QURAN.UZ
52.9K subscribers
7.87K photos
5.12K videos
70 files
10.1K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#Фойдали_маълумот

Қуръони Каримда “шифо” сўзи билан келган олтита оят

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат сурасини ўқигандан кейин айтиладиган тасбеҳ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Қиёмат» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Психолог шифокорлардан бири айтган экан:
«Менинг ҳузуримга ҳар қандай тоифадаги инсонлар келиб даволанган, фақат аҳли Қуръонлар келмади. Шунинг учун мен ҳам Қуръон ёдладим».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Фийл сураси

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Дуонинг маъноси:
«Эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни бирор иш ташвишга солса: «Йаа залжалали вал икроом»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим…

Туркиянинг Хатай вилояти Искандарун туманида яшайдиган 31 ёшли Зайнаб Эсро Оқурнинг кўзлари туғилганидан бери кўрмайди. Шунга қарамай, у Қуръони Каримни ёдлашнинг уддасидан чиқди. Зайнаб тўрт йил муқаддам Қуръон курсига қатнай бошлаган. Курсдаги устози плеер совға қилгач, Қуръонни эшитган ҳолда ёдлай бошлади ва бу ишни уч йил ичида тугатди. Шундан сўнг ҳофизлик имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, Қуръон ҳофизи номини олди.   

«Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим», – дейди у.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон сурасининг номлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Инсон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Қуръони Карим дарслари (66-дарс). Қуръон оятларининг тартиби

Қуръоннинг жамланишида оятларнинг тартиби Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишораларига мувофиқ ва Аллоҳ таолонинг тавқифи – белгилаб беришига асосан бўлган. «Тавқиф» сўзи бизнинг тилимизда «юқоридан тасдиқланган» деган маънони англатади. Яъни Қуръони Карим оятларининг тартиби Аллоҳ таолонинг Ўзи тарафидан белгилаб, тайин қилиб берилган. Бу ишда бандаларнинг ҳеч қандай дахли йўқдир.

Ҳар бир сурадаги оятларнинг ўрни ва басмалаларни сураларнинг бошига қўйиш тартиби шаксиз ва хилофсиз, тавқифийдир. Шунинг учун унга хилоф қилиш жоиз эмас.

Қуръони Карим оятлари тартиби тавқифий эканининг далили қуйидаги ривоятда келган.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ахд ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар «Аллоҳумма антас сооҳибу фис сафари вал холийфату фил аҳли, Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсаа`ис сафари ва каабатил мунқолаби ва суу`ул манзори фил аҳли вал маали, Аллоҳумматви ланал арзо ва ҳаввин ъалайнас сафар», дер эдилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Анбиё сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook