Rahbar + huquqiy axborot
361 subscribers
6.78K photos
933 videos
25 files
4.95K links
Namangan viloyati hokimligi va Adliya boshqarmasining qonunchilikdagi so'nggi yangiliklarni ijrochilarga yetkazib beruvchi rasmiy kanali.

Savol va murojaatlar uchun:
@huquqiymurojaat_bot
Download Telegram
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ВАЗИФАЛАР АМАЛИЙ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

2020 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Халқ таълими тизимининг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида глобал хавф сифатида бутун дунёни қамраб олган, хусусан, мамлакатимиз ҳаётида ҳам барча соҳаларга ўз таъсирини ўтказаётган пандемия шароитида мактабларда узлуксиз таълимни ташкил этиш ва узвийликни таъминлаш, дарс жараёнларини оқилона йўлга қўйиш билан боғлиқ ғоят долзарб ва устувор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, пандемия шароитида ҳар бир мактаб биносини карантин қоидалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўқув жараёнларига тайёрлаш юзасидан, бунинг учун секторлар ҳудудларидан биттадан мактаб танлаб олиниб, ўқув семинарлар ўтказиш белгиланди. Шунга кўра Наманган вилояти бўйлаб жами 48 та умумтаълим мактабида ана шундай семинарлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шундай семинарлардан бири Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда санитария қоида ва меъёрлари (СанПин) талаблари асосида мактабда таълим жараёнларини самарали йўлга қўйиш, оқилона иш ташкил этиш, бу борада эътибор қаратиладиган жиҳатлар, хусусан, ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарни мунтазам дезинфиеция қилиш, синфхоналарни тез-тез шамоллатиш, ўқувчиларнинг тиббий ниқоб ҳамда ансисептик воситалардан мунтазам фойдаланишларини доимий назорат қилиш ва таълим жараёнига оид долзарб масалаларда батафсил сўз юритилиб, тушунчалар берилди.

Наманган шаҳар ҳокими сектори ҳудудидаги 18 та умумтаълим мактаблари директорлари, илмий бўлим мудирлари иштирок этган мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А. Иноятов, вилоят ҳокимининг ўринбосари П. Маткаримов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Н. Мусаев, вилоят ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Б. Таджиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими О. Йўлдошев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи В. Ражапов, вилоят ХТХТМОМ директори И. Раҳимов иштирок этдилар.

Қайд этиш жоизки, Наманганда жами 705 та умумтаълим муассасалари мавжуд бўлиб, жорий йилда 51996 нафар ўғил-қиз 1-синфга чиқиши режалаштирилган.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Aбдулазиз Мўминов Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи этиб тайинланди

У 1990 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2014 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2016 йил Тошкент Архитектура ва қурилиш институти магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган.

Aбдулазиз Мўминов 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси лавозимида фаолият юритганди.
“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади;

кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади;

кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш бўйича мажбуриятлар юкланади;

кластерлар Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар берилади;

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
⚡️Uzbekistan airways Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,

10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,

11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,

14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент—Истанбул—Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак.

Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ ходимларининг ҳокимлик тизимида ишлаган даври устама тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Давлат хизматлари агентлиги (Агентлик) масъул ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

Қарорга кўра, ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари)нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Forwarded from Xalq irodasi | Халқ иродаси (Xurshid Fayziyev)
Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

👉 https://xabar.uz/8ja5

@xalqirodasi_peopleswill
«Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди

➡️ https://bit.ly/3548X4v

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?
Ҳужжатлар архивга топширилмаса, фуқароларнинг иш стажи нима бўлади?

➡️ https://bit.ly/2EM1Gfb
Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади

➡️ https://bit.ly/3hV8hSt
Forwarded from Mingbuloq.uz
Мингбулоқ деҳқон бозорида одамлар қай даражада карантин қоидаларига риоя қилмоқда?

Ёш журналистлар ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

Видеони томоша қилиш
👇👇👇
https://youtu.be/v-4azkCHCrU
https://youtu.be/v-4azkCHCrU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғирвон бозорида ўтказилган рейд тадбирлари
Forwarded from Davlatobod tumani bo'limi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда карантин қоидаларига қандай қилиб риоя қилинади?

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ва Мингбулоқ туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда барчасиза ўзингиз гувоҳ бўласиз.

@yianamangan
#ФҲДЁ_таҳлили

2020 йилнинг 1 январидан
1 сентябрига қадар 541 072 бола туғилганлиги қайд этилган.

Манба

@axborotxizmati