Assalomu alaykum! 9-may kuni Hindiston Aakash Healthcare klinikasining malakali shifokorlaridan tibbiy konsultatsiya olishingiz mumkin.
✅Dr. Aashish Chaudhry - klinika boshqaruvchi direktori va Ortoped-Vertebrolog ( Suyak, bo'g'im va umurtqa)
✅Dr. Vikram Jeet Singh - Gepatolog - Endokrinolog ( Jigar va Endokrin tizimi)
✅Qabul vaqtlari 9-may 10:00-18:00
Murojaat uchun telefonlar: +998994326666; +998712001818
Mahboob Afzal: +918750726038; +998999183339
Telegram: @aakashhealthcareuzb
Manzil: Toshkent Shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko'chasi 72, 74b
Happy Travel sayyohlik agentligi
Mo'ljal: Yakkasaroy ichki ishlar boshqarmasi (Aeroport mostiga yetmasdan)
Telegram | Instagram | Facebook

Telegram
Aakash Healthcare Uzbekistan
Assalomu alaykum! 9-may kuni Hindiston Aakash Healthcare klinikasining malakali shifokorlaridan tibbiy konsultatsiya olishingiz mumkin.
✅Dr. Aashish Chaudhry - klinika boshqaruvchi direktori va Ortoped-Vertebrolog ( Suyak, bo'g'im va umurtqa)
✅Dr. Vikram…

9 май- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғида давлат раҳбари иштирокида маросим бўлиб ўтмоқда.
Шавкат Мирзиёев улуғ айём кунларида уруш ва меҳнат фахрийлари билан кўришиб турганидан мамнун эканини билдириб, барчани фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлади.
- Олти йил давом этган бу қонли урушда ўша пайтда мавжуд 73 та давлатдан 62 таси, Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи иштирок этган. Европа, Осиё ва Африка қитъаларидаги 40 та давлатни бевосита қамраб олган урушда 110 миллион киши сафарбар этилган. 70 миллион киши ҳалок бўлган, бу ҳар қандай одамни ларзага солади, деди Президент.
1941 йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллион 800 мингни ташкил этган. Қарийб 2 миллион фуқаро фронтга кетган. Бу инсонларнинг ҳар бири том маънода қаҳрамон. 500 минг ватандошимиз эса уруш ўчоқларида ҳалок бўлди.
Давлатимиз раҳбари бу даҳшатли қирғинда матонат кўрсатган юртдошларимизни қайғу билан эсга оламиз, деди.
- Бу йўқотишларни ҳеч қандай рақам, сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бу 500 минг фожеа дегани. Умр йўлдошидан ажралган минг-минглаб аёллар, ота-онасидан жудо бўлган миллионлаб болалар дегани. Булар йиллар ўтса-да хақ қалбида битмаган ва битмайдиган ярадир.
@qurbonova_a

Президент урушдан олдинги йилларда собиқ Ҳамза театрининг етакчи артистларидан бири бўлган Маъсума Қориева тақдири ҳақида сўзлаб берди.
Унинг қайнотаси- жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаси Абдувоҳид қори, қайинукаси-шоир Олтой Қориев, турмуш ўртоғи- Маданият вазирлиги санъат бошқармасининг бошлиғи Босит Қориев, 30-йилларда ноҳақ сиёсий қатағонга учрайди. Қайнотаси ва эри ўлим жазосига ҳукм қилинади.
Уруш бошланганда Маъсума Қориева ўз бошига тушган фожиани унутиб, икки ўғли Шавкат ва Ботир Қориевларни фашизмга қарши жангга юборади.
Уруш тугайди, лекин Маъсума аянинг фарзандларидан хабар бўлмайди. Муштипар она уларнинг изларини излаб Москвага боради. У ерда иккала ўғли ҳам, жангларда ҳалок бўлганини аниқлайди....
Маълум бўлишича, урушда кўрсатган жасорати учун Шавкат Қориев “Қизил байроқ” ордени, Ботир Қориев эса “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирланган экан.
Минг афсуски, Маъсума Қориева бундан бехабар эди. Онаизор бу изтироблардан 1946 йили Москвада вафот этади.
- Бу ҳужжатларни ҳаммасини аниқлаб, музейга қўйдик. Бу тақдирларни ўрганган сари ватандошларимизнинг ўчмас хотираси олдида қарзимиз ва бурчимиз борлигини ҳис этамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: "Ҳаёт қонуниятига кўра, вақт ўтиши билан кўп нарса унутилади, эсдан чиқади. Лекин, бу ёруғ дунёда улуғ бир ҳақиқат борки, у ҳеч қачон ўзгармайди, ҳеч қачон эскирмайди: Ватан ва халқ озодлиги, келгуси авлодларнинг бахту саодати йўлида мардлик ва жасорат кўрсатган инсонлар хотираси, ҳамиша барҳаёт яшайди."
Ҳозир санага бағишланган бадиий дастур давом этяпти.
Зулайҳо Бойхонованинг қўшиғи одамнинг юрагини тилка-пора қилиб юборди, боядан бери миямда шу қўшиқ айланяпти:
Тош қабрлар ичра ётар жангчилар...
Майса бўлиб она ерни қучар жангчилар...
500 минг ўзбек боласи фронт чизиқларидан Берлингача бўлган тупроқларда сочилиб ётибди...
Фронтга борган ўзбек қизлари сони 4555 нафар бўлган экан.

Бу ҳафта Президент иш графиги қандай бўлади?
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов айни дақиқаларда ОАВ вакиллари иштирокида брифинг ўтказмоқда.
Дастлаб ўтган ҳафта воқеаларига қўшимча изоҳ ва ахборотлар берилди.
Ҳафта режаси:
- Бугун давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича махсус тақдимот;
- Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш жараёнлари ҳамда соҳада давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти;
- Ҳудудлар ва тармоқларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор;
- Япония етакчиси ва минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан Ўзбекистон Президентининг мулоқоти режалаштирилган.
Шунингдек, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича Президентга Қарор лойиҳаси ахбороти берилади. Тез орада ОАВ орқали эълон қилинади.

-Мен воқеа жойига шошилдим ва ўзимни жасадлар орасида кўрдим. Уларнинг барчаси қизлар эди. Жасадлари устма-уст ётганди.
-Сон-саноқсиз қизлар кўчада қонига ботиб ётганди. Баъзилари ҳаракатсиз, айримлари жароҳатдан бақирарди. Мен нима қилишни билмадим, нимадан бошлашни билмай қолдим. (гувоҳларнинг гаплари)
Шанба куни Афғонистонда дунёни титратган даҳшатли терракт бўлди. Кобул шимолидаги қизлар мактабида серияли портлашлар оқибатида 58 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.
Суратда ҳазорийлар (шиалар) жамиятига қарши урушнинг қурбони бўлган 50 дан ортиқ ўқувчи қиз учун қариндошлари қабр қазияпти...
Бу воқеа Афғонистонда ҳафта давомида бўлган ягона терракт эмас.
XXI асрда ҳам қизлар таълим олиш учун ўлимга тайёр бўлиб бориши керак. Инсоният ҳеч қачон одам бўлмайди.

Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.
Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.
Қарорнинг тўлиқ матни: http://uza.uz/posts/265908
👉 @xushnudbek 👈

Уруш фахрийлари 2.5 миллион пенсия олади
Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
2021 йил 10 майдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланди.

Қозон шаҳридаги воқеаларни ўқигандирсиз, эшитгандирсиз. Мактабдаги "shooting" (отишма) воқеаларининг классик қиёфаси: доимгидек ҳамманинг эътиборидан четда, яхши ўқимайдиган, юввош ва компьютерга муккасидан кетган, психикаси жойида бўлмаган йигитча қурол кўтариб кўчадан бемалол мактаб биносига кириб келади ва орқа-олдига қарамай отишни бошлайди...
Апрелда қуролга расман рухсат олган ва 200та патрон сотиб олган.
2 аёл, 7 бола ҳалок бўлди, 20 га яқин болалар жароҳатланган.
Қотил эса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеосига қараганда ўзини Худо деб ўйлайди, қотилликдан аввал телеграмда канал очиб, "сизларни ўзингиздан ўзингизни тозалайман" деб ёзиб қўйган. Шизофрения деб дастлабки хулоса қилишяпти.
Кечадан бери шу воқеа билан боғлиқ хабарларни ўқисам, видео кўрсам бўғзимга йиғи тиқилиб қоляпти. XXI асрда болалар мактабда ўлишяпти.
175 мактабдаги ўқитувчиларнинг жасоратини ўқиб, икки карра йиғлагинг келади. Бири танаси билан ўқувчисини тўсиб қолиб ҳалок бўлибди, бири болаларни эвакуация қилган, лекин ўз фарзандини йўқотибди. Кўпчилиги болаларни беркитиб, ўзи синф эшиги олдига туриб қотилни тўхтатмоқчи бўлган.
Дунёни қутқара оладиган суперқаҳрамон битта бўлса агар, у ўқитувчи бўлади.

Президент иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат – 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,1 фоизга ўсгани маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев:
-Бугун ҳар бир тармоқ раҳбари бирор муаммо бўлса айтиши керак. Ҳар масаланинг ечимини топиш шарт. Ура-ура қиладиган раҳбарлар керак эмас. Мураккаб пандемия даврида иқтисодий барқарорликни таъминлаш керак. Вазирликлар, ҳокимликлар, тармоқларда вертикал тизим ишламаяпти. Ташаббускорлик етишмаяпти. Шунча вазир ўринбосарлари нима иш билан шуғулланяпти? Вазирларнинг ўринбосарлари ҳам қонун доирасида масъулият ва жавобгарликни ўзига олиши керак. Агар ҳар ким ўз вазифасини бажарса, коррупцияни йўқ қилсак, жойларда вазирнинг вертикал тизими ишласа, натижа бўлади.
Президент саноат тармоқларида ўсиш кўрсаткичларини қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида гапирди.
-Биз пахтада “приписка”ни йўқ қилдик, лекин саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз. Бу нима деган гап? Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими? Прогнозни бажаролмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак? дея танқид қилди давлат раҳбари.
Биринчи чоракда “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, “Ўзбекнефтгаз” – 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари – 10 фоизга пасайган.
Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин, дея мутасаддиларга савол берди президент.
Давлат раҳбари вазирлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, тармоқ ва банк раҳбарларига май-июнь ойларида биринчи навбатда асосий энергоресурслар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди
- Барча раҳбарлар буни инобатга олиб зарур чора-тадбирларни кўриши керак. Ғаниев, Норқобилов, вилоят ҳокимлари билан бирга жорий йилда чорвачилик йўналишида 1 мингта, паррандачиликдаги 277 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, 13 минг тонна гўшт, 608 минг тонна сут, 3 миллиард дона тухум ва 14 минг тонна парранда гўшти етиштирилишини таъминлаши лозим. Жорий йилда 246 минг тонна мойли экинларни етиштириш ва бунинг ҳисобига 86 минг тонна мой ишлаб чиқарилишига эришилиши шарт, деди президент.

Шавкат Мирзиёев: Биз мисли кўрилмаган маблағни иқтисодиётга киритдик. Аммо корхоналарнинг кредит қопламаслик ҳолати ва оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича муаммоли кредитлар кўпайяпти. Бош вазир ўринбосарлари вилоят ҳокимлари билан бирга 2 ҳафта муддатда ўз комплексига кирувчи корхоналарнинг муаммоли қарздорлигини тўлиқ хатловдан ўтказиб, иккинчи чорак якунига қадар уларнинг камида 25 фоизини, йил якунига қадар эса 100 фоиз қайтаришни таъминлаш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар кесимида жадвал асосида иш олиб борсин.
3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 триллион сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқарида айланаётгани қайд этилди.
-Демак, бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, “кўзбўямачилик” учун амалга оширилаяпти, корхоналар солиқ тўламасдан ишлаяпти дегани эмасми? Агар бу пул банкка қайтса, қанча имконият кўпаяди, деди давлат раҳбари.
Президент давлат дастурлари доирасида олинаётган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан ҳар ойда Президент Администрациясига ахборот киритиб бориш бўйича Бош прокуратура департаменти, Ҳисоб Палатасига топшириқ берди.

- Мени нима қийнайди десангиз, айтаман: мактабдаги шароит. Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади. Шу 4 йилда мактабга жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали ҳам кўп. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан.
Учинчи Ренессансга пойдевор қуряпмиз, деяпмиз. Агар маблағларни тўғри сарфлаб, келажагимиз бўлган мактабларга биринчи навбатда йўналтирмасак, китобини, шароитини, ўқитувчининг иш ҳақини жой-жойига қўймасак, ниятимизга эриша олмаймиз.
Ҳозирнинг ўзида мактабни таъмирлаш, уёқ-буёғини суваш учун 30 триллион сўм керак бўляпти. Бир пайтлар партани олиб бориб қўйиб, мактаб филиаллари очилган. Бу ҳозир катта муаммога айланяпти: бундай мактаблар филиалларида ўқиган болаларнинг билими, ўқитувчиларнинг савияси, ойлиги, шароити қандай бўлади - бунга жавоб йўқ. Бу фақат мактаб таълимининг ўзидаги муаммолар. Шерматов (Халқ таълими вазири)ни олдимга чақирсам, шароитни яхшилаш учун 30 триллион маблағ керак, деяпти. Бу китоб-у партасини ҳисобга олинмаганда, фақат таъмирлаш учун кетадиган маблағ. Хаджибаев (соғлиқни сақлаш вазири)ни чақирсам, 60 триллион сўм керак, деяпти. Бу пулларни қаердан оламиз?

Давлатимиз раҳбари бу каби йиллар давомида тўпланиб қолган долзарб ижтимоий муаммоларни бартараф этиш учун аввало ўз вақтида солиқ тушумларини таъминлаш зарурлигини таъкидлади, маблағларни мақсадли сарфлаш назоратини кучайтириш бўйича топшириқ берд
и.@qurbonova_a
Президент афв эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Ҳамонки, сиз шу ердасиз, демак азиз дўстимсиз!
Азиз дўсту яқинларимизга Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ ҳар биримизни ўзимиз кутмаган яхшиликлар билан сийласин! Хатоларимиз, гуноҳларимизни Ўзи кечирсин, марҳаматидан бенасиб қолдирмасин.
Ҳар Ҳайитда сарҳисоб қилганда бир-биримизга айтадиган яхши гапларимиз, хабарларимиз кўп бўлсин.
Кўнглингизга ҳаловат ва хотиржамлик, уйингизга тинчлик ва фаровонлик бахтини тилайман. Доим соғ бўлинг!

Кунлардан бир куни Шамол ажойиб бир Гулни учратиб қолиб, кўнгил қўйди. У Гулнинг атрофида айланиб, эҳтиётлаб силаб ўтганида Гул ҳам гўзал товланиб, унга жавобан ширин ифорларини таратар ва шу тарзда муҳаббатини изҳор этарди.
Аммо Шамол бунга қониқмади, бу жуда камдек туюлди ва бир кун қарор қилди: «Агар мен Гулга бутун кучим ва қудратимни, севгимни берсам, у менга бундан-да каттароқ ва кучлироқ муҳаббатини ҳадя қилади», деб ўйлади у. Ва бор муҳаббатини битта нафасга жамлаб, Гулга қараб пуфлади. Афсуски, Гул бундай кучли эҳтиросни кўтара олмай...синиб қолди.
Шамол синган Гулни ҳар томондан кўтаришга ва жонлантиришга уринди, аммо уддалай олмади. Сўнг тинчланиб, Гулга қараб енгил нафас юборганди, кўз олдида гулбарглар тўкилиб кетди.
Шамол жон ҳолатда бақирди:
— Мен сенга бутун севгимни, бор қудратимни бердим, сен эса осон синдинг, тезда сўндинг! Тушундимки, сенинг менга нисбатан муҳаббатингнинг кучи йўқ, демак ҳеч қачон мени севмагансан!
Бироқ Гул жавоб бермади.
У ҳалок бўлганди.
Муҳаббатни Куч-қудрат ва Эҳтирос билан ўлчаб бўлмайди. У эҳтиёткорлик ва нозиклик билан муносабатни талаб қилади.
Ўн марта ўзни тўхтатган маъқул, бир марта синдиргандан кўра...
Севинг, фақат эҳтиёт бўлиб севинг.
#притча
#таржима

Forwarded from Замбаракнинг ўқи
Тезликни оширадиган, аввал йўлларни тўғрилаб қўйларинг дейдиган, суратга олганларни қарғайдиганлар - мана шу суратни телефонингга обой қиволларинг!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Бегуноҳдан бегуноҳ қурбонлар. Кимларнидир онаси, хотини, қизи ё синглиси. Минг афсус, МИНГ афсус.
Энг алам қиладигани, шундай бевақт ўлимларни кўра туриб, қоидабузарларни оқлайдиганлар ҳам топилади. Бахона миллионта: балки хотини туғвотгандир, балки ичи кетиб қолгандир, кўчага одам ўлдираман деб чиқмайди, йўллар нотекис, паласа кўринмайди, гаилар бекинволади, бало-баттар. Ҳамма айбдор, лекин фақат ўзи эмас.
Тўғри, Ўзбекистон йўллари, инфратузилмаси ҳалигиндай аҳволда. Лекин одамларнинг бевақт ўлимини олдини олишнинг жуда оддий йўли бор - бу секинроқ хайдаш.
Аҳоли пунктларида, шу жумладан кичиқ қишлоқларда ҳам, тезликни 50 км/соатгача тушириш ва буни қаттиқ назорат қилиш керак. ҚАТТИҚ назорат ва жазо муқаррарлигини таъминлаш керак.
Ҳаммаёқ пробка бўп кетади?! Нега дунёнинг аксарият шаҳарларида 50 ва ҳаммаси пробкада тиқилиб, ўлиб кетмаган? Қолаверса, бутун шаҳар пробка бўлиб, абжағи чиқиб кетмайдими, агар шу бир дона одам ҳаётини сақлаб қолса?! Наҳотки сал кутиш одам ҳаётидан қадрли бўлса?
Минг афсус, МИНГ афсус. Жуда юрагим сиқилди, куни бўйи шуни ўйлаб юрдим.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
@zambarakning_oqi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кўнгилларингиз бузилмасин. Сизлар бир ўзингиз эмассиз. Ҳаммасини назоратга олиб, ёрдам берамиз."
Ҳайит кунларида Президент онкологик касалликдан даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда.
@press_secretary_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илойим шу сурхондарёлик болажон тузалиб, кўрмагандек бўлиб кетсин. Президент Сурхондарёда кўришамиз деб ваъдалашди.
@press_secretary_uz
@press_secretary_uz