Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди:
🖇 Жорий йилнинг ўтган даврида Прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
✏️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 27 июль куни соат 12-00 да АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти, Бош прокуратура ходимлари ва мутасаддилари
Тадбирга барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 22.07.2023 йилдаги Фармойишига асосан маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тузилган Республика штаби раҳбари - Бош прокурор 1-ўринбосари Б.Б.Валиев Беруний туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.М.Махкамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ фаолиятини ўрганиб, ишларни тўғри ташкил этиш ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 27 июль куни АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Унда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этди.
Манба: 67 studio
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Унда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этди.
Манба: 67 studio
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий муносабат
Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг турмуш ўртоғига ҳақоратли сўзларни айтиб, фарзандини уриб ҳақорат қилганлиги ҳақидаги видео материал тарқалган.
Аниқланишича, 19.07.2023 йилда Қораўзак тумани, Қутли макон МФЙда яшовчи фуқаро П.Ж. Қозоғистон Республикасида ишлаб юрган турмуш ўртоғи К.С. билан юзага келган келишмовчилик натижасида, вояга етмаган фарзданди Т.Ж.га тазйиқ ўтказиб, уни ҳақорат қилганлиги тасвирланган видеони турмуш ўртоғи К.С.га телеграм мессенжери орқали юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2023 йилда Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро П.Ж.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мазкур оилада тарбияланаётган уч нафар вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиниб, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда ички ишлар органларининг психолог хизмати ходимлари жалб қилинди.
Ҳозирда вояга етмаганлар Қозоғистон Республикасидан қайтиб келган отаси К.С.нинг қарамоғига топширилди.
Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раислигида республика прокуратураси ҳамда Департамент ва Бюронинг республика бошқармалари барча тезкор ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг 1-ярмида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилинди.
Йиғилиш муҳокамасида соҳанинг асосий йўналишлари ҳисобланган жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндошилганлиги таъкидланди.
Бу даврда қўлланилган 5 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари асосида 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, 7 мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Қонунбузишларни бартараф этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида 2,5 мингдан ортиқ шахсларнинг интизомий ва маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.
Текширишлар ва тергов ишлари давомида 39 млрд. сўмдан ортиқ зарар ундирилди.
Прокурорлар ташаббуси билан 116 млрд. сўмлик 240 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида, 658 та янги иш ўринлари яратилиб, фаолиятини тўхтатган 92 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.
Шунингдек, йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат йиғилиши қарори қабул қилинди.

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
═══════════
НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ
В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Эшкувватов Сирожиддин Каршибаевич назначен прокурором Ташкентской области.
С.Эшкувватов ранее занимал должность прокурора Андижанской области.
🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Муаммолар жойида ўрганилди
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.А.Таджиев, Нукус туманининг энг чекка ва оғир ҳудуди бўлган “Кердер” овулида бўлиб, уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини жойида ўрганди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 26.07.2023 йилги Нукус тумани "Кердер" овулида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташрифда кўтарилган масалалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ташаббуси билан овулнинг “Устаз жоли” кўчаси аҳолисини анчадан бери қийнаб келаётган муаммоси ҳал этилиб, 1 км масофадан ариқ қазиб келиш билан томорқаларга сув етказиб берилиши таъминланадиган бўлди.
Бу эса, хонадонларда томорқа маданиятини шакллантириш, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши билан ўзини-ўзи банд қилиб, қўшимча даромад манбааига эга бўлишига хизмат қилади.

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
Тўрткўл тиббиёт коллежи билан боғлиқ видеомурожаатлар юзасидан
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш барча давлат идоралари, шу жумладан, прокуратура органларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йил 1-ярмида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органларига жами 8.294 та мурожаат келиб тушиб, шундан 6.112 таси бевосита прокуратура органлари томонидан ҳал қилинган, уларнинг 1.816 таси қаноатлантирилиб, 2.017 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Бевосита сайёр қабулларда прокурорлар томонидан сал кам 10 минг нафар фуқаролар шахсан қабул қилиниб, улардан 1.800 нафарининг талаби қаноатлантирилган.
Шу жумладан, 2023 йил 03 июль куни Республика прокуратурасига Тўрткўл тиббиёт коллежининг бир гуруҳ ходимлари коллеж директори вазифасини бажариб турган Ж.Абдуллаевнинг хатти ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилишган.
Мурожаат муаллифларининг важлари шу куннинг ўзида тармоқ раҳбари томонидан бирма-бир эшитилиб, уларнинг ҳар биридан батафсил тушунтиришлар олинган.
Мурожаат юзасидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, Тўрткўл тиббиёт коллежининг директор ўринбосари Ж.Абдуллаевнинг фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири номига тақдимнома киритилган.
Шунингдек, коллеж жамоасидан 9 та ҳолатда 80 минг сўмдан, 720 000 сўм пул йиғилганлиги ҳолати юзасидан Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, жиноят иши қўзғатишдан рад этилган.
Мурожаат муаллифлари 03.07.2023 йилда тегишли тартибда қабул қилиниб, мурожаатлари юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бир пайтда, орадан 4 кун ўтмасдан 07.07.2023 йилда ўзини “блогер” деб таништириб, ҳужжат тақдим этишдан бош тортиб, ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, сунъий “пиар” қилишга ҳаракат қилган шахс билан бирга қабулга келишган.
Шу куни, коллеж ходимлари билан навбатдаги қабул Республика прокурори ўринбосари О.Шамуратов томонидан ўтказилиб, 4 кун олдин тақдим этган худди шу мазмундаги мурожаатлари юзасидан текшириш ўтказилаётгани ва қонунда белгиланган муддатда жавоб берилиши ҳақида тушинтирилган.
Шунингдек, ўзини “блогер” деб таништирган Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи “Авторитет” жамияти ҳайдовчиси (тушунтириш хатига кўра) фуқаро Ф.Абдуллаевнинг жорий йил 07 июль куни ўтказилган қабул жараёнида прокуратура ходими унга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ҳақидаги важлари, у томондан монтаж усулида тарқатилган видеотасвир асосида ўрганилиб, асоссизлиги сабабли қаноатлантиришдан рад этилди.
Бундан ташқари, Тиббиёт коллежи ходимлари ўз мурожаатларида Ж.Абдуллаевни Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди 12.06.2023 йилдаги қарори асоссиз ишга тикланганлигини баён қилишган.
Ҳозирда мазкур иш апелляция инстанциясида мазмунан кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, ишга тиклаш масаласидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.