QURAN.UZ
52.8K subscribers
7.91K photos
5.13K videos
71 files
10.2K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга қилинган сеҳр

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Жин» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
✍️ «Quran.uz» саҳифасининг 2023-йил сарҳисоби

🌐 Телеграмда:
Жами обуначиларимиз сони 37 000 дан ошди;
3 632 та пост жойланди;
37 600 000 та кўришлар сонига эришилди;
514 000 та улашишлар ва 239 500 та реаксиялар қайд этилди.

🌐 Инстаграмда:
Жами обуначиларимиз сони 96 000 дан ошди;
805 000 та лайк (ёқди) тугмаси босилди;
4 700 та изоҳ ёзилди ва 79 500 марта сақлаб қўйилди.

Аллоҳ хайрли ва давомли қилсин!

#сарҳисоб #2023_йил

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръоний_фойдалар

Қуръон ўқиш тилни бурро қилади

Қуръон қироат қилиш нутқни ривожлантиради, тилни бурро қилади. Айниқса, тажвидга мувофиқ ўқиш талаффузни равон этиш учун энг яхши машқ ҳисобланади. Хусусан, араблар ва араб тилида сўзламоқчи бўлганлар агар Қуръонни тажвид билан ўрганса, сўзлаганда энг юксак нутқ маҳоратига эга бўладилар.

Одатда ажамлар илмда, араб тили қоида ва луғатларини ўзлаштиришда ҳар қанча билимли бўлишмасин, араб тилида сўзлаганларида ажамликлари бўй кўрсатиб қолади. Аммо ўшандай мутахассис киши айни пайтда мужаввид қори бўлса, унинг талаффузида мазкур камчилик кузатилмайди. Бунга ўзимиз ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Баъзан араблар қориларимизнинг ажам бўла туриб араб тилида бундай равон, чиройли сўзлаётганларидан ҳайратга тушишади ва бунга қандай эришишгани билан қизиқишади. Биз уларга бу натижа Қуръоннинг баракасидан эканини айтамиз.

Одатда болаларнинг нутқини ривожлантириш учун тез айтиш ва бошқа машғулотлар тавсия қилинади. Қуръон ўқиш айниқса, ажамлар учун ана ўшандай машқларга ҳожат қолдирмайди.

Қуръон дудуқликка ҳам даводир. Буни тажрибада кўп бор кузатилган. Дастлаб ўқиганда ҳар учта сўздан бирида тутилиб, ҳарф такрорлайдиган болаларнинг Қуръон ўқиш ва ёдлаш баробарида дудуқлиги камайиб борган. Айримлари шу зайлда Қуръонни тўлиқ ёдлаган ва касали деярли тузалиб кетган. Энг қизиғи, баъзан ўшандай кишиларда тилдаги мазкур нуқсоннинг асорати сўзлашишда сал-пал қолса-да, қироат чоғида умуман кузатилмайди. Бу ҳам Қуръоннинг бир мўъжизаси бўлса, ажаб эмас.

Айрим ҳарфларни тўкис айтолмайдиган толибларнинг Қуръон ўқиш ва такрорлаш орқали бу камчиликдан қутилгани ҳам тажрибада кўп исботланган.

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Анкабут сураси 19-20 оятлар

Раъд ал-Курдий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي‏

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан эшитишим шарридан, кўришим шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийнинг шарридан паноҳ сўрайман».

Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга паноҳ сўраб юрадиган сўзларни ўргатинг», дедим. У зот икки елкамни ушлаб туриб: «Аллоҳумма инний аъуузубика мин шарри самъий, ва мин шарри басорий, ва мин шарри лисааний, ва мин шарри қолбий, ва мин шарри маниййи», дегин», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Қалб учун ҳаёт фақат Қуръон билан. Қалбнинг қаттиқлигига муолажа фақат Қуръон билан. Бахт-саодат ҳам фақат Қуръон билан. Қуръон сизнинг суҳбатдошингиз ва ҳамроҳингиз бўлсин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жинларнинг борлигига ишонмаслик ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Жин» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мисрлик оиланинг 7 нафар қизлари Қуръонни тўлиқ ёд олди

Етти опа-сингиллар ота-оналарининг кўмаги ва далдаси сабаб бунга эришдилар.

