This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" кўрсатувини бугун, 19 февраль куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 20 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевдан автосаноатга оид иқтибослар:
- Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак: арзон ва сифатли".
- Оддий, меҳнаткаш фуқаромиз қанча-қанча машаққат билан йиққан пулини, кечирасизу 1 йилга Автопромга айлантириш учун бериб қўйиши бу адолатдан эмас.
"Менимча" теледастурининг автомобилсозлик йиғилишидан тайёрланган репортажи.
@qurbonova_a

Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сизларни ҳам қачондан бери кўрмадим» – Тошкентни айланаётган президент журналистларни ёнига чақирди
«Менимча» кўрсатувидан парча.
👉 @xushnudbek 👈
«Менимча» кўрсатувидан парча.
👉 @xushnudbek 👈
Кеча РФ президенти В.В.Путин Украина таркибидаги Донецк ва Луганскни суверен ва мустақил давлат деб тан олиш бўйича фармонларга имзо чеккан.
Россия медиаси жуда юзсиз манипулятор, бу ҳужжатлар имзоланишини донбассликлар қандай байрам қилди деб бераётган кадрларни кўрсангиз, фейервейклар отилган, гўё ҳамма хурсанд имитациясини ясаяпти. Аслида 5-10 киши "Россия" деб бақиряпти.
Бугундан энди оддий одамлар хоҳиш-иродаси шу бўлганини исботлашга уриниб, Россия пропаганда нашрлари ишга тушади, эфирлар одамларнинг мамнун "отклик"ларига тўлади. Аслида эса уй-жойи, эркакларини қолдириб, Россиянинг Ростовига автобусларда ташиб келинган аёллар ва болалар бундан хурсанд эканига мен ишонмайман.
Мен учун ҳаммасидан қўрқинчлиси, Путин Россияси пропагандасида "мияси ювилган" миллионлаб одамлар яшайди ер юзида. Ичимизда ҳам. Унинг ҳамма ҳаракатини қаҳрамонлик, ҳаёт адолати деб баҳолайдиганлар кўп. Адашмасам, "иқтисодчи кундалиги"да ўқигандим, оддий одамлар ва зиёлилар ўртасида Россиянинг бугунги тажовузкор, босқинчи сиёсатига муносабат икки хил. Оддий одамлар нима воқеа содир бўлмасин Путин Россиясини оқлаш ва ҳазм қилиш учун сабаб топади (эрта-индин РФ таркибига қўшилиш учун референдумгаям имзо чекиб бераверади); зиёлилар эса буни қўлламайди, халқаро ҳуқуққа амал қилсин, муайян давлатнинг суверенитетига ҳеч ким ҳеч қайси сабаб билан дахл қилмаслиги керак, дейди. Аммо шу пайтгача зиёлилар бир ишни қотиргани, бирор муқаррар урушнинг олдини ололганини кўрмадим...
Бундай вазиятда "халқ" ким ўзи? Ахборот урушларида бой берилган миллионлаб одамларми ёки таҳлилий-танқидий фикрлай оладиган, аммо вазиятларни бошқаришга ирода тополмайдиган бир ҳовучгина зиёлиларми?
Мана шу мулоҳаза мени кўп ўйлантирди.
Ўзи асрасину воқеаларнинг тўнини ўзимизга бичиб кўрсак, бизда қайси "халқ" кўпроқ чиқади?!
"Рубль қиймати тушмаса, Россиядан ҳайдамаса, ОМОН тутиб олмаса, депорт қилмаса бас" деб яшайдиган ва иш жойи, тирикчилик нуқтаи назаридан бунга мажбур бўлган одамларимизнинг Худо кўрсатмасину бундай вазиятда муносабати қандай бўлади?
Бир жамият, бир давлат ўлароқ ўйлайдиган, ишлайдиган нуқталаримиз кўп.

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol (@a_xalil)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орол йиғлаяпти...
Mikrofon ko‘targan ayol
Орол йиғлаяпти...
Навбатдаги кўрсатувга тайёргарлик кўриш асносида Орол ва Оролбўйи ҳудудлари ҳақида информация йиғаётганимда ўзим тайёрлаган вблог чиқиб қолди.
Негадир эски видеоларни ҳечам қайта кўргим келмасди-бугун "нималар деган эканман" деб кўрдим. 2018 йил ёзилган ушбу вблогдан кейин нималар ўзгарганини ўйладим. Албатта, воқеалар эскирган, мен ҳатто ўша йили май ойида Қорақалпоғистонда одамлар устидан туз-чанг бўрони ёпирилганини ҳам унутган эканман. Қаранг, бу йил Тошкентга ҳам чанг ёпирилди...
Ўтган йили Мўйноқда бўлдим. Мўйноқ ўзгарган, анча ўзгарган. Ижтимоий объектлар тикланган. Мўйноқликлар газдан муаммоимиз йўқ дейишганди. Ичимлик суви келтирилганди.
Орзу қилганим- ҳали денгизнинг суви бор қисмигача етиб борганим йўқ. Бироқ аср фожиасини ҳис қилиш учун собиқ қирғоқ- Кемалар қабристонини кўришнинг ўзи кифоя.
Ҳозир Оролни қутқариш деган ғоя эскирган: сув билан тўлдириб бўлмайди барибир. Ҳадеб конференциялар ўтказавериш ҳам урфдан қолган. Видеоблогимда одамлар тилидаги аччиқ латифани айтган эканман: "агар шу пайтгача Оролни қутқариш конференцияларига келганлар ўзлари билан бир пақир сув олиб келганларида Орол тўларди".
Ҳозир давлатимиз позицияси шунақа: энди Оролни қутқариш эмас, фожиа оқибатларини юмшатиш деган ғоя билан ишланяпти.
Cарф-харажатли лойиҳа бўлса-да, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида туз бўронлари кўтарилишининг олдини олиш учун саксовулзор қилиш давом этяпти. Яқин 10 йилда экилган саксовуллар ўрмонзор бўлиб, реал фойда беради деган экспертлар.
Бориб кўрганлар саксовуллар шовуллаб қолибди дейишди. Умид бу.
Ҳозир Нукуснинг қор тўшалгандек тузга бурканган ва чанг кўчалари бўйлаб меҳмонхонага қайтарканман, яна ўша гапни айтаман: қучоққа сиғмас бу ўлканинг қучоққа сиғмас муаммолари бор...

80 йиллар ўртасигача Мўйноқ Марказий Осиёдаги энг йирик балиқчилар шаҳарларидан бири эди. Шаҳар аҳолисининг ҳаёти ҳам, нони ҳам шу Орол денгизи билан боғлиқ бўлган.
Ҳозир эса шаҳар ва чекинган денгиз ўртасида 100 км бор. Катта кемалар тўхтайдиган портлар, чиройли пляжлар ўрнида "Оролқум" саҳроси ҳосил бўлган.
Кеча ёзганимдек, денгиз қисқаргач, Мўйноқдан ҳам одам сони камая бошлади. Умидсизликка тушган, саломатлиги, тирикчилигида катта йўқотишлар бўлган аҳоли шаҳардан кўчиб кета бошлади.
Яқин йилларда Шавкат Мирзиёев Республиканинг энг оғир нутқасига бутун мамлакат кучини сафарбар қилишни бошлади. Ҳамма ижтимоий объектлар қайта тикланди, катта-кичик корхоналар очила бошланди. Узоқ-яқинга кетган оилаларнинг айримлари ортга қайтди. Википедияда ёзишича, 2018 йилда мўйноқликлар сони 13.500 киши бўлса, бугун 30 мингдан ошган.
Бугун Шавкат Мирзиёев Мўйноқда ва Оролқумда бўлиши кутилмоқда.

Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди
30 йилдан сўнг фаолияти тикланган аэропортда Шавкат Мирзиёев фаоллар билан суҳбатлашмоқда.
-Қорақалпоғистоннинг 2 миллионлик аҳолисини қандай қилиб рози қилиш бизни ўйлантиради. Биринчи марта республика раҳбарлари 1 ҳафта давомида Қорақалпоғистонда бўлади. Мен ҳам қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда.Нега шимолий туманларга вилоят раҳбарларини бириктирдим? Авваламбор, "меҳр кўзда" дейди. Биргалашиб Оролбўйининг муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак. Тўғри,ҳамма нарсани бугун қилолмаймиз. Биттада ҳаммаси "есть" қиладиган давлатнинг ўзи йўқ. Лекин режа тузиб энг оғир жойдан тиклаш ва ривожлантиришни бошлаймиз.
Бу аэропорт ҳам фақат расмга тушиш учун аэропорт бўлмаслиги керак.Манфаат олиб келиши, одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиши керак. Ҳозирча Тошкент-Мўйноқ-Нукус рейси ҳафтада бир марта бўлади. Агар сизларда рейсни кўпайтириш, вақтини белгилаш бўйича талаблар бўлса, истаганингиздек қилинади, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади.
Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
@qurbonova_a
Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
@qurbonova_a
Forwarded from Daryo — LIVE
«Бу бўйича менинг ҳам ниятим бор» — Шавкат Мирзиёев боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида фаоллар билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди. Туман фаоллари билан суҳбат давомида «Ҳаким ота» овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш масаласида давлат раҳбарига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Китайбекова Мўйноқдан 70 километр наридаги овулда яшашини айтган. Унинг сўзларига кўра, овулда икки қаватли боғча қурилган. Таъкидланишича, боғча «Адолат» деб номланган. Президент буни эшитиб самимий кулган.
«Боғчамиздаги шароит Тошкент шаҳрида ҳам йўқ бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Сиздан бир илтимос, ҳеч бўлмаса олис ҳудудлар учун болаларни боғчага 3 ёшдан эмас, 2 ёшдан олишга рухсат берсангиз», – деган Бахтигул Китайбекова.
Давлат раҳбари ўзи ҳам шуни режа қилганини айтди.
«Қорақалпоғистонда биринчи босқичда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни жорий этдик. Бу жуда маъқул иш бўлди, дейиш мумкин. Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз. Агар ҳозир фақат Қорақалпоғистон учун буни йўлга қўйсак, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди», — дейди президент.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги қарори билан боғчаларга қабул ёши 3 ёш этиб белгиланган.
@daryo_live

Миллион афсуслар бўлсинки, Путин "Донбассда махсус ҳарбий операция"- Украинага қарши уруш бошланганини эълон қилган.
Унинг айтишича, бу урушга сабаб "Киев режими томонидан 8 йил давомида геноцидга учраётган халқни ҳимоя қилиш мақсади" кўрсатилган.
А.Гитлер=В.В.Путин

Шавкат Мирзиёев Беруний туманида қуриладиган қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этмоқда.
- Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак.
<...>Биз ерлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Қорақалпоғистон ери 2 миллион халқни бемалол боқа олади. Нима қилиш керак? Ақл ва изланиш билан, инновация билан ундан фойдаланиш керак. Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқ. Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам "инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темирйўлинг, аэропортинг борми деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради.
<..> Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган эди. Буям адолат, рақобат, деди давлат раҳбари.
“ACWA Power” компанияси 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади.
Электр станция ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди, йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади, ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

❗️Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мурожаати: ўзбекистонликлар учун эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда
«Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.
Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.
Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистоннинг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.
Украинада бўлган Ўзбекистон фуқароларидан хотиржамликни сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», - дейилади элчихона мурожаатида.

"Тасаввур қилинглар фарзандларимиз, невараларимиз бундай лойиҳадан қандай манфаат кўради. Бу бир йиллик эмас, йилларга татийдиган лойиҳа"- Шавкат Мирзиёев
Президент 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди. Капсула ичидаги мактубда шундай ёзилган:
"...Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг бетакрор экомуҳитини муҳофаза қилиш мақсадида Саудия Арабистонининг AСWA Power компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясининг қурилишини бошлаш учун кенг жамоатчилик билан бирга бугун 2022 йил 24 февраль куни тамал тошини қўйишга қарор қилдик. Ушбу лойиҳа ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти"

Тарих инсониятни ҳеч нарсага ўргатмаганини тарих исботлаган.
Георг Гегель.
Георг Гегель.
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дунёни четдан туриб томоша қилиб бўлмайди, сен, дунёга келдингми, унинг бир бўлагисан"
Твиттер
Твиттер
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия Украинага бостириб киришига қарши резолюциясини овозга қўйганди.
Резолюцияни 15 аъзодан 11 нафари ёқлаб овоз берди.
Хитой, Ҳиндистон ва БАА бетараф қолди.
Россия ёлғиз ўзи бу Резолюцияга қарши бўлди.
Ёлғиз ўзи.
https://twitter.com/sidhant/status/1497349707705700353?s=21

Twitter
Sidhant Sibal
UNSC Ukriane meet: Watch the vote at council on US backed resolution against Russia 15 members: Yes (11): 🇺🇸🇬🇧🇫🇷🇦🇱🇲🇽🇬🇦🇰🇪🇬🇭🇧🇷🇮🇪🇳🇴 Abstain (3):🇮🇳🇨🇳🇦🇪 No(1): 🇷🇺