайиб, худди курси онангни маҳрига тушгандек. Юзни эшак терисиданда қаттиқ қилиб, ҳайдасаям кетмаслик керак эди. Одамлар нолиб-нолиб кейин ўрганиб кетишарди.

Жаўмаса, майлисда давлат раҳбарига битта ваъда берворасан, тамом. Шу арзимаган нарсани деб шундоқ амални топширвориш шартмиди, барака топкур?

...дейдиган одам бўмаган шекилли.

@RaisBuva