QURAN.UZ
52.9K subscribers
7.87K photos
5.12K videos
70 files
10.1K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Фурқон сураси 64-67 оятлар

Муҳаммад Ҳишом қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَالْهَرَمِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман».

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман: «Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касал, вал жубни вал бухл, вал ҳароми ва ъазаабил қобр».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Исломни қабул қилишларига сабаб бўлган сура қайси?

@quranuz_kanali
Anonymous Quiz
20%
Фотиҳа сураси
11%
Нур сураси
11%
Мулк сураси
58%
Тоҳа сураси
Малдив оролларида Қуръон ўрганишни тарғиб қилишга қаратилган янги ташаббуслар жорий этилади

Янги ташаббусларни мамлакат президенти Муҳаммад Муиззу 36-Миллий Қуръон мусобақасининг ёпилиш маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди. Мамлакатда Қуръон тиловати маҳорати ривожланиб бораётганини кўриб, хурсандчилик билдирди. У ўз маъмуриятининг асосий устувор йўналиши Ислом дини ва унинг тамойилларини тарғиб қилиш, Қуръон илмини ёйиш эканини таъкидлади.

Муиззу ва унинг маъмурияти ҳофиз (Қуръонни ёд олган киши) бўлганлар учун қўшимча имкониятлар ва таълим беришини айтди. Кўпроқ шахсларни ҳофизлик даражасига эришишга рағбатлантириш учун махсус имтиёзлар жорий этилади, жумладан, ҳозирда олаётган нафақа миқдорини икки баравар ошириш. Шунингдек, у мамлакат бўйлаб бепул Қуръон дарслари бошланишини маълум қилди.

Президент Қуръони Карим миллий марказини реконструкция қилиш учун ҳукумат томонидан ер ажратилишига ишонтирди. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат Қуръон билимларини тарғиб қилишни молиялаштириш учун қўшимча иккита “Даарул Салам” ва “Даарул Арқам” вақф объектларини ривожлантиришни мақсад қилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Инфитор сураси 10-14 оятлар

Арби Шишаний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِى تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг яқин дўсти ва мавлосисан».

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман: «Аллоҳумма аати нафсий тақваҳаа, ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа, анта валийюҳаа ва мавлааҳаа».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот

📚 ШАФОАТ ҚИЛУВЧИ КИТОБ...

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Анъом сураси 162-163 оятлар

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман».

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман: «Аллоҳумма инний аъуузубика мин ъилмин лаа йанфаъ, ва мин қолбин лаа йахшаъ, ва мин нафсин лаа ташбаъ, ва мин даъватин лаа йустажаабу лаҳаа».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръондан олишимиз лозим бўлган сабоқлар

Ҳаётимиз маибаи саналган Қуръон инсонни ҳақиқий ҳаётга йўналтирувчи ва ёмон ҳаётдан қайтарувчи амрлар беради. Эзгу ишларга даъват этишига кўра "амри маъруф" дейилганидек, ёмонликлардан қайтаришига кўра "наҳйи мункар" дейилади. Шу тариқа маъруф сўзи ақл ва ҳақиқат қабул қилган яхшилик ҳамда ёмонликни билдиради.

Аллоҳ Таоло солиҳ бандаларнинг яхши амаллар қилишини билдириб инсонларга ўгит беради. Оли Имрон сурасининг 114-оятида: "(Улар) Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадилар, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар ва хайрли ишлар сари шошиладилар. Айнан улар солиҳ кишилардандир" деб марҳамат қилинади. Оятда Аллоҳ йўлида мунтазам савоб ишлар қилган кишилар мақталиб, уларнинг солиҳ ва суюкли бандалар экани таъкидланади.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook