QURAN.UZ
52.6K subscribers
7.97K photos
5.15K videos
71 files
10.2K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
Рум сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Фурқон сураси 63-65 оятлар

Абдуллоҳ Муса қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

☪️ Рамазон ойининг сўнгги жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонга_муҳаббат

15 соат рўза тутиб, оч бўламиз, (ифтор пайти) эса 5 дақиқада тўйиб қоламиз. Дунё шаҳватлари ҳам шундай... (тезда кишининг кўнглига тегади)

Шу сабаб, алдамчи шаҳватларинг истакларини ҳимоя қиладиган асирга айланиб қолма...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Хатми Қуръонга марҳабо!

Бугун, 2024-йил 5-апрель куни, «Ҳасанбой» жоме масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Азизлар, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобати, Қадр кечасидаги тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар билан юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.

Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин!

🌐  https://youtube.com/live/qisydNxTpUY?feature=share

📍 Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDFT4JpS

#Рамазон_2024 #Хатмона

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хатми Қуръон дуо таржима
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
📖 Талаб ва истакларга биноан хатми Қуръон дуоси
(Ўзбекча маънолари билан)

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мақола

Хатми Қуръонда дуо қилиш

Қуръони Каримни хатм қилган чоғда дуо қилиш саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг суннатларидандир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (қори) учун хатми Қуръон чоғида мустажоб бўладиган дуо ва жаннатда дарахт бор», дедилар».
(Байҳақий «Шуъабул‑иймон»да ривоят қилган)

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқиб, у ила одамлардан сўрайдиган қавмлар келмай туриб, Қуръон ўқиб, у ила Аллоҳдан сўраб қолинглар», дедилар».

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 1444-йил Хатми Қуръон дуосидан лавҳа

Эслатиб ўтамиз, бугун, 2024-йил 5-апрель куни, «Ҳасанбой» жоме масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🌐  https://youtube.com/live/qisydNxTpUY?feature=share

📍 Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDFT4JpS

#Рамазон_2024 #Хатмона

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси

05-апрель (жума)дан – 06-апрель (шанба)га ўтар кеча

Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Қадр кечаси қачон бўлади?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!» дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар», деганлар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Зумар сураси 22-оят

Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ مُصَغِّرَ الْكَبِيرِ وَمُكَبِّرَ الصَّغِيرِ صَغِّرْ مَا بِي

Зикрнинг маъноси:
«Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг хузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва: «Аллоҳумма мусоғғирол кабийри ва мукаббирос соғийри соғғир маа бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат

Лайлатул Қадрни яширилишининг ҳикмати

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Уламолар айтишади: Лайлатул Қадрни яширилишининг ҳикмати - уни топишда интилиш, жидди жаҳдни ҳосил қилиш ва агар туни ошкор қилинса, камчиликка йўл қўйилишига хилоф қилишдир».

«Фатҳул борий»дан.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook