Mikrofon ko‘targan ayol
5.14K subscribers
2.4K photos
1.04K videos
9 files
2.09K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@currenttime жуда таъсирли видео лавҳа тайёрлаган. Лавҳада йиғлаган қозоқ ота "уйимни, жиҳозларимни қайтаринг", шуни ўзи етади, дея йиғлаяпти.

Бошқа қозоқ она эса давлат нега сув келишидан огоҳлантирмади, дея аччиқ йиғини қилган.

Қозоғистон маҳаллий ҳокимияти вакили "ўзбек томонига ишониб қолгани, улар сув чиқиши тугади, дея ишонтиргани" ҳақида куюниб гапиряпти.

Менинг ўта шахсий хулосамга кўра, "Сардоба" сув омбори иши юзасдан тергов бошланиши ва айбдорнинг номи ошкор қилиниши ички жамоатчиликнинг кучи эмас. Балки айнан қўшни қардош халқ олдида изза бўлганимиздан, деб биламан.

Қозоқ дўстларим, бизни кечиринг.
Мен энди янги биноларга киришга қўрқаман

Давлат аҳамиятидаги иншоотларнинг лойиҳа кўринишидан тортиб, "калит топшириш"гача бўлган барча босқичларида қатнашган корхоналар, пудратчи-ю суб пудратчилар, уларга ажратилган бюджет/инвестиция маблағлари ҳақида очиқ ва ойдин онлайн платформа бўлиши шарт.

Кўп қаватли уйми, мактабми у, боғчами, театрми, ёки сув омбори- лойиҳа қиймати қанча бўлишидан қатъий назар социал аҳамиятга эга биноларнинг қурилиш ва эксплуатация жараёнидан аҳоли хабардор бўлиши шарт.

Халқ ўзининг бераётган пуллари ким томонидан, нима учун ва қандай сарфланаётганини билиши шарт.

2 ойга қолмай, трубаси ёрилиб кетганида мактаб директори болалардан пул йиғиб яматмаслиги учун, не ҳасратда бутун умрига татигулик кредитга уй олган ёш оила қоқ дарз кетган деворга қараб, кимни "қарғаб", кимни судга беришни билиши шарт.

"Госприёмлар"- бинодан фойдаланишга рухсат бериш учун давлат томонидан ўтказиладиган экспертизалар ҳақида ҳисоботлар очиқ ресурсларда бўлиши шарт.

Унга ким имзо чекканини халқ билиши шарт.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги деган ажойиб бир ташкилот ўзини кўпроқ пиар қилиб, нафақат қурилиш, умуман давлат улуши бўлган барча ташкилотларга юклатилган лойиҳалар қандай бажарилаётгани ҳақидаги ҳисоботларни, тендерларни жамоатчиликка очиқ кўрсатиб бориши шарт.

Ўйин қоидалари аниқ, иштирокчилар маълум, назорат шаффоф бўлса, ҳозирга ўхшаб кимнинг ўғли ким эканини қидириб, гугл титкилаб ўтирмаймиз, ҳужжатларнинг асл нусхасига етолмай, сайтлардаги узуқ-юлуқ фактларни тусмол билан боғлаб юрмаймиз, коррупция бизни еб битириши ва мулкимиз, уйимиз, ҳаётимиз "сув"га чўкишини кутиб ўтирмаймиз.

Дарвоқе, "чўкиш"имиз учун сув омбори олдида яшашимиз шарт эмас, бугунги қурилиш "сценарий"лари исталган жойда бизни тутиб олиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эпидемияга қарши кураш: Ибн Сино тавсиялари

Инсоният XXI асрга келиб ҳам эпидемиялардан халос бўла олмади. Тиббиёт илми асосчиларидан бири Абу Али ибн Сино бундан ўн аср олдин «Тиб қонунлари» асарида эпидемия тарқалиши ҳақида берган тавсиялар ҳозир ҳам долзарблигича қолмоқда.

🎞 Олимнинг бу борадаги қарашлари 1956 йилда суратга олинган «Ибн Сино» фильмида ҳам акс этган. Унда табиб замондош мутафаккирларидан бири – Ал-Беруний билан учрашувда инфекция тарқалишини тўхтатиш бўйича тавсиялар беради.

Halal Trip портали Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитас билана ҳамкорликда фильмнинг шу қисмини инглиз тилидаги титрлар билан эълон қилди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
@huquqiyaxborot каналида Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Тошкентимиз 💛сариқ ҳудуд💛!

Демак, тошкентликларга қуйидагилар мумкин бўлади:

💚Стикерсиз 07.00-10.00гача ва 17.00-20.00 гача автомобиллар ҳаракатланиши;

💚озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

💚қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

💚объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

💚кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

💚ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолият олиб боришлари мумкин.

💚автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

💚ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

💚йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

💔НИҚОБЛАРНИ ТАҚИШ, ҚЎЛЛАРНИ ЮВИШ, МАСОФА САҚЛАШни ҳали ҳеч ким бекор қилгани йўқ. ҲУШЁР БЎЛАВЕРИНГ.

Ахборотда бошқа вилоятлар учун чоралар ва муайян фаолият олиб боришда амал қилиниши лозим бўлган талаблар баён қилинган.
Ўша ажойиб Ислом ўғлимиз энди фокусларнинг сирини очмоқчи ва сизга айрим трюкларни ўргатмоқчи)) Бу видеода:

1. Исталган одамнинг ёшини топишни;
2. Қошиқ билан театр қўйишни;
3. Қаламни ручкага айлантиришни;
4. Танга қайси қўлимда деган трюкни кўрсатади.

Ўхшамаса ҳам, ўхшаса ҳам фикрингизни ёзиб қолдиринг, ўқийман, деяпти😜

P. S. Ҳамма нарсага қизиқадиган, табиатан "ботаник" ўғлим ўзининг кўп комплекслари устида ишлаяпти: унинг фикрича, овози яхшимас эмиш, сочини қўлбола олишганига олди хунук чиққанмиш, яхши гапиролмасмиш, фикрини ўзи хоҳлагандек тушунтиролмас экан (русчага мослашган) ва ҳоказо ва ҳоказо. Ҳар сафар ўз видеоси тайёр бўлгач, кўришдан уялади.

Бу ютуб канал унинг омма олдида чиқиш қилишга қўрқувини енгишга ёрдам беряпти. Ўз тажрибамдан айтаманки, фарзандларингизни шахсий архивингиз учун видеога олсангиз, улар билан тез-тез интервью қилсангиз, тортинчоқлари ҳам анча сергаплашади, мулоқотга киришади. Видеодан видеога ўсяпмиз))

Укаси Усмонга эса бу тажрибалару трюклар қийин бўлиб туюлгани учун ўзининг "қозони"ни алоҳида қилмоқчи, алоҳида канал очиб, компьютер ўйинларини шарҳлаб, stream қилмоқчи. Ҳар куни эрталабдан кечга қадар қачон мани каналимни очамиз, деб хархаша қиляпти😅 Сен олдин ёзишни ўрган, деб турибман ҳозирча))

Хуллас, роса реклама қилдим. Видео 6 дақиқа. 159 нафар обуначиси бор)) Киринг, кўринг, фокуслари ҳақида фикрингизни қолдиринг. Ислом ва укаси Усмон доимгидек ҳар куни юз марта канал статистикасини текширишади.

https://m.youtube.com/watch?v=-bL14gRqTRk&feature=share
Кўп давлатларда Ўзбекистон фуқаролари бор. Россияда, Туркияда, Дубайда... Уларнинг 11 минг нафари ёрдамга муҳтож. Биз имкон қадар уларни олиб келамиз.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон 24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари камайиши мумкин, аммо инсоният бу вирус штаммларининг келгуси хатти-ҳаракатларини тўлиқ баҳолай олганича йўқ ва унга қарши вакцина топилмагунча биз бу балои офатдан буткул халос бўлолмаймиз! Шундай экан ҳушёрликни бой берманг, карантин тугагач ҳам ниқоб тақиш, қўл ювиш, ижтимоий масофа сақлаш, гавжум жойларга бормаслик каби қоидаларни ўзингиз учун сақлаб қолинг.
Юлдуз Усмонованинг видеочиқишлари ҳақида нега индамаяпсиз дейишяпти.
Нима дей?
Ўша биз билган Юлдуз. Ҳайрон қоларли жойи йўқ. Жуда кўпчилик ёзганидек, бугунги муҳим ахборотлар фонида бу ҳақорат видеоси эътиборга олишга ҳам арзимасди. Узр сўради, кўнгли нозик орган ходимларимиз қабул қилиб қўяверсинлар. "Шу поччамга шу аммам" воқеаси бу. Икки томон ҳам ҳақ-ноҳақ томонлари кўп. Ишларимизни қилишда давом этамиз.

Хастааа бўлмааа, жоним, адооо бўламааан..
7 -10 май кунлари каналимга Сардоба фожеасидан жабр чекканлардан бири мурожаат қилди. Лонгрид бўлгани учун алоҳида саҳифада эълон қиляпман. Мурожаатчи икки муҳим масалани ўртага ташлаяпти:

1. Юборилган моддий ёрдамларнинг тақсимоти самарали йўлга қўйилиши шарт. Қаердадир озиқ-овқатлар увол бўлаётгани, қаердадир етмаётгани, яна қаердадир эса складга солиниб, озиқ-овқат заҳирамиз бор, деб кўрсатиш учун асраб ўтирилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқда кўп ўқияпмиз, борганлардан эшитяпмиз.

2. Сардобаликлар- ерлик халқ. Уларни ер, чорва боқади. Кўчада қолган аҳолини уй-жойларга кўчириш учун кўп қаватли уйлар қурилаётгани тезкор чорадир. Аммо давлат кейинчалик икки марта харажатга тушмаслиги ва муҳими, жабрланган аҳоли рози бўлиши учун танлов имконини бериш керак. Ўз ерига уй ростлашни истаса, компенсация тўлиқ берилиши шарт. Суҳбатимизнинг тўлиқ матни бу ерда ва уни ўқиб чиқишингизга умид қиламан: https://telegra.ph/Sardobalik-ayol-murozhaati-bizga-kompensaciya-kerak-05-10
Mikrofon ko‘targan ayol
7 -10 май кунлари каналимга Сардоба фожеасидан жабр чекканлардан бири мурожаат қилди. Лонгрид бўлгани учун алоҳида саҳифада эълон қиляпман. Мурожаатчи икки муҳим масалани ўртага ташлаяпти: 1. Юборилган моддий ёрдамларнинг тақсимоти самарали йўлга қўйилиши…
Фавқулодда вазиятларда аҳолининг уй-жой фондини тиклаш учун қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарор чиқаради. Ҳудуд аҳолисининг яшаш кўникмалари инобатга олиниши, ўз ер-мулклари билан боғлиқ ҳуқуқлари ҳақида қарорда кўрсатиб ўтилишига умид қиламиз. Булар ҳақида ўйланаётганига ишончим комил. Аммо одамлар номаълумлик, мавҳумликдан қўрқяпти, тупроққа қоришган ҳовлилари ўрнига дом қурилиши ҳақидаги узуқ-юлуқ гаплардан чўчиб турибди. Мана шундай хавотирлар авж олмаслиги учун МАТБУОТ АНЖУМАНИ ШАРТ!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен яқинда коронавирусга тест топширдим. Очиқ гап, топшираётганда қўрқдим. Баъзи одамлар ҳеч қандай симптомларини сезмаслиги мумкин деганига, балки... деган хавотир юракка озгина ваҳм солди.

Кўпчилигимиз ишга қайтганмиз. Коронавирус статистикасига ҳам, карантин қоидаларига ҳам анча бефарқ қарай бошладик. Аслида биз учун ҳеч нарса ўзгармади. Кўринмас душман бизни кўча-куйда, мулоқотда, исталган жойда кутиб турган бўлиши мумкин. Лекин ишлаб, фаол ҳаётда юрганда булар бир зум ёддан чиқади.

Хитой, Жанубий Корея вирус билан курашдан муваффақиятли чиқди, дейилаётган эди. Афсуски, уларда иккинчи тўлқин бошланди деган прогнозлар бор.

Бугун ўзимизда ҳам 10.00 ва 15.00 да эълон қилинган маълумотга кўра, рақамлар йириклашган. 62 нафар фуқарода инфекция аниқланди... Ҳушёр тортишга арзийдиган рақам.

Дарвоқе, тест жавоби чиққанида енгил нафас олдим. Ўзим учун эмас, бошқаларга сабаб бўлишдан одам қўрққанди...

Уйда қолаверинг. Ниқоб тақаверинг. Меҳмон кутманг. Меҳмонга борманг. Дезинфекцияга жиддий қаранг.
Forwarded from AkmalBurxanov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши тўғрисидаги қарори бугун Сенат аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди😞

Ушбу қарор бўйича сенаторларнинг 16 нафари қарши, 4 нафари эса бетараф овоз беришди.

@aburxanov
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Сенати мамлакатнинг ЕОИИга "кузатувчи давлат" мақомида қўшилишини ёқлаб овоз бермоқда

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизнинг бир гуруҳ севимли санъаткорлари, созандалари томонидан "Яхшиликда кўришгунча" номли мусиқий композиция тайёрланибди. Карантин даврида санъаткорлар бирлашиб, аҳиллашиб, одамларга яхши кайфият улашиш учун челленжлар қилишаётгани жуда яхши. Бунисида жуда кўп одам қатнашибди.

Лойиҳа муаллифлари:
@umidiskandarov
@mumtozahmedjanov
Продюсер:
@mumtozahmedjanov
@shahnozcomposer
Матн ва мусиқа муаллифи:
@shahnozcomposer
Мусиқий продюсер:
@adham_promusic
@23mediahub
Овоз режиссёри:
@evgeniy_zvuk
Forwarded from davletovuz
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ажратилган маблағ яқин кунларда «Сардоба» сув омбори бузилишидан жабрланган аҳолига тенг қийматда бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

Алишер Усмонов ажратган хайрия маблағи ҳозирда Республика Маҳалла фонди ҳисоб рақамида турибди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда.

Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган.

Манба
Ҳовлисига!!! Райҳонлар экиладиган ҳовлисига кўчиб кириши керак!!!

Шавкат Мирзиёев, ташаккур!
Forwarded from Alimoff
​​Телеграмдаги қариндошлар группаси ҳақида

Менимча ҳаммани телеграмида қариндошлар группаси бўлса керак. Бу ерда гаплашадиган темалар эҳҳеее)) Мисол учун аммангни қўшниси қиз туғгани ва исмини Рухшона қўйганини билиш сен учун жуда бир муҳим информация эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсан бро!

Холанг юборган ҳалиги 7 кишига юборилиши керак бўлган хатни мабодо — не дай бог агар — 6 кишига юбориб қўйсанг, эртага ишанор сени лавинапасна кутяпти)

Ўзинг интернетда фейк хабарларга қарши курашиб юрасан-да, ўша группада амакингни ўғли “эшитдиларми коронавирусни Билл Гейтс ўйлаб топган экан“ деб келади, сен эса ёзиб тушунтиришга эринасан ва фейспалмдан юзинг қизариб кетади.

Қариндошлар группаси! Только хардкор! Только мясо! Аъзо бўлинг! Аммо mute қилиб архивга тиқиб қўйишни унутманг😂

Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov
Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol (А X)
Аёлнинг миссияси-уйда. болада. эрда. Қолган ҳаммаси бекор, қолган ҳаммаси ёлғон.
Кимдир менга айтарди: тез хулоса чиқарасан, эрта қувонасан, тез тушкунликка тушасан.