"Адолат" СДП президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини маълум қилди.
Номзод- партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов.
Унинг ким ва қандай қилиб сиёсатга кириб келганини мана бу ерда ўқинг, кўринг.

Kun.uz
Баҳром Абдуҳалимов — илмдан сиёсатга, президентликка номзодлик ва партия раҳбариятидаги ўзгариш ҳақида
Шу йил 24 октябрь – Ўзбекистон президентлигига сайлов куни. Сиёсий партиялар жараёнга тайёрланмоқда. Уларнинг айримларида раҳбарлар алмашди.
"Миллий тикланиш" партияси Президентлик сайловида иштирок этиш учун Алишер Қодировни номзод қилиб кўрсатди.
daryo.uz бу хабарга "Бир уринишда парламент депутатлигига сайлана олмаган Алишер Қодиров номзоди президентлик сайловида қатнашиш учун тавсия қилинди" деб сарлавҳа берди.
Алишер Қодиров ўзининг кутил(ма)ган чиқишлари билан ОАВ, медиажамоатчиликка яхши таниш.
Маълумотига кўра, филолог ва иқтисодчи. Эгей университети (Туркия, 1996), Тошкент Молия институти (2009, сиртқи), Давлат бошқаруви Академияси (2011) ни тугатган. 2015 йилгача Жиззахда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. Давомини эса биласиз: 2015 йилда Олий Мажлис депутати бўлган, сўнг Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сўнг яна депутат.
Ҳозирча партиялардан тақдим этилган номзодлар ичида ягона медийная персона.
@qurbonova_a

Telegram
Daryo | Rasmiy kanal
Bir urinishda parlament deputatligiga saylana olmagan Alisher Qodirov nomzodi prezidentlik saylovida qatnashish uchun tavsiya qilindi.
Batafsil — http://dy.uz/xX8C8
LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Batafsil — http://dy.uz/xX8C8
LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Байроқ йўқ-муаммо йўқ эмас, муаммо оёғингиз остида (1)
Шофиркон матбуот хизматининг баёнотига жавобим
25 июль куни Шофиркондаги уйларнинг бири байроқ рангига бўялгани ҳақида шундай пост қолдиргандим:
"Бухоро, Шофиркон, Гулистон МФЙ. Бир оиланинг уйи. Менку уй деворига байроқ дизайнини чиздириш креатив бир инсоннинг орзу-ҳаваси бўлса керак, деб биламан (яна ким билсин). Балки, мустақилликнинг 30 йиллигига атаб чиздиргандир. Фақат маҳалланинг чанг кўчалари краскани, кейинроқ байроғимизни хунук қилиб юборса керак... Мустақилликнинг 30 йиллигига маҳаллий ҳокимиятдан йўл ҳам совға бўлса, ватанпарварлик икки томонлама бўларди-да".
Постим тугади.
Матбуот хизмати ушбу постга узоқ ва эҳтиросларга тўла расмий деб аталган муносабат билдирибди:
"Энг азиз ва энг улуғ айём – мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида турибмиз. Aлбатта, катта тантана олдидан қайси касб-корда бўлмасин, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро орзиқиб кутилаётган бу қутлуғ ва юбилей санасини ўзига хос ютуқлар билан қарши олмоқда. Давлат рамзлари туширилган тасвирларни уяли алоқа воситасида, шахсий профилида ёхуд автомашинаси ойнасида кўз-кўз етиш ҳолларига одатий ҳол сифатида қараймиз. Нега деганда, бу кўриниш ҳам кимлар учундир аслида, Ватанпарварликнинг бир кўриниши, бу қалбида миллий ғурури жўш урган ҳар бир йигит-қиз, қолаверса, шу мамлакат фуқароси ҳар қанча фахрланса, ифтихорга тўлса ярашадиган ҳолат. Шунга қарамасдан, бир хил манзарани турлича талқин қилиш, айниқса, ижтимоий тармоқларда жамоатчилик эътиборини қаратган ҳолда истеҳзоли шарҳ ва изоҳлар бериш ҳолларини қандай тушуниш мумкин?!
Гап Шофиркон тумани “Гулистон” МФЙ Вардонзе қишлоғида яшовчи Шодиёр Муродовнинг ўзи истиқомат қилиб келаётган турар жой олд фасад қисмини давлатимиз байроғи рангига бўягани ҳолатига билдирилган муносабат ҳақида бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда мана шу манзарага ҳам “қора кўзойнак”дан қараб, “...менку уй деворига байроқ дизайнини чиздириш креатив бир инсоннинг орзу-ҳаваси бўлса керак, деб биламан (яна ким билсин). Балки, мустақилликнинг 30 йиллигига атаб чиздиргандир. Фақат маҳалланинг чанг кўчалари краскани, кейинроқ байроғимизни хунук қилиб юборса керак”... деган киноя аралаш билдирилган “куюнчаклик” учун нима дейишни ҳам билмайсан, киши.
Масала моҳиятига назар солсак, бу тасвир “ташаббускори” бўлган йигит Шодиёр Муродовнинг ўзи Мустақиллик билан тенгдош, ҳозирда гулдай бир оила соҳиби, икки нафар фарзанднинг отаси. Онаси Дилбар Қўлдошевага тегишли ҳовли-жойда аҳил-иноқ истиқомат қилиб келади.Aлбатта, кўнглидаги кечинмасини, юбилей санани уйи деворида шу тахлид акс эттиришга қарор қилган бўлса, хўш, бунинг нимаси ёмон деган савол туғилиши ҳам табиий. Aммо ижтимоий тармоқда билдирилган қитмирона муносабатдан сўнг йигит билиб-билмай йўл қўйган “хатоси”ни тузатишга қарор қилди.
Истеҳзо ва кинояли айтилган йўл таъмирига келсак, айни ҳолат Шофиркон тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори A. Ҳомедов, масъул ходимлари Н.Aсатуллаев, Х.Aмоновлар, мазкур маҳалла Ундаре қишлоғи фаоли Aшраф Фаттоев ҳамроҳлигида айтилган манзилига бориб ўрганилди. Aён бўлдики, байроқ тасвири туширилган турар жой яқинидан “4р–48” русумли “Зарафшон тракти”автомобил йўли ўтган. Бу йўлнинг ўтказувчанлиги, сифати қониқарли даражада бўлиб, ҳудудда автотранспорт воситалари ҳамда пиёдалар қатнови учун салбий таъсир кўрсатувчи ҳеч қандай сабаб йўқ. Бир неча йил бурун асфалтлаштирилган бу йўлнинг равонлиги ва айни ҳолатини суратдан ҳам кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан “Гулистон” МФЙ да Шодиёр Муродов иштирокида бўлиб ўтган суҳбат, муҳокамадан сўнг ўша, байроқ тасвири ташланадиган бўлди."
Баёнот тугади.
Давоми 👇

Микрофон кўтарган аёл
Бухоро, Шофиркон, Гулистон МФЙ. Бир оиланинг уйи. Менку уй деворига байроқ дизайнини чиздириш креатив бир инсоннинг орзу-ҳаваси бўлса керак, деб биламан (яна ким билсин). Балки, мустақилликнинг 30 йиллигига атаб чиздиргандир.
Фақат маҳалланинг чанг кўчалари…
Фақат маҳалланинг чанг кўчалари…
Байроқ йўқ-муаммо йўқ эмас, муаммо оёғингиз остида(2)
Баёнотга менинг жавобим:
Пост хонадонни байроқ тасвирига бўяган кишига қойил қолганим ва афсуски, Ўзбекистон рамзидан фахрланган хонадон маҳалласи элементар эҳтиёж- сифатли йўлга муҳтож экани ҳақида эди. Буни тушуниш учун 4 қатор ёзган гапимни яна 1-2 марта ўқиш керак эди. Постдан "қора кўзойнак" топиш ва куйинчаклигимни қўштирноққа олиш ва мени қитмирликда айблашга 😂 етарли шунча гап-сўз чиқибди. Яхшироқ ўқимабсизлар, дўстлар, муддао кундек равшан эди.
Расмни жўнатган манба "йўлларимиз ҳам шу янги Ўзбекистонга муносиб бўлса эди" деганди.
Шофирконлик масъуллар осон ечим топишибди. Байроқ йўқми, муаммо ҳам йўқ. Ўчирибдими, ўчиртиришибдими билмадиму, муаммо асли байроқдамас, оёқ остидаги йўлда эди.
Бир неча йил бурун асфальтлаштирилган йўлнинг равонлиги ҳақида мен эмас, ўша ҳудудда яшовчилар жўнатган қуйидаги видео кўпроқ гапиради. Менга видео жўнатган манбада ёлғон гапириш учун сабаб йўқ.
Хонадон рўпарасидаги йўлнинг бир парчаси бошқа абгор жойга нисбатан яхшироқ бўлиши мумкин, аммо шу уйга олиб келувчи (гап уйда ҳам эмас, маҳаллада) йўлни "равон" деб атаган ишчи гуруҳнинг устидан яна бир ишчи гуруҳ тузиш керак.
Ҳурматли хонадон эгаси Шодиёр Муродов! Мен ўз уйи олдига байроғини осиб қўядиган, Ватани билан фахрланадиган инсонларга доим ҳавас қилганман. Туркия, АҚШда шундай хонадонларни кўриб, бу ҳақда мақолалар ҳам ёзганман. Журъат, иштиёқ билан шундай қилган экансиз, раҳматимни айтаман. Истагим шу эдики, сиз яшаётган маҳалла шу озод Ватан рамзига мувофиқ обод ҳам бўлсин дегандим. Сизга интернетда босим бўлгани ҳақида ёзишибди. Постни жойлаштирган платоформаларимни кўриб чиқдим, аксарияти ижобий, ташаббусингизни мақташган. Босимни интернетдан эмас, ҳойнаҳой маҳаллий ҳокимиятдан қилишган бўлса керак. Балки ўзингиз шуни истагандирсиз. Нима бўлганда ҳам бу сизнинг уйингиз, уни ўзингиз истаган дизайнда қуришга ва яшашга ҳақлисиз. Яна бир бор айтаман, муҳокамага қўйишдан мақсад, сизнинг уйингиз эмас, сизнинг яхши йўл, яхши маҳаллада яшашингизга ҳокимликнинг диққатини қаратиш эди.
Ҳурматли Шофиркон ҳокимлиги! Шофиркон йўллари жуда ёмон аҳволда эканини Тошкентда туриб мен билишимга сабаб, сиз ўзингиз истеҳзо ва киноя билан менга атаган "қора кўзойнагингиз" ни ечмаётганингизда. Ечинг ва халқ мурожаатлари билан ишланг. Президент сизларга шу гапни айтган. Менинг гапим тамом.
Мустақилликнинг 30 йиллиги муборак бўлсин!

Forwarded from davletovuz
Президентликка тўртинчи номзод: Халқ демократик партиясидан Мақсуда Варисова президент сайловида иштирок этади.
Forwarded from Bobur Bekmurodov
⚡️Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий кенгаш мажлисида Шавкат Миромонович Мирзиёевни Президентликка бўлажак номзод сифатида Съездга тавсия қилиш таклифи илгари сурилди.
@bbekmurodov
@bbekmurodov
Бугун Марказий Сайлов комиссияси журналист ва блогерлар билан "галстуксиз" (биз ўзи шундоғам тақмаймиз💁♀) мулоқот ўтказди.
МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев, ХПК раиси Шерзод Қудратхўжаев, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров саволларга жавоб беришди. Савол-жавобдан кўра, ўзаро фикр алмашиш бўлди.
Кўп журналистлар аввалги сайловлар тажрибасида юзага келган масалалар бўйича фикрларини билдирдилар. Нурбек Алимов экстерриториал сайлов имкониятини яратиш ҳақида айтди, масъуллар бунинг имкони борлигини билдиришди. MY5 да ишлайдиган Умида имконияти чекланганлар учун биноларга кириш пандусларининг талабга жавоб бермаслик ҳолатларини бартараф этиш бўйича фикрини билдирди. Kun.uz дан Толиб Раҳматов журналистларга "exit poll" (ОАВ сайлов участкасидан чиққан сайловчининг кимга овоз берганини сўрайди. Аноним тарзда айтилган жавоблар умумлаштирилиб, сайлов жараёнида тахминан кимнинг ошиғи олчи кетаётгани репортажларда ёритилади) техникасидан фойдаланишга имкон берилиши жараённинг қизиқарли бўлишини таъминлаши ҳақида гапирди, шунингдек, "оилавий сайлов"(бир кишининг бошқа оила аъзолари паспортини опчиқиб ҳаммага овоз бериши), "карусель сайлов" (бир киши 3-4 марта келиб овоз бериши) каби кейсларга йўл қўймаслик учун кўрилаётган чоралар ва ташвиқотлар масаласини кўтарди.
Мен эски масалани тилга олдим: Бу йил 20 миллиондан зиёд сайловчини рўйхатга олиш, бюллетенларни тарқатиш учун доимгидек асосан ўқитувчилар армияси жалб қилинади.
Сайлов ўтгач, "хизматимиз учун бизга компенсация берилмади, ойлигимиз камайиб кетди", каби ўқитувчилар эътирозлари бўлмаслиги, мажбурий меҳнат кейслари чиқмаслиги учун МСК дан бу масалани жиддий назоратга олишларини, фақат Иш берувчига юклаб қўйилса, жойларда муаммолар чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирдим.
Ўқитувчилар ҳозирдан қанча вақт давомида қандай иш қилиши ва қанча компенсация (ойлик) олишини билиши керак.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров айтишича, Сайлов кодексига кўра, жалб қилинган ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади. Муаммо юзага келса, барча мурожаатларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини, Молия вазирлигига ҳам бу масала бўйича қўшимча таклиф ва мулоҳазаларни билдиришларини айтди.
Яна кўп савол-жавоблар бўлди, афсуски баъзилари ЎзбРес Президенти сайлови тўғрисидаги Қонун, Сайлов Кодексида ёзилган қоидаларга зид нарсалар талаби бўйича эди. Масалан, кимдир сиёсий партиялар пленумига ўзи истаган журналистни чақиряпти, тенг шароит яратиб бермаяпсизлар, деди, кимдир партия вакилларини ҳам шу каби йиғилишларга чақиринглар деб МСКга айтди.
МСК партия мажлис, йиғилишларига аралашишга ваколати йўқлигини билдирди. Журналистларни партиялар матбуот хизмати таклиф этишини маълум қилди.
Биз журналистлар тадбирлар мавзусига қараб, сал-пал хат-ҳужжат кўриб, ўқиб боришимиз ўзимизга зарар қилмасди, деган хаёл билан, гоҳ қизариб, гоҳ бош силкиб, гоҳ мийиғида кулиб ўтирдим.
МСК сайлов жараёнини ёритадиган журналистларга тренинг ўтказишни режалаштираётган экан. Кейин lex.uz дан қидирмаганлар учун янги таҳрирдаги Сайлов Кодексини ташаб беришга ваъда беришди)))

#мен_ферузаман
#men_feruzaman
Бизда аёл журналист бўлиш қийинми?
qalampir.uz нашри журналисти Феруза Нажмиддинова кеча эълон қилинган "Ташкент сити" ресторанлари 20:00 дан кейин ҳам ишлаётгани ҳақидаги репортажи ортидан бўҳтонга қолгани айтилмоқда.
Ф.Нажмиддинова дадил ва журъатли қиз. Кўп танқидий, қалтис мавзуларда чиқишлар қилади, журналистлар жамоатчилиги уни танийди ва ҳурмат қилади. qalampir.uz баёнот бергани каби материаллари "кимнингдир думини босган" кўринади. Ва шу йўл билан ўч олишга уринишган. Боши йўқ, тайини йўқ, кимлиги номаълум ифлос кадрларни унинг суратларига тиркаб, "вирус видео" тарқатилиши атайлаб қилингани аниқ.
Мен аёл журналистнинг шаъни дахсизлиги таъминланиши, бу ишнинг бошида-қошида турган жиноятчилар аниқланиши ва чора кўрилишини, тармоқлардан фейк видеони олдириб ташлашларини ҳуқуқ органларидан сўрайман.
#men_feruzaman
#мен_feruzaman
https://qalampir.uz/news/zhurnalistni-shes-sekund-da-sharmanda-k-ilmok-chi-bulgan-kim-qalampir-uz-rasmiy-bayenoti-43953

Qalampir.uz
Журналистни “шес секунд”да шарманда қилмоқчи бўлган ким? – QALAMPIR.UZ расмий баёноти
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Ижтимоий тармоқларда гўё Qalampir.uz интернет-нашри бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинова дейилаётган провокацион ва туҳмат характерга эга видеонинг қасддан тарқатилиши ҳуқуқ ва аҳлоқ нормаларига, давлат раҳбарининг сўз эркинлигини таъминлашга ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатига зид.
ОАВ вакиллари ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, жамиятда мавжуд муаммолар ва камчиликларни ёритишга, ахборотларни воқеа жойидан холис узатишга, ўз журналистик текширувларини ўтказишга ва самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишга интилиб келмоқда. Албатта, бу очиқлик ва ошкоралик сиёсати ҳаммага ҳам ёқмайди. Айримлар ОАВга турли “усуллар” билан босим ўтказишга, таҳдид қилишга, баъзан бўҳтон, ёлғонлардан фойдаланишга ҳаракат қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ОАВ соҳасида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Журналистлар ва блогерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳақида бир неча бор юқори минбардан таъкидланди. Сўз эркинлиги ва очиқлик ислоҳотлар кун тартибининг устувор йўналишларидан бири сифатида эълон қилинган Ўзбекистонда, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш, журналист, шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилиш мумкин эмас!
“Юксалиш" умуммиллий ҳаракати жамоаси журналистнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, унинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилмоқчи бўлган шахсларнинг ҳаракатларини қоралайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўришга чақиради.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати
@uzbyuksalish

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ферузаман
#men_feruzaman
"Мумтоз давра" иштирокчилари qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддинова шаънини оёқости қилишга уринишни фаол аёллар, журналистлар ва блогерларнинг фаолиятига босим деб баҳолайди.

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли журналист опа-сингилларим!
Бугунги жирканч воқеа асло шаштингизни сўндирмасин! Шантаж, бўҳтонлар сизни синдириб қўймасин! Мен сиз биланман!
#мен_ферузаман
#men_feruzaman
Бугунги жирканч воқеа асло шаштингизни сўндирмасин! Шантаж, бўҳтонлар сизни синдириб қўймасин! Мен сиз биланман!
#мен_ферузаман
#men_feruzaman
Ғалабааааа мубораааак, юртдошлар! 3- олтин муборак!!!
Яқин орада бунақа адреналин олмагандим, бунақа хурсанд бўлмагандим.
https://t.me/qurbonova_a/4161
Яқин орада бунақа адреналин олмагандим, бунақа хурсанд бўлмагандим.
https://t.me/qurbonova_a/4161
Telegram
Микрофон кўтарган аёл
Эсимда, Рио-2016 Олимпиадасининг очилиш маросимида ҳам Баҳодир Жалолов Ўзбекистон байроғини кўтариб чиққанди. Ўзбекистон ўша олимпиадада 5 та спорт тури бўйича (бокс, дзюдо, оғир атлетика, эркин кураш, юнон-рим кураши) 13 та медаль билан қайтган. Боксчиларимиз…