Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi
714 members
970 photos
439 videos
95 files
666 links
Qashqadaryo viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram kanali
@qashqadaryo_prokuraturasi
xabar va ma'lumot yuborish uchun
Download Telegram
to view and join the conversation
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин (http://lex.uz/docs/142859).

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида меҳнат ярмакаси ташкил этилди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from QASHQADARYO TRK (ABROR MUZAFFAROV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ”│Сайёр қабулда муаммоларга ечим изланди.

👉https://t.me/qashqadaryo_trk
Халқ сўзи 15-09.pdf
2.6 MB
«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 15 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, газетанинг интернетдаги http://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏
Forwarded from QASHQADARYO TRK (ABROR MUZAFFAROV)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ”│Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида яна бир коррупцион ҳолатнинг олди олинди.

👉https://t.me/qashqadaryo_trk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қашқадарё вилоятидаги "Uzbekistan GTL" заводи

Обновляющийся Узбекистан: завод "Uzbekistan GTL" в Кашкадарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ сўзи 16-09.pdf
1.2 MB
«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 16 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, газетанинг интернетдаги http://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏
Қашқадарёда сохта акцияларни пуллаб молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бир нечта фуқаролар мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди.

Унда Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқародан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган.

Шунингдек, янада кўпроқ пул маблағ жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида йиғилган 9 млн АҚШ долларидан 800 минг АҚШ долларини одамларга фоиз ҳисобида беришган.

Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига “Volkswagen”, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашинасини ва Қарши шаҳридаги савдо дўконини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда сохта акцияларни пуллаб молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Аниқланишича, “Nasdaq Unique Finance” хорижий компаниянинг Қашқадарё вилоятидаги норасмий вакили Т.Резаев ўзининг жиноий шериклари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғисида”ги ПҚ-3832-сонли Қарори талабларига зид равишда уяли телефон аппаратлари орқали интернет тармоқларига уланиб, икки минг нафардан зиёд шахсларга чет эл корхоналарининг акцияларини сотиб олиш орқали устама фоиз тўлаб туриш ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб, алдаб, уларни ишончига кириб, жами 9 млн АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жиноий йўл билан топилган даромадларни турли моддий қимматликлар олиш йўли билан легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ризаев ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши бўйича вилоят прокурори раҳбарлигида, прокуратура, Департамент ва ИИБ ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноий йўл билан орттирилган мулкларни терговдан яширилишини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти, Тошкент ва Жиззах шаҳарларидаги манзилларда ўтказилган тинтувларда 9 та автомашина ва ишга алоқадор ҳужжатлар расмийлаштирилиб олинди.
2020 йил 15 сентябрда Т.Резаев, М.Ризаев ва Ш.Абдурахмоновлар ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилиб, суднинг 16.09.2020 йилдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Вилоят прокуратураси томонидан “Nasdaq Unique Finance” молиявий пирамидаси манфаатлари учун Тошкент шаҳар ва барча вилоятлардаги пул маблағлари жалб қилинганлиги, фаолиятини ҳамда жабрланувчилар доирасини аниқлаш ва етказилган зарарларни айбланувчилардан ундиришга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган зарур тергов ҳаракатлари давом этирилмоқда.
@qvprokuratura
Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида
ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида жорий йил 17 сентябрь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан Қарши туманида сайёр қабул ўтказилди.
Жумладан, Қарши тумани, “Ширкент” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 14 та мурожаатлар (2 та ногиронлик аравачаси, 4 та иш билан таъминлаш, 1 та уй-жой, 1 та алимент, 3 та кредит ва 3 та бошқа масалалардаги мурожаатлар) жойида ижобий ҳал қилинди, 2 нафар муаллифга ҳуқуқий маслаҳат берилди, 9 та мурожаат назоратга олинди.
Хусусан, Қарши туманида яшовчи 4 нафар фуқароларнинг иш сўраб йўллаган мурожаатларига асосан бандлиги таъминланишига эришилди, шунингдек 2 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитишга жалб этилди.
Масалан, Қарши тумани, Пахтакор МФЙ яшовчи фуқаро Г.Авлиёқуловнинг “Қовчин” касб-ҳунар коллежи тугатилганлиги туфайли ишсиз қолганлигини маълум қилиб, ишга жойлашишда ёрдам сўраб йўллаган мурожаати сайёр қабул давомида ҳал этилиб, фуқаро Г.Авлиёқулов тумандаги 47-сонли мактабда меҳнат фани ўқитувчиси сифатида ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Вилоят прокурори сайёр қабулида бўлган якка тартибдаги тадбиркор С.Жўраеванинг блок ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида ускуналар олиб келиш учун 223 млн сўм миқдорида кредит сўраб йўллаган мурожаати юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ Бешкент филиали томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кредит ажратилиши таъминланди.
Вилоят прокурори Э.Таджиев Қарши туман “Кожор” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Рахимованинг оилавий аҳволи билан танишиб, вилоят прокурори томонидан 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оиланинг бир нафар вояга етмаган фарзанди учун мактаб ўқув қуроллари берилди.
Шунингдек, фуқаро З.Норқулова ижарада яшаб келишини маълум қилиб, уй-жойга муҳтожлиги ҳақидаги мурожаатига асосан вилоят прокурори Э.Таджиев ташаббуси билан ушбу фуқарога тумандаги “Манғит” МФЙда ҳомийлик асосида қурилган турар жой берилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Халқ сўзи 18-09.pdf
1.9 MB
«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 18 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, газетанинг интернетдаги http://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молиявий пирамида тузганлар фаолиятига чек қўйилди. 5.4 МБ

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пресечение деятельности финансовой пирамиды в Кашкадарьинской области. 3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
19-09-20(1).pdf
1.6 MB
«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 19 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, газетанинг интернетдаги http://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