Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.98K subscribers
4.54K photos
459 videos
601 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов Тўрткўл туманида бўлиб, тумандаги қатор объектларда қурилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ижроси билан танишди.

Дастлаб, тумандаги “Шодлик” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Сўнгра, «Гулистон» МФЙда фаолият юритаётган нон цехи ва нон дўконига борилиб, қолипли ноннинг аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб берилиши ўрганилди.

Шунингдек, тумандаги “Шўрахон” ОФЙ ҳудудидаги 44-сонли умумтаълим мактабидаги қурилиш ишлари билан танишилди.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастурига тушган “Ўзбекистон” ОФЙ ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўздан кечирилди.

Қурилишга масъул бўлган раҳбарларга ҳар бир объектда ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий назоратни амалга ошириб, сифатсиз иш ва қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриб борилиши бўйича топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик устидан назорат бўлими бошлиғи Ўктам Ўтаев бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Хусусан, "Сарбиназ", "Орнек" ва "Ток таў" маҳалларида хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Сўнгра, Қорақалпоғистон Республикаси аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказидаги аёллар билан суҳбатлашилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов Элликқалъа туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, туман маданият марказига борилди ва сектор ҳудудидаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида олимпия спорт турларини оммавийлигини ошириш мақсадида тумандаги 6 нафар ёшлар етакчиларига стол тенниси жамланмаси ва қўл тўпларини совға қилинди.

Сўнгра, инвестиция дастуридаги "Кичик Гулдурсун" маҳалласидаги 15-сонли умумтаълим мактабида амалга оширилаётган реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурига тушган “Навоий” ОФЙ ҳудудидаги 57-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини кўздан кечирилди.

Қурилишга масъул бўлган раҳбарларга ҳар бир объектда ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий назоратни амалга ошириб, сифатсиз иш ва қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриб борилиши бўйича топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Нукус туманида яшовчи С.К.(аёл киши)10.06.2022 йилда қайнотаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган.

11.06.2022 йилда соат 14:00ларда С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси Е.С. билан қолган 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун борган вақтида, ўртада келиб чиққан жанжал туфайли қайнотаси Е.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ларни уриб қасддан ўлдирган, шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига хамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта ўриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Нукус тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#Бу_муҳим

Барча сектор раҳбарлари диққатига!

2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

Унга кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

▪️ ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;

▪️ ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;

▪️ хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;

▪️маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);

▪️сектор раҳбарларининг шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);

▪️туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг соҳавий хизмат фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;

▪️туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раисларининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;

▪️ секторлар раҳбарларининг билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари билан шакллантирилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани “Жайҳун” маҳалласида “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи М.Ахмедова, Бош прокуратура Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ходими Ф.Юсупов ва туман хотин-қизлар фаоллари, марказ тингловчилари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари марказ фаолияти билан танишишди, сўнгра маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан сухбатда бўлишди.

Шунингдек, “Найманкўл” ОФЙ ҳудудида жойлашган гилам тўқиш марказидаги хотин-қизлар фаолияти билан танишилиб, улар билан суҳбатлашилиб, муаммо ва таклифлари эшитилди.

👉@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида ер билан боғлиқ қонунбузарликларга чек қўйилди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилинди.