QURAN.UZ
59.3K subscribers
7.07K photos
4.76K videos
68 files
9.41K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (52 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Муъминун сураси 106-108 оятлар

Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазонга 1 кун қолди

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир».
(Бақара сураси, 185-оят)

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ

Зикрнинг маъноси:
«Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-кувватимсиз уни менга ризқ берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кийим кийгандан кейин «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳааза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
(«Сунани Термизий», 3458)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тобеъинлар Рамазонда…

«Салафи солиҳлар Рамазонда» мавзусида Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни «Минора зинаси», деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни «Ифторлик дастурхони», деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар хил ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.

Али Тантовий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги ибодат - буюк ишлар учун тайёргарлик

«1443-йил Рамазондаги мухтасар суҳбатлар» – Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таровеҳ тасбеҳи

سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Islom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи табриклари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Рамазон 1445/2024

@islomuz
РАМАЗОН МУБОРАК!

Ассаламу алайкум, азизлар! Барчаларингизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин! Аллоҳ таоло сизларга соғлик, омонлик, Ўзининг ибодатида куч қувват берсин! Иймону амалда сабот, илму тақвода зиёдалик ато айласин! Солиҳ амалларни осон айлаб, гуноҳлардан четланиш бахтини барчамизга насиб этсин! Қуръон ойида қуръоний нафаҳот, раҳмоний баракотларни мўл қилсин! 

Барчалгарингизни ва оила аъзоларингизни Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Эзгу дуоларингиздан умидворман.

Кўпчилик бу йил қаерда хатм қилишимни сўрамоқда. Умумий жавоб берсам. Юнусободдаги «Ҳасанбой» жомеъ масжидида хатмга ўтадиганман. 

Аллоҳ Ўзи барчамиздан яхши амалларимизни қабул айласин!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Manzil 📍https://maps.app.goo.gl/pZCn7T5bXEMaTrHN9

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Иброҳим сураси 40-41 оятлар

Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган Қуръон ойи, 1445-ҳижрий сананинг Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу ойни ҳаммаларимиз учун баракотли, гуноҳлардан покланиш мавсуми бўлишини насиб қилсин!

#Рамазон_2024 #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

«Рамазон» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, аллома Жавҳарий: «Айтишларича, араблар ойларнинг номларини эски тиллардан ўгиришганида ойларни ўша пайтда тўғри келган вақтига кўра номлашган. Ўшанда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан», дейди. Иккинчи бир фикрга кўра, «Рамазон ойи гуноҳларни куйдириб ташлагани учун шу ном билан аталган. Зотан, бу ой жоҳилият даврида «Нотиқ» деб аталар эди». Бошқалар айтишадики, «Бу ойдаги ибодат – рўза кишиларни ташналикдан ичини қиздиргани учун ой Рамазон деб номланган». 

Нима бўлганда ҳам, Рамазон ойини Аллоҳ хоссатан уммати муҳаммадия учун алоҳида баракотли, фазилатли қилиб қўйган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат

Агар Рамазон ойи кирса имом Зуҳрий:
«Ушбу Рамазон ойи Қуръон тиловат қилинадиган ва овқат улашиладиган ой», деб айтардилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳлар Рамазонда…

«Салафи солиҳлар Рамазонда» мавзусида Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
(1-қисм)

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар

Ҳар етти кунда хатм қилган Қуръон ҳофизи

Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди: «Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва тазарруотлардан иборат вирдларни ўқиб юришади. Мен бўлсам, фақатгина намозлардан кейин махфий ўқиладиган вирдларнигина ўқийман. Шунга ижозат беришингизни сўрайман.
Имом Муҳаммад: «Эй Умар, сенинг вирдинг - Қуръондир» дедилар. Сўнгра у зотни қўлини ўпиб, улкан ҳадя — Мусҳафи шарифни кўтариб чиқди. Ушбу ҳолат ҳақида шайхига ҳикоя қилиб дейди: «Аллоҳнинг фазли ила уни ҳифз қилиб, ёд олишда давом этдим. Саййидим совға қилган Мусҳафимдан асло ажралмадим. Уни ҳар етти кунда хатм қилиш учун кундалик қироатида давомий бўлдим.

Шайхимиз саййидим Аҳмад Рийфийдан эшитгандим: «Албатта баъзи кибор авлиёлар Қуръон қироатида Фотиҳадан бошлаб Моида сурасигача, кейин Юнус сурасигача, кейин давом этиб Исро сурасигача, ундан кейин Шуаро сурасигача, кейин эса Соффатгача, сўнгра Қоф сурасигача, ундан кейин эса охиригача ўқиш услубида ўқишда бардавом бўлишган экан. Мен ҳам мусҳафи шарифни ушбу услубда тиловат қилиб, хатм қиламан» деди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook