Mikrofon ko‘targan ayol
Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар кўпайишда давом этяпти Аввалроқ "Wiki-стипендия” марафонига старт берилгани ҳақида ёзгандим. Бир ой давомида Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар бўйича катта ўсиш кузатилган: мақолалар сони 5 932 тага, фаол фойдаланувчилар…
233 минг материал ўзбек тилида! Ўзбекча Wiki Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди.
Ўзбек тилининг рақамли дунёда кўлами ортиб бораётгани билан барчани табриклайман!
Барча викичилар, марафон иштирокчиларини, техниклар ва контентчиларга ташаккурлар!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш жойида, кўринишидан раҳбар лавозимдаги одамга ўхшайди. Аёлларни ёмон урди.
Воқеа Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактаблардан бирида бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирча иккита муҳим хулосам бор.
1. Мана шундай жамиятда феминизм ҳақида гапирса дод солманглар. Аёлларга жиддий ҳимоя керак. Агар аҳвол шундай давом этаверса, аёлнинг қадри баттар бўлади, у аёл сизнинг оилангиз аъзоси, яқинингиз бўлиши мумкин.
Бизда феминизм аёлларнинг жисмоний ва руҳий хавфсизлигини сўрайди, чунки мана бундай таҳдидлар бор.
2. Ўқитувчини директор урса, ўқувчи урса, ота-она урса... Кейин жаҳолат қайдан келяпти, нимага бизнинг ўзбек нуқул хорижда кўча супуради, юқори малакали эмас деманглар-да, майлими?
Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб! (c)
@shahnozxon

Иш жойида, кўринишидан раҳбар лавозимдаги одамга ўхшайди. Аёлларни ёмон урди. Воқеа Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактаблардан бирида бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча иккита муҳим хулосам бор. 1. Мана шундай жамиятда феминизм ҳақида гапирса дод солманглар.…
Видеони кўришга менга ўхшаб безиллайдиганлар учун хронология.
Нарса отади.
Силталайди.
Итаради.
Атроф тўла одам—аёллар майли, шу оқ кўйлак кийган “эркак” номли зот ҳам қора ифлосга қаршилик кўрсатмайди.
52 сонияда қора ифлос хонага қайтиб келиб, яна бошқа аёлни уради.
56 сонияда қора ифлос яна биринчи урган аёлни уради.
1.40 ва 2-дақиқада ифлос яна ва яна аёлни уради.
15 сония аралаш калтакланади.
Икки калтак еган аёл бир-бирига суянганча букчайиб ерга ўтириб қолади.
Эҳтимол, қора ифлос камерага ёзилганини эшитгани учун жим бўлиб қолиб, хонадан чиқади.
Мени қийнаб юборган савол: нега қолганлар ҳаракатсиз, нега қолганлар бу ифлосни ёқасидан тутмади?!
Камера борлигини билгани учун оқ кўйлак ва бошқалар жим ўтирибдими?
Ўлдириб қўйганда-чи? Ўшандаям камера ёки шу ифлос тирандан қўрқиб ўтиргани учун ўзини кечирадими шу лоқайдлар?

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Манба: @uzauz

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
У ёки бу соҳага "осмондан тап этиб тушиб қолгандек" кириб келганларнинг кўпчилиги тарихни ўзгартиради. Қадамма қадам, босқичма босқич соҳага кириб келганларнинг кўпчилигини тизимнинг ўзи "рандалаб", "силлиқлаб" қўяди.
Mikrofon ko‘targan ayol
#Классика рукнидан Янги йўл ётқизилади. Ҳамма хурсанд бўлади, барака топсин дейди. Қаердадир кутиб тургандек, труба ёрилади. Кичкина жойни эмас, ааанча жойни келиб экскаватор кавлайди. Очилади, труба тўғриланади (ямалса керак). Кейин чала-чулпа ёпиб кетилади…
Дарвоқе, Учтепа ЗАГС олдидаги кавланиб, ҳафталаб очилиб ётган йўлакни таъмирлаб қўйишибди. Анчадан бери бу йўлдан юрмаганим учун энди кўрдим.
#қисабўларкану
#қисабўларкану
Арафа.. э-йўғе 😊 Рамазон ҳайити олдидан қўшнилар “олди-бердимиз”бор))) Эсимни таниганимдан бери шундай. Биннимала қилдим, ярми яримтайёр, ярми ўз саноатим- “свой огород”.
Онам ҳар ҳайитдан бир кун олдин бирор янгилик, тансиқ таом қилиб, 10-14 та қўшнига беришни ритуалга айлантирганлар. Бу анъана давом этишини хоҳлайман. Унинг номи эҳсонми, йўқловми, арафа ошми - фарқи йўқ.
Яхши қадриятлар яшашга ҳақли.
Муборак Рамазон ойида тутган рўзларингиз қабул бўлсин, йил бўйи тўкин дастурхонингиз, ҳаловатингиз бўлсин.
P.S. Ота-онамга қўшни яшайман. Бор товоғим-кел товоғим қилдик. Онамнинг фирменный ток ошлари келинларимиз ижросида. Уларники зўр, “котта болланики”дан бўпти😅
P.S.S. Қўшнилардан ошлар келиши давом этмоқда.
Ўзбекчилик яхши барибир.

Назар Эшонқулнинг “Қўл” ҳикоясини биринчи @shahnozxon тавсия қилганларида ўқиб, узоқ вақтдан бери насрдан топмаган адабий завқимни топгандим.
Жуда чуқур ҳикоя. Каттагина. Аудиосини 41 минут ўқиган бўлсам ҳам, бир нафасда ўтгандек бўлди. Яъни қатордан қаторга, тафсилотдан тафсилотга қизиқиб ўтасиз. Нима бало бўлди бу қўл дейсиз. Ҳа, биринчи ўқиганда ҳикоянинг дастлабки хатбошилариданоқ гап нимадалигини тусмоллайсиз, лекин якунгача тушай-чи, балки бошқа нарсадир деб кутасиз.
Ҳамманинг ўзи топган “қўл”и бор ҳикояда.
Албатта ўқинг, овозимга чидасангиз, эшитинг:)

YouTube
NAZAR ESHONQUL “QO’L” (audiohikoya)
Ba’zo’r kun ko’radigan oilaning dasturxonida egasi yo’q qo’l paydo bo’ladi. U ovqatga chang solar, bolalar rizqini qiyardi. Bu qo’l nima uchun kelgan, maqsadi nima, nega Salom tegirmonchini tanladi?
Hikoya qahramonlarini shu savol qiziqtiradi. Siz hikoyani…
Hikoya qahramonlarini shu savol qiziqtiradi. Siz hikoyani…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча болаларим зўр ҳайитлик олишди.
"Билимдон" тўплами —
3-7 киши қатнашадиган жамоавий савол-жавоблар ўйини.
Оила, дўстлар учун энг яхши тимбилдинг, интеллектуал ўйин деб билдим. Кеча синаб кўрдик. Оиламиз билимдонлари бир амаллаб, 6:5 га ютишди.
"Билимдон" фақат стол ўйини эмас, балки унинг махсус иловаси ҳам бор. Иловани Play Market ёки App Store орқали юклаб олишингиз мумкин. Тез орада унда яна минглаб саволлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Сиз тўплам қутисида келтирилган промокоддан фойдаланиб, иловадаги видео саволларни очиб ўйнасангиз бўлади. Ўша саволларни "Заковат" бошловчиси Абдурасул Абдуллаевнинг шахсан ўзи билимдонларга йўллаган.
Чин дилдан Сизга ҳам тавсия қиламан. Ҳозир тўпламни Asaxiy интернет-дўкони орқали сотиб олишингиз мумкин.
Харид қилиш учун: https://asaxiy.uz/uz/product/bilimdon
Иловани юклаб олиш учун: Android | iOS

Мактабда буллинг
Тармоқда Янгиҳаёт туманидаги 331-мактаб ўқувчи қизлар бир қизни уриб, таҳқирлаётган видеоси муҳокама қилиняпти. “Буллинг” саҳнаси. Қизлар даҳшатли сўкиняпти, бир қизни аямай дўппослаяпти.
Буллинг бу – қўрқитиб, таҳқирлаб, жисмоний куч ишлатиб, бировнинг бошқа бировга агрессия кўрсатиши. “Буллер” – яъни зулм қилаётган агрессор бола (гуруҳ) “қурбон” боладан куч жиҳатидан устун бўлади. Нафақат “қурбон” боланинг иродаси синади, балки бу агрессияни кузатиб турган, агрессорга қарши чиқа олмай, қўрққанидан унга қўшилган, тўхтата олмагани учун ўзини айбдор деб билган болалар ҳам жамиятга “синиқ шахс” бўлиб кириб келади.
Шуниси аниқки, агрессорларнинг кўпини оиладаги носоғлом муҳит яратади. Ўсмирлар ҳеч кимга бўйсунмайдиган, исёнкор болалар атрофида тез йиғилишади. Жараён чуқурлашиб кетмасдан олдини олиш учун ота-она, мактаб, мактаб психологи ҳамкорлиги жуда муҳим. Мактабларда психологик хизматлар сифатини ошириш (яхши психологларни жалб қилиш, квотасини кўпайтириш, ойлигини кўтариш) ҳақида бир неча марта ёзганман.
Бизга болалигимизда “синфингда ким “пахан”?” деган саволни катталар кўп беришарди. Яъни синфнинг лидери, аълочиси, намунали хулқлиси эмас, “пахани” бор-йўқлиги диққат марказда бўларди. Ўзим ўқиган синфда аниқ-тиниқ ким “пахан” эканини сезмаганман. Қизларимиз жуда тарбияли, билимли эди. Йигитлар ҳам. Лекин бир воқеа ёдимга тушди ва ҳозир айтгим келди.
Адашмасам, 9-синфда ота-оналар мажлиси олдидан синфимиз журнали йўқолган. Кейин маълум бўлишича, уч-тўртта синфдошим журнални ўғирлаб, ёқиб юборишган. Ёмон баҳоларини ота-онаси кўришидан қўрққан шекилли. Бизга тафсилотлар айтилмаган-у ўшанда бош ташаббускор ким бўлганини ҳаммамиз тахмин қилардик. У бошқа болаларга айтмаслик учун қасам ичдирган, шунинг учун нима воқеа бўлганини аниқлаш қийин кечган. Кейин ўша синфдошимиз мактабдан кетди. У кимнидир урган, тазйиқ қилганми-йўқми билмайману лекин нисбатан яхши ўқимайдиган болаларнинг кичкина шайкачаси пайдо бўлгани эсимда. Ўша бола кетгач, синфимиз тинч ва хотиржам ўқишда давом этди ва бир синфдошимиз бошқа синфдошимиз кўрган воқеани тан олиб айтиб қолди: “Ази, эсингдами, нуқул проездной билетингни йўқотардинг. Ўшани ўша .. сумкангнинг олд чўнтагидан ўғирлаб оларкан...”
У пайтда ота-онам барча транспортга, метрога ҳам ўтадиган проездной билет олиб беришарди. Кўпчилигимиз ота-онамиз берган пулга ўзимиз киоскадан 7 минг сўмга сотиб олардик. Битта-иккита синфдошим йўлкира пулни ишлатиб қўйса, қизларнинг проезднойидан “паровоз” усулида фойдаланишарди. Масалан, 3 та проезднойи бор бола метрога тушардик. Иккитамиз вестибюлда кутиб турардик. Битта бола қолган иккита проезднойни олиб, яна қайтиб чиқиб, ташқаридаги бошқа 2 та синфдошимизга ўша проезднойларни бериб, олиб тушарди. Менга алам қилгани, проезднойимни доим уларга бериб турганман ва буни яхшилик деб билганман, нега ахир ўғирлайди, деб роса хафа бўлгандим. Балки синфдошим ўша ўғри бола синфда пайтида ундан қўрққани учун айтолмагандир.
Яқинда “The Glory” (“Торжество мести”) деган корейс сериалини кўргандим. Унда бош қаҳрамон мактабда зўравон синфдошлари томонидан ниҳоятда аянчли жисмоний, руҳий зулм кўради, уни ҳимоя қиладиган бирор киши бўлмайди, яна бир ҳимоясиз синфдоши “буллинг” га чидолмай ўзини ўлдиради, жиноятчилар жазосиз қолади. Буларни кўрган қиз қолган бутун умрини ўша синфдошларидан қасос олишга сарфлайди. Ўз шахсини ва ҳаётини шу қасос устига қуради.
Бугун бировнинг қўлидаги нарсани уриб, сўкиб олиб қўядиган болажон эртага безори, бетавфиқ болага, кейинроқ потенциал жиноятчига айланмаслиги учун нима қилиш керак? Тарбияни қачон ва қандай бошлаш керак, безорилар қандай жазоланиши керак? Бу ҳақда Тоҳир Маликнинг айнан ўсмирлар тарбияси ҳақида ёзган “Жиноятнинг узун йўли” қиссасидан яхшироқ асар ўқимаганман. Муаллиф давлат ва жамият безори болалар кўпаймаслиги учун нималар қилиши кераклиги ҳақида таклифлар берган. Ҳамма ўқиши шарт бўлган асар.
Мактабдаги буллинг шунчаки ўтиб кетадиган ҳолат эмас. Буллингда исталганимизнинг боламиз ё агрессор, ё кузатувчи, ё қурбон ролида бўлиб қолиши мумкин. Болаларимизга эътиборли бўлайлик.

@xushnudbek каналида ҳар пайшанба ва якшанба кунлари аудиоҳикоялар бериб бориляпти. Айримларини мен ўқияпман. Бу сафар Нобель мукофоти соҳиби, колумбиялик Габриэл Гарсиа Маркеснинг "Оғриқ тиш" ("Кунлардан бир куни") ҳикоясини танладик. Бу ҳикояни бир неча таржимонлар ўзбек тилига ўгирган. Менга Нодирабегим Иброҳимованинг версияси кўпроқ маъқул бўлди, аудиоҳикоя шу вариантда ўқилди (камчиликлари учун узр, сифатли ўқий олганим йўқ ҳали).
Ҳикояни ўқиш ёки тинглаш учун 6 ярим дақиқа вақтингиз кетади. Унда тиш доктори Аурелио Эсковарнинг оддий иш куни баён қилинади. Бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган, халқ ҳисобига яшайдиган амалдорнинг тиши қаттиқ оғриб қолади ва ундан ёрдам сўраб келади. Доктор касбига содиқ қоладими ёки шахсий принципни танлайдими?
Ютубдаги шу ва бошқа ҳикояларни тинглаш учун мана бу ерни босинг.

Telegram
Xushnudbek.uz
Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 6 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Gabriel Garsia Markes. Og‘riq tish (hikoya)
Izoh: ushbu qisqa hikoyada shifokorlik burchi haqida so’z boradi. Bir necha inson o’limiga sababchi bo’lgan, xalq pulini o’g’rilaydigan korrupsioner…