Улардан уч нафари ўтган ҳафта Мисрда ўтказилган 30-халқаро Қуръони карим мусобақасининг «Қуръон оиласи» номинациясида бош совринни қўлга киритди.

Қориялар уларнинг оиласи халқаро Қуръон мусобақасида олий унвонни қўлга киритганидан жуда хурсанд эканини баён этди.

Қуръон ҳофизалари, шунингдек, халқаро Қуръон тадбирини уюштиргани учун мамлакатнинг Авқоф вазирлигига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Мисрнинг 30-халқаро Қуръон мусобақаси 23-26 декабрь кунлари мамлакатнинг янги маъмурий пойтахти Масжид Мисрнинг «Дар-ул-Қуръон» марказида бўлиб ўтди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Юнус сураси 12-оят

Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَدْمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ التَّرَدِّي وَمِنَ الْغَرَقِ وَالْحَرْقِ وَالْهَرَمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ يَتَخَبَّطَنِي الشَّيْطَانُ عِنْدَ الْمَوْتِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ فِي سَبِيلِكَ مُدْبِرًا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ لَدِيغًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман».

Абу Юсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма инний аъуузубика минал ҳадм, ва аъуузубика минат тароддий, ва минал ғороқи вал ҳарқи вал ҳаром, ва аъуузубика мин ан йатахоббатониш шайтоону ъиндал мавт, ва аъуузубика мин ан амуута фий сабийлика мудбиро, ва аъуузубика мин ан амуута ладийғо», деб дуо қилар эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#замонамиз_машҳур_қорилари

Фотиҳ Сеферагик

АҚШ давлатида истиқомат қилувчи Сеферагик ижтимоий тармоқларда миллионлаб мухлисларга эга ва ёшлар орасида жуда машҳур Қуръон ҳофизидир.

Фотиҳ Сеферагик 1995-йил 1-мартда Германияда асли босниялик бўлиб туғилган. У эндигина тўрт ёшга тўлганда, унинг оиласи урушдан вайрон бўлган Босниядан қочиб, АҚШга кўчиб ўтган.

Фотиҳ илк бор Қуръон ёд олишни 9 ёшида бошлаган, 13 ёшида Мериленд штатидаги Балтимор Ислом жамиятида Қуръонни тамомлаган. Фотиҳ Далласга (Техас) бориб, у ерда Нўъмон Али Хон билан Баййинаҳнинг орзу дастурида классик араб тилини ўрганган.

Сеферагик 14 ёшида Қуръон қироатларини YouTube га жойлаштирганидан сўнг дарҳол машҳурликка эришди. У ҳозир дунё бўйлаб саёҳат қилади ва Қуръондан дарс беради.

Қори Фотиҳ Сеферагик оилали ва аёли Канзас штатининг Стилвелл шаҳридан, лекин асли суриялик.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муззаммил сурасининг нозил бўлиши сабаби

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Муззаммил» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
💫 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.

Жуманинг хайри сизга бўлсин! 😊

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

«Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади».
Шайх Шинқитий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар

Мустафо Содиқ Рофиъий айтади: «Тарихут ташреъ ал-Исломий» ва «Нурул яқийн фий сийрати саййидил мурсалийн» китоблари муаллифи шайх Ҳузарий менга шундай деди:

«Албатта у иш столида ҳар куни олти соат ишлаб ўтиради, чунки барча ёзган китобларини нақл қилувчиси, нусха кўчирувчи ва мусаҳҳиҳи ҳам ўзи бўлган. Шунингдек, у кун давомида Қуръони Каримдан тўрт пора тиловат қилган. Яна дейди: «Уни шу билан бирга совуқ ҳам, турли касалликлар ҳам безовта қилмаган. Сабаби, у қалби, юрагига Қуръон тиловати билан ишлов берган, машқ қилдирган». Яна сўзида давом этиб шундай деган: «Албатта у нимагаки етишган бўлса, фақатгина Қуръоннинг барокати сабабидан ноил бўлгандир».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Динга даъват қилиш осон иш эмас

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Муззаммил» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook