QURAN.UZ
53.3K subscribers
7.74K photos
5.07K videos
68 files
10K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
Зумар сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозларини унутадиганларга вайл бўлсин

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Мааъуун» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Islom.uz
Тошкент ислом институтида «Хатмона - 2024» ва уламо эҳтироми

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 50-битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини табаррук ёшлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирдилар. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада улкан янгиликлар қилинаётгани, айниқса, диний таълимни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, хусусан, Тошкент ислом институтида ўқув дастурлари тубдан янгилангани, Араб тили бўйича халқаро сертификат бериш жорий этилгани, «Саҳиҳул Бухорий», «Сунани Термизий» каби мўътабар китобларни хатм қилиш йўлга қўйилгани, таълим муассасаларидаги Қуръони Карим ва тажвид курсларида ҳар йили 10 мингдан зиёд фуқаро таълим олаётганини қайд этилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22188

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Ҳижр сураси 97-99 оятлар

Носир ал-Қотамий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кавсар сураси ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Кавсар» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мисрлик устоз қорилар Қоҳирадаги Саййида Зайнаб масжидидаги Қуръон тўгарагида қатнашдилар

Қуръон дастури 16-май, пайшанба куни бўлиб ўтди, дейди вазирлик «Ал-Ватан» газетасида. Тўгаракда устоз қорилар томонидан Қуръони Каримнинг «Каҳф» сураси тиловат қилинди. Қуръон қорилари орасида Шайх Аҳмад Нуайнаъ, Шайх Аҳмад Тамим ал-Мароғий, Шайх Тоҳа ал-Нўъмоний, Шайх Фатҳ Халиф ва Шайх Иброҳим ал-Фашоний ҳам иштирок этдилар.

Бир неча ой олдин реставрация ишлари учун ёпилган Саййида Зайнаб масжиди якшанба куни маросим билан қайта очилди. Бу Миср пойтахтидаги энг катта ва энг машҳур масжидлардан биридир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Фалақ сураси

Абдулбосит Абдуссомад раҳимаҳуллоҳ қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Зикрнинг маъноси:
«Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ҲАЁТИДАН НАМУНАЛАР

Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканида шубҳа йўқ. Ушбу ҳақиқатни яхши англаб етган мусулмон уммати, хусусан, уларнинг илк авлоди Қуръонга ўзгача эътибор бериб, ўз ҳаётларини бу илоҳий арқонга чамбарчас боғлаб олишган эди. Улар Қуръонсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олишмасди. Салафи солиҳларимиз, улуғ аждодларимиз ҳаётнинг бошқа жабҳаларида барчага ўрнак бўлганлари каби, Қуръони Каримга боғлиқлик, уни хатм қилиш хусусида ҳам ҳаммамиз учун гўзал намунадирлар. Шу боис навбатдаги суҳбатимиз шу ҳақда боради.

Юқорида айтилганидек, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг кўпчилиги Қуръони Каримни бир ҳафтада ёки бир ойда хатм қилишни вазифа қилиб олишган эди. Бу улар учун оддий ҳолат бўлган. Шунинг учун ҳам бу борада келган хабарлар жуда кўп. Биз ҳозир улардан айрим машҳурларини намуна сифатида келтириб ўтамиз. Бу маълумотлар ғайрат ва ҳимматимизни уйғотиб, Қуръони Каримни ўқишга бўлган иштиёқимизни зиёда этса, ажаб эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook