Mikrofon ko‘targan ayol
5.13K subscribers
2.4K photos
1.04K videos
9 files
2.09K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
"Ксенофонт шогирдлари" 2-ўринни олди. Эйй, аттанг! Аммо зўр, муносиб кураш бўлди.
100млнни Фарруҳ Рафиқов жамоаси қўлга киритди. Муборак бўлсин!
08 Sen yashar kochada
<unknown>
Эрталаб шу қўшиқни эшитиб кетдим. Тўлқинларимизда доимий меҳмон Севара Назархон куйлайди.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Бир кун менга кутилмаганда қўнғироқ бўлди: Жомбойданман, кўзи ожизлар жамияти аъзосиман деб ўзини таништирди бир одам. "Jomboy ziyo chashmasi" деган телеграм канали ҳақида одамларга маълумот етказишимни сўради. Канални бир-икки кун кузатдим: турли аудиокитоблар ва бошқа турдаги аудиконтент улашар ва сотар экан. Сифатли ўқилган контентлар. Аудио маҳсулотлар бугунги кунда кўпчиликка кераклиги, улар қулайлиги, вақтни тежаши, айниқса, кўзи ожизлар учун асосий ахборот манбаи бўлгани учун канални беминнат тавсия қиламан. Кузатиб боринг!

Канал ҳаволаси: https://t.me/vj234
Ўзбекистонга коронавирус кириб келганига 1 йил бўлган кунда яна Тошкентда касалликка чалиниш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.

Ниқоб, оралиқ масофа, антисептикадан фойдаланиш яна кучайтирилади.

Ўзингиз ёки оилангизда шамоллаш, тумов, шунга ўхшаш аломатлар кузатяпсизми?
​Деярли 3 йил аввал тайёрланган "Ўзи нима гап?" нинг авариялар ҳақидаги сонини бир обуначим жўнатиб, "нега интернетдаги муҳокамаларга индамаяпсиз, сиз ҳам йўлдаги қоидабузарларни съемка қилиб, "козёллик" қилиб пул топмоқчи бўлганларни оқлайсизми?" дебди.

Ҳа, оқлайман. Мен йўл қоидабузарлари ҳақида хабар бердиганларни чақмачақар деб билмайман. Очиғи, бизнинг бир-биримиздан бошқа нажотимиз йўқ. Мана 3-4 йил бўлди, йўллар бўйлаб ўрнатилган, республика бўйлаб ярми ишламайдиган муляж камералар бизни тарбиялай олмади. ЙҲХХ ходимлари эгнидаги боди-камералар ҳам уларни-ю бизларни коррупциядан даволай олмади. Ҳатто қатъий карантин бўлиб, машина ҳаракатланиши чекланган 2020 йилда ҳам 1962 киши (2018 йилда 2500 киши) ўлиб кетибди. Охирги 5 йилда эса 13 мингдан зиёд фуқаро аварияда ҳалок бўлган. Бутун умр ногирон бўлиб қолганлар, моддий мулкигаа зарар етганлар эса бундан бир неча баробар кўп.

Қоидабузарликни кузатиш ва қайд этиш, жазолашда изчиллик йўқлиги, бутун республикада техник ресурслар етмаслигини ҳамма кўриб турибди. Ҳа, давлат бирмунча осонроқ ечимлардан бирини танлади. Яъни бир-биримизга жонли радар қилиб қўйди.

Мен ejarima.uz дан рўйхатдан ўтиб қўйдим. Ўзим доимий ҳайдовчига айланганда агар биров менинг қоидабузарлигимни тасвирга олса, уни сўкмайман. Жазоимни оламан-тўлайман-хулоса қиламан. Агар мен бировнинг йўлда ҳуқуқбузарлик қилганини кўрсам, уни тасвирга оламан, кейинги сафар чўнтагидан қийналиб пул чиқариб жарима тўлаганда ўйлаб "газни босади"(қоида бузади).

Сайтда кўрдим, хабар берган киши рағбатлантириш турини ўзи танлаши мумкин экан (телефонининг ҳисобини тўлдириши, хайрияга ўтказиши, картага ўтказиши ёки рағбатлантиришдан воз кечиши). Буни кимдир пул учун қиладими, ёки чин фуқаролик позициясиданми, бир-биримизни шундай тарбиялашимизда ёмонлик кўрмайман.

Аввал йўл инфратузилмасини тўғрилайлик деб кутиб ўтираверсак, кейинги 5 йилда яна икки баравар кўпайган ўлимлар статистикасига қараб бош чайқаб ўтираверамиз. Ҳамма самара берган тажрибалар ишлатилиши керак. Айтганчи, kun.uz да йўллар сифати бўйича ёзилган мақолада шу жарималардан тушаётган маблағлар фақат ИИВ ходимларини рағбатлантириш учун сарфланишини ўқигандим. Шу мантиқданми ўзи?

Икки фикрга бўлинган омма бир-бирини айблаши доим осон, бир-биримизни ҳақорат ва самосуд қилгунча давлатнинг ваколатли органларига савол қўяйлик, тўланган жарималарни яна ўзимизга қайтаришсин: "Хавфсиз тезлик", "хавфсиз йўл", "хавфсиз пиёда" , "хавфсиз машина" концепцияси ишлайдиган сифатли йўллар кўринишида.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Радикал ҳайдовчиларга

Мен сизларга жуда ачинаман.

Ҳаётингизни шу автосиз тасаввур қилолмайсиз. Ким, қайси лавозимда ўтирган бўлсангиз ҳам, нима иш билан шуғулланса ҳам – отамисиз, онамисиз, фарзандмисиз, жигармисиз – фарқи йўқ, энг аввало, шу машинангиз рулидан туриб фикрлайсиз. Бошқа ҳақиқатни кўрмайсиз.

Пиёдаларни одам ўрнида кўрмайсиз, “неудачник” деб сўкасиз. Муваффақиятингизни шу темир билан ўлчайсиз!

Қонун устувор давлат дейсиз, ўзингиз тартибга риоя қилишга келганда шарт қўясиз.

Ўғри менга аввал ойига фалонча пул бер, кейин ўғрилик қилмайман деса ё корррупционер ойлигимни фалонча қилиб қўй, кейин пора олмайман деса ҳозир сиз айтаётган гапнинг нари-барисини гапираётган бўлади аслида, тушунмайсиз ё истамайсиз.

Рулга ёпишиб олгансиз, болангизни боғча ё мактабининг эшигини тагигача аравангизда олиб боришингиз керак, пиёда келаётган болаларга қиш куни лой сачратиб, ёзда тупроқ ичида қолдириб. Худбинлик қилаётганингизни ўйлайсизми шунда?!

Тез ёрдам, ўт ўчириш машиналарининг йўлини ҳам тўсиб парковка қилиб кетаверасиз, сизга нима?!

Касалхоналар олдида парковка йўқ дейсиз: касалхоналарда жой йўқ, койка йўқ, мутахассис йўқ, мутахассисга етарли ойлик йўқ – уларни қўйиб сизга парковка қилиб бериш керак!

Машина сотиб олдим, бўлди, кимдир менга парковка қилиб бериши шарт деб ўйлайсиз: болалар майдончаси, йўлакларни эгаллаб олгансиз: бир қарич жой учун ёқа бўғишасиз! Машина сотиб олаётганда буни қаерга қўяман деб ўйламайсиз!

“Козел”ларни ураман дейсиз, токи рулда ўтирган бошқа бир козел қарама қарши йўналишда чиқиб келиб пешонама-пешона урилмагунча. Унда албатта, умуман бошқача гапира бошлайсиз!

Йилига 2-3 минг одам ўляпти деган факт сизларга таъсир қилмайди: сизларга парковка керак. Ваҳоланки, насибангиз ўзи икки метр!

Бир она боламни машина уриб кетган, буларни тартибга солиш учун ҳамма восита яхши деса, ёппаталайсиз: яна ўша парковка ва йўл деб, сизнинг болангизни урмади-да машина – шунақа одамгарчилик сизда!

Мен сизларга ачинаман!

Чунки сизлар пиёда юрмайсиз, тоза ҳавонинг қадрини билмайсиз!

Бирор юз метр нарига машинангизни қўйиб пиёда келишга эриниб ортиқча вазн, юрак-қон томир касалликлари орттиряпсиз – шу сизга жазо!

Кейин яна кимдир мени ҳозир даволаб берсин деб аюҳаннос солманг, биринчи навбатда даволаниши керак бўлса, автомобилингиз чиқарган газларни ютган пиёдалар, ғилдиракларингиз тагида қолган мажруҳлар, яқинини йўқотган ота-оналар ва фарзандлар даволаниши керак!

Рулингизда ўтириб инстаграм ё фейсбукка “прямой” қиласиз-да, кейин баҳсда бечорани ёқиб киракашларни пеш қиласиз – уят, иккиюзламачилар!

Кимлардир бош-кетини ўйламай сизларга машинани ўзи арзимайдиган баланд нархда сотяпти, навбат туриб оляпсиз. Улар сизга аслида муаммо сотяпти. Билмайсиз!

Тойчоғингизни худди чақалоқни опкелгандек карнай-сурнайлар, поёндозлар билан дарвозангиздан киритасиз. Қадриятингиз шу темир даражасида?!

Мен қоидабузарларнинг жазоланиши тарафдориман, чунки бугун 3 миллион автомобиль эртага 5-10 миллионга чиққанида аҳволни умуман ўнглаб бўлмаслигини тушунаман. Барибир ҳаммага парковка етмайди!

Шуни тушунмаганингизга ачинаман.

@shahnozxon
Вакцина: бойларга биринчи, мундайроқларга кейинроқ

Бутун дунё учун вакцина ҳаёт-мамот масаласи. Анчадан бери Ўзбекистонда ҳам нега оммавий вакцинация бошланмади, деган савол кўп бериляпти. Тўғри-да, дунёнинг кўплаб давлатларида тўлиқ эмлаш жараёни бошланган, айримларида эса якунига етмоқда. Биз нега кеч қоляпмиз?

Хориж нашрларида эълон қилинган мақолалар ва BBC да чиққан мана бу мақолани ўқиб тушунганларимни бўлишмоқчиман. Унда айтилишича, “бойлар камбағалларга қарши” сценарийси ҳамон амалда. Буюк Британия ва АҚШ вакцина билан яхши таъминланган, бу давлатлар вакцина ишлаб чиқаришга катта сармоя киритди ва биринчилардан бўлиб ўз халқини эмламоқда. ЖССТ вакцина тақсимотида толерантлик, тенглик керак деган чиқишлар қилаётган бир пайтда ўтган йил охирида Канада ўз аҳолиси эҳтиёжидан 5 карра кўпроқ вакцина сотиб олди. Ва бу кўп танқидларга сабаб бўлди. Вакцина дипломатияси шу қадар “тупикка” кириб келдики, Канада АҚШ собиқ президенти Трамп вакцина экспортига тақиқ қўйиши мумкин деган хавотирда Европа заводларига ҳам вакцина учун сармоя киритди. Қизиғи шундаки, АҚШ эмас, Европа Иттифоқи вакцина экспортига тақиқ қўйиш билан Канадада эмлаш жараёнини чўзди. Бундай мисоллар эса кўп кузатиляпти.

Ourworldindata сайти маълумотларига қарасангиз, одамга алам қилиб кетади. Ўрта даромадли ва қашшоқ мамлакатларда вакцинация энди бошланди ёки ҳали умуман кириб келмаган. Бунга ҳукуматларнинг пули етмади, хусусан Ўзбекистон ҳам “вакцинани биринчилардан бўлиб олиб келиш” ваъдасини бажармади деб қараш фикридан йироқман. Ўзбекистон вакцина тадқиқотлари билан шуғулланган ва ҳозир экспорти билан шуғулланаётган давлатлар (корпорациялар) билан энг бошидан “вакцина музокаралари” олиб борилганидан хабардормиз. Бироқ аввалдан прогноз қилинганидек, кимда вакцина ишлаб чиқариш ва импорт қуввати бўлса, иқтисодий амбициялар сиёсий амбициялар билан қоришиб кетди. Пардалар ортида “вакцина қуроли бор гегемонлар” кимга биринчи жўнатишда қандай шарт қўяётганидан хабаримиз йўқ.

Вакцина национализми Эбола ва H1N1 вируси кризислари пайтида ҳам кузатилган. Бой мамлакатлар албатта ўз территориясини биринчи навбатга қўяди, ўртаҳолларда эса касаллик чўзилиши давом этади. Жаҳон Савдо ташкилотига кўра, вакцина интеллектуал мулк сифатида алоҳида компанияларга тегишли бўлса-да, айрим давлатлар ўз ҳудудида ишлаб чиқилган вакциналар эскпортига чекловлар қўймоқда. Бу протекционизмнинг ёмон жиҳати шундаки, вакцина ишлаб чиқармаган ва мундақрой мамлакатлар катта оғалар “дозани олиб бўлгунга қадар” “кутиб қолиши”га тўғри келса, коронавирусдан кейин дунёнинг глобал тикланиши ҳам кечикади. Вирус эса яшашда ва мутацияларини кўпайтиришда давом этади.

Нима қилиш керак? Демак, вакцина дипломатиясида уста ёндашувлар керак. Масалан, Сербия Европа Иттифоқида биринчилардан бўлиб муваффақиятли вакцинация ўтказган. У Россия- Хитойнинг Шарқий Европада қилган вакцина жангларида омадли дипломатия олиб бориб, русларнинг Спутник 5 и ва хитойларнинг Синофарм вакцинасини сотиб олган. Аҳоли сўровномада қайси вакцина- Pfizer, Спутник ёки Синофармни олишни ўзи танлаб, эмланмоқда.

Бугун тармоқда ўқидим. Шу яқин кунларда COVAX доирасида 650мингта текин вакцина Ўзбекистонга келади, деб ёзишибди. Бу дастур юқорида ёзилган вакцина протекционизмининг олдини олиш учун 92 та ўрта ва қашшоқ мамлакатлар аҳолисига тенг имкониятда вакцина етказишни мақсад қилган. Бу жуда яхши, аммо етарли миқдор эмаслиги кундек равшан.

Одамга яна алам қиладигани, ижтимоий тармоқда “вакцинани халққа ўтказиш учун атай статистикани кўтаришяпти, ваҳима уйғотишяпти” деган гаплар юрибди. Бундай фикрлаш ва буни одамларга тарқатиш учун ҳақиқатда тентак бўлиш керак. Чунки, бу гапларсиз ҳам, статистика ошса-ошмаса ҳам мамлакат оммавий эмланиши шарт. Ўтган йили “қанийди вакцина тезроқ қилинса” деб ўтирган одамлар ўз бошидан ўтказган кунларни, йўқотишларни бир пасда унутиши ақлга сиғмайди. Тошкент шароитида сезгандирсиз, теварак-атрофда касаллар кўп (мавсумий шамоллашми у ёки коронавирусми-билмайман). Биз шундоқ ҳам кеч қоляпмиз. Вакцина музокараларида қатъий қарор қабул қилиш пайти келган.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун тунда мамлакатимизга COVAC механизми доирасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозадан иборат дастлабки партияси етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Буюк Британиянинг шу номли фирмаси муаллифлигида яратилган мазкур эмлаш воситаси Ўзбекистонга UNICEF томонидан бепул ёрдам тарзида етказиб берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Машҳурлашиб бораётган «инновацион» китоблар: тил ўрганиш воситасими ё лотерея?

KunUz сўнгги вақтларда хорижий тилларни тез ва инновацион методлар орқали ўргатишда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида реклама қилинаётган китоблар устида кичик суриштирув ўтказибди.

Booknomy ёки Tedbook каби лойиҳаларга ҳозир мен мутлақо ишонмайман. Шунчаки лотереяга ўхшаш ўйин эвазига рекламанинг кучи билан катта миқдорда сотувга эришмоқда. Одамларимиз содда, уларга текин машина, текин совға, умуман текин нарсалар жуда ва жуда ёқади. Ваҳоланки улар текинга эмас, фалон суммага нархига арзимайдиган китоб сотиб олиши кераклигини эса хаёлига келтирмайди.

Ушбу китоблардан сотиб олмоқчи бўлаётганлар, KunUz мақоласини диққат билан ўқиб чиқинг, видеони албатта кўринг. Шунда фақат эшитиб 6 ой ичида хорижий тилни ўрганиб бўлмаслигини, бу шунчаки сафсата эканлигини тушуниб етасиз.

Бундан ташқари инглиз тилини ўргатадиган Booknomy деган китобнинг муаллифининг ўзи инглиз тилини билмаслигини билиб оласиз. Ахир бу майнавозчилик эмасми? Содда халқнинг устидан кулиш эмасми?

Бу каби мисоллар жуда кўп. Хулоса ўзингиздан.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш


👉 @xushnudbek 👈
Пайшанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўп муҳокамаларга сабаб бўлган AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосаларини айтмоқчи эди. Ҳамма кутаётганди.

ЖССТ «AstraZeneca» вакцинасини хавфидан кўра фойдаси юқорироқ деб баҳолади. Айрим давлатлар эмлашни тўхтатиб турганди, ЖССТ давом эттириш мумкинлигини баён қилди.

Маълумот учун, AstraZeneca билан 17 миллион одам эмланган. Фақат 40та кишида тромблар билан боғлиқ муаммо кузатилган. Вакцинанинг бунга таъсири йўқ деб топилди.

Қуйида тўлиқ баёнот:
https://www.who.int/news/item/17-03-2021-who-statement-on-astrazeneca-covid-19-vaccine-safety-signals
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди — Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда бўлди

Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.

👉https://xabar.uz/y4pd

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from Sinchalak🕊
Kech tushdi. Prezident Toshkent viloyati mahallarida katta-yu kichik bilan suhbatlashmoqda.
"Issiq suv, sovuq suv bormi?"
(Manba - Prezidentning instagramdagi sahifasi)