QURAN.UZ
52.9K subscribers
7.87K photos
5.12K videos
70 files
10.1K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#Мақола

Оятул курсий фазилати

Бақара сурасининг 255-ояти Оятул курсий дейилади. Мазкур оят Қуръони каримдаги энг улуғ оят ҳисобланади. Унинг Оятул курсий, деб аталишига сабаб шуки, унда “курсий” сўзи қатнашган. Мазкур оятнинг охирида Аллоҳ таоло: “Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир”, деган.

Оятул курсийнинг фазилати жуда улуғлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар келтирилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سَيِّدَةُ آيِ الْقُرْآنِ آيَةُ الْكُرْسِيِّ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ وَقَالَ: هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ وَلَمْ يُخَرِّجَاهُ.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қуръон оятларининг саййиди Оятул курсийдир” (Ҳоким ривоят қилган ва: “Бу саҳиҳ санадли ҳадис, аммо икки шайх ривоят қилишмаган”, деган).

Бу мазкур бобда айтилган умумий ривоятдир. Демак, Оятул курсий Қуръондаги жамики оятларнинг саййидасидир. Фотиҳа Қуръоннинг энг улуғ сураси бўлгани каби Оятул курсий Қуръондаги энг улуғ оятдир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Фотиҳа сурасининг номлари

Фотиҳа сурасининг 16 дан ортиқ номи бор. Имом Қуртубий тафсирида улардан ўн иккитасини санаб ўтган.

Қуйида Фотиҳа сурасининг Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган исмларидан баъзилари келтириб ўтамиз:

1. Фотиҳатул Китоб (Қуръонни очувчи).

Бундай номланишига сабаб, гарчи биринчи нозил қилинган суралардан бўлмаса-да, Фотиҳа сураси билан Қуръони карим бошланади, тартиб бўйича суралар аввалида туради. Қисқа бўлишига қарамай, кўп маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръони карим маъносини очувчидир. Шунингдек, котиб ва хаттотлар нусха кўчиришда, намозхонлар намозга киришишда қироатни, аввал Фотиҳа сурасидан бошлайдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръони Каримдаги жиноят ва жазога оид оятлар

Қуръони карим Аллоҳ томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.)га 23 йил —   рисолат даври (610 — 632 йиллар)да нозил қилинган илоҳий Китоб бўлиб, у 114 сура, 6210 оят, 77434 сўздан таркиб топган.

Машҳур фиқҳшунос олим Муҳаммад Юсуф Мусонинг кўрсатишича, фиқҳий-ҳуқуқий масалалар бўйича Қуръонда қуйидаги соҳаларда оятлар мавжуд:

1.   Хаққуллоҳ (амалий ибодатлар) бўйича — 140 оят;
2.   Шахсий ҳуқуқ (оила, талоқвасият ва бошқа) бўйича — 70 оят;
3.   Муомала ёки фуқаролик ҳуқуқи (олди-сотди, ижара, гаров, қарз, шйркат ва бошқалар) бўйича — 70 оят;
4.   Жиноят ва жазо бўйича — 30 оят;
5.   Суд, суд жараёни, гувоҳлик ва унга боғлиқ бўлган масалалар бўйича — 20 оят2;
6.   Давлат ҳуқуқи соҳасида — 3 оят3 ҳаммаси бўлиб, Қуръонда — 333 та ҳуқуқий оят бор.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръон мияни қандай шакллантиради?

Бир куни илм-фан тарихи бўйича универститет профессори, “Агар сиёсий муаммолар ва ўзаро олиб борилган урушлар бўлмаганида, мусулмонлар 1400 йилдаёқ ойга учган бўлар эди”, – деб қолди. У мусулмон тамаддуни соясида шаклланган илм-фан ривожидан таъсирланиб шундай дегандир, эҳтимол...

Мусулмонларнинг бу қадар тез тараққий этишига нима сабаб бўлган?

Ичимдаги ўқитувчи дарҳол мусулмонларнинг таълим тизими ҳақида ўйлади, ичимдаги невролог эса мени мазкур тамаддуннинг одамлар миясини шакллантиришга қўшган ҳиссасини ўрганишга ундади.

Қизиқ, жуда кўп мусулмон уламолари таълим тизимининг марказида Қуръони карим бўлган пайтлар мусулмонлар дунё пешволари бўлгани ҳақида айтишади. Тизим ўзгарганида эса, улар етакчиликни бошқаларга бой бериб қўйишди. Уламолар бу масаланинг, асосан, ахлоқий ва маънавий жиҳати ҳақида гапирган бўлсалар ҳам, умуман, мазкур баҳс моддий асосларга ҳам эга. Бу мияда юз берадиган жараёнлар билан боғлиқ.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръони Каримда зикри келган Миср ғалла омборлари

Аллоҳ таолонинг марҳамати билан кейинги йилларда Миср Араб Республикасига икки марта сафар қилиш насиб этди. Қадимий бу ўлкага биринчи боришим Президентимизнинг «Истеъдод» жамғармаси совриндори бўлганимда, иккинчиси эса нафақага чиққанимдан сўнг амалга ошди. Сафарлар чоғида физика ва математика фанларининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро анжуманларда илмий маърузалар қилиш билан бирга, Мисрнинг машҳур тарихий обидалари ва музейлари билан ҳам танишдим.

Мени қаттиқ ҳайратга солган нарса ер ости ғалла омборхоналари бўлди. Бу омборхоналар билан яқиндан танишиш чоғида улар Қуръони каримдаги Юсуф (алайҳиссалом) қиссаси билан боғлиқ экани ҳақидаги далиллар қизиқишимни янада кучайтириб юборди.

Мазкур қисса Аллоҳ таолонинг Китобидаги энг чиройли қиссалардандир. Унда Аллоҳнинг пайғамбари Юсуфнинг (алайҳиссалом) ҳаёти, у зотнинг бошига тушган мусибат, оға-инилар ва бегоналардан кўрган жафолари, қудуққа ташлангани, кейин туҳматга йўлиққани ва зиндонбанд бўлгани ҳамда бу кўргулик ва имтиҳонларга сабр қилиши натижасида охир-оқибат зиндон азобидан халос бўлиб, бутун Миср мулкига эга бўлгани хусусида сўз юритилган.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръон тиловати хотимаси

Қуръони карим тиловатидан сўнг одатда “Вас Соффот” сурасининг охирги уч ояти: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” ўқилиб, ундан кейин дуо қилинади.

Оятнинг маъноси: “Қудрат эгаси бўлмиш Роббингиз улар қилаётган сифатлардан (айбу нуқсондан) покдир. Пайғамбарларга салом! Ҳамд эса, (барча) оламларнинг Роббига (хосдир)”. Тиловатнинг нега айнан бу хилда тугатилиши кўпчиликни қизиқтиради.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Фотиҳа сураси бизга улкан сабоқ беради

Фотиҳаи Шариф ҳеч бир китобда мавжуд бўлмаган, Ҳақ таоло томонидан мусулмонларга лутф қилинган буюк сирлар жамланган дуодир. Суранинг етти оятни ташкил этиши ҳам теран маънога эга. Етти қават ер, етти қават осмон, еттита сажда аъзоси мана шу мукаммаллик узра қурилган.

Ушбу сура яна бир қанча номлар билан аталади. Улардан бири "Уммул Қуръон", яъни "Қуръоннинг онаси"дир. Яна бир номи эса "Аддуо", яъни "Дуо"дир. Орифлар Фотиҳаи Шарифни 28 ном билан атаганлар. Инсон илмий жиҳатдан уни тадқиқ этар экан ундаги ниҳоятсиз сир-асрорга воқиф бўлиб, ҳайратга тушади. Дуо сифатида унга назар ташлар экансиз бошқа динларда бундай мукаммаллика эга бўлган дуони топа олмайсиз.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръоннинг рақамий мўъжизаларидан бири

Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи ва боқий мўъжизаси. Шунинг учун унинг Аллоҳнинг каломи эканини исботловчи, мўминнинг унга бўлган ишончини зиёда қилувчи, унга шубҳа қилувчиларга қарши ҳужжат бўлувчи мўъжизалар давомли зоҳир бўлиб туради. 

Келинг Қуръондаги баъзи калималарнинг ҳайратланарли бир тартибда такрорланганини бир кўриб чиқайлик. Агар у одамлар ёзган бошқа китоблардек бўлганида, унда бу даражадаги мутаносибликни топмаган, балки тартибсиз бир такрорланишларни кўрган бўлар эдик. Масалан, “الشهر” (аш-шаҳр) “ой” сўзи алоҳида шаклда йилдаги ойлар сонига мувофиқ 12 марта такрорланган. “اليوم” (ал-явм) “кун” сўзи ҳам алоҳида кўринишда йилдаги кунлар сонига мос 365 марта зикр этилган.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръонни яхши кўриш фазилати

Абу Бакр ибн Абу Марям Атийядан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ даргоҳида Унинг Каломидан улуғроқ бошқа калом йўқ. Бандалар Аллоҳга Унинг Каломидан севимлироқ бошқа бир калом билан қайта олмайдилар”, деганлар” (Доримий ривояти).

Аллоҳ таоло учун Ўз Каломи Қуръони каримдан кўра суюклироқ бошқа китоб йўқ. Сабаби Қуръон нуқсон, хато ва камчиликлардан холи, энг мукаммал Китобдир. Бандалар Аллоҳ ҳузурига Қуръондан кўра яхшироқ бирон китоб билан бора олмайдилар. Ҳа, Қуръон аввало Аллоҳ учун севимлидир. Шундай экан, биз ҳам уни яхши кўришимиз ва Қуръон ҳақларини адо қилишимиз лозим. 

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Силаи раҳмни узган ютқизади

Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида фасод қиладиган зотлардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир. (Бақара 27)

Ушбу оятда Аллоҳ кофир ва мунофиқларнинг учта катта сифатини келтирган.

Биринчи сифат:
«Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган...»

Яъни, ҳар бир банданинг Яратган билан боғлаган аҳди бор. Кофир ва мунофиқлар ўша аҳдни бузиш билан бошқалардан ажраб туради. 

Иккинчи сифат: 
«Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни кесадиган...» Аллоҳ кўп нарсаларни, жумладан, қариндошлик алоқаларини боғлашга, инсоний алоқаларни боғлашга, иймон ва диндошлик алоқаларини боғлашга... ва ҳоказо ишларга буюрган. Фосиқ–кофир ва мунофиқлар ушбу алоқаларни ҳам кесадилар.

Учинчи сифат:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook