Mikrofon ko‘targan ayol
5.1K subscribers
2.4K photos
1.04K videos
9 files
2.08K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Ўзбекистонлик спортчи Олимпиада рекордини ўрнатди!

👉https://xabar.uz/ho9y

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
"Журналистика бу шоирлик-носирлик, кўнгил иши эмас, касбий фаолият", деган эди профессор Бойбўта Дўстқораев.

Устоз 2005 йил 2 сентябрь куни халқаро журналистика факультетида илк парани ўтиб бергандилар. Кеча абитуриент, бугун талаба бўлган бизлар академик сўзлар, оғир-босиқ мулоҳазаларни тушуниб-тушунмай жим ўтирганимиз эсимда.

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети профессори Бойбўта Дўстқораевнинг жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига, шогирдларига сабр берсин...

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Также, под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам внедрения новой системы государственной поддержки детей с инвалидностью, детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей.

Facebook|Instagram|Twitter
Минздравдан ҳаммангизнинг телефонингизга соғинчли саломлар-тавсиялар бораётгандир. Яхши ғоя ўйланган. Смслар қисқа бўлганиям яхши, аммо улар тушунарли бўлиши керак. Қисқа смсларга линклар қўйиб, ССВ нинг сайтида материаллар бериб бориш керакдир балки.

Нима у хилма-хил овқатлар?
Трансёғлар нима дегани ўзи?
Президент айни вақтда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектор ўтказмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 13 та “Болалар уйи”да 3-4 ёшгача бўлган 560 нафар бола; 16 та “Меҳрибонлик уйи” ва 4 та “Болалар шаҳарчаси”да 3 ёшдан 18 ёшгача 1,8 минг нафар бола; 86 та махсус интернатда 7 ёшдан 18 ёшгача 21 минг нафар бола; ҳомийлик, васийлик, оила патронати асосида 79 минг нафар бола тарбияланмоқда.

- Ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради. Лекин тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта. Ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ. Бугун Юнусободдаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда “Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари”ни уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган. “Меҳрибонлик уйлари”даги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз, деди Президент.

Айни пайтда “Меҳрибонлик уйлари” битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган.

- Очиғини айтиш керак, “Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари”даги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади. Лекин “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак” деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсизлигини айтиб, ҳудудлар раҳбарлари феъли келса, Наврўз ёки бирор байрамда меҳрибонлик уйига борадию шу билан қайтиб бормаслигини, бола кейин қаерда ўқийди, уйи нима бўлади, келажаги қандай бўлади- бунга тизимли жавоб йўқлигини таъкидлади.

Ушбу cоҳада янги тизим жорий қилинади.

16 та “Меҳрибонлик уйлари” ва 4 та “Болалар шаҳарчалари”даги болаларнинг таълим-тарбиясига Миллий гвардия масъул бўлади.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа янгиликлар ҳам маълум қилинди. Бу ҳақда кейинроқ.

@qurbonova_a
Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар учун киритилаётган янгиликлар:
- 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса, республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади.
- Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
- 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади.
- Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларнинг ҳам олийгоҳларга киришда “Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари” битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланадилар.
- 122 минг нафар “темир дафтар”га кирган оила фарзандлари, шунингдек 370 минг нафар боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган болаларга мактабга чиқиши учун 500 минг сўмдан берилади.
Энди бошқа ҳудудлардан ҳам бола асраб олса бўлади

Тошкент шаҳрида 64 нафар болага 518 та оила навбатда турибди. Бундан буён бошқа ҳудудлардаги “Меҳрибонлик” ва “Болалар” уйлари тарбияланувчиларини ҳам тарбияга олишга рухсат берилади ва электрон навбат тизими йўлга қўйилади.

@qurbonova_a
Етим болаларни уй-жой билан таъминлаш масаласида киритилаётган ўзгаришлар

18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади.
Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади. Унинг 50 фоизи республика, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетдан берилади.

Давлат раҳбари вилоят ҳокимларига 1 октябрга қадар 757 нафар етим болани уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

@qurbonova_a
Бугун тамал тошини қўядиган корхонамиз- бу 50 йиллик келажакка қўйиладиган тамал тошидир- Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик-I конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланиши арафасида.

Республика раҳбари Шавкат Мирзиёев фабрика қурилишига капсула қўйиш олдидан сўзга чиқиб, бу муҳим воқеани мамлакат саноатида инқилобий қадам деб атади.

- Олмалиқ кон-металлургия комбинати маълуму машҳур, уни дунё билади. 70 йил даврда бу комбинат томонидан 1.5 млрд тонна руда қазиб олинган. Рақамларни айтиш осон, 6 млн. тонна мис, 850 тонна олтин қазиб олинган. Комбинатнинг мамлакат саноатидаги улуши 7 фоиз, экспорт ҳажмидаги ҳиссаси эса 15 фоизга тўғри келади. Давлатимиз бюджетига тушадиган жами даромадларни 8 фоизини ушбу комбинат таъминлайди. Бу ерда иш бошлаганимизга 3 йил бўлишига қарамасдан, мис ишлаб чиқариш ҳажми 1.5 бараварга кўпайди. Булар ҳаммаси кўп миллатли минглаб ишчиларнинг олийжаноб меҳнати туфайлидир, пандемия пайтида ушбу комбинатда иш бир кун ҳам тўхтагани йўқ, улар ўз қаҳрамонлигини кўрсатяпти.

Хорижий лабораторияларда олиб борилган тадқиқотлар ва халқаро баҳолаш мезонларига кўра, бу ердаги миснинг ялпи захираси 45 миллион тонна, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланди, деди Шавкат Мирзиёев.

Фабрика лойиҳаси қиймати 2 млрд доллар. Россиянинг "Газпромбанк" ва Внешэкономбанк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Қурувчилар- "УЗТМ-Картекс" ва "Enter Engineering".

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа ишга тушса, унинг кўрсаткичи 8млрд долларга етади. Энг камида юқори технологик 11 минг иш ўрни яратилади.

2024 йилда ишга тушадиган мазкур фабрикада ОКМК нинг рудани қайта ишлаш қуввати 40 млн тоннадан 100 млнга, мис катоди ишлаб чиқариш 148.5 минг тоннадан 290 минг тоннага, олтин 17 тоннадан 38 тоннага, кумушни 160 тоннадан 203 тоннага ошади.

Маълумот учун, Олмалиқ шаҳрида 130 минг аҳоли яшаса, 27 минг олмалиқликлар ОКМКда ишлайди. 16 хил турдаги маҳсулотлар 17 та давлатга экспорт қилинади. ОКМК мамлакатдаги 90% мисни қазиб, қайта ишлайди.

Халқаро экспертларнинг фикрича, электромобиллар, электротехника ва қайта тикланувчи энергия соҳаларининг ривожланиши эвазига 2030 йилга бориб дунёда мисга бўлган талаб камида *40 фоизга ошиши кутилмоқда.

@qurbonova_a
Ўзбекистонда вакцина олувчи контингент 21 миллиондан зиёд. Ҳозиргача 5.4 % аҳоли тўлиқ эмланган, 20.9% аҳоли, яъни 7 миллионга яқин фуқаро вакцинанинг дастлабки дозаларини қабул қилган.

Тўлиқ эмланганлик даражаси бўйича ҳудудлар кесимида рейтинг:

Фоизлар ҳудуд аҳоли сонига нисбатан олинган. Наманган аҳолиси олдинда кетяпти. Айни пайтда наманганликларнинг 7.8 фоизи тўлиқ эмланган (137.404 нафар).
Кейинги ўринларда Андижон 6.6% (130.994 нафар), Фарғона вилояти 6.3% (155.511 нафар) кўрсаткич билан турибди.

Жиззахликларнинг 6.4% и (54.256 нафар) тўлиқ эмланган. Тошкент шаҳри 5.4% (102.261 нафар), Хоразм вилояти 5.2% (63.469 нафар) аҳолиси вакцинанинг ҳамма дозасини олган.

Тўлиқ эмланганлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткич Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида. Аҳоли сонига нисбатан 3.7 % ни ташкил қиляпти.

Табиийки, вакциналар танлови кўпайса, тарғибот кучайтирилса, вакцинация жараёни тезлашади.

@gazetauz нинг ёзишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳрида "Jurabek Laboratories" корхонасига ташрифи давомида маълум қилинган. Moderna — 3 млн доза; Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза; ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза, Спутник V — 1,7 млн доза.

Jurabek Laboratories корхонасида тез орада Спутник V вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ноябрь ойигача аҳолининг 70% тўлиқ эмланишини истиқболдаги режа сифатида кўрмоқда.

@qurbonova_a
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг 91.1%и, ҳарбийлар контингентининг 89.3% и коронавирусга қарши эмланган.
Forwarded from davletovuz
Маҳаллий бюджетлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев энди президент бўлганида, айниқса, вилоятларга сафарида битта муаммо — ҳокимларнинг ортиқча пули йўқ, барча даромад марказга кетади, дерди. У ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб шундай дерди. Кўп ўтмай қонунчиликка ўзгартириш киритилди, ҳокимликлар прогноз режадан орттириб қолинган маблағларни ўзлари мустақил тасарруф этадиган бўлишди. Албатта, кўрмаганнинг кўргани қурсин, дейишгандек бу маблағларни тасарруф этишда маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобдорлигини кун тартибига чиқди. Бу масала ҳам имкон қадар ҳал этилмоқда.

Биринчидан, бу маблағларнинг тақсимоти (маҳаллий кенгашлар, ҳокимлар ҳужжатлари) тўғрисидаги барча қарорлар очиқ эълон қилина бошланди (e-qaror.gov.uz). Гарчи ҳали ҳам бюджет тақсимотида маҳаллий кенгашларнинг иштироки номигагина бўлиб қолаётган бўлса-да, халқимиз қайси ҳоким нимага қанча сарфлашга қарор қилганини яққол кўра бошлади. Масалан, қайсидир ҳоким орттирилган пулни кўпроқ ижтимоий муаммоларга йўналтираётган бўлса, бошқаси ҳокимиятнинг кам-кўстларини битириб олаётгани, дейлик, машина олиши, ҳокимлик биносини таъмирлаш, мебель олиш каби ишлар билан шуғулланаётганини кўриш мумкин. Умуман, 2020 йилда маҳаллий бюджетларнинг режадан орттириб бажарилган даромади салкам 2,4 трлн сўмни ташкил қилган. Ёки, Наманган вилояти 2021 йил иккинчи йил чорагида 43 млрд сўм, Фарғона вилояти эса 122,7 млрд сўм, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги эса 56 млрд сўм прогноздан орттириб бажаришган. Жамоатчиликнинг, айниқса, мазкур ҳудудлар фаоллари ушбу маблағларнинг тақсимотидан тортиб ишлатилишигача назорат ўрнатиши ҳаётий заруратдир. Йўқса, ҳокимлик биносини таъмирлаш, янги мажлислар қуриш, хизмат машинаси олиш каби харажатлар асосий ўринга чиқиб қолади.

Иккинчидан, тақсимланган маблағларнинг қандай ишлатилаётгани давлат харидлари порталига тўлиқ жойлаштира бошланди (dxarid.uzex.uz/xarid.uz). Бу нафақат коррупция ҳолатларини, балки манфаатлар тўқнашуви, шубҳали келишувларни жамоатчилик томонидан аниқлаш, уларни жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш, шунингдек, мавридсиз харажатлар, яъни “вабо пайти зиёфат” шаклидаги харажатлар ҳақида айюҳаннос солиш учун қулай имконият яратди. Бунинг натижасида миллиардлаб халқ пули жойига қайтарилаяпти, бюджет интизоми сал бўлса ҳам ошаяпти.

Яна бир муҳим иш — “Ташаббусли бюджет” эксперименти бўлди. Бу бевосита фуқаролар ташаббуси асосида уларга ўзи истиқомат қилаётган ҳудудлардаги мавжуд қийин масалаларни ҳал этиш имкониятини тақдим этишни мўлжал қилган. Бунинг учун 157 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Ўзгаришнинг катта-кичиги бўлмайди, маҳалладаги абгор йўлни, боғчани, мактабни таъмирлаш, симёғоч, трансформаторни янгилаш, интернет учун сим тортиш — шу кеча кундузда юртдошларимиз ушбу муаммолар билан ташаббусда қатнашаяпти. Фуқароларнинг энг устувор муаммоларини кабинетда эмас, уларнинг ўзидан эшитишдан яхшиси бўлмаса керак. Ўйлаймизки, бу эксперимент жамият ҳаётидан мустаҳкам ўрин олади. Йўқса, бюджет тақсимоти асосий муаммо бўлиб қолаверади.
Фейсбукда журналист Назира Мамбетшарипова ёзяпти:

Бир неча кундирки, ҳеч ўзимга кела олмайман. Касбим тақозоси билан кўп жойларда, қанчадан қанча одамлар билан мулоқотда бўламиз.

Ўша куни эрталаб пойтахтдаги Болалар Миллий марказига бордим. Ёш бўлса ҳам тажрибали, қатор Европа клиникаларида ишлаб келган доктор ҳақида очеркни тасвирга олишни бошладик. У билан операция олди суҳбатимиз қизғин кечди. Шифокор операцияга кириб кетди. Биз имкониятдан фойдаланиб ойнадан кўзатиб турдик. Тасвирчилар кадр олишга киришишди... Орадан 10 дақиқа ўтар- ўтмас операция залининг магнит эшиклари очилиб, доктор қайтиб чиқди... Юзларида умуман кайфият йўқ. Биз нима бўлганига тушунмасдан ҳайрон қарардик...

"Опа, кўрдингизми, хирургияда натижа ҳақида ҳар доим ҳам гапириш ноқулай", деди.

- Нимага?

- Биласизми, ҳозир мен ҳеч нарса қилмадим, ҳеч нарса қила олмадим дея бўш қўлини кўрсатиб, қўлқопларини еча бошлади...
- Бўлдими, операция тугадими, дея шошиб сўрадик ундан.

- Ўғил бола. Икки ойлик. Урологик ташхис қўйилган.Сийдик органларида ўғил бола белгиси- тухумлари йуқ. Лазер билан кўрайлик, иложини топиб шу йўл билан ёрдам берайлик десам, умуман ҳеч нарса йуқ, имконсиз қолдим, дея чуқур хўрсинди...

Қандай қилиб? Бу ерда тиббиёт ожиз... Аслида бу ташхис она қорнида хомиланинг нотўғри ривожланишидан бўлади. Шунинг учун скрининг деб қўйибди, хомиладорликнинг биринчи ва иккинчи босқичларида скринингга жўнатилади, хомиланинг генетикаси ўрганилади, тиббий хулоса берилади.. Нега энди ёш оналар скринингга боришмайди? Вилоятларда келинлар скрининг маркази ҳақида билишмайди. Билса ҳам уйдагилар йўл қўймайди. Хомиладор бўлдингми- энди туғасан деган тушунча бор.... Энди эса онанинг бир умрлик дарди, доимий қиммат гормонлар... Келажаги нима бўлиши номаълум....

Илтимос, қайноналар, келинингиз ҳомиладор бўлдими- эътибор беринг, меҳр беринг, скрининг қилдиринг!!!!!!

Ковид ихтисослашган шифохонанинг туғруқхонаси...

Ҳомиладор аёлни туғдириб олишди. Бола соғлом. Она эса ковид зарбасидан оламдан ўтди... Кўз олдимда табассум ила ётган, сочлари қоп-қора ёш келин сурати қолиб кетди. Нега мен бу ҳолатни кўрдим??? Оллоҳнинг иродаси... Унинг чақалоғини отаси йиғлай-йиғлай олиб кетди... Докторлар ҳам йиғлади...

Илтимос, катталар келинларингизга эьтиборли бўлинг... Уйингизда хомиладор аёл борми, сиз икки жоннинг ҳаёти учун жавобгарсиз!!!!
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, оддий кунларнинг бирида эшингингиздан Президент кириб келса. Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳаётида оддий кун ана шундай тарзда оддий бўлмаган кунга айланди.
“Меҳрибонлик уйи” жумласини ҳар эшитганида, ичида бир эзгинлик туймаган одам бўлмаса керак. Лекин бу болаларга давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни кўриб, кўнгил таскин топгандек бўлади. Президент Юнусобод туманидаги 21-сонли меҳрибонлик уйига бориб, у ердаги энг майда муаммоларгача сўраб чиқибдилар, ҳар бир болага келгусида ким бўлмоқчисан, деган саволни берибдилар. Бу болаларнинг кўзи эшикда. Ким келиб, мен билан гаплашар экан, ичимда айтилмай қолган гапларимни эшитар экан деб кутишади. Ана шу эшикдан шахсан давлат раҳбарининг ўзи кириб келиши ва “Мен сизларнинг отангизман” деб айтиши улар учун қаначлик катта мотивация эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Видеони кўрсангиз, бунга амин бўласиз.
Ҳеч бир бола дунёга келгани учун айбдор эмас. Улар бахтли бўлишга ва орзуларига эришишга ҳақли.
Тасаввур қилинг, сиз мижозсиз ва "Яндекс. Такси" чақирдингиз. Машина келди, ўтирдингиз, манзил томон ҳаракатланишни бошлади. Юз-икки юз метр ўтар-ўтмас, ҳайдовчи манзилни аниқлаб олгач, сиздан "Яндексни ўчириб қўйсам майлими?" деб сўрайди. Нимага десангиз, компанияга тўланадиган комиссияни ўзида қолдиришни хоҳлашини айтади. Адашмасам, 15% депозитидан ечиб олинади. Ҳайдовчи бу жуда қиммат деб, "тирикчилик қилиб юрибмиз-да, қўллаворинг" деб ўзини оқлашни бошлайди... Ва узоқ ҳаёт қийинчиликлари ҳақида сўзлайди.

Сиз ҳайдовчининг программани ўчириб, манзилингизга олиб боришига рози бўласизми, ёки бунга қарши эканингизни айтасизми?

Сизга ҳам шундай таклифлар кўп бўлиб турадими?
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазиримиз Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида

1. Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

2. Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.

3. Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.

4. Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.
Айни дақиқаларда боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши рингга кўтарилди.

Боксчимизга омад ёр бўлсин!
Спорт ТВда жонли эфирда бериляпти.
"I love Uzbekistan"- Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди ва Токио Олимпиадасининг бронза медалини нақд қилиб қўйди.

Кейинги жанг 4 август куни 11:03 да бўлиб ўтади.