Mikrofon ko‘targan ayol
5.05K subscribers
2.37K photos
1.02K videos
9 files
2.07K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Бу ҳафта Президент иштирокидаги тадбирлар:

⭕️ Бугун куннинг биринчи ярмида Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби З.Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Унда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Жаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессияси кун тартиби ва ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

⭕️ Куннинг иккинчи ярмида Давлат раҳбари Маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади.
 
⭕️ Ҳафта давомида Савдо-саноат палатаси раҳбариятининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” ижроси бўйича Президентимизга ҳисобот бериши кўзда тутилган.
 
⭕️ 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, саммитда Ташкилот Бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилади.

Тадбирнинг асосий ҳужжати бу — аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити Декларациясидир.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
Уйда, таътилда тв каналларини кўриб чиқишга вақтим бўляпти.
Бугун Ренессанс ТВни кўрдим.

Менга каналда ёшлар ишлаётгани ёқди. Эсимда, “Ёшлар” канали бир пайтлар шундай эксперимент қилган. Масалан, телеканалнинг тонгги ахборий-кўнгилочар дастурини 80-90% талабалар тайёрларди. ТВга кириш азоб бўлган даврда фақат шу дастурда ишлайдиган, паспорт билан кириб-чиқувчилар рўйхатида 40-50тагача исм-фамилия турарди. “Давр” информацион дастурига ҳам доимий равишда талабалар келиб-кетган, ТВ рақобат коридорларида “яшай олган” талабалар ишда қолишга эришган. Тўғри, дастлаб номуайян шартнома асосида ишлаган ёшлар жуда катта пул топмасди, кириб-чиқиш ҳам қатъий режим-паспорт асосида, штатга кириш-осмондаги орзу бўларди. Мен ҳам шу пайтда, 2007 йилда “Ёшлар”га келганман. Таҳририятга кириб келгунча 2-3 та постга паспортимни очиб-ёпиб кўрсатвурганимдан расмли саҳифаларининг яғири чиқиб кетганди)) (ЗАГСда турмуш ўртоғимга паспортимни кўрсатишга уялганман😅)

Умуман ёшларни ишга жалб қилиш тажрибаси икки томон учун ҳам ўзини оқлаган: талабалар учун “интерншип” вазифасини ўтаган, тв ошхонасини яқиндан кўрсатган, келгусидаги фаолиятини аниқлаб берган. ТВ эса янги қон ва нафас билан бойиган, янги чеҳралар, бошларни кашф этган, яхши кадрларни саралаб олган.

Минг афсуски, Тошкентда пропискасизлар ишламасин деган очиқ-ёпиқ қарордан сўнг кириш-чиқиш рўйхатида фақат тошкентлик ёки пропискали ёшлар қолган, 5-6 тагина… Ўзим гувоҳ бўлганим, шу вазиятда “Ёшлар” канали кўп бўлажак яхши кадрларни бой берган…

Энди Ренессансга қайтсам. Бу канал эфирларида талабалар нафасини ҳис қилиб, тепадаги хотираларим эсга тушди. Тан олиш керак, биз твга келган пайтда рақобат кучли эмасди, 2-3 тагина тв канали бўларди ва озгина янгилик қилинса, тилга тушиш осон пайтлар эди. Ҳозир янги брендни яратиш жуда қийин. Талабалар, яқинда иш бошлаган мухбирлар билан материаллар тайёрлаш ва кўп йиллик, рейтинги баланд каналлар орасида номни таништириш осонмас. Шу жиҳатдан Ренессанснинг ёш жамоасига омад тилагим келди.

Телеканалларнинг даражасини кўрсатадиган кўрсатув бу унинг информацион дастури бўлади. Бу каналда “Овоза” экан ахборот дастурининг номи. Ҳозир анонсини кўрдим. Бугун яхши лавҳалар беришади шекил.
https://t.me/ovoza_news/3149

Танланган сериаллар, янги проектлар ҳам ёқди менга.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Бу қандай ташкилот ва асосий мақсадлари нималардан иборат? Бу ҳақда ушбу видеороликда батафсил танишасиз.
Очиқ суд бўлиши шарт!

Учкўприклик 14 ёшли Равшан 16 октябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Ансор” дўконидан қурут ва пепси (17минг сўм) ўғирлайди, уни олдин туман ИИБга, сўнг Қўқондаги вояга етмаганлар марказига олиб кетишади. Уйидагиларга хабар ҳам берилмайди.

2 кундан сўнг, 18 октябрда боланинг ўлгани маълум бўлади… Боланинг ўлими ҳақда биринчи бўлиб тоғасининг Моргда ишлайдиган таниши айтади: “Танидим, жиянингни мурдасини ёрмасимдан олдин келиб кўр…”

ИИБ ходимлари эса бу 2 кунда она шўрликка такрор ва такрор “яхши жойда юрибди, ухлаяпти” деган гапларни айтишади…

Бола марказдаги ўсмир болалар калтаклагани туфайли жароҳатлардан вафот этган деган дастлабки версиялар айтиляпти. Икки киши эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, ходимларга хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилибди.

Шунчаки, она ва тоғанинг ҳикоясини эшитганингдаёқ тизимнинг чириб кетганини кўрасиз: сўроқ қилинувчиларнинг элементар ҳуқуқлари бузилиши, яқинларига ўз вақтида хабар берилмаслиги, хавфсизлиги таъминланмаслиги, қийноқлар қўллаш давом этаётгани-классик ҳолат.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, айниқса ички ишлар органлари биносидан одамларнинг ўлиги чиқиши одатий айланиб бормоқда. Мисоллар интернетда тиқилиб ётибди.

Ҳар куни давлат телеканалларида эфирга берилган “урди-қочди-ўлди-кетди”, “ички ишларнинг малакаси оширилди” каби лавҳаларни ИИВ расмий каналига жойлаштиришади. Бу воқеанинг дастлабки тафсилоти ҳақида расмий каналда бирорта материални тополмадим.

Дод десак ҳам 45 ёшли онанинг ёлғиз кўз билан ўстирган боласини ҳеч ким энди қайтаролмайди. Лекин яна бошқалар ўлмаслиги учун ҳам бизни ҳимоя қилиши керак бўлган тизим бошбошдоқчилигидан, тизимсизлигидан бугун дод солишимиз шарт.

Тармоқларда одамлар изоҳ сўраб ёниб ётибди. Прокуратура тез орада “ичкарида” аслида нима бўлганини аниқлаши, суд иши эса очиқ бўлиши шарт.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси билан танишиб, қардош халқларимизнинг қўшиқ ва рақсларидан иборат концертни томоша қилдилар.

Лидеры тюркских государств ознакомились с комплексом "Вечный город" в Самарканде и посмотрели концерт с песнями и танцами наших братских народов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг ТДТ саммитидаги ташаббус ва таклифлари:

- Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда дунё етакчи бизнес вакилларини кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форум ўтказишни таклиф этди.

- Қўшма инвестиция фондини ишга тушириш таклифини қўллаб-қувватлади.

- Транскаспий халқаро коридори орқали Ўзбекистон 10 фоиз юк ташимоқда. Транспорт ва транзит салоҳиятини тўла ишга солиш учун транспорт вазирлари томонидан йил охирига қадар қўшма ҳамкорликнинг аниқ режалари ишлаб чиқилишини таклиф этди.

- Туркия ва Ўзбекистон ўртасида яқинда жорий этилган авто-транспорт электрон рухсатномалари алмашиш тизимига Ташкилот давлатларини ҳам қўшилишга чақирди.

- Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш самарали тизимини яратиш бўйича Ташкилот доирасида кўп томонлама битим қабул қилиш.
2. Туркий давлатлар ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида кенг қамровли шерикликни ўрнатиш.
3. Туркий агрофорумни мунтазам ўтказиб бориш ва унинг иккинчи анжуманида “Смарт” қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмасини ташкил этиш.

- Келгуси йили юртимизда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказиш, Ташкилот Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозиминини жорий этишни таклиф этди.

- Ташкилот давлатлари Хавфсизлик кенгаши котибларининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

- Келгуси йили Туркий халқлар маданияти фестивалини ўтказиш таклифини маъқуллади.

- Ташкилотда инстиционал ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди.
Уй бекасининг бир ойлик меҳнати қанчага тушади?

• Квартирани тозалаш – 8 соатга 20 доллар, демак, 1 соати 2,5 долларга тушаркан
• Овқат пишириш – 4 соатга 10 доллар, 1 соати 2,5 доллардан
• Энагалик – ойига 250 доллар
• Репетиторлик – 1 соатга 5 доллар

Натижа:
• Ҳар ҳафта уйни тозалаш – 20 доллардан * ҳафтада 4 марта = 80 доллар
• Уйда тозаликни сақлаш – 26 кун * 1 соат * 2,5 доллардан = 65 доллар
• Овқат пишириш– 30 кун 2,5 доллардан = 75 доллар
• Болаларга қараш – 250 доллар
• Болалар билан уй вазифаларни бажариш – 24 кун * 1 соат * 5 доллардан = 120 доллар

Жами: 80+65+75+250+120 = 590 доллар

Мақолани мана бу ерда ўқиш мумкин. Таниқли бизнес хоним Нодира Воҳидова бу каби хизматлар нархини Тошкент мисолида ҳисоблаб чиққан. Бу ҳақда @SukutSaqlama ёзибди.

P.S. Уйда хизматингизни қилиб ўтирган аёлингизга 500$ тўлармидингиз?
Forwarded from Sinchalak🕊
Emine Erdog'anning maxsus sovg'asi. 10 ming parcha qayta ishlangan matodan yasalgan portret.
@Sinchalak_blog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон, Туркия, Венгрия ва Озарбайжон биринчи хонимлари Самарқанддаги Боқий шаҳарда.
Салом, менинг номим-газ. Лекин бунга шубҳам бор. Кучим фақат милтиллашга етади. 20 минутдан бери чой ҳам қайнатолмайман.

Эгаларим ўтмишим-ўчоққа қайтишган. Ҳа, шунақа.

Манзилим- Учтепа тумани, Чўпонота маҳалласи.

@qurbonova_a
Forwarded from Sinchalak🕊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hech bir gap qolmadi, ma’lum bo’lmagan,
Juda oz sir qoldi, mavhum bo'lmagan.
Bilimim haqida chuqur o’ylasam,
Bildimki, hech narsa ma’lum bo'lmagan.
Abu Ali Ibn Sino

Bugun tibbiyot tizimi xodimlari kuni. Va bu kunda tibbiyotning otasini eslamaslik mumkin emas. "O'zbekiston 24" kanalida Prezident matbuot xizmati tomonidan tayyorlangan "Ibn Sino. Abadiyat qonuni" hujjatli filmi namoyish etildi. Hammaga ko'rishni tavsiya qilaman.
@Sinchalak_blog
Коммуникация сўраганмидинглар?
Мана у.

Тепадаги постимга Учтепа туман ҳокимлигининг фейсбукдаги аккаунти шундай жавоб берибди. Кўп эҳтимол билан бу матбуот хизмати бошлиғининг гаплари. "Тўрабек Тўраев?" деган саволимга жавоб ҳам бермади ва инкор ҳам этмади.

Классик жавоб берилган-а, нима дедингиз?

Яшасин, "нолийверма, cен ўзинг давлатга нима қилиб қўйдинг" клишеси.

Яшасин, ахборот хизматининг савияси.

Яшасин, халқининг оғир ва енгил кунларида бирга шу ҳаводан нафас олган ва олаётган, қачондир тепада (қайси тепалигига аниқлик киритилмаган) ишлаганида бировни ғазаблантирмаган ва "ақ(и)ллилик" қилмаган Учтепа тумани ҳокимлиги аккаунти.

Яшасин, оловга (қани ўша олов-2 cоатдан бери тефтель шўрвам қайнамайди) ёғ сепадиган ва ўзи туманга ҳеч нарса қилиб бермаган, катталарни ҳурмат қилмайдиган, Учтепа тумани ҳокимлиги аккаунти аввал ўтириб кўрган тепада ўтирадиган (қайси тепа экан, борардим ўшатга) ғаламис Азизабону.

Мана ўзбекча crisis communication ва public relations дан маҳорат дарси.
Ўрганинглар.
Эссиз.
@qurbonova_a
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Siz nima qilib berdingiz tumanga?” Uchtepa hokimligi jurnalistning gaz muammosi haqidagi postiga izoh qoldirdi (foto)

“Bas qiling xalq g‘azabini qo‘zg‘atishni. Tepada o‘tirib, aqllilik qilish nechog‘lik oson-a?” — deyilgan hokimlik izohida.

Batafsil — http://dy.uz/OxFi4

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo
Салом, бу яна менман.
Мана энди “газбону” десангиз ярашади.

(Уч)тепадагилар билан икки кунлик музокаралардан сўнг бугун чиройим анча очиқ.
Уйларни иситяпман, овқатларни пиширишни бошладим, келинларнинг кирларини қуритяпман.

Бошқа мени уялтирманглар, газ деган номимга ярашадиган бўлай.

Манзилим ўша-ўша.
Биламан қолган жойларда камнамоман ёки қадамим ҳали вери етиб боргани йўқ…
Қачон боришимни билмайман ҳам.
Шавкат Мирзиёевнинг
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференциясидаги нутқидан асосий рақамлар:


- Ҳозирги пайтда юртимизда 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болалар бор.

- Юртимизда яқин ўтмишда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 27 фоизга тушиб қолган эди.

- Сўнгги йилларда мамлакатимизда боғчалар сони 6 баробарга кўпайди. Олис ва чекка ҳудудларда минглаб оилавий боғчалар ташкил қилинди. Тарбиячи ва педагоглар сони ҳам 3 баробарга ўсиб, 160 мингга етди.

- Боғчаларда таълим ва тарбия оладиган болалар сонини 600 мингдан 2 миллионга етказилиб, қамров кўлами 70 фоизга чиқди.

- 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш учун барча зарур чораларни амалга оширамиз.

Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган кўрсаткичларга эришиш доирасида 2025 йилга қадар 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини мактабга тайёргарлик дастури билан қамраб олишни мақсад қилиб олганмиз.

@qurbonova_a
Учтепа туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи:

Туман ҳокими томонидан матбуот котибига огоҳлантириш берилди.

Матбуот котибининг бундан кейинги фаолиятида туман ҳокимлиги номидан билдираётган фикрларида журналистика этикасига риоя этиши тушунтирилди.
Forwarded from Times.uz
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг айтишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади:

«Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди.

Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этди вазир ўринбосари.