Mikrofon ko‘targan ayol
5.13K subscribers
2.4K photos
1.04K videos
9 files
2.09K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Уйимда китоблар орасида мен ўқиб-уқиб тугатолмайдиган бир китоб бор. Бу авар шоири Расул Ҳамзатовнинг "Менинг Доғистоним" асари. Бугун яна варақладим. Расул Ҳамзатов биринчи китоб хотимасида адабий танқидчиларга бир-икки маслаҳат берган жойи бор. Ўқиб, ўзим уялиб кетдим. Гарчи бу маслаҳатлар "Менинг Доғистоним" асари танқидчиларига мўлжалланган бўлса-да (яъни битта китоб, битта вазиятга муносабат), айрим фикрлар бугунги журналистика ва блогинг учун ҳам сув ва ҳаводек зарур деб ўйладим. Шу ерда ёзиб қолдирмоқчиман.

"1. Ёмон нарсани доим ёмон деб ёз, яхшисини эса доим яхши дегин.

2. Агар мақтасанг кейин танқид қилма ёки акси - агар танқид қилган бўлсанг кейин мақтама.

3. Пашшадан фил ясашга уринма, ундан ҳам ёмони: филни пашша қилиш учун киришма.

4. Китобда нима бўлса шу ҳақда ёз, йўқ нарсалар тўғрисида фикр юритма.

5. Ўзингнинг фикрингни исботлаш учун Белинскийдан бошлаб бошқа машҳур кишилар ёзганларидан иқтибос келтирма. Агар фикринг ҳақиқатан ўзингники бўлса, уни ўз фикр- мулоҳазаларинг билан исботла.

6. Фикрингни аниқ ва тушунарли тилда ифодала. Агар фикрингдан шубҳалансанг, уни умуман ёзма.

7. Шамол тезлиги ўлчагичининг паррагидай шамол қаёқдан эсса, ўша томонга бурилма.

8. Ўзинг ҳали тўла тушуниб етмаган нарсани ўзгаларга тушунтиришга уринма.

9. Агар чўнтагингда юз сўм пулинг бўлмаса, ўзингни шунча пули бор одамдай тутма.

10. Агар туғилган овулингга яқин орада бормаган бўлсанг, у ердаги ўзгаришлардан хабарсиз қолган бўлсанг, ўзингни худди ҳозир туғилган овулингдан қайтиб келгандай кўрсатма."

Расул Ҳамзатов "Менинг Доғистоним"


@qurbonova_a
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев: “...Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг 70 фоизи уй-жой билан боғлиқ масалалар.

27 йил давомида одамлар учун уй-жойлар қурилмагани жуда катта муаммоларнинг йиғилишига сабаб бўлган. Одамларнинг уй олишга имконияти бўлмаган. Бизда қурилиш индустрияси ҳам йўқолиб кетганди.

Биз одамларнинг мана шу ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун энг оғир инқирозли йилдан чиқсак ҳам ипотека, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун 31.5 трлн сўм маблағ, яъни 3 млрд 50 млн АҚШ доллари ажратяпмиз. Фақат бу катта маблағ эҳтиёжлар ўрганилган ҳолда лойиҳа асосида одамлар ҳаётини яхшилаш учун ҳалол, пок етказилиши керак.

Энг муҳими, бу маблағлар ташқи қарзимиз кўпаймаган ҳолда ажратиляпти.”
21 триллион сўм "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла дастури учун

"Тарихда биринчи марта қишлоқ ва маҳаллаларда 9 та йўналишда аҳоли шароитини яхшилаш учун жами 21 триллион сўм йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди.

-Катта йўл ёритиб қўйилади, орқадаги, ички кўчалар эса қоронғу бўлиб ётади. Одамларга тенг шароит яратиш керак.

Туманда 145 километр йўллар, 1 минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз, 26 та мактаб, 17 та боғча, 4 та қишлоқ оилавий шифокор пункти таъмирталаб.

Ишсизлар сони 9 мингдан ортиқ. “Темир дафтар”га 1 мингта оила, “ёшлар дафтари”га 6 минг нафар ва “аёллар дафтари”га 2 минг 200 нафар аҳоли киритилган.

Пайариқ туманининг 56 та қишлоғида узоқ йиллар йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун 83 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Умуман Самарқанднинг қишлоқ ва шаҳар маҳаллаларининг инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун жами 1.6 трлн сўм ажратиш белгиланди.
Қишда свет масаласи нима бўлади?

Видеоселекторда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган электр ва газ тармоқларидаги муаммоларнинг ечими бўйича жуда катта маблағ ажратилгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, электр энергияси таъминотида мавсум давомида узилишлар бўлмаслиги учун шу йилнинг сентябрь ойида Тожикистондан тортилган линия мамлакат электр энергия тизимига уланади, худди шунингдек Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан яхлит марказлаштирилган энерготизим яратилади. Диспетчерлик пунктлари ташкил қилинади. Аниқроғи, узоқ йиллар аввал узилган электр тармоқлари линиялари тикланади.

Бу йил 5377 та маҳаллада 15 минг км электр тармоқлари ва 4000 та трансформатор янгиланади.

@qurbonova_a
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Шерзод Aсадов Президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди
__

⚡️⚡️⚡️Заместителем руководителя Администрации - пресс-секретарем Президента назначен Шерзод Асадов

@maxsus_rakurs
2020 йил ўзи билан вирусни бошлаб келди-ю дунё аҳолисига энг буюк касб бу шифокорлик эканини яна бир бор эслатди. Менга барча қўшиқлари ёқадиган Жеймс Блант ўзининг “The Greatest” деган қўшиғига янги видеони эълон қилди. Бу қўшиқ бугун олдинги сафларда жонини хатарга қўйиб курашаётган фидойи шифокорларга аталган. Аслида Блант бу қўшиқни аввалроқ фарзандлари учун (уларнинг келажаги, бу қўрқинчли дунёнинг бугунги ташвишлари ҳақида) куйлаган. Ҳозирги кунларда "The Greatest" янада кенгроқ мазмун касб этди. Қўшиқнинг Ютубдаги линкида бу видеодан келадиган барча даромадлар Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматига йўналтирилиши ёзилган. Мен"The Greatest"ни ўзимча “Энг буюк қалб” деб таржима қилдим. Умуман қўшиқ инглиз тилида жуда таъсирли. Албатта, томоша қилинг ва тингланг. Мазмуни эса ўзбекчада тахминан қуйидагича:
Сўзлай десам, гапим кўп
Йўқотадиганим ҳам жуда мўл
Сизни олиб келганим- дунёни ўйлаб
Хомуш бўлиб қолдим, кўнглим ҳам қолди.
Сиз билан мендаги бу ҳол
Бу- вақтлар жангидир.
Қандай ва қачон бўлишига
Қандай енгиб ўтишимизга
Қарор қилолмаймиз ҳам.
Сезаманки, сиз ҳақиқатни билишга арзийсиз
Ва улардан ҳам яхшироқ бўлишга арзийсиз
Уларки, сиздан аввал келдилару
Ғурур ва бойлик уларни маҳв этишга йўл қўйдилар
Фақат сиз ёш бўлиб қолинг
Мард бўлиб қолинг
Қудратингиз кўрсатинг
Зеро дунё кимнингдир келишини ва
Бу ҳолни ўзгартиришини кутиб турибди.
Ҳа, ёш бўлинг, жасур бўлинг, кучингиз кўрсатинг
Ахир бизни асрашингиз учун сизга муҳтожмиз
Бир буюк қалбга муҳтожмиз
Ҳақиқатни яшириш учун айтилган гаплар кўп
Курраи Замин эса айланишда давом этяпти
Бу асли бизга танлов вақтидир
Одамлар ҳам сизни ерга урмоқ истайди
Бироқ агар мен қиморбоз бўлганимда
Барча пулларимни сизга тиккан бўлардим.
Биламан, сизга осонроқ бўлиши учун сизга бергулик ҳеч вақоим йўқ
Дўст ва отадек бўлишим керак бўлган осий ўзимдан бошқа.
Ҳеч ким тайинли сўз тополмаяпти
Ҳеч ким сизга йўл кўрсатолмаяпти
Баъзан сизнинг аҳволингизни
Кўриш қанчалар азобли
Фақат сиз ёш бўлиб қолинг
Мард бўлиб қолинг
Қудратингиз кўрсатинг
Зеро дунё кимнингдир келишини ва
Бу ҳолни ўзгартиришини кутиб турибди.
Ҳа, ёш бўлинг, жасур бўлинг, кучингиз кўрсатинг
Чунки бизни асрашингиз учун сизга муҳтожмиз
Энг буюк муҳаббатга муҳтожмиз!
P.S. Биласизми, шу катта дунёда менинг кичик бир орзуим бор)) Жуда кулгули орзу. Қачондир, қаердадир албатта Жеймс Блантнинг концертига тушаман. Сиз ҳам тинглаб кўринг, у бунга арзийди!
Тошкентда шундай ҳаво, шундай ҳавоки... ёмғирга қўшилиб йиғлаворгинг келади!
Forwarded from Salom, yoshlar!
👋Salom, yoshlar!
O'qishlar, ishlar qalay?


👏Qo'rqa-pisa boshlagan videoblogimizni yaxshi kutib olganingiz, do'stlaringizga ulashganingiz, 7 mingdan ko'p "prosmotr"lar yig'a olganimiz uchun rahmat! Bu bizni yanayam ruhlantirdi. Siz uchun keyingi videobloglarimizni ham tayyorlab qo'ydik. Lekin bu haqida keyinroq.

🤝Esingizdadir, sizni qiynayotgan, qiziqtirayotgan savollarga vazir-u hokimlardan, yoshlar tashkilotlari rahbarlaridan javob olib berishni Sizga va'da qilgandik. Ana shu vaqt keldi.
⚡️Kutib oling - "Savolim ko'p!" loyihasi.
Xo'sh, kimga qanday savolingiz bor? Bizga yo'llang.

📲@Salomyoshlar_murojaatBot da videosavollaringizni kutib qolamiz!
☝️Aytgancha, video avvalida o'zingizni tanishtirishni, savolingiz kimga ekanini aniq aytishni unutmang!

🔵Telegram 🔴Instagram 🟣Tiktok

👉@salom_yoshlar1
Кўчада йигит қиз билан жанжаллашяпти, тарсаки туширяпти, уни турткилаяпти. Кўпчилик бунга бефарқ ўтяпти. Ҳар тугул баъзилар ажратмоқчи бўлди, бир амаки эса "нима қилсанг ҳам уйингда қил" деди... кейин инстаблогер бунинг ижтимоий сўровлигини тушунтириб, бефарқ бўлмаганларга ўз раҳматини айтди.

Аммо жуда кўп ҳолатларда бу ижтимоий синов, пранк ва ҳоказо бўлмайди... Одамлар эса ўсмирлар, ёшлар, йигит-қиз, эр-хотин жанжалларига лоқайд ўтаверади...

Сиз-чи Сиз? Тўхтармидингиз? Тўхтатармидингиз?

https://www.instagram.com/tv/CJvXyS6J3VD/?igshid=1wo7jqjirclna
Forwarded from Gazetchi.uz
Журналист ҳам фуқаро ёҳуд 5 йил олдин ким эдим? (2-қисм)

Кечадан бери "Сўнги 4 йилда ҳаётимизда нималар ўзгарди?" сарлавҳали постим тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Мен осмондан тушган ёки ердан ўсиб чиқмаганманки, аниқ қилинган ишларни кўрмасам. Журналист ҳам фуқаро!

"Халқ ичига кир, асл вазиятни ўрган" деганларга мен бир йилдан бери бутун республика бўйлаб юрибман халқ ичида. Ва кеча мен санаб ўтган ҳар бир ўзгаришларни биргина ўзимнинг ҳаётимдаги таъсири ҳақида оддий фуқаро сифатида далиллар билан келтирмоқчиман.

Хуллас, мен 5 йил олдин:
🔹11 йил пахта терган ўқувчи;
🔹Пахта мавсумида яқини касал бўлса, шифокор тополмаган бемор;
🔹Музқаймоқ сотиб, свет йўқлигидан банкрот бўлиб, қарзга ботиб кетган омадсиз тадбиркор;
🔹Тошкент пропискаси сабаб ишга киролмай, Россияга кетган олий маълумотли мигрант;
🔹Имкони борида эса баъзи чет давлатга чиқаман десам, ОВИР олиш учун ойлаб кутиб, ололмаган саёҳатчи;
🔹Яқин-яқингача чегаралар ёпиқлигидан 30-40 кмгина масофада бўла туриб, Душанбени кўролмаган сурхондарёлик,
🔹Ноҳақ қамалиб, оқланолмаганларни ўз кўзи билан кўрган кузатувчи;
🔹41 йил тумани светофор кўрмаган ва бугун ҳокимликлинг ўз ғазнаси борлиги сабаб шаҳари кўркамлашаётган қўмқўрғонлик;
🔹Туман ҳокими ёки прокурорини фақат қора танировкали машинасини кўриб қолса ҳам, дўстларига айтиб кериладиган мақтанчоқ;
🔹Отасини бир ойлигини уч ойлаб кутиб, қишни кузги туфлида ўтказган фарзанд;
🔹Доллар талаб қилинган жойларда қимматига олиб, ярмига сотган аҳмоқ "обнал"чи;
🔹Арзимаган стипендиясини 15 фоизга, момосининг пенсиясини 20 фоизга нақдлаштирган талаба;
🔹Ўзбекистонда яшаб туриб, 25 йиллаб фуқаролиги йўқларни кўрган ўзбекистонлик;
🔹(Айтмасам бўмайди) Узоқ йўлга чиқсам, унитаз тугул анқиб кетган ҳожатхонани кўрса кўзи қувонган йўловчи;
🔹Газ ва электрдан асоссиз қарздорликлар ёзилса, йиғлаб-йиғлаб тўлаган истеъмолчи (хозир шундай қилиб кўришсинчи 😊);
🔹"зато осмонимиз мусаффо"дан бошқасини айтолмасликка тарбияланган авлод;
🔹Бугунга келиб шундай бемалол ёзоламан дея ҳаёл ҳам қилмаган "будущий" журналист эдим.

Айтингчи, сиз юқоридаги муаммоларга дуч келмаганмисиз?

"снос", дабдала йўллар, таълим инқирози, зўр кадрлар муаммоси, нарх-наво, UzAutoMotors инкубацияси, коррупция, электр, газ, сув муаммолари, ишсизлик... Ҳа, булар бор муаммолар. Лекин ричаг тўхтаб қолмаган. У айланяпти. Шунчаси бўлдими, буёғи ҳам бўлади. Муҳими, шу муаммоларни айта оляпмиз. Назорат қила оляпмиз.

Илтимос, салгина норозилик кайфиятидан чиқайлик. Қаердан бунча негатив?

Каналга уланиш. 👉@gazetchi_live
​Бугун, 26 март- менинг ҳақиқий туғилган куним, яъни Онам туғилган кун.

Агар у киши дунёга келмаганида мен бўлмасдим, акам, укаларим бўлмасди, болаларим, жиянларим бўлмасди. Ўзидан ўзи кўпайиб бораётган, йилма йил катта бўлаётган оиламизга қараб, Онамнинг Она сифатидаги ўрни жамият учун қанчалик аҳамиятга эгалигини тасаввур қиламан.

Ҳамма оналар ҳам ўзлари билиб-билмаган ҳолда муҳим Шахслар.

Ҳар бир ҳужайрамнинг 99.999 фоизигача Онамга чамбарчас қилиб яратган Худойим менга Она танлашда жуда катта инъом берган. Ҳаётимдаги энг катта Бахт-айнан шу Инсоннинг зурриёди бўлганим.

Ҳамманинг Онаси яхши, ҳамманинг Онаси болам дейди, лекин Менинг Онам бошқача.

Менинг Онам ўзи ҳам тинмаганидек, болаларининг ҳам доим ўз-ўзини ривожлантириш ҳаракатида бўлишини истайди.

Менинг Онам билса-билмаса, таниса-танимаса, гарчи буни бошқалар суъистеъмол қилса-да, бошқаларга яхшилик қилишдан чарчамайди, эринмайди.

Менинг Онам ваъдалар бермайди, бажаради.

Менинг Онам ўзи муаммолар ичра бўлса-да, охирги чақасини ўзидан муҳтожроққа беришга доим тайёр.

Менинг Онам чиройли яшашни истайди, унга доимгилик, бир хиллик ёқмайди. У атрофдаги ўраб турган майда-чуйдаларга ҳам эътиборли.

Менинг Онам очиқ ва конкрет, самимий гапиради, уни танимаганларга бу ғалати туюлади, бироқ кейин нафақат кўникади, балки ҳамсуҳбат бўлишни соғина бошлайди.

Менинг Онам келинларини қизидан кўпроқ мақтайди, ҳеч қачон орқасидан гапирмайди, ғийбат қилмайди. Дилидаги тилида, тилидаги-дилида.

Менинг Онам боласининг кўзини кўрсатгани уйга келган келин борки, аптечкасидаги дори-дармонни қўлига тутқазиб юборади. Келинларнинг дори сотиб олиши узоқ ҳикоялигини тушунади.

Менинг онам менга, одамларга берган маслаҳати доим тўғри чиққан.

Ҳамманинг онаси каби менинг онам энг қўли ширин Она.

Менинг Онам концертларни, тақдимот маросимларини жуда яхши кўради. Ғолибларга ҳавас қилади, ҳасадгўйлар ва писмиқларни ёмон кўради.

Менинг Онам ёшларни жуда яхши кўради, ҳамма соҳада улар бўлсагина, нимадир ўзгаришига ишонади. Бўлимларидаги аксарият шифокорлар-ёшлар.

Менинг Онам доим янгиликларни яхши кутиб олади, мослашади, нолимайди.

Менинг Онам ҳар куни тикка оёқда соатлаб операция қилади, кечқурун эса камида 3 км пиёда юришга ўзини мажбурлайди.

Менинг онам эрталаб соат 6 дан 10-15 нафар қўшниларни уйга чақириб, бирга гимнастика қилдириб, рақсга тушиб, кейин ишга кетади.

Менинг Онам... минглаб таърифларга сиғмаган- Кучли АЁЛ.

Онажон, сизни жуда-жуда-жуда яхши кўраман. Умрингиз зиёда бўлсин! Меҳнатларингиз роҳатини кўринг!
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшаш тарзимизни ҳеч таҳлил қилиб кўрганмисиз? Мен бу ҳақда ўйланиб, бир мулоҳазага келдим: биз тўғри яшашни билмаймиз!
#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Vaksinani tez tarqatilishi

Bilasiz, dunyoda vaksina qilish allaqachon boshlangan, aksar rivojlangan mamlakatlar aholining maʼlum foizini emlashga ulgurishgan. Hatto rivojlanayotgan mamlakatlar, daromadlari biznikiga yaqin boʻlgan mamlakatlarda ham, vaksinatsiya shiddatli tezlikda davom etmoqda.

Rivojlanayotgan mamlakatlarda mablagʻlari yetmasligi muammosini hal qilishda, rivojlangan mamlakatlar hatto tekinga vaksinani tarqatmoqdalar. Jumladan, Oʻzbekistonliklar uchun ham COVAX dasturi asosida 660 mingta AstraZeneca vaksinalarini tekinga berishdi.

Lekin afsuski, menga nomaʼlum sabablarga koʻra, bizda hali ommaviy emlash boshlanmadi. Bunday kechikishni ancha ayanchli deb oʻylayman. Menimcha, ixtiyoriy rivojlangan mamlakatlarda ruxsat berilgan vaksinaga biz ham zudlik bilan ruxsat berishimiz kerak va emlashni boshlashimiz kerak.

AQShda vaksinalar xavfsizligi va samaradorligini tekshiradigan agentlik — FDAni byudjeti 5.8 milliard dollar — Oʻzbekiston respublikasi byudjetini uchdan biridan sal koʻproq. Agar ular qandaydir vaksinani xavfsiz va samarador deb topgan boʻlsalar, vaqt va pul sarf qilib, bor narsani yana bir marta tekshirishimiz maqsadga muvofiq emas. Xuddi shunday, Yevropa Ittifoqi, Yaponiya, Isroil yoki Singapurda xavfsiz deb topilgan barcha vaksinalarga zudlik bilan ruxsat berilishi kerak boʻladi. Ommaviy emlashga kech qolish, potensial salbiy tomonlari juda koʻp — eng kamida minglab odamning hayotlari.

Umuman olganda, dori va boshqa vositalarni tekshirishga nisbatan falsafamiz oʻzgarishi kerak. Agar ixtiyoriy rivojlangan mamlakatda qaysidir dori yoki oziq-ovqat, yoki gigiyena mahsuloti ruxsat etilgan boʻlsa, uni qaytadan tekshirishimiz xato. Gruziyada qilingan muhim islohotlardan biri ham shu boʻlgan: litsenziyalash va standartlashda ular aynan shu yoʻlni tutishgan — qaysidir boy mamlakatda ruxsat boʻlsa, velosipedni qaytadan ixtiro qilishmagan. Koʻp dorilarni va vaksinalarni samaradorligini tekshirish uchun ancha vaqt va millionlab dollar kerak boʻladi. Agar bordiyu oʻrnimizga buni boshqa mamlakat soliq toʻlovchilari qilib berishsa, ularga rahmat aytib biz ham ruxsat etishimiz darkor.

Xullas vaksinalar haqida: birinchidan, ommaviy vaksinatsiyani zudlik bilan boshlab, barcha rivojlangan mamlakatlarda ruxsat etilgan vaksinalar bilan emlashga yoʻl qoʻyish kerak.
Ikkinchidan, tijoriy vaksinalarni ham ruxsat etish kerak. Kimdir navbat kutishni istamasa, pul toʻlab vaksina olishga haqqi boʻlishi kerak. Pullik boʻlsa, tijoratchilar vaksinalarni olib kelishadi va bozor yaratishadi. Pullik vaksina qilishga tayyor odamlarga tekinga vaksina qilib o'tirmaymiz. Muhimi - pulga vaksina qilgan odamlar jamiyatga foyda keltirishadi: ular boshqalarga yuqturish ehtimollari ham kamroq, ya'ni vaksina nafaqat ularni o'zlariga foyda, balki jamiyatga ham foyda.

Uchinchidan, vaksinalarni kechiktirish potensial ravishda yuzlab odamlarning hayotiga xavf deb baholanishi kerak. Balki emlashni bugun boshlash kechdir, lekin nima uchun ertaga boshlamasligimiz kerak degan savol bor. Axir har bir kechkitrigan kunimiz bizga zarar.

Toʻrtinchidan, emlash albatta ixtiyoriy boʻlishi kerak. Emlash qanchalik ommaviy sogʻliq uchun muhim ekanligini aytish va targʻib qilishimiz ham kerak.
Ким кимга биринчи қўл узатади?

Кўпчилик саломлашиш этикетига амал қилмайди. Аниқроғи, билмайди. Масалан, мен аёл кишиман. Табиийки, иш юзасидан жуда кўпчилик билан мулоқотда бўламан. Лекин баъзан ўзим қўл беришни истамасам-да, саломлашиш учун автоматик узатилган қўлларга жавобан нима қилишни билмай қоламан.

Хуллас, қуйидаги этикет қоидалари кўпчиликка асқотар деган мазмунда фойдали бир мақоланинг қисқача таржимасини шу ерда қолдиряпман.

Катта ва кичик этикети

Тенгдошлар ўзаро бир-бирига қўл узатаверади. Бу ерда қоида йўқ. Кўпинча тарбиялироғи биринчи бўлиб қўл узатади. Танишлар учрашганда, шубҳасиз, биринчи бўлиб кичик каттага салом беради. Аммо катта унга қўл узатгандан кейингина кичик қўл бериб сўрашиши мумкин. Бироқ аудитория, публикага кириб келган катта ўзидан кичикларга салом беради. Масалан, домла талабаларга қарата.

Бошлиқ ва ходим

Иш этикетига кўра, бу ерда ёш ва жинснинг аҳамияти йўқ. Бошлиқ ёши нечадан бўлишидан қатъий назар у ўз ходимларидан катта ҳисобланади. Кабинетга кираётган киши учрашувни ким билан белгилаган бўлса, ўшанга биринчи салом беради. Хонада бошқалар бўлса, енгилгина бошни эгиб қўйилади.
Ходим ўзидан катта лавозимдагига салом беради. Аммо қўл узатишга келганда бошлиқ биринчи бўлиб буни ихтиёр этиши кутилади. (ТВдаги бир раҳбаримиз ёш монтажчиларимиз қўл узатганда койиб берарди. Саломлашгин, лекин катта қўл узатса кейин қўл чўз деб. Кўпчилик уни ҳалиям кибрли деб ўйлайди. Аслида бу этикет)))

Аёл ва эркак

Жентельмен хонада бўлса агар, аёл кириб келганда ўрнидан туради. Аммо аёл киши биринчи қўл узатмагунча қўл бериб кўришмайди. Аёл киши истагига қаралади. Шундай экан, биринчи бўлиб қўл узатманг, эркаклар!
Агар эркак кишининг ёши аёлникидан анча юқори бўлса, аёл киши биринчи салом беради.
Икки эркак ва икки аёл кўчада учрашиб қолди дейлик. Биринчи қизлар кўришишади. Сўнг уларнинг ҳамроҳлари ўзаро эркакча ритуални амалга оширишлари мумкин))
Агар оилавий жуфтлик кўчада таниш бир одамни кўриб қолса, эркаклар қўл бериб кўришади. Таниш аёлни ёлғиз кўриб қолсангиз, бироз эгилиб, салом бериб ўтиш кифоя.

Кўчада

Таксига ўтираётганда йўловчилар биринчи бўлиб ҳайдовчига салом беришади ва кейин манзилни айтишади.
Кўп кишилик гуруҳ билан учрашган эркак ўзи таниганлар билан қўл бериб кўришади, нотанишларга бош силкиб, ҳурмат кўрсатади.
Юриб кетаётган одам бир жойда турган одамга биринчи бўлиб салом беради. Дўконга кирган харидор сотувчига биринчи бўлиб салом беради.

Меҳмонда

Меҳмонга борганда биринчи бўлиб уй эгасига салом берилади, сўнг бошқа меҳмонлар билан кўришилади. Бунда энг кексалар билан биринчи навбатда сўрашилади. Охирида эркак меҳмонлар билан саломлашилади. Қўл узатиш шарт эмас.
Меҳмонга кеч қолган аёл биринчи бўлиб аёллар билан, сўнг эркаклар билан, охирида ўзига тегишли энг яқинлар билан сўрашади.
Меҳмонга кеч қолган эркак эса биринчи меҳмон аёллар билан, сўнг ўз рафиқаси билан, ана ундан кейин эркак меҳмонлар ва уй эгалари билан саломлашади. Эркак киши ўзига тегишли аёлга ҳурмат бажо келтиради.
Агар меҳмонга нуфузли кимдир келган бўлса, уни биринчи бўлиб таништирилади ва у билан алоҳида саломлашилади.

P. S. Унутманг, зинадан эркак киши биринчи чиқади, аёл ундан кейин юради. Ҳар жиҳат ҳисобга олинган.
Forwarded from davletovuz
“Сен ўғил фарзанд туғмайсан”

Навоийда 2021 йилнинг 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан вилоятнинг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» МФЙда яшовчи 31 ёшли аёл 2013, 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган қиз фарзандларини мазкур шаҳардаги дам олиш масканига олиб борган ва улар билан сайр қилган. Бироқ дам олишдан қайтаётган аёл кутилмаган қарорга келган. Ва ўзи ва уч нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида аёл ҳалок бўлган қизлари эса омон қолган. Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабар беришича, бу воқеага аёлнинг эри уни доимий тарзда ўғил туғмаганликда айблаб, ҳақорат қилиб келгани сабаб бўлган.

Яқин қариндошлари билан суҳбат чоғида эри билан зиддиятлар туфайли аёлнинг руҳиятида ўзгаришлар бўлгани маълум бўлган.

Эри уни «сен ўғил туғмаяпсан» деган сўзлар билан доимий тарзда босим ўтказган. Аёл бошқа оила аъзолари ва ўзгалар билан жанжаллашмаган, руҳан соғлом деб ҳисобланган. Шунингдек, унинг яқин қариндошларига ҳам ундаги руҳий касаллик аломатлари сезилмаган.

Таъкидланишича, 2021 йил январь ойида аёл ҳомиладор бўлиб, шифокор билан маслаҳатлашган. Тиббий текширувдан ўтгач, у яна қиз кутаётганидан хабардор бўлган. Натижада аёл ўз ихтиёри билан болани олдирган (аборт қилдирган) .
Forwarded from Django Academy
👨🏻‍💻 Dasturlashni o'rganib, yuqori maosh 💵 to'lanadigan kasb egasi bo'lishni xohlaysizmi? Kelajakda katta va qiziqarli loyihalar ustida ishlashnichi?

DJANGO ACADEMYda "Frontend Intensive" kursini qisqa muddatda mukammal o'rganishingiz uchun barcha imkoniyatlar mavjud.

Texnologiyalar: HTML, CSS, Javascript basics, Vuejs, Bootstrap, LESS, Git, Gulp, BEM metodologiyasi va boshqalar.

Afzalliklar: Darslar kichik (5-8 kishi) guruhlarda o’tiladi. Har bir o’quvchi kurs davomida o’zining mustaqil loyihasini amalga oshiradi. Bo’lajak dasturchilar uchun istalgan vaqtda o’z loyihalari ustida ishlashlari uchun kovorking xonalari mavjud.

Kurs yakunida "Frontend Developer" sertifikati beriladi. Kursni mukammal o’zlashtirgan yoshlarga stajirovka o’tashga yoki ishga joylashishga amaliy yordam beriladi.
___________________________
📍 Manzil: Bunyodkor ko'chasi, 44A
Ⓜ️ Chilonzor metrosi, 🏟 Bunyodkor stadioni
📱 +99890 0447117

@DjangoAcademy
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
ЛГБТга қарши бўлиш ёмон эмас! Бу радикаллик ҳам эмас. Ўша ўзимиз намуна келтираётган ривожланган жамиятларда ҳам мазкур масалага тарафдорлар ва қаршилар ўртасида доим баҳс кетади – ҳеч ким қаршиларни радикал демайди.
Ҳозир кузатяпман, шу масалани деб жамият бўлиниб, одамлар бир-бирини ҳақоратлаб, ортга қайтадиган кўприкларни ёқиб ташлашяпти. Эртага ҳаёт давом этади. Бир-бирингизни радикал ё пи... деб ҳақоратлаб, бошқа кўп нуқталарда умумий қарашга эга бўлган маслакдошлар юзкўрмас бўлиб кетманглар. Бу хайп ҳам уч кунда ўтади.

***
Одамлар нега ЛГБТга қарши, нима учун уни инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари деб тан олишни истамайди? Чунки бу ерда нафс масаласи бор. Ўғил ва қиз ўстираётган она сифатида тушунаманки, эртага фарзандларимиз шу нарсага мойиллиги бўлмаса-да, жозибали кўрсатилгани учун, ортидан эргашиб кетиши мумкин. Бу ҳуқуқ эмас, бу жамият қабул қилишни истамаётган нарсаларни мажбурлаб тиқиштириш, шов-шув кўтариш, шаллақилик орқали мақсадга эришишга уринишдир.

***
Митинглар, намойишлар ўтказиш тартиби бор. Уни бузиб намойиш ўтказилганида, нега ҳуқуқ-тартибот органлари етарли реакция қилмади? Ҳатто Трамп ўз тарафдорларини гиж-гижлаб Капитолийга йўллагани учун ўзига яраша оқибатлар бўлди, нега Базаров “Хасти имом”га одамларни чорлаганида, унга индашмади?

***
Мен ҳозир калтакланиб шифохонада ётган одамга негативни йўналтиришни истамайман. Лекин унинг кўзлаган ниятлари ва айтаётган гаплари бир эканига ишонмайман. Базаров провакация қилди: бирдан ЛГБТ ҳуқуқларини юқори пардада, агрессив тарзда қичқира бошлади. Унга Аниме ва К-поп ишқибозларини ҳам қориштириб юборди (кўпи ёш болалар улар). Ахир, бу мавзу долзарб эмасди. Қолаверса, аввалдан натижа маълум: одамлар демократия истайди, лекин уларда толерантлик, муроса чегараси бор, натижа аён-ку! Қичимаган жойни қашиб яра қилган беморни “қичима” дардидан даволамайдилар, қўлини тийиб юришни тавсия қиладилар.

***
Твиттерда Агнешка Пикуличка (аккредитация можаросида шу аёлнинг ёнини олгандим, чунки “доим ҳақ тарафда бўл” деб ўргатишган менга, ўшанда уни ҳақ тараф деб ишонганман) “радикаллар Базаровни уриб кетишди” деб провакатордан жабрдийда ясаяпти. Ҳали ким ургани номаълум (!) Кейин оловни сув билан ўчириш ўрнига бензин сепиб, етмаганига ўзига ҳам ўша бензиндан қуйиб олган одам ёниб кетиши тайин. Шунда у “мени ёқиб юборишди!” деса, ёлғончи бўлади! Агнешка, бу ишингизни ёқламайман!

***
Хўп, Базаров провокация қилибди, лекин у ёлғиз эмасди. Зўравонликка даъват қилувчи фитначилар ҳам етарли бўлди. Бир одамга нисбатан омманинг нафратини йўналтириш нотўғри, шундайларни ҳам жавобгарликка тортиш керак, чунки эртага бу механизмлардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланишлари мумкин. Ҳаммаси қонуний йўл билан ҳал қилинганида эди... Энди нимага эгамиз? “Самосуд”, халқаро майдонда ахборот манипуляцияси, ўзбек халқига ўзи муносиб бўлмаган ёрлиқлар илиниши ва “демократия шу бўлса, керак эмас” деган нотўғри хулосалар... Провакаторлар ютди. Қолганлар ютқиздик!

***
Ҳаммаси бошқарилаётган бир жараён деган гумоним бор. Лекин нима бўлишидан қатъи назар позицияларим қуйидагича:

ЛГБТ тарғиботига қаршиман!
Зўравонликка қаршиман!
Демократия барибир яхши!

@shahnozxon
Миллий матбуот марказида ўтган ҳафта Президент Админстрацияси раҳбарининг ўринбосари-Президент матбуот котиби этиб тайинланган Шерзод Асадов илк брифингни ўтказмоқда.

*Маълум қилинишича, Президент фаолияти ҳақида доимий брифинг ўтказиб борилади.

Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бугун Венгрия бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегация юртимизга келади. Эртага олий даражадаги музокалар бўлиб ўтади. 10 га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташриф 31 март куни якунига етади.

Шунингдек, шу ҳафтада Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади. Саммит Туркистон (Қозоғистон) да 31 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабаб саммит ўз вақтида, бироқ видеоанжуман тарзида ўтказилади.
P.S. Президент матбуот котибининг телеграмдаги саҳифаси: https://t.me/Press_Secretary_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди. Брифингда давлатимиз раҳбари иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар - Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.