Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi
3.9K subscribers
9.95K photos
1.59K videos
96 files
2.34K links
Qashqadaryo viloyat prokuraturasining ishonch telefon raqami 75 228 10 07
Download Telegram
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Жорий йилнинг 2 январь куни Интернет нашрларида “Қашқадарё ҳокими далани пайхон қилган қўйларни сўйишни буюрди” сарлавҳа остида тарқалаган видеолавҳа бўйича Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, видеолавҳада Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Арипов, Нишон тумани бўлим бошлиғи А.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи Д.Умаров, “Отамурод ота” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ш.Бобоназаров, ғалла майдонини пайҳон қилган 21 бош чорва моллари эгаси А.Азаматовлар иштирокида вилоят ҳокими топшириғига кўра, ғалла майдонини пайхон қилингани учун фермер хўжалиги раҳбари ва пайхон қилган қўй эгасига тегишли 1 тадан (жами 2 бош) қўйни сўйиб, кам таъминланган оилаларга тарқатилиши ҳолати акс эттирилган.
Ўтказилган текширув натижасига кўра, ғалла экинларини пайҳон қилинганлиги ҳолати юзасидан Нишон тумани маъмурий судининг қарорига асосан, А.Азаматов МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга огоҳлантириш эълон қилиниб, пайхон натижасида етказилган зарар қопланиши таъминланган.
Шунингдек, А.Арипов ва А.Раҳматовлар МЖтКнинг 200-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Нишон тумани маъмурий судига юборилган.
Суднинг 09.01.2020 йилдаги қарорига кўра, А.Арипов ва А.Раҳматовларга нисбатан жарима жазоси тайинланган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар тўлиқ бартараф қилиниши таъминланган.
Бундан ташқари, Нишон тумани ИИБ бошлиғи Д.Умаровнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг ҳаракатлари интизомий кенгашда кўриб чиқилиши белгиланган.


ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР.
Президент топшириғининг амалдаги ижроси қуйидаги видеолавҳада.
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ Э.ТАДЖИЕВНИНГ ЁШЛАР БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВ ЮЗАСИДАН

Қашқадарё вилоят прокурори Э.А.Таджиев томонидан Таллимаржон ИЭСда Қарши муҳандислиқ иқтисодиёт институтида таҳсил олувчи 55 нафар ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Вилоят прокурори Э.А.Таджиев ёшлар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларга Президентимиз томонидан бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида қисқача сўзлаб берди.
Шунингдек, Таллимаржон ИЭСда ишлаб чиқариш цехларига экскурсия ташкил этилиб, станция фаолияти ҳамда корхонада хизмат қилиб келаётган ходимлар, уларга яратилган шарт-шароитлар ва талаблар, мавжуд иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, масъуллар томонидан уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ижтимоий тармоқларда “Бир неча киши зўрлангани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради” сарвлаҳа остида чоп этилган мақола юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан 09.01.2019 йил соат 00:30 ларда вояга етмаган С.Бнинг 21 ҳафталик хомиласи тушганлиги ҳақида маълум қилинган.
Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган
С.Б ўз тушунтиришида 05.09.2019 йил “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндириб, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан хеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.
Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми
“а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Косон тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ОШКОРА БЕЗОРИЛИК: САБАБ ВА МОҲИЯТИ
Қарши шаҳар ИИОФМБда жорий йилнинг биринчи ўн кунлигида содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар прокуратураси ва ИИОФМБ раҳбарияти ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, жиноятга қўл урган ёшларнинг
ота-оналари иштирок этди.
Қайд этилдики, кейинги пайтларда Қарши шаҳрида содир этилаётган жиноятларнинг аксариятини безорилик ташкил этмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи 24 ёшли М.Р муқаддам баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир этгани учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариш ўрнига яна безорилик жиноятига қўл урган.
Жорий йил 8 январ куни кеч соат 16:30ларда М.Р муқаддам судланган Б.Э ҳамда таниши Б.Улар билан Қарши шаҳридаги “Каприз” гўзаллик салони олдига келиб, Ш.У ва унинг шериклари О.А, Р.Б, С.Рни учратиб, ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжалашади.
Жанжалда 2-гуруҳдан М.Р, 1-гуруҳдан ака-ука Ш.У ва
О.А турли даражада тан жароҳати олишган.
Маълум бўлишича, жанжалга М.Рнинг ўзидан тўрт ёш кичик ҳамшаҳри Ш.У билан эски адовати сабаб бўлган.
Жанжалда жиноят қуроли сифатида М.Р пичоқдан, Ш.У эса пневматик тўппончадан фойдаланган.
Муҳокамада жамоат жойида, кўпчиликнинг кўз ўнгида содир этилаётган жиноятларни асосан бирор жойда ишламайдиган, ота-она ва маҳалла-куй назоратидан четда қолган ёшлар содир этаётгани айтиб ўтилди. Қолаверса, маҳалла фаоллари, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти вакиллари ишсиз ёшларни рўйхатга олиб, бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани танқид остига олинди. Келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши борасида тегишли мутасадди идоралар вакилларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Бир сўз билан айтганда, бир болага етти маҳалла ота-она шиори қоғозда эмас амалда намоён бўлиши учун барча бирдек масъуллиги иштирокчиларга тушунтирилди.
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
14 yanvar Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlari urtasida utkazilgan futboll turnirida viloyat prokuraturasi jamoasi ham qatnashib, 10 ta jamoa ichida faxrli urinni egallashdi. Jamoa azolarini ushbu g'alaba bilan tabriklaymiz va keyingi musobaqalarda omad tilaymiz!
“БЕШТА ТАШАББУС БЕШТА ИМКОН”

Барчамизга яхши маълум, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, кенг кўламли дастурлар ягона ва улуғ мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, фарзандларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялашдан иборат.
Маълумки, ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббус эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида “Беш ташаббус” доирасида ҳамда 14 январь “Ватан химоячилари куни” муносабати билан Қамаши туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида спортнинг футбол, шашака ва шахмат турлари бўйича “Вилоят прокурори кубоги” ўтказилди.
Ўтказилган мазкур мусобоқада вилоят прокурорининг ўринбосари У.Саъдуллаев, тармоқ ходимлари, туман раҳбарлари иштирок этиб ғолибларга кубок, медал ва эсдалик учун фахрий ёрлиқлар топширилди.