"Мен ҳар куни ўқийман, интернетни ҳам ўқийман. Ким қандай гапирган. Вақтим борича, қўлимга қалам олиб, ўзимга ёзиб оламан. Барибир 10 та фикрдан 9 таси тўғри бўлиб чиқади. Бу тўғри йўналишми? Агар бизда (ОАВ) ёпиқ бўлса, сизларни ҳам ҳеч ким эшитмайди" деган Шавкат Мирзиёев Янги Батош маҳалласидаги 71-мактабда ўқитувчилар, фахрийлар билан суҳбатда.
https://t.me/Press_Secretary_Uz/2940
https://t.me/Press_Secretary_Uz/2940
Telegram
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман
—
Шавкат Мирзиёев: Многие предлагают мне "закрыть" средства массовой информации, но я никогда этого не сделаю
—
Shavkat Mirziyoyev: Many…

Сирожиддин Ҳасанов эсдаликларидан парчалар бериб боришни бошлайман. У киши ҳақида аввалроқ ёзгандим.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Қиссамни мени бевақт армия сафига кетишимга сабаб бўлган воқеалардан бошлайман. Воқеалар сабабсиз бўлмаганидек, менинг фожиали ҳаётимнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор.
1934 йил Низомиддин исмли акам Лангардаги “Шамс ул урфон” номли мактабнинг 10-синфини битириш арафасидаги кечада мактабдошлари томонидан фожиали ўлдирилган кунлардан бошлаб, ҳаёт ҳақидаги болалик тушунчаларим бутунлай ўзгариб кетди. Атрофимда нималар бўлаётгани ва умуман ҳаёт оқими қандай кетаётгани кўзимга *эмди кўрина бошлади. Қотиллар кўпчилик бўлиб ўлдириб, жазосиз қолганидан чуқур қайғуга кўмилиб қолдим. Қандай қилсаму бизнинг бошимизга бундай мусибатларни солган, жигарбандимиздан жудо қилган қотиллардан ўч олсам, жазосини берсам... Бу қайғу-аламларимни ҳеч ким билан баҳам кўролмасдим. Қилмоқчи бўлган ишим биров билан маслаҳатлашиб қилинадиган иш эмас эди-да. Ота-онамга айтиб, юрагимни бироз бўлса-да бўшатиб олишнинг ҳеч иложи йўқ эди.
Шу йил Бедабозордаги Рабфак(ишчилар факультети)нинг 1-курсида ўқирдим. Қайғу-ҳасратга юрагим шундай тўлган эдики, юрган йўлимда йиғлаб юрардим. Гоҳо дарс вақти ҳам ўзимни тўхтатолмай қолардим... Қасос учун сақлаб қўйган қуролимни кеча-ю кундуз ҳеч қўлимдан қўймасдим. Кунлардан бир куни дарс пайтида кимдир ўқитувчимни ташқарига чақирди ва у тезда қайтиб келди.
- Ҳасанов, сизни бир киши чақиряпти, чиқиб келинг, деди ўқитувчим.
Ташқарига чиқиб, не кўз билан кўрайки, мени милиция ходими – старший лейтенант кутиб турарди. Юрагим орқага тортиб кетса-да, ўзимни билмаганга олдим.
- Мени сўратган экансиз!
- Сизга айтадиган икки оғиз гапим бор, буёққа чиқайликчи, - лейтенант кўча томон йўл бошлади.
Тор кўчадаги усти берк бостирма олдида теварак-атрофга аланглади-да, ҳеч ким кўрмаётганига ишонч ҳосил қилгач,
- Бизга хабар қилишларича, сизда отиш қуроли бор экан, бу болалар эмас, ҳатто катталарга ҳам мумкин эмас. Қуролингизни топширинг. Қани олинг, деб бирдан қўлимдан ушлаб олди.
“Ахир қуролимни уйимдагилардан бошқаси билмасдику. Ким хабар бердийкин?”
- Йўқ, кечирасиз, менда унақа қурол йўқ, - товушимдан ҳаяжонга тушганим сезилди. Милиция ходими “бўлмаса, тинтув қиламан” деб ҳамма ёғимни текширди ва оёғимга боғлаб олган қуролни топиб олди. Ходим бошқа савол ҳам бериб ўтирмади.
- Сиз эртага Бешёғочдаги бўлимга боринг. Буни олганимга қоғоз ёзиб бераман. Тушундингизми, деди-ю жўнаб кетди.
Милиция ходимининг ҳаракати ва муомаласи мени ҳайрон қолдирди, худди ёш болани урушиб қўйгандек... Демак, яқинларимдан бирортаси уни ёллаб, “сизга қаршилик кўрсата олмайди, қуролини биров билмай секин-аста олиб қўйинг” дегандек туюлди...
Қасос ўти сўнгандек, аммо алам тарқалмади...
Кунлар ва ойлар ўтарди. Аҳволимиз унчалик яхши эмасди. Чунки бир йил давом этган очлик эмдугина тугаган, озиқ-овқат кўпайиб, мевалар пишиб унча очликни сезмасак-да, ҳали одамларнинг озиб-тўзиб юрарди. Юртга келган очлик ва қаҳатчилик излари кетмаган, одамлар очликдан қирилиб, ҳар томонга тарқаб кетганидан уйлар бўм-бўш, вайрона бўлиб ётарди. Ўша қора кунларда кўчаларда тўда-тўда бўлиб, кўз косалари ичига кириб кетган, озғинлигидан уст кийимларини эплай олмай судраб овқат излаб юрган кишилар кўп учрарди ва бунга таажжубланмай қўйгандик. Улар ўзбек, қозоқ, татар – ҳар хил миллат вакиллари эди.
1936 йилда Рабфакни битириб, бир йиллик текстиль техникумида ўқидим. Аммо негадир ўқиш ёқмади ва 1937 йил Бешёғочдаги ўқитувчилар институтига кириб, тарих факультетида ўқий бошладим.
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм1
👇👇👇

Шу вақтда Тошкент кўчаларига энди тош ётқизилаётган эди. Баъзи кўчалар трамвайга мослаб кенгайтирилиб, трамвай юргазилган бўлса ҳам бир изли, яъни бир томонга юрадиган, ҳар қаерда тўқнаш келадиган трамвайни ўтказиб, кутиб турадиган жойлари бор эди. Ҳали Кўкча даҳасига трамвай келмаганди. Машиналар эса мутлақо йўқ деса ҳам бўлади. Бир ҳафта, икки ҳафтада битта машина ё кўрардинг, ё йўқ. У ҳам юк машинаси, одам ташийдиган машиналар мутлақо йўқ эди. Фақат деҳқонлар молини ташийдиган “Қўқон арава” ва онда-сонда шалдироқ “мужик арава” лар бўларди. Ўрдадан у томони Янги шаҳар дейиларди, у томонда извош арава юрарди. Шунинг учун эрталаб биз томондан (Кўкчадан) Чорсугача (Чорсуда трамвай бор эди) тўда-тўда пиёда кетаётган ишчиларни кўриш мумкин эди. Кўкчаликларни “пешонаси ялтироқ” дейишарди. Чунки, Кўкча аҳолиси эрталаб ишга-тирикчиликка кетаётганда чиқаётган қуёшнинг тикка нуридан пешоналари ялтираб кетишарди. Кечки пайт ишдан қайтаётганда Чорсудан то уйларига келгунча ботаётган қуёшнинг нури яна пешоналарига тушиб қиздирарди.
Кўкчанинг ҳозирги трамвай юрадиган кўчасига тош ётқизилган эди, холос. Бошқа кўчалар арава юрганида гупчагича ёзда тупроқ, қишда эса лойга ботарди. Баъзи тор кўчаларда арава ўтиб қолса йўловчи бирор эшикка ёпишиб туриб, йўл бермаса, арава ғилдираги ёки ўқи билан уриб кетиши мумкин эди. Ёз ойлари кўчалар тупроқ бўлса ҳам супириб қўйиларди. Кўпчилик одамлар ялангоёқ юрарди. Фақат қишдагина маҳси-калишнинг ўзинигина киярди. Пайпоқ кийиш мутлақо одам эмасди. Уйлар ҳаммаси полсиз, тупроқли бўлиб танча қуриларди. Мана шу танчага ўтин қалаб олов ёқиларди, сўнгра чўғи иссиғида исиниб, сўнгра совуқ ўринга кириб ётиларди. Қиш ойларида кўпинча кўчаларга чиқмасдик ҳам.
Кунлардан бир куни...
давоми эртага
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм2

Сирожиддин Ҳасановнинг хотиралари. У киши ҳақида аввалроқ ёзгандим.
давоми
…Институт педсоветидан мени армия сафига кетишимга ёрдам беришларини сўрадим. 1938 йил 22 сентябрда армияга чақириқ қоғози олганимга 1 ой бўлганди. Детдомдан бўшаб олганимга ўзимни тўсатдан чақириқ қоғози олгандай кўрсатдим. Дадамлар Назарбекда эдилар, бориб айтиб келдим. Эрталаб саҳар намозларини ўқиб бўлганларидан сўнг бош томонимда ўтириб, “болам, ўз бурчингни бажаришга кетяпсан. Кўрмаган, билмаган узоқларга кетаяпсан. Эсингда бўлсин, доим тўғри бўл, ҳеч кимни дилига озор берма, қўлингдан келса яхшилик қил, ёрдам қил. Сабрли бўл, Яратган Худони доим ёдингда тут. Дилингни доим пок тут. Жонингни қанча ачитсанг, у сенга шунча содиқ бўлади. Хайр Оллоҳга топширдим. Ой бориб, омон қайт!” деб фотиҳа ўқидилар ва яна Назарбекка жўнаб кетдилар.
Тонг отгач, йўлга керакли нарсаларни қопга жойлаб, областной ҳарбий комиссариатнинг ҳовлисига кириб борганимизда, ҳамма қий-чув, шовқин-суронни мана шу ерда кўрдик. Деярли ҳар бир чақирилган одам кетидан ота-оналар, опа-сингиллари бирга келган, майдон лиқ тўла. Кўчада трамвайлар ҳам тўхтаб қолган. Бир чеккада чақирилганларни рўйхатга олишаётган бўлса, яна бир чеккада уларни сафлаб йўл қоидаларини, кимлар бошчилигида кетишларини тушунтириб беришмоқда эди.
Ниҳоят кечга томон вагонларга жойлаштириб бўлганларидан сўнг, жўнаш олдидан паровознинг даҳшатли ҳайқириғи янгради, ҳатто шу ҳам жигарбандларини кузатаётганларнинг йиғи-сиғиси, қий-чувларини босиб кетолмади. Поезд жойидан силжий бошлаганида еру осмон бараварига алвидо дегандай ҳайқириқ товушлар янада баландроқ кўтарилди.
Шу онда сесканиб, уйқудан уйғонгандек бўлдимми, вагон эшигига суяниб туриб, мени кузатишга ҳеч ким йўқлигидан хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Ҳаяжон ва кўзёши ичида турганимда кимдир келиб қўлимни тутиб, қоғоз тутқазди-да, “Хайр ука, саломат қайт” деди. Поезд юриб кетмоқда эди, кимлигини англай олмай қолдим. Кейин билсам, амакимлар экан, берган қоғозлари 15 сўм пул экан. Кўнглим ўшанда жуда кўтарилди.
Бир неча кунлардан сўнг Пенза станцияси орқали Бердичев шаҳарчасига келиб, поезддан тушдик. Рус тилида “ўтир-тур”, “нон-сув” шунга ўхшаш мактабда ўқиган баъзи сўзларнигина билардик, холос. Руслар билан бирор марта ҳам гаплашмаган эдик.
Ҳа, айтгандек унутаёзибман, биз билан бирга бир чўпон ҳам бор эди. У йигит СССР Олий совети депутати эди. Бизни поезддан тушганимизда қандайдир кўтаринки руҳ билан кутишаётган эди. Вагондан тушишимиз биланоқ рус тилини биладиган одам борми, деб сўрашди. Бизнинг вагонда Ўзбекистонннинг ҳар томонидан қишлоқ аҳли келганди. Ҳеч ким саволга жавоб бериб чиқмади. Унча-мунча мактабда ўқиган сўзларимни билганим учун мен чиқдим. Қоида бўйича Олий советни депутатга давлат вакилига кўрсатиладиган ҳурмат-эҳтиром бўлиши керак. Шунинг учун ўша ердаги қуролли кучлар бошлиғи-генерал келиб ҳалиги депутатга рапорт берди. Мен унинг гапини тўлиқ бўлмаса ҳам маъносини таржима қилиб бердим. Духовой оркестр интернационал маршни чалди. Генерал бўлинмадаги ишлар ҳақида ахборот берди. Лекин ўқимаган, саводсиз чўпон ўз тилимизда ҳам бир гапни эплаб гапира олмасди, ўрнига жавоб бера бошладим. Шундай қилиб унинг таржимонига айландим. Қаерда йиғилиш бўлса, катта командирлар тўпланган маслаҳатли ишларда депутат бўлиши керак экан, мен кўрни етаклагандек уни етаклаб, ўтириб-туришдан бошлаб, овқат ейишгача, совунда ювиниб юришгача ўргатишимга тўғри келди. Ҳеч нарсада йўқ чўпон депутат этиб сайланганди, у Москвага бориб нимани гапириб, нимани ҳам қойил қиларди, дейсиз...
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм3

боши юқорида
Армиянинг тайёрлов ойларида биз мусулмонларга алоҳида қўй-мол сўйиб овқат қилиб беришарди. Биз бор-йўғи 12 та одам эдик. Карантин тугагач, ҳаммамизни бўлимларга бўлиб юборишди. Мени кичик командирлар сафига олишди. Аста-секин рус тилида анча яхши сўзлайдиган бўлиб қолдим.
1939 йил бошларида кичик командирлар тайёрлаш бўлими лагерларида командирлик вазифасини ўрганиб келаётганимизда армия сафига янги келганларни кутиб олишга тўғри келди. Ўзимни худди Ўрта Осиё бозорига бориб қолган одамдек ҳис қилдим. Ўзбекистоннинг турли область ва районларидан келганлар ола чўпон, яхтак, чит кўйлак кийиб олишганди. Ўша кунлари шунчалик совуқ бошланган эдики, совуқ 40-45га етганди. Ҳаммаёқни оппоқ қор қоплаганди. Уларни сафга тургазиб, казармага жойлагунимча ярим тун бўлди. Эрталаб ҳали туришга қўнғироқ бўлмасидан мени уйғотишди. Янги келганлар бирор хато иш қилдими деб хаёлим ҳар қаёққа кетди. Унчалик ваҳимали иш эмасу, аммо жуда кулгули эди. Кенг далага ўрганган одамлар эрталабгача казарма олдидаги майдонни “ифлос” қилишибди. Уларга иссиққина ажратиб қўйилган жой туриб, бир-бирларидан уялганми, хуллас, ҳовли расво бўлибди. Ҳаммаёқ оппоқ қор эмасми, ҳамма “иш” яққол кўриниб қолган. Руслар кулиб, майна қилмаслиги учун ҳаммаларини турғазиб, қўлларига белкурак бериб, ҳаммаёқни тозалатдим. Шундай қилиб, кундузи машғулот ўтсам, кечқурун ота-оналарига хат ёзиш билан машғул бўлардим. Қанчалик қийналмайин ўз миллатим, ўз кишиларим, ўлкамнинг иссиқ бағридан келган жигарларимдек эди…
Шу йил ёз ойларида командирлик ўқишига жўнатишди. Кундалик режимга жуда қаттиқ риоя қилинарди. Кечалари тез-тез тревога қилиб юришларга олиб чиқиб кетар эдилар. Бутун бригада бўйича отишдан биринчи ўринда турардик. Ёзи билан танкни яхши ўрганиб, командир бўлиб чиқдик. Қишда палаткаларда қорда ўзимизни чиниқтирардик. Ёнимизга бир радист, бир механик ҳайдовчи бериб, уч кишилик экипаж қилиб қўйди. Танк ҳайдаб, 3-4 соат машқ қилиб, 3-4 соат уни бошдан оёқ тозалар эдик. Тоза танкларимизни оқ латта билан текшириб кўрарди. Онда-сонда бўш вақтларимизда почтачини хат билан кутар эдик. Хат олганларни ўйнатардик. Баъзилар хат олгач, йиғлаб юборарди. Баъзан қувонишар, баъзан эса ёмон хабарлар ҳам келиб турарди...
давоми эртага
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм4
@qurbonova_a

#урушнинг_тўртта_дафтари рукнида бериб борилаётган ҳикояларни ўқиб, муносабат ва миннатдорлик билдирган барчага кўп раҳмат айтаман.
Ушбу реал воқеалар қаҳрамони ва муаллифи Сирожиддин бобони ўқийману у киши бошидан кечирганини катта илҳақлик билан кўплар ўқишини истаганини сезиб тураман. Аллоҳ охиратларини обод қилсин, раҳматини ёғдирсин, дуолар ва раҳматлар шу инсонга тегишли.

Шаҳноза опа дуч келган вазиятга ҳар куни юзлаб Яндекс такси йўловчилари тўқнаш келиб, хуноби чиқяпти.
Нега картадан ечиб олишни истамайди ҳайдовчилар?
Чунки нақдсиз тўлов уларнинг карталарига боғланмаган. Виртуал кошелекка йиғилган пулни ўз карталарига кўчириш учун улар такси фирмасига ариза ёзиши ва картасига тушириб беришини кутиши керак. Уч-тўрт кун деганда пулини тушириб, нақдлаштириб олиши мумкин. Кимгаям ёқади бунча кутиш?! Жуда мантиқсиз ва аҳмоқона тизим. Икки ўртада мижоз ҳам, ҳайдовчи ҳам оввора.
Яндекс Го эса бошини қумга тиқиб олгандек; бу муаммо мижозлар, ҳайдовчилар, ОАВ томонидан кўтарилган бўлса ҳам даромад тақсимотини тўғри тизимлаштира қолмайди. Бу саволни жавобсиз қолдираверади.

Изоҳ: Сирожиддин Ҳасанов хотираларида ушбу қисм “1939 йил. Бессарабияни озод қилиш” деб аталади. Аслида эса Бессарабия биринчи жаҳон урушидан сўнг Руминия Қироллиги таркибига кирган, аммо Совет ҳукумати буни тан олмайди. 1939 йилда Нацистлар Германияси ва СССР ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги махфий ҳужжат тузади. Унда Учинчи Рейх Бессарабияни “СССР таъсир доираси”га киришига рози бўлади. 1940 йилда СССР ташқи ишлар вазири Молотов Москвадаги румин элчисига харита беради ва Бессарабия ҳамда Буковинанинг шимолий ҳудудларини топшириш ультиматумини қўяди. Руминия қироли Карол II бошланишига мобилизация эълон қилади, бироқ Германия, Италия ва Болқон Антанта давлатлари билан келишиб, бу ҳудудларни совет иттифоқига топширишга мажбур бўлади. Совет иттифоқи армияси ҳарбий операцияни 1940 йил 28 июнда бошлайди, Бессарабияни 6 кун ичида аннексия қилади. Бунда ҳудуд аҳолисининг ҳам “русларга мойиллик” кайфияти рол ўйнаган. Бу воқеаларни интернетдан топиб ўқишингиз мумкин. Ўша вақтда Сирожиддин Ҳасанов кичик командир сифатида бу жараёнларни қизил армия пропагандаси кўзи билан кўрган ва хотираларни анча йиллардан сўнг ёзган. Шунинг учун йиллар ва манзилларда англашилмовчилик бўлиши мумкин.
Сирожиддин Ҳасанов хотираларида давом этамиз:
“1939 йил. Бессарабияни озод қилиш
Кундалик ҳарбий машғулотлардан ташқари уйларимиздан ҳар замонда келадиган хатларни кутишдан ўзга деярли ҳеч нарса билмас эдик. Газета-журналлар ҳозирга ўхшаб сероб эмасди. Шу сабабми ёки жуда ёшлигимиз учунми (19 ёшда эдим) дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабарсиз эдик. Баҳор ойлари эди, ҳарбий машғулотга чиққанимиз сингари Бердичев шаҳридан чиқиб кетдик. Жануб томонга чўзилган катта тош йўли билан бироз борганимиздан кейин иккинчи даражали йўллар билан (тош ётқизилмаган) бир неча қишлоқлардан ўтиб анчагина йўл юриб қўйдигу негадир тўхтайвермадик. Қаёққа кетаётганимизни бизга айтишмасди. Тушлик вақтида танкларга овқатни олиб келиб едик. Яна юришда давом этиб, ниҳоят Винница шаҳрига етиб келдик. Командирларимиз қаерга кетаётганимиздан хабардор бўлсалар ҳам бизларга ҳеч нарса айтишмасди. Армиянинг одати бўйича аскарлар командирларни буйруғини сўзсиз бажаришлари керак. Йўлга чиққанимизнинг 3-куни бошланган эди. Энди бирор узоқроққа кетаётганимизни сеза бошладик. Барча бўлимлар бирга келаётган эди. Биз Бердичевдан бутунлай кўчиб чиққанимизни билдик. Кундан кунга командирларимиз муомаласи қатъий тус олиб буйруқларни аниқ бажаришимизни қаттиқ талаб қилар эдилар. Уйларимизга хат ёзишга вақтимиз йўқ эди. Хотиржам бўлмаганингдан сўнг бир ишни қилишни ҳам, қилмасликни ҳам билмай қолар экансан, айниқса хат масаласида нима деб ёзишни билмайсан.
Ниҳоят 4-кун Жанубий чегарадошимиз Бессарабия (ҳозирги Молдавиянинг) чегарасига етиб келдик. Бессарабия руминлар қўл остида бўлиб, бутун чегаралари бўйлаб румин аскарлари аралашиб турарди. Бизни Бессарабия билан ажратиб турадиган чегара Днестр дарёси эди. Мана шу дарё ёқасидаги Ямпал (*Ямполь бўлса керак) шаҳарчаси атрофига келиб жойлашдик. Куз ойлари бўлганидан ёмғир тинмай шивиллаб ёғиб турарди. Ерлари қора тупроқли эди. Шунинг учун ҳам бу ёмғир баҳор кунларида тўпиғимиздан юқоригача лойга ботиб юрибмиз. Танкларни шох-шабба билан яхшилаб кўринмайдиган қилиб беркитиб, тегишли ерларга пистирма постлар қўйдик.
давоми пастда
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм5

Менинг экипажим 3 кишидан иборат эди. Бизни экипажга дарё қирғоғидаги пулемётли пост тўғри келди. Буталар орасида ҳар 2 соатда экипаж билан алмашиб турардик. Ниҳоят келганимизга 3-4 кун бўлиб қолганида эрталаб нонуштадан сўнг танк командирларини тўплаб бу ерга нега келганимизни тушунтиришди.
Буйруқ бўйича бизни армиямиз бессарабларни руминлар қўлидан озод этишимиз керак экан. Аслида эса бу ишлар Европани босиб олаётган немис-фашистларга қарши ўз чегарамизни мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган махфий ишлар экан. Шунинг учун ҳарбий ҳолат эълон қилишиб, бизларни айниқса ҳушёр туришимизни, ҳар дақиқада ҳужумга, душманга қаршилик кўрсатишга тайёр бўлишимизни талаб қилишарди. Айниқса, баъзи белгиланган жойлардаги соқчилар мижжа қоқмай туришлари керак эди.
Ҳаммамиз уйларимизга ота-она яқинларимизга хат ёзиб қаердалигимизни айтмасак ҳам соғ-саломат юрганимизни ёзишга рухсат берилди. Барибир ҳар қандай солдатларнинг хатлари цензурадан текшириб ўтказар эди. Шунгача юрагимиз шунчалик тўлиб кетган эканми, Роббим деб бир ёзишга бошлаганимда 4 вараққа қоғозга хат ёзибман, сўзларим маъносида ўзимни урушга кириш олдида турганлигимни билдирмоқчи бўлдим. Билмадим, уддасидан чиқа олдимми-йўқми, ҳар ҳолда ҳаракат қилдим. Эълон қилинмаган уруш ёки чегарани ёзиш ҳарбий сир эди.
Ниҳоят бир неча кунлардан бери сабрсизлик билан кутаётганимиз—буйруқ етиб келди. Эрта тонг қоронғусида чегарасидан ўтишимиз керак экан, барча қуроллар ҳарбий ҳолатга келтирилиб қўйилди. Хаёлдан эртанги кун бўлажак ҳодисалари кўтарилмасди. Бир-биримиз билан бу тўғрисида фикрлашга ҳам қўрқардик. Кечаси соат 3 да соқчидан хабар олиб, эндигина дам олай деб машинага чиққан эдим, тўсатдан рота командири чақириб қолди. Дарҳол олдига келдим.
-Буйруғингизга биноан танк командири Ҳасанов келди, дедим.
-Қаерда эдинг - важоҳат билан дўқ урди.
-Ҳозиргина соқчилардан хабар олиб келиб, энди машинага чиқаётгандим.
-Нимага бўлмаса соқчи ухлаб қолган? Ёлғон гапиряпсан, соқчинг ухлаб қолган, текширмагансан, пулемётини ўғирлаб кетишган! Ҳарбий ҳолат бўлгани учун сени ҳам соқчилар билан дала судига бераман!
Яқинда турган навбатчига мени қамаб қўйиш кераклигини айтди. Навбатчи мени қуролсизлантириб, тўппонча ўқталганча қамоққа олиб кетди. Бир чодир ичига киргазиб сиртдан соқчи қўйиб ўз ишига кетди. Ҳеч нарсага тушунмагандай миям қотиб қолганди. Бу командирни қилаётган иши ноҳақ эди, нима мақсадда мени бошқалар иши учун айбдор қилади? Қоида бўйича ўз командиримнинг рухсатисиз бошқа ва юқори командирларга шикоят қилишга ҳаққим йўқ эди. Шундай бўлса-да, шикоят қилишим керак эди, бўлмаса кеч бўлади. Балки кечасининг ўзидаёқ суд қилиб отиб ташлашлари мумкин. Чунки ҳарбий ҳолатда эдик. Қоронғуда тимирскиланиб, палаткага урилиб кетдим. Сиртда турадиган соқчи “қимирлама, отиб ташлайман” деди.
давоми пастда
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм6

- Илтимос, менга навбатчи командирни чақириб бер, зарур ишим бор.
- Нима ишинг бор? Дежурный дам оляпти, уни безовта қилмайман.
Мен унга ялина бошладим. Шу пайт дежурный командир келиб қолди, фонари билан чодирга кирди.
- Қандай қилиб пулемётни олдириб қўйдиларинг?
Ҳаммасини бир бошдан айтиб бердим, айбим йўқ, ухлаб қолган соқчи командирнинг ҳамшаҳари эди, айбни менга юклаб, уни қутқариб қолмоқчига ўхшайди, дедим. Илтимос, батальон командирига хабар берсангиз, сўроқ қилсин, аҳволимни тушунар, дедим.
Командир кетди, мен яна қоронғу чодирда даҳшат ичида кутиб ўтирдим. Анчадан сўнг дежурный билан командир келди. Яна унга вазиятни айтиб бердим. Командир соқчини олиб келиб, сўроқлаб воқеани аниқлаштиргач, уни қамаб қўйиб, мени чиқариб юборди...
Тонггача уйқу келмади кўзга... Эрталаб уруш бошланиши керак эди...
Бироқ, нонуштадан сўнг янги буйруқ олингани ҳақида хабар келди. Бессарабия чегарасидан ўқ узмай байроқ кўтариб кириб боришимиз мумкин. Лекин ҳарбий ҳолатда эканимизни унутмаслигимиз кераклиги тушунтирилди. Танкларимизни ҳайдаб чегара кўпригидан ўтаётганимизда шундай ҳаяжонланиб кетдикки, гўё бошқа дунёга кириб келаётгандек. Кўп юрмай йўлларда қуроллари ташлаб таслим бўлаётган тўда-тўда румин аскарларини кўрдик. Уларнинг кўпчилиги бессарабликлардан армияга олинган ҳарбийча кийинган солдатлар эди. Марказий шаҳар Кишинёв томон тезлик билан борар эдик. Йўлимиздаги кичик шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси йўл ёқасида тизилишиб гул тутиб томоша қилиб, бизни кузатишар эди. Туш вақтида овқатланишга тўхтадик, катта-кичик ерли халқ-молдаванлар атрофимизни ўраб олишди. Улар славян тилда сўзлашгани учун рус тилини билган одам уларни тушуниши қийин эмасди.
Руминлар бессарабларга Совет армияси ҳақида бўлмағур сўзларни тарқатиб, бизни ўқўтмас танкларимизни фанерадан ишланган деб миш-мишлар тарқатишган экан. Танкларимизни чертиб кўриб, бармоқлари оғриганидан сўнг ҳайрон бўлиб қарашарди. Биз катта-кичик болғалар билан у ер, бу ерини тузатаётганимзида оғизлари очилиб қоларди.
Мамлакатлари паст-баландлик, ясси қирликлардан иборат бўлиб, узоқдан денгиз тўлқинини эслатарди. Узоқда кичик хуторлар, қишлоқлар тепалик ёнбағирларига жойлашган бўлиб, ҳар қайси деҳқоннинг ери ўзига хос бўлиб, узоқдан ола байроқ тусини эслатарди. Халқи жуда содда, биз турган жойга қишлоқлардан тухум тандирга ўхшаган ўчоқда бутун қўйни сихга қадаб пиширилган ва бошқа овқатлар пишириб олиб келишибди. Бизнинг пулимизни улар, уларнинг нархини биз билмасдик. Бизда унча кўп пул бўлмасди, чунки ойига 10 сўм аскарлар олса, биз кичик командирлар 12 сўм олар эдик. Лекин улар биз уларни руминлар қўлидан озод қилаётганимиз учун ҳам оёғимиз остига йиқилгудек бўлишарди.. Бундан буён бизнинг пулимиз-румин пулининг ўрнини босишини билиб қандай бўлмасин бизнинг пулимиздан олишга ҳавас қилишарди. Оз берсак ҳам хурсанд бўлишарди, кўп берсак ярмини қайтариб беришарди.
Чегарадан анча узоқлашганимиздан сўнг Бельцы шаҳрини ёқалаб ўтиб кетдик. Кишинёвга яқинлашиб қолгандик. Кўчалар текис бўлгани билан паст-баланд қирликларни кесиб, кескин бурилишлардан ўтишга тўғри келарди. Ҳар 3-4 соатда алмашлаб танк ҳайдардик. Шундай пайтда хаёлим қочдими, тўсатдан бурилишга келганимни биламан, танкани буришга улгуролмай қолдим. Шув этиб учиб кетдик, танкимиз гурсиллаб қир ён бағрига тегиб думалаб кетди. Танк ичида яхши боғланмаган нарсалар ағдар-тўнтар бўлиб, оёғимиз осмондан бўлиб, то ўзимизни ўнглаб олгунимизча бир неча ўн марта думалаб, салкам терак бўйи келадиган жарликка қулиб тушдик...
давоми эртага
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм7

"Урушнинг тўртта дафтари" (Сирожиддин Ҳасанов хотиралари)
боши юқорида
...Бахтимизга яхшиям танкимиз оёғига туриб қолди, бўлмаса унча шикастланмадик, баъзи бир қирилган кўкарган ерларимизни ҳисобламаганда бу фалокатдан жуда осон қутилдик.
Иккинчи кун Кишинёв шаҳрига етиб келиб бир хунук воқеани гувоҳи бўлдик. “Тўқай тўнғизсиз бўлмайди” дегандек бир аскар бола ерли халқ қизига нисбатан шундай ёмон иш қилиб қўйган экан, уни дала судида суд қилиб отишга ҳукм қилишибди ва шу ерда ижро этилаётган экан. Ҳарбий ҳолат бўлгани учун шундай қилинди.
Шаҳар нотекис қирлар, ён бағрига жойлашган бўлиб, 2-3 қаватли иморатлари кўзга ташланарди. Кўчалари тор ва шундай қия эдики, танкларимиз тормозда зўр-базўр юрарди. Кетимиздан келаётган бир танк кўчага ётқизилган дарё тошига сирпаниб, йўл ёқасидаги уйнинг деразасидан ичкарига кириб кетди. Уни зўрға қайтариб чиқаришди. Яхшиямки, уй босиб қолмади. Шаҳарнинг иккинчи чеккасидан чиқиб, шимоли ғарбий чегара томон юриб кетдик. 3-4 кун юрганимиздан сўнг Руминиянинг олдинги асл чегараси бўлган Прут дарёси қирғоғигача бориб тўхтадик. Дарё чегара бўлиб, у томонида руминлар турарди. Биз Липкани деган хуторда турдик, чегара аскарлари келиб қабул қилиб олгандан сўнг бу ердан кетдик. Унгача ҳар кун бўш вақтларда қишлоқни айланиб томоша қилардик. Одамларни қандай яшаётганларини кўришга қизиқардик. Аскарга қорни тўқ, усти бут бўлгандан сўнг бошқа нимаям керак. Лекин бошқа фикрда юрганлар ҳам бор экан, бир старшина пул ўрнига заём бериб, қимматбаҳо кийимликлар олган экан, кўп ўтмай қўлга тушиб судланди.
Биз шу қишлоқда турувчи бир савдогарни дўконида бўлдик. У 18-19 ййилларда келиб қолган экан. 4 қизи бор экан, биз тез-тез меҳмон бўлиб турдик. Вақтимиз тугагандан сўнг “Хайр, Молдавия” деб яна Винницага келдик, шу шаҳарда Финляндия совет ҳукуматига қарши уруш эълон қилганини эшитиб, бизларни ҳам жангга тайёрладилар. Қишки кийимлар, қурол ва озуқаларни жамғариб олганимиздан сўнг, кечаси тун қоронғусида танкларимизни поездларга орта бошладик. Шу кечаси тўполонда ойнага урилиб кетиб, жимжилоғим кесилиб кетди. Қон ёруғлик дейишади деб ўзимни овутдим. Шу сабабли жангнинг алангали дамларида бирор жойим шикастланмади. Поездга машиналарни жойлаб бўлиб, поездга чиқиб улгурмасимиздан “уруш тўхтади” деган хабар ҳаммамизни хушнуд этди.
Шундай қилиб, фин урушига бормай, Белочерков орқали Злочев деган бир бир кичик шаҳарга келдик. Бу шаҳар Львов областига қарашли шаҳар бўлиб ундан 60 километр шимолий шарқида экан. 1939 йилларгача Польша мамлакатининг қўл остида бўлиб, Ғарбий Украина деб юритилар эди. Злочев мана шу Ғарбий Украинанинг шаҳарларидан бири бўлиб, завод-фабрикалари йўқ кичик шаҳар эди. Биргина нон маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона ишларди. Биздан илгари турган аскарлар казармасига жойлашдик. Бизнинг икки полкимиз бир-бирига яқин жойлашган бўлишига қарамай, бир-биримиз билан кўришмасдик, йўл берк эди.
40 йиллар бошларида гоҳ-гоҳ жосуслар қўлга олиниб, немис фашистларининг бизга қарши бўлажак ҳужуми ҳақида турли миш-миш гаплар тарқала бошлади. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги-поляклар қўлида яхши ҳаёт кечирган кишилар бўлса керак, бизга дўстона руҳда эмасдилар. Миш-мишлар тарқалгандан сўнг, бизга ола қараш янада кучайди, “энди буёғи оз қолди, сизлардан қутуламиз” дегандай хўрсиниб-хўрсиниб қўйишарди. Бу шаҳар ҳам Ғарбий Украина – Белорусия шаҳарлари қаторида поляклар қўлидан озод қилиниб, Украинага қўшилган шаҳарлардан эди. Европада уруш бўлиб тургани учун баъзи бир озуқалар, мевалар камёблашган, одамлар доим қовоқлари солиқ, бизга қарши қаҳру ғазаб билан юрганлари кўриниб турарди. Шунинг учун ўз бўлинмаларимиздан чиқмасдик. Мабодо чиқсак, ё калтак еб, ё ярадор бўлиб қайтардик. Бир неча бор солдатларимиз йўқолиб кетди, баъзиларини жасадини топиб келдик. Янги чегарамиз мустаҳкам бўлмагани учун тез-тез жосуслар қўлига тушганини эшитиб турамиз. Танкларимиз очиқда, далада турарди. Душман уларни кўриб, санаб кетиши ҳеч гапмасди.
давоми қуйида
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм8

…Яхши ёдимда йўқ, 40 йиллардамиди, ташқи ишлар министри Молотов Германияга бориб урушмаслик шартномасини тузиб келганди. Договор вақтида Молотов “нега сизлар аскарларингизни бизнинг чегарага олиб келдингиз?” деб сўраганида улар “бизнинг армия чарчаган, шунинг учун сизларнинг чегарангизда дам олишга олиб келинди” деб жавоб қилишган эмиш. Улар ҳам ўз навбатида “нега ўз армиянгизни ғарбий чегарага олиб келаётирсиз?” деб сўрашганда, Молотов “бизнинг армиямиз сизнинг дам олаётган армиянгизни қўриқлагани келаяпти” деб жавоб қилган эмиш.
Киев алоҳида округининг қўмондони маршал Ворошилов эди. Бессарабияни озод қилганимиздан сўнг унинг ўрнига бессараблик Тимошенко тайинланди ва шундан сўнг таъминотимиз ёмонлашди. Деярли ҳамма вақт қуруқ концентрат оақатларни ўзимиз билан олиб юриб, қуруқ спиртни ёқиб, ҳар ким ўзи учун овқат тайёрлайдиган бўлди. Ворошилов давришда аҳволимиз анча яхши эди. Деярли ҳаммамиз мохорка чекар эдик, чекишга йиғилган пайтимизда бир-биримизга ҳасратларимизни айтиб, бироз бўлса-да юрагимизни бўшатиб олардик.
Шу орада бир ғалати ҳодисалар юз бера бошлади. Орамиздан кўп болалар 2-часть (махфий бўлим) га бориб келганларидан сўнг жуда камгап бўлиб кўпчиликка қўшилмай четлаб қоладиган бўлишди. Худди бекинмачоқ ўйнаётганга ўхшарди. Ахир мана 2 йилдан бери хизмат қиламиз, бир-биримиз билан жуда иноқ дўст-қадрдон эдик. Бизларни бир номаълум куч бир-биримиздан ажратиб олаётгандек эди. Сўрашга журъат этолмасдик. Бу ҳолат кўзга кўринмас бир касалдай бошқаларга ҳам юқа бошлади. Ҳамма билади-ю лекин ҳеч ким гапирмайди. Бу ўйиннинг сабабини кўп вақтгача билмай юрдим. Шундай кунларнинг бирида менга ҳам навбат келиб қолди, ҳамма жимгина кузатиб қолди. Мен хаёлга чўмганча махфий ташкилот эшигига бордим.
давоми эртага
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм9

Урушнинг тўртта дафтари
давоми юқорида
- Келинг, ўртоқ Ҳасанов- мулойимлик билан кутиб олди старший лейтенант - ўтиринг, сиз яхши кичик командирлардан бирисиз, биз сизни яхши биламиз, деб гап бошлади. Анча ташвиқот ва тарғиботлардан сўнг асосий гапга ўтди.
- Биз яқиндагина озод қилган Ғарбий Украинада турибмиз, халқнинг қандайлигини биз жуда аниқ айтолмаймиз. Кўп йиллардан буён польшаликлар қўл остида бўлиб келган. Яқиндагина ўзимизга қўшиб олдик. Агар улар бизнинг аскарлар билан алоқада бўлса, жуда эҳтиёт бўлиб кузатиб бориш керак. Биз ҳамма одамларни сўраб-суриштиришга улгуролмаймиз. Шунинг учун сизлар ёрдам беришингиз керак. Янги чақирилганлар орасида кимлар нима тўғрисида гаплашяпти, командирларни ёмонлашяптими, давлатга қаршими- шундай фикрда бўлганларни ва умуман солдат ва офицерлар ўртасидаги махфий гапларни эшитиб, бизга хабар қилиб турасиз деди ва шундай гаплар ёзилган қоғозга қўл қўйдириб олди.
Қайтиб келганимдан сўнг сафдошларим мендан узоқроқ юра бошлади. Бир-икки кун индамай юрдим. Бўлимимиз болалари бир-бирини энди кўргандек, худди номаълум одамдек ҳадиксирашар эди. Ниҳоят учинчи кун папирос чекиб турган болалар ёнига бориб, “қачонгача бир-биримиздан ҳадиксираймиз, бекинмачоқ ўйнаймиз. Келинглар, ҳеч нима бўлмагандай ўртоқлашиб, хизматни қувноқлик билан, содиқлик билан ўтказайлик. Ахир бизни тилимиздан ҳеч ким тортаётгани йўқку. Оғзингизга эҳтиёт бўлинг, бас. Ахир бизни сиҳат-саломат қайтишимизни ота-она, қариндош-уруғларимиз кеча-ю кундуз зориқиб кутишяптику”. Шундай қилиб келишиб, кулишиб олдик. Диққат-хафаликлар йўқолди...
1941 йил май ойларининг бошларида кечаси тўсатдан тревога қилиб, машиналар билан олиб чиқиб кетишди, йўлимиз ҳарбий-жанубга эди. Ғарбий чегара яқинида бир неча 100 гектар ерли қишлоқ аҳолисини кўчириб, Киев алоҳида округини машғулот майдонига айлантирган эканлар. Бугунги машғулотда ҳаво фронтидан тортиб, ҳамма турдаги армия сафи қатнашиши мўлжалланган эди. Етиб боришимиз биланоқ машқ бошланиб кетди. На кундузи ва на кечаси тиним бор. Бир ойгача ечиниш ҳам йўқ, дам олиш ҳам йўқ. Овқатимиз қуруқ концентрат, нонимиз сухари. Ўзимиз билан бирга кўтариб юрамиз. Уруш хавфи яқинлашгани сари машғулот қийинлашиб борарди. Чанг-мойлардан шундай кир бўлиб кетдикки, асти қўяберинг. Соч-соқолларимиз ўсган, озғинлигимиздан гоҳида бир-биримизни танимай қолардик.
Бир кун эрта билан соат 5-6 да туриб, тонг тарбиясини қилиб, энди водопроводнинг олдига келиб ювинаётган эдим, самолёт товуши эшитилди. Самолёт жуда паст учиб, айланиб, бизнинг казармамиз устидан дарахтларга тегар-тегмай ўтиб, бир оқ қоғозни ташлаб ўтди. Дам ўтиб қизил ракета отилди-ю самолёт кўп узоқ бўлмаган қир ёнбағрига бориб урилиб, парча-парча бўлиб кетди. Мен югуриб томга чиқдим. Қоғозни қидириб топиб, не кўз билан кўрайки, унда “немислар бостириб келаётибди, аэродромлар бомбалардан вайрон бўлди, бир ман зўрға учиб чиқдим, бензиним жуда оз! Огоҳ бўлинглар!!!” деб ёзилган эди.
Дарҳол командирларга хабар бериш учун югурдик. Улар шаҳарда ўз оилалари билан туришарди. Бир пасда ҳаммаёқ қий-чув бўлиб кетди. Шошилинчда бронебой тешадиган ўқлар ўрнига осколочный портловчи ўқларни жойлаб беришди. Фурсатни бой бермай, йўлга чиқдик. Дам ўтмай тепамизда жўжа овлагани келган калхатдай душман самолётлари осмони фалакда айлана бошладилар. Шунчалик баландда эдики, ҳеч қанақа ўқ билан уни уришнинг иложи йўқ эди. Улар айланиб-айланиб бир шўнғиб пастга тушганда бомбаларни ташлаб, яна юқорига кўтарилишарди.
Шу пайтда биз ўз ротамиз билан 2-3 чақирим ғарб томондаги ўрмон ичидаги қишлоққа етиб олган эдик. Бунинг боиси шундаки, катта командиримиз келгунича машиналарни тайёрлаб, жўнашга буйруқ кутиб туришимиз керак эди. Кеч қолган группалар бомба остида ҳаракат қилишларига тўғри келди. Ортда қолганлар, эсон-омон қутулиб чиққанлари етиб келишганда, ортга қарасак, ҳозиргина турган казармаларимиз ўрнида тўзону бурқсиб чиқаётган қоп-қора тутундан бошқа ҳеч нарса кўринмас эди. Қанча одамларимиз қолиб кетди... Уларнинг танклари ремонтда эди. Ҳа бу биринчи зарба эди.
давоми пастда
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм10

Олдинда нималар кутиб турибди, буни ҳали билмасдик, уруш сўзини эшитганимиз билан аслида қандай бўлишига ақлимиз етмайди. Мана ҳозир ҳам кетяпмиз, танкларимиз ҳарбий ҳолатда, бир кичкина тешикдан нимани кўриб бўларди. Олдиндаги командир байроғидан бошқаси кўринмайди. Тўғри тош йўллардан бурилиб, қишлоқларни, ўрмонларни оралаб, ғарб томонга кетардик. Тепадаги самолётлар кўрмаслиги учун шундай йўл билан юрдик. Чегара биздан унча узоқ эмас, 60 км эди. Йўлда иккита жойда кўприк босиб қолиб, танкимиз сувга тушиб кетди. Ит азобида кетаётибмизку, баъзи болалар ўз танкларини синаётгандек тик турган дарахтларни йиқитиб, босиб ўтиб борарди. Кечга томон йўлимизда жангдан яраланган, орқага кетаётган пиёда аскарлар бирин-кетин кўрина бошлади. Чегарага яқин борганимиз сари жанг аҳволи ойдинлаша бошлади. Биз жанг бағрига кириб келаётганимизни сездик. Йўлда бироз тўхтаб, ёнимизга етиб келган ярадор аскардан сўрадик.
- Ҳа, биродар, аҳвол қандай, нега бунча ярадорлар кўп?
- Биз чегарада истеҳком қураётган эдик. Чегара янги эди. Тўсатдан ҳужум бошланиб қолди. Осмондан самолёт, ердан танку артиллериялар, душман солдатлари эса деярли машинада, мотоциклда, нимасини айтай! Сотқинлик! Бизни на артиллериямиздан, на самолётимиздан дарак бор. Бир милтик, пулемёт билан танкларга қарши урушиб бўладими? Мана сизлар танк билан кетаётибсизлар, нима ҳам қила оласизлар, сизларга ёрдам берадиган артиллерия йўқку, фақат 2 та полк экансизлар.
- Ҳа, тўғри айтасан. Биз иккитагина полкмиз, холос. Кўп танкларимиз жойида пачоқлаб юборилди. Сотқинлик бор. Бизга эрта билан Львов аэродромидан бир истребитель учиб келиб хабар бердию ўзи ҳалок бўлди. Бошқа ҳеч нарса билмадик. Унинг ёзишича, бирорта ҳам самолёт чиқмаган, кўпчилик капитал ремонтда, моторлари олинган, частлари бўлак-бўлак қилиб қўйилган экан. Аҳвол чатоқ, сотилганлар бўлса керак. Шунча ғала-ғовур гапларни эшитиб туриб, самолётларни ремонтга қўядими? Начора душманнинг йўлини тўсишдан бошқа иложимиз йўқ...
Кун ботишга яқин урушнинг биринчи чизиғига етиб келдик. Отишма бироз сусайиб турган экан. Горохова қишлоғи йўлларидаги дарахтлар, уйлар панасига танкларимизни яшириб тайёр турдик. Командир ротамизни чақириб, аҳволни тушунтира бошлади. Шу орада граждан кийимли бир неча ҳарбийлар пайдо бўлди. Биттаси ёнидан картани олиб, бизнинг ён томонимиздан немислар орқароққа ўтиб кетганини, агар биз ҳушёр бўлмасак, қуршовда қолишимиз мумкинлигини айтиб турганда икки қанотли самолёт пайдо бўлди. Бу немис самолёти “кукурузник” эди. Беш қадамча нарировда кўча ёқасида турган пехота (пиёда) солдати самолётга қарата милтиқда ўқ уза бошлади. Ҳамма ҳайрон, милтиқ ўқи билан самолётни уриб туширмоқчимисан деган киноя қилгандай, ҳамма бирдан унга қаради. Шу онда самолёт анча пасайиб биз бекинган ерга яқинлашиб қолганди.
Бирданига катта калибрли та-та-та-та катта калибрли ўт сочар товуши эшитилди. Атрофимиздаги танкларга ўқ ёғила бошлади. Мен танк орқасида эдим. Бояги аскар беркинмасдан ғазаб билан ҳамон ўқ узмоқда эди: “Мана! Мана! Мана, урдим!” қичқириб юборди.
Дарҳақиқат, милтиқ ўқи тегиб, бурила бошлаган самолётдан бурқсираб қора туун чиқиб борарди. Командирлардан бири бориб, милтиқли аскарга "раҳмат" деди-да, уни қучоқлаб кўтармоқчи эди, у инграб юборди. У ярадор бўлиб, қайтиб кетаётган солдатлардан экан. Дарҳол машинада орқага, санчастга юборишди.
Кечаси билан мижжа қоқмадик, овқат ҳам эсга келгани йўқ. Ҳамманинг кўзи қоронғу зулмат босган ғарб томонда эди. Шу қадар жимжит эдики, бутун вужудимиз қулоққа айлангандай, кўкрагимиздаги юракнинг гурс-гурс товушидан бошқа нарса эшитмасдик. Тонгга яқин яна немис ротаси кўринди. Бу сафар у разведкачи эмасди. Рота кўриниши биланоқ қаршимиздаги қир орқасидан шив-шив қилиб, ўқлари биз томон, танкларимиз устида, ёнларида ёрила бошлади.
Ҳамма жангга!
Олғааа!!!
давоми эртага
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм11

Танк моторлари товуши оламни тутгудек бўлиб, қаршимиздаги қир томон кўтарила бошладик. Бизда ҳар бир ротага 1 тадан Т-34 катта, ҳам тез юрадиган танк берилган эди. Бизнинг ротада фақат менда шундай танк бор эди, шу сабабли воентехник, старший лейтенант Шербак менинг танкимга чиқди. Мен ўз ўрнимни командирга бериб, ўзим ўқловчининг ўрнини эгаллаб, уни радист ўрнига қўйдим. Биз олдинда бўлганимиздан қир устига чиқишимиз билан қир устига чиқишимиз билан чап ва олди томонимиздан Артиллерия ўққа тута бошлади. Биз ҳам уларга қарши пушкадан ва пулемётдан ўқ узиб бораётган эдик, олдимиздан немис танклари - “тигр” келаётганини кўрдик. Шу заҳоти пушкани улар томон тўғрилаб ўқ уздик...
Жанг шу қадар қизиб кетдики, бошқа танкларимиз билан алоқа боғлашга фурсат топа олмадик. Ҳамма ўз ҳолича жанг қилиб, танклар бир-бири билан уришиб кетиб, жийрон отлардек тикка кўтарилиб йиқилишарди. Қайси танкларга биқинидан теккан ўқлар ёриб ўтган, қайси бирининг занжирлари узилиб чувалиб кетган, қай биридир бурқсираб қора тутун чиқараётган, қай бири ўқ-дори ёрилиб портлаб, ғилдираклари осмонда учиб юрган. Ҳамма аралаш бўлиб кетган. Мен пулемётдан душман пиёдаларига ўқ узаётган эдим. Бир артиллерия ўқ келиб, пулемёт стволига тегиб, танк тешигига ёпиштириб қўйди. Шу онда танкимиз бурилаётган эди, чап биқинимизддан бир ўқ тешиб ўтиб, ўнг томонимиздан чиқиб кетди. Ўзимни ўнглай олмасимдан ўнг томондан яна бир пушка ўқи тегиб, теша олмай сапчиб кетди. Ўқ теккан жой чўғ бўлиб қизариб кетди. Ўнг қулоғим бутунлай эшитмай қолди. Командирга қарасам, ранги оқ докадай бўзариб кетган, унинг тиззасининг ярмини учириб кетган экан. Унга ёрдам беришга улгурмасимиздан танкимиз тутаб ёна бошлади. Душман ўқи бензин бакини тешиб ўтган эди.
- Танкадан чиқинглар, командир ярадор, танк ёняпти, - деб буюрдиму ўзим юқори эшик (люк)ни очиб, энди чиқаётгандим, автоматдан ўққа тутишди. Дарҳол ётиб олдим. Танк ичида бир минут ҳам қолиш мумкин эмасди. Танк ичи ўқ-дорилар, портловчи моддаларга тўла эди. Шу боисдан яна тепага чиқиб, бу сафар танкка ёпишиб командирни қўлтиғидан судраб тушиб кетдим. Танк ичидан ёрдамлашиб кўтаришган ҳайдовчим, алоқачим ҳам бирин-кетин чиқишди.
Атроф буғдойзор, буғдой ғарқ пишган вақти эди. Шу буғдойлар оралаб илондек тўлғониб-судралиб командирни тортиб кетдик. 30-40 метрча нарига борган эдик, бирдан ер қимирлагандай ларза билан гумбурлаб, танкимиз портлади. Танкимиздан ном-нишон ҳам қолмади...Тиқ этган шамол йўқ, кун шундай иссиқки, чидаб бўларли эмас. Ётган жойимизда буғдоя пояларини қимирлатмасликка ҳаракат қиламиз. Атрофимизда қандайдир нотаниш товушлар эшитилиб турибди. Ўзимиз билан оввора бўлиб, жанг тамом бўлганини ҳам билмай қолибмиз. Иссиқда бўғилиб ҳолсизланиб, ётган жойимизда аста-секин кўйлакларни ечиб, командирнинг оёғига боғладик. Баданимиздан тер ҳам чиқмай қўйди. Узоқлардан ҳамон гумбурлаган товуш эшитилиб турибди. Гоҳ-гоҳ устимиздан адашган ўқлар чив-чив қилиб ўтиб турибди. Тепадан тушаётган қуёш нурлари қиздирилган игнадай баданимизга санчилади. Юришга мўлжалимиз йўқ. Қўлимизда битта пистолет, у ҳам командирники. Душман анча узоқлашиб кетди шекилли ўқ товушлари анча узоқдан эшитила бошлади.
Командирнинг ярасини яхшилаб боғлаб, мен аста-секин атрофга қарай деб бош кўтарган эдим, биз томон келаётган танкларни кўриб, ўзимни ерга отдим.
- Ўртоқ командир, душман танки биз томон келяпти.
- Нима ҳам қилардик, қўлимизда қуролимиз бўлмагач. Ҳамма военный билетларингизни йиғиб, менинг партия билетим билан қўшиб, ерга кўминглар!...
Дарҳол билет ва сувратларни ерга кўмиб, командирга яқин келиб, ҳаммамиз бир-биримизни ушлашиб ётдик ва “ўлсак ҳам бирга ўлайлик”шундай жипслашиб кетдикки, ҳаммамизнинг юрагимиз бир бўлиб битта юрак уриш эшитилаётгандек эди.
давоми қуйида
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм12

“Алвидо! Эй улуғ ватан! Алвидо, ота-оналар, биродарлар..” бир-биримиз билан рози-ризолик тилашиб, ўлимга ҳам тайёр бўлдик. Бир неча дақиқа ичида бутун ҳаётим кўз олдимдан кино лентаси каби ўта бошлади. Дадамлар тепамда туриб фотиҳа бераётганлари кўзимга кўриниб кетди. Тепага ўгирилиб қарадим, ҳеч ким йўқ. Юрагим шундай эзилиб кетдики, ўзимни йиғидан зўрға тўхтатиб қолдим. Ҳаёт билан хайрлашувни нақадар фожиали ва оғир эканлигини кўз олдингизга келтира олсангиз эди. Бутун вужудингиз шу қадар ларзага келадики, ўзингизни қўйгани жой топа олмайсиз. Сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мана шу лаҳзада эс-ҳушимдан ажралиб қолишимга оз қолди. Яхшиямки, ёнимдаги ҳамроҳларим бошимни ҳаяжонланиб кўтарганимда, душман кўриб қолмасин деб мени силталаб ётишга ундаганида ҳушимни йиғиб олдим.
- Ҳасанов! Нима бўлди сенга! Ахир ҳамма умидимиз сенданку! Мен бу аҳволда бўлсам, бирор нарса кўрдингми?
- Йўўўқ ўзим, дедиму бошқа ҳеч нарса дея олмай шу билан ҳушимдан кетиб йиқилдим.
Билмадим, қанча вақт ўтди, қаттиқ ер қимирлаганга ўхшаб тебранишдан ҳушимга келиб кўзим очсам, ҳаммалари ерга қапишганча ётишибди. Фақат командиримизнинг инграгани, унинг буришаётган бети, селдай оқаётган терларидан унинг яраси қаттиқ оғриётгани билиниб турарди. Шу заҳоти уст кўйлагини ечиб, терларини арта бошлаган эдим, кўзини очиб “Худога шукр, ўзингга келибсан, жуда қўрққан эдим, бутунлай... майли-майли хафа бўлма, мен биламан, сенинг ироданг кучли, сабринг етарли, сен чидайсан. Лекин бу ёнингдагилар ҳали нима бўларкин? Булар ёш, чидамсиз...” дея туриб томоғи қақраб, ташналикдан шилиниб кетган лабини тили билан яларди.
Нима қилиш керак? Ич кўйлагимни ечиб, унинг бошида ўрадим. Оқ ранг узоқдан кўринмасин дебб унинг устидан уст кўйлагимни соябон қилдим. Шаббада йўқ. Ташналик чидам бўлмайдиган даражага етган. Аста-секин буғдой поялари оралаб бошимни кўтардим. Атрофимга қарасам, немис артиллерияси олдига келиб машиналаримиз ҳалокатга учраган экан. Бутун қир бўйлаб тартибсиз сочилган танклар, қай бири пушкаси билан ерга санчилган ҳолатда, танкларининг устига чиқиб улгуролмай ўқ еб ўлган аскарларни жасади бошлари пастга қараб осилиб ётарди. Яна кўпчиликнинг тутаётган танклар атрофида бўлак бўлиб сочилиб кетганларини кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди ва яна ётиб олдим.
Яна қандайдир бир куч бошимни кўтаргандек бўлди, ғарб томонга қарасам, бир танкимиз ҳаддан ташқари аланга билан ёнаётганди, бир дақиқа тўхтагандай бўлди-ю, яна кучли аланга кўтарилди ва танк ўрнида тўзон пайдо бўлиб сўнг портлаган товуш эшитилди. Шу онда осмонда ҳар томонга баҳайбат танк парчалари учди. Биз томон учиб келаётган ғилдиракни кўрдиму ирғиб ўрнимдан турдим.
- Ғилдирак учиб келяпти, туринглар!- командирнинг қўлтиғидан кўтариш учун ёпишдим. Шу пайт тепамда вишш-виш-вишлаб ўтиб, уч-тўрт қадам нарига тушиб, ёниб кетди. Жонҳолатда шинелни олиб югурдим, ғилдиракни устига ёпдиму устига уриб ўчира бошладим. Сал кечиксам борми, бутун буғдойзор ўт оладию биз душман қўлига тушамиз. Ниятимиз ўзимизникиларга қўшилиб олиш, ҳали режа тузиб улгурмагандик. Ўт ўчгач, қўрқув эсимга тушиб эмаклаб келиб яна ҳамроҳларим ёнига ётиб олдим. Қулоғим гувиллайди, бошим гангийди. Бутун баданимда бирданига титроқ бошланади. Оёқ учларимдан жон суғурилиб чиққандек, лохасланаман.
давоми қуйида
#урушнинг_тўртта_дафтари
#қисм13