Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi
3.85K subscribers
10.1K photos
1.6K videos
96 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyat prokuraturasining ishonch telefon raqami 75 228 10 07
Download Telegram
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ижтимоий тармоқларда “Бир неча киши зўрлангани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради” сарвлаҳа остида чоп этилган мақола юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан 09.01.2019 йил соат 00:30 ларда вояга етмаган С.Бнинг 21 ҳафталик хомиласи тушганлиги ҳақида маълум қилинган.
Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган
С.Б ўз тушунтиришида 05.09.2019 йил “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндириб, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан хеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.
Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми
“а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Косон тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ОШКОРА БЕЗОРИЛИК: САБАБ ВА МОҲИЯТИ
Қарши шаҳар ИИОФМБда жорий йилнинг биринчи ўн кунлигида содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар прокуратураси ва ИИОФМБ раҳбарияти ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, жиноятга қўл урган ёшларнинг
ота-оналари иштирок этди.
Қайд этилдики, кейинги пайтларда Қарши шаҳрида содир этилаётган жиноятларнинг аксариятини безорилик ташкил этмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи 24 ёшли М.Р муқаддам баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир этгани учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариш ўрнига яна безорилик жиноятига қўл урган.
Жорий йил 8 январ куни кеч соат 16:30ларда М.Р муқаддам судланган Б.Э ҳамда таниши Б.Улар билан Қарши шаҳридаги “Каприз” гўзаллик салони олдига келиб, Ш.У ва унинг шериклари О.А, Р.Б, С.Рни учратиб, ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжалашади.
Жанжалда 2-гуруҳдан М.Р, 1-гуруҳдан ака-ука Ш.У ва
О.А турли даражада тан жароҳати олишган.
Маълум бўлишича, жанжалга М.Рнинг ўзидан тўрт ёш кичик ҳамшаҳри Ш.У билан эски адовати сабаб бўлган.
Жанжалда жиноят қуроли сифатида М.Р пичоқдан, Ш.У эса пневматик тўппончадан фойдаланган.
Муҳокамада жамоат жойида, кўпчиликнинг кўз ўнгида содир этилаётган жиноятларни асосан бирор жойда ишламайдиган, ота-она ва маҳалла-куй назоратидан четда қолган ёшлар содир этаётгани айтиб ўтилди. Қолаверса, маҳалла фаоллари, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти вакиллари ишсиз ёшларни рўйхатга олиб, бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани танқид остига олинди. Келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши борасида тегишли мутасадди идоралар вакилларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Бир сўз билан айтганда, бир болага етти маҳалла ота-она шиори қоғозда эмас амалда намоён бўлиши учун барча бирдек масъуллиги иштирокчиларга тушунтирилди.
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
14 yanvar Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlari urtasida utkazilgan futboll turnirida viloyat prokuraturasi jamoasi ham qatnashib, 10 ta jamoa ichida faxrli urinni egallashdi. Jamoa azolarini ushbu g'alaba bilan tabriklaymiz va keyingi musobaqalarda omad tilaymiz!
“БЕШТА ТАШАББУС БЕШТА ИМКОН”

Барчамизга яхши маълум, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, кенг кўламли дастурлар ягона ва улуғ мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, фарзандларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялашдан иборат.
Маълумки, ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббус эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида “Беш ташаббус” доирасида ҳамда 14 январь “Ватан химоячилари куни” муносабати билан Қамаши туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида спортнинг футбол, шашака ва шахмат турлари бўйича “Вилоят прокурори кубоги” ўтказилди.
Ўтказилган мазкур мусобоқада вилоят прокурорининг ўринбосари У.Саъдуллаев, тармоқ ходимлари, туман раҳбарлари иштирок этиб ғолибларга кубок, медал ва эсдалик учун фахрий ёрлиқлар топширилди.
Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan utkazilgan tantanali tadbirda prokuratura organlari xodimlari ham ishtirok etib, Motamsaro ona haykali poyiga gulchambar quyilib, vatanga sadoqat belgisi sifatida hurmat bajo keltirildi.
ЖИНОЯТЛАРНИ СОДИР ЭТИЛИШИ САБАБЛАРИ ЭНДИ ЭКСПЕРТ ТАҲЛИЛ ГУРУҲЛАРИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛАДИ.

Жиноятларни содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ ва Адлия вазирлиги ўртасида Қўшма қарор тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат асосида прокурорлар раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган эксперт таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилди.
Эксперт таҳлил гуруҳларининг таркибига тегишли прокуратура, ички ишлар, адлия, давлат солиқ, божхона, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, таълимни бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" фонди, Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда тажрибали психолог ва экспертлар киритилди.
Мазкур гуруҳнинг асосий вазифасига соҳадаги тизимли муаммолар ва жиноятларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини мониторинг қилиш киради.
Эксперт таҳлил гуруҳлари фаолияти Бош прокуратура Академияси ҳузурида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий тадқиқот институтлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат ташкил этилган Марказ томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Жорий йилнинг 14 январь куни Ғузор тумани 2-сектор штаби биносида эксперт таҳлил гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, туманидаги криминоген вазият, соҳада йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.