Tolibjon Qosimov
8.16K subscribers
2.02K photos
641 videos
16 files
2.23K links
Журналист ва фотограф Толибжон Қосимовнинг телеграм канали
Championat.asia

Тижорий ҳамкорлик учун - @CA_reklama
Download Telegram
Ниҳоят ОФК U-23 Осиё кубогига йўл олган жамоалар номини расман эълон қилди. Эрон мусобақадан четда қолиши расман аниқ бўлди.

👉 @qosimovt
Антони Марьсяль эрталаб МЮнинг Каррингтондаги базасига келган ва 5 дақиқа ўтар-ўтмас қайтиб кетган...

Вазият жиддий эмас) Шунчаки Марьсяль ФИФА кунларидан кейинги илк машғулот одатдагидек эрталаб бўлади деб ўйлаган ва 08:56да Каррингтонга борган. Унга машғулот кундуз куни бўлишини маълум қилишгандан кейин 09:00да базадан ортига қайтиб кетган.

Афтидан Антони МЮ футболчи ва мураббийларининг ватсапдаги гуруҳига қараб ўтирмасдан тўғри машғулотга келаверган😁

👉 @qosimovt
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинига Олимпик клубидан Элдор Бегимов ҳамда Шерзод Эсанов бориб қўшилишган. Улар Хитойдаги Осиё ўйинларига бориши мумкин.

Марказий ҳимоячи Одил Абдумажидов эса олимпия терма жамоаси ихтиёридан Олимпикка қайтган.

👉 @qosimovt
ЎФА жиддий юриш қилмоқчи. Испаниялик жуда кучли мутахассис Хосе Венансио билан Тошкентда музокара ўтказилар экан. Уйимизда ўтадиган мундиалда муносиб иштирок этиш учун жиддий қадам бўлади.

👉 @qosimovt
Нарзулла Черан ОЧЛ 1-тури доирасида Ал Айнга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзибди.

Драган белидаги муаммо сабаб даволанаётган эди. У яқиндагина Олимпик ва Металлургга қарши ўтган назорат баҳсларини ҳам ўтказиб юборган эди.

👉 @qosimovt
Иброҳим Ҳалил Йўлдошев Хитойда ўтадиган Осиё ўйинларига боради.

U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе Пари НН жамоаси билан музