QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi
8.33K subscribers
25.4K photos
2.26K videos
4 files
5.47K links
Download Telegram
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан семинар ўтказилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида жорий йил Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан қабул қилинган давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом ва одоб-ахлоқ комиссиясини тўғрисидаги низомни масъул ходимларга батафсил тушунтириш мақсадида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят филиали ва Адлия вазирлиги вилоят бошқармаси масъуллари қарор ва унинг иловалари юзасидан тақдимот тарзида тушунчалар бериб ўтди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбек тилида иш юритишни барча ходимлар мукаммал билиши керак

Ўзбек тилини ва ўзбек тилида иш юритишни янада ривожлантириш унинг мавқеини кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари имзоланди.

Мазкур Фармонлардан келиб чиқиб 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда унинг асосий йўналишлари тасдиқланди.

Бу борада вилоят ҳокимлиги масъул ходимларининг ҳам бир гуруҳи ўқув курсларини тугатишди. Бугун уларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг сертификатлари топширилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни 28-моддасида Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 123 млн евро жалб қилинади

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва Франциянинг «Eiffage Génie Civil» компанияси «Яккабоғ-Қарши магистрал ичимлик сув қувурини қуриш ва мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Мазкур лойиҳа учун Франция Молия вазирлиги 40 йил муддатга 15 йиллик имтиёзли давр билан 123,2 млн евро кредит ажратади.

«Eiffage Génie Civil» компанияси томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилиб, Яккабоғ-Қарши йўналишидаги 82 км магистрал сув қувури, 4 та 10 минг метр куб ҳажмли сув сақлаш иншоотларини қуриш ишлари амалга оширилади.

Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Яккабоғликлар брокколи карамини хорижга экспорт қилади

🔹Яккабоғ туманининг "Нурли йўл" МФЙ ҳудудида 44 га ер майдонида брокколи карами етиштирилмоқда.

🔹Туманда тез кунларда 880 тоннага яқин брокколи карами ҳосили йиғиб олиниши кутилмоқда.

🔹Тайёр маҳсулот асосан, Россия Федерациясига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Экспорт ҳажми салкам 900 минг долларни ташкил этади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Бугундан иситиш мавсуми бошланади

Вилоят ҳудудида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар-жой биноларини иситиш мавсуми 2022 йилнинг 25 октябр кунидан 2023 йил 1 апрел (об-ҳавонинг ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин) кунигача этиб белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими қарори қабул қилинди.

Вилоятда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли вилоят бошқармалари, идора ва ташкилотлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг доимий мониторингини юритиш ва мувофиқлаштириб бориш бўйича вилоят ҳокимлигида кун-у тун ишловчи вилоят штаби ташкил этилади.

Штаб рақами: +99875 225-16-89.

Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Немис тажрибаси асосида стартап лойиҳалари амалга оширилади

InnoWeek.uz-2022
доирасида Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси Германия Федератив Республикасининг “TGZ Halle Technologie- und Gründerzentrum Halle GmbH” Технопарки билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келишувга кўра, Германия тажрибасини Қашқадарё вилоятига кенг тарғиб этиш, ҳамкорликда стартап лойиҳаларни амалга ошириш, Қарши шаҳрида қуриладиган Ёшлар технопарки ва Германия технологик парклари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби устувор вазифалар белгилаб олинди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области на период до конца года и задачам на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда.

Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарё ҳокими саноат йўналишида ишлаб чиқариш 15 триллион сўмни, аҳоли жон бошига 4,4 миллион сўмни ташкил қилгани, соҳада банд аҳоли қарийб 44,8 минг нафар эканини маълум қилди.

2023 йилда драйвер соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бу кўрсаткичларни тегишлича 24 триллион сўм, 6,3 миллион сўм ва 45,2 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

2022 йилда умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 844 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 12,4 мингта иш ўрни яратилади.

2023 йилда 3,4 миллиард долларлик 769 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунинг натижасида 13 186 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,9 триллион сўмга, бюджетга тушумларни 712 миллиард сўмга, экспортни 165 миллион долларга ошириш, 110 миллион долларлик импортни ўрнини босиш кутилмоқда.

Вилоятнинг экспорт ҳажми 2022 йилда 26 фоизга ўсиб, 280 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг Президентга берган ҳисоботи Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter