QURAN.UZ
52.6K subscribers
7.98K photos
5.15K videos
71 files
10.2K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Зикрнинг маъноси:
«Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ҲАЁТИДАН НАМУНАЛАР

Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканида шубҳа йўқ. Ушбу ҳақиқатни яхши англаб етган мусулмон уммати, хусусан, уларнинг илк авлоди Қуръонга ўзгача эътибор бериб, ўз ҳаётларини бу илоҳий арқонга чамбарчас боғлаб олишган эди. Улар Қуръонсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олишмасди. Салафи солиҳларимиз, улуғ аждодларимиз ҳаётнинг бошқа жабҳаларида барчага ўрнак бўлганлари каби, Қуръони Каримга боғлиқлик, уни хатм қилиш хусусида ҳам ҳаммамиз учун гўзал намунадирлар. Шу боис навбатдаги суҳбатимиз шу ҳақда боради.

Юқорида айтилганидек, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг кўпчилиги Қуръони Каримни бир ҳафтада ёки бир ойда хатм қилишни вазифа қилиб олишган эди. Бу улар учун оддий ҳолат бўлган. Шунинг учун ҳам бу борада келган хабарлар жуда кўп. Биз ҳозир улардан айрим машҳурларини намуна сифатида келтириб ўтамиз. Бу маълумотлар ғайрат ва ҳимматимизни уйғотиб, Қуръони Каримни ўқишга бўлган иштиёқимизни зиёда этса, ажаб эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқашқаша номи билан аталган суралар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каафирун» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Аҳқоф сураси 15-оят

Ҳайсам ал-Духин қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума кунингиз муборак бўлсин!

Каҳф сурасини ўқишни унутманг! Барчамизга дуо ижобат бўладиган соатни топиш насиб қилсин.

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍاللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».

Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда ўқиладиган суралар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каафирун» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ғофир сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook