Mikrofon ko‘targan ayol
4.87K subscribers
2.32K photos
996 videos
9 files
2.05K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Тасаввур қилинг, сиз мижозсиз ва "Яндекс. Такси" чақирдингиз. Машина келди, ўтирдингиз, манзил томон ҳаракатланишни бошлади. Юз-икки юз метр ўтар-ўтмас, ҳайдовчи манзилни аниқлаб олгач, сиздан "Яндексни ўчириб қўйсам майлими?" деб сўрайди. Нимага десангиз, компанияга тўланадиган комиссияни ўзида қолдиришни хоҳлашини айтади. Адашмасам, 15% депозитидан ечиб олинади. Ҳайдовчи бу жуда қиммат деб, "тирикчилик қилиб юрибмиз-да, қўллаворинг" деб ўзини оқлашни бошлайди... Ва узоқ ҳаёт қийинчиликлари ҳақида сўзлайди.

Сиз ҳайдовчининг программани ўчириб, манзилингизга олиб боришига рози бўласизми, ёки бунга қарши эканингизни айтасизми?

Сизга ҳам шундай таклифлар кўп бўлиб турадими?
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазиримиз Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида

1. Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

2. Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.

3. Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.

4. Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.
Айни дақиқаларда боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши рингга кўтарилди.

Боксчимизга омад ёр бўлсин!
Спорт ТВда жонли эфирда бериляпти.
"I love Uzbekistan"- Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди ва Токио Олимпиадасининг бронза медалини нақд қилиб қўйди.

Кейинги жанг 4 август куни 11:03 да бўлиб ўтади.
Mikrofon ko‘targan ayol
Тасаввур қилинг, сиз мижозсиз ва "Яндекс. Такси" чақирдингиз. Машина келди, ўтирдингиз, манзил томон ҳаракатланишни бошлади. Юз-икки юз метр ўтар-ўтмас, ҳайдовчи манзилни аниқлаб олгач, сиздан "Яндексни ўчириб қўйсам майлими?" деб сўрайди. Нимага десангиз…
Дарвоқе, ўзингиз нима қиласиз деб сўрашибди.

Мен доим қарши бўламан. Ҳайдовчи билан йўл охиригача баҳслашишга, кайфият тушишига сабаб бўлса-да. Шу кунгача тажрибамда 6-7 марта программани ўчириб қўйишга рухсат сўрашди. Кўнмадим.

Ҳайдовчи ҳаётидаги муаммолар, автомобиль эксплуатацияси, бензин нархи, йўллар сифати ва 7% дан 15 %гача ошган комиссиялар ҳақида гапирганда "бўпти, сандан нима кетибди, ўчиришига рози бўлақол" деб ўйлаган пайтим кўп бўлган. Лекин, охирида барибир йўқ деганман.

Юртдошим-ҳайдовчиларга қилган ягона яхшилигим, унинг бу "таклифи" ҳақида компанияга маълум қилмаганим. Ҳайдовчиларнинг ўзига ҳам айтаман буни.

Биринчидан, принцип. Ҳайдовчи ва мижоз ўртасида компания орқали шартнома тузилдими, иккала томон ҳам бунга ўз ихтиёри билан рози бўлдими, бажариш керак. Бўлмаса, таксист кўчадан мижоз ахтарсин. Ҳар қоидани бизга ноқулайлиги учун айланиб ўтаверганимиз учун ҳам жамият ўлароқ биримиз икки бўлаётгани йўқ.

Иккинчи томони, ҳайдовчининг айтганига кўниб, мен икки марта ютқизаман: кўчада такси тутгандек савдолашиш имкониятим йўқ, мен барибир комиссия ҳисобига оширилган нарх тўлайман. Ҳар куни узоқ масофага таксида қатнайдиганлар учун бу аҳамиятга эга. Ҳадеб "отказ" ни босувчи мижоз учун тариф нархлари кўтарилиб ҳам бораверади. Кейинги буюртмада оширилган нарх тўланади.

Яна кўплаб сабаблар айтса бўлади-ю таксида манзилимга етиб келиб қолдим. Ҳар тугул бу сафар ҳайдовчи индамай олиб келиб қўйди. Ортиқча сўз айтмай, манзилга олиб келган ҳайдовчига ҳамма юлдузчаларни иштиёқ билан босиб қўяман. Ҳалолидан бўлсин, ризқининг баракасини берсин!
Ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида Шерзод Асадов маълум қилди:

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;

⭕️ Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

⭕️ Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. 5-6 август куни бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Иқтисодий форум, Марказий Осиё етакчи аёлларининг учрашуви, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ва миллий таомлар фестивали ҳам бўлиб ўтади.

@qurbonova_a
KUN.UZ мухбири Аброр Зоҳидов Президент матбуот котибига савол берди:

- Давлат раҳбари вакцина қабул қилганмилар? Қайси вакцина олганлар?

- Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Zf-Uz Vac, Астразенека ва Спутник V. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар.

@qurbonova_a
Forwarded from Xushnudbek.uz
Балиқ бошидан сасийди

«Тошкент» телеканалидаги лавҳани кўрган бўлсангиз керак. Олмалиқ шаҳрида 01 584 ААА рақамли қора Малибуни ЙПҲ инспектори тўхтатади. Камар тақмагани учун жарима ёза бошлайди ва ишончнома ҳамда тонировка рухсатномасини сўрайди. Шу пайт рация орқали кимдир кимгадир алоқага чиқиб, «ходимни ушлаб туришган экан, раҳбарлардан, шундоқ алоқага чиқинг, қўйворишсин» деб топшириқ берди. Топшириқни олган "101" эса инспекторга алоқага чиқиб, «Кўп гапирмасдан, яхши етиб олинг деб қўйиб юбор» деди.

❗️Эътибор беринг, топшириқ берганларнинг бирортаси нима қоида бузган, деб сўрамади. "Қўйвор" деди бўлди. У мастми, чаквоганми, одам урганми, ҳужжати жойидами, фарқи йўқ. Телефон бўлдими, қўйиб юбориш керак, тамом.

Инспектор бечорани ҳам оиласи, бола-чақаси бор, боз устига ҳарбийлашган тизимларда юқоридан берилган топшириқ муҳокама қилинмайди, "тушундим сизни" дедию, қўйиб юборди. Аммо журналистларга қараб алам билан "чиқарасизларми буни?" деб сўради.

Нега алам билан? Чунки инспекторлар ҳам қоидабузарларнинг ёнини оладиган ҳожатбарор раҳбарларнинг ноқонуний топшириқларидан тўйиб кетгани аниқ. Ахир ҳаммамиз яхши биламизку, ГАИга тушиб қолса, битта телефон билан чиқиб кетиш Ўзбекистонда "мода"га айланган. Ва бу фахрланадиган иш. Чойхоналарда ўртоқларига мақтаниб айтиб бериладиган воқеа бу. Қолганлар ҳам унинг нақадар танишлари кучли эканлигини эшитиб, ҳавас қилади. Менда ҳам шунақа таниш бўлсаю, битта телефон билан любой муаммомни ҳал қилсам, деб орзу қилади.

Хўш, Ўзбекистон қачонгача таниш-билишлар давлати бўлади?

Таниши бўлса телефон қилгани ҳам майли, аммо ЙПҲ хизматидаги раҳбарлар нега бунақа қоидабузарларнинг олдига тушади?

Ўша раҳбарларни гапиртирса, халқ ЙПҲ инспекториларини ёмон кўради, бизга ишонмайди, бизга ҳурматсизлик қилади, деб нолишни билади. Лекин буни аввало ўзлари бошлаб беришади.

Тепадаги қўнғироқлардан ўлгудек қўрқадиган раҳбарлар, қани айтингларчи, сизлар кечаю кундуз иссиқда халқ хизматида бўлиб турган ўз ходимларингизни мана шундай ботқоққа ботиришга, уларни қайсидир "крутой"ларнинг олдида шарманда қилишга уялмайсизларми? Виждонингиз қийналмайдими?

Тўғри, йўл патрул хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича охирги йилларда кўп ишлар қилинмоқда. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, агар ислоҳотни энг аввало тизимдаги мана шундай "танка"лардан тозалашни бошламас экансизлар, ҳамма меҳнатингиз таги тешик челакда сув ташиган билан баробар. Мансабини суиистеъмол қиладиган, қонунларга тупуриб қўйган, ўз ҳамкасбларини қоидабузарлар олдида ер билан битта қиладиган бунақа виждонсизлар бор экан, ҳали бери бу соҳа одам бўлмаслиги аниқ.

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат!

Ушбу лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот беришингизни сўраймиз. Буйруқни берганларнинг исм-шарифи ким, лавозими қанақа? Биринчи буйруқни берган энг каттакондан бошлаб "101"гача, барчасини очиқланг. Ва уларга қатъий жазо чораси қўллаш керак. Айниқса энг биринчи бўлиб топшириқ берган одамни тизимдан бутунлай, бир умрга ҳайдаш керак. Шунчаки узр сўраб, "билмай қолибман, тавба қилдим, кўзим энди очилди" деган эчки қасамлар ўтмаслиги керак. Токи бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлар эди.

Малибудаги "ходим" кимлигига ҳам аниқлик киритилиши, қонуний хизмат вазифасини ўтаётган орган ходимига нисбатан юқори лавозимдаги танишлари орқали босим ўтказмоқчи бўлганига ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

❗️Яна қайтараман, ушбу воқеа бўйича қилинган ишларга қараб, йўл ҳаракати соҳаси яқин ўртада одам бўладими ёки умид қилмаслик керакми, хулоса чиқариб олса бўлади. Мана шу энг бурилиш нуқтаси. Ёки сиёсий ирода ва қатъият кўрсатилади, ёки юраверамиз яна эски шалтоқ аравамизда.

P.S.: балиқ бошидан сасийди, лекин думидан тозаланади. Бу воқеада ҳам энг катта раҳбарлар сувдан қуруқ чиқиб, бечора пастдаги оддий ходимлар ишдан ҳайдалмасинда ишқилиб?! Айниқса инспектор Аброр Исмоиловга пашша ҳам озор бермаслиги керак.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Latipov
Всех интересует, кто был за рулём Malibu, после встречи с которым инспектору УБДД Аброру Исмаилову пришлось отпустить его без оформления протокола.

При внимательном просмотре записи телеканала Tashkent можно заметить очертания лица этого водителя.

Как мне сообщили (неподтверждённая информация), этот человек работает в Кабинете министров. Возможно, он просто водитель, а сотрудник Кабмина сидит на пассажирском сидении. До приказа по рации, как сообщается, был звонок руководству ГУВД Ташкентской области.

Если знаете его, можете писать ФИО и должность в комментариях или анонимно @Gazeta_edition.
Бир йилда Қамчиқ довонидан камида 30-40 марта ўтсам керак. Романтикаси, об-ҳавоси, хотиралари билан бу йўл мен учун Ўзбекистондаги энг қадрли йўл. Фарғонага бораманми, Андижонга йўлим тушадими ёки Наманганга -эринмайман, яхши мусиқани тинглаб, яхши суҳбатни бошлаб ёки яхши уйқуни олиб манзилга етиб оламан. Аммо бу яқин-яқин йилларда туғилган ҳиссиёт.

Очиғини айтаман, 2009 йилда турмушга чиққач бир оёғим Қўқонга боғланганда, атиги 330 километр йўлга 5-6 соатда эзилиб бориб-келишдан безиллардим. Бунга сабаблар кўп эди. Шахсий автомобилимиз йўқлиги учун кўчадаги таксида кетишга тўғри келарди. Ёзнинг жазирамасида, қишнинг аёзида “ҳозир заправка қилиб чиқай” деб “Садоқат” ёки бошқа газ гаправкага кириб кетадиган таксини 2 соатлаб кўчада ёш бола билан кутиш азобларнинг азоби эди.

Энди оёққа тураётган ёш оила эмасмизми, ҳарна 1 сўмни ҳам иқтисод қиламиз деб машинани алоҳида буюртма бермасдик. Турли тақдир эгалари, ҳар хил одамлар билан йўлда ҳамроҳ бўлишга тўғри келган. Ёдимда қолган энг ёмон ҳолатлар вилоятлар чегарасидаги пост-паструлларидаги паспортбозлик билан боғлиқ. Водийдан бирор киши Тошкентга паспортсиз келолмас, Тошкентдан бирор киши Наманган постидан нарига ҳужжатсиз ўтолмасди. Айниқса, Наврўз, Янги йил, Мустақиллик байрамлари арафасида.

Бир гал Қўқондан қайтаётганимизда совуқ кунда юпунгина, афтодаҳол кийинган, устачилик қиладиган бир киши таксида ҳамроҳимиз бўлди. Аксига олиб, паспорти йўқ экан, йўлкирасини ҳам Тошкентга етиб борганда уста шериклари тўлар экан. Буни ҳайдовчига синиқибгина айтди. “Ака, мен бунга жавоб беролмайман, ўтказворса-ўтказди, бўлмаса ўша ерда қолдиришга мажбурман. Перевалда қолиб кетасиз-да” деди. У барибир рози бўлди.

Водий постига етиб келганимизда ўша кишини машинадан туширишди. Рўйхатдан ўтиш жойига бориб ҳам кўрди, рухсат берилмади. Биз ҳам аралашишга уриндик. Паспорти йўқ, ҳеч қанақа ҳужжати йўқ, тартиб шунақа-ўтказолмаймиз, деб туриб олди пост-паструль, чегарачилар. Бизниям раҳмимиз келяпти, ҳайдовчининг ҳам йўловчини ташлаб кетишга кўнгли бўлмаяпти. Анча вақтгача кутиб қолдик. Охири ўша киши “кетаверинглар, ўзим етиб оламан амаллаб” деди. У йўлни тикка тоғ бўйлаб кўндалагига кесиб ўтиб, тоғнинг адирларига чиқиб, паспорт текшириладиган пост тугаган жойдан ошиб ўтиб олишини айтди. Мен буни тасаввуримга сиғдиролмасдим. Ҳайдовчи кўпчилик шундай қилишини айтди. Кўз олдимда ҳалигача эски кўйлак ва юпунгина жемперни эгнига кийган ва эски шимли ўша амаки қолиб кетди...

Доим нарсаларимни йўқотиб қўядиган ёки ёдимдан чиқарадиган одатим бор. Бир гал ўзим ҳам Фарғонага кетаётганимда паспортим йўқлигини билиб қолдим. Йўл бўйи игнанинг устида ўтиргандек кетдим. Етмаганига машинада бошқа бегона одам ҳам бор. Йўлда тўхтатиб менинг паспортим туфайли ушланиб қолсак, унга ёқмаслиги аниқ.

Перевал постига етиб келдик. Машинадан туриб, ишхонамнинг гувоҳномасини кўрсатдим, ходим окошкага бориб, тушунтирасиз деди. Машинани четга олинглар деб буйруқ берди. Окошкада ўзидан жиддий қиёфани ёқиб олган ходим билан гаплашдим. “Телевидение гувоҳномасининг кучи фақат ўша тв биносига кириб-чиқишга етади, бизга фақат паспорт керак, чунки сиз яшаш жойизга кетмаяпсиз” деди. “Шунча йўлга қайтиб бормайманку, бир машина одам мени пойлаб турибди, нега энди ўтмаслигим керак”, деб тортиша бошлагач, навбатда турган бошқа ҳужжатсиз норозиларнинг ҳам овози баландлашди. Ҳақ-ҳуқуқ талашганимдан битта ҳам фойда чиқмади. Хўжайнимнинг танишининг танишининг ўша перевал постидаги каттага қилган қўнғироғи туфайли келинлик уйим-Қўқонга ўтишга рухсат берилди. Шимолий Корея хижолат...

2017 йилда вилоятлараро пост-патруль хизматларини кўпи тугатилиб, қисқартилгунга қадар водийдан то Тошкентга келгунча 8 та постда бундай воқеалар кунига юзлаб бўлгандир. Қанча одам сарсон, қанча одам оввора...
Энг элементар ҳуқуқларимиз - истиқомат жойини танлаш(прописка), ҳаракатланиш эркинлиги чекланиб яшаганимизга унча кўп ҳам бўлмади. Ҳар тугул ўтиб кетди. Ўтиб кетгани рост бўлсин. Ҳар сафар постлардан ўтаётганда “бу сафар паспорт қани, деб қолмасмикин” деган хаёл бир келиб-кетмаса, бошқа пайт ёдга тушмайди.
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев 6 ой якунлари бўйича видеоселектор ўтказмоқда. Дастлаб, давлат раҳбари халққа 3 муҳим масала бўйича мурожаат қилди:

“Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди. Шу боис эмлаш тадбирларини кенг жорий этиш мақсадида куни кеча махсус қонунни имзоладим. Ушбу қонун орқали иш берувчиларга соғлиғига кўра қарши кўрсатма бўлмаган, лекин профилактик эмлашни рад этган ходимларини иш жойига киритмаслик ҳуқуқи берилди.

Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим. Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ. Шу билан бирга, жорий ҳафтадан олийгоҳларга кириш учун тест имтиҳонлари бошланади, бу тадбирларда республика бўйича кунига 100 мингга яқин абитуриент қатнашади. Ушбу тадбирларни ҳам карантин талаблари асосида ташкил этиш зарур.

Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур. Афсуски, беморлар уй шароитида нотўғри даволанишлари натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмоқда".

@qurbonova_a
«Йўлда қараб келаман, бекатларда эллик фоиз одам ниқоб тақмаган» — Президент

👉 https://xabar.uz/ap19

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Токиода иккинчи бор Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилиб, Ватанимиз мадҳияси янгради.

Бунинг сабабчиси эса 21 ёшли полвонимиз, олимпиада рекордчиси — Акбар Жўраев!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Gazetchi.uz
Ажойиб воқеа бўлди!

Хозиргина Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётган эди.

Кутилмаганда мажлислар залига бир парча қоғоз кўтарган йигит кириб келди. Шу бир парча қоғозда эса бир олам қувонч чизгиланган эди. Яъни, бу қоғозда ҳамюртимиз Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпиадасида оғир атлетика бўйича 410 кг тош кўтариб, халқаро рекордни янгилагани ва олтин медаль соҳиби бўлгани ҳақида хушхабар ёзилган эди.

Танқидий руҳда ўтаётган видеоселектор йиғилишида бирдан кўтаринки кайфият уйғонди. Давлат раҳбари ҳам хурсанд бўлиб, барча спортчи ғолиб ҳамюртларимизни табриклади.

Ғалаба муборак, Акбар!!! 💪

Каналга уланиш: 👉@gazetchi_live
Баҳодир Жалолов финалда. У кумуш соҳиби, энди Ўзбекистонга 3-олтинни олиб келиши мумкин.

8 август куни 11.15 да бўлиб ўтадиган финал жангини бутун Ўзбекистон кўрсак арзийди🌷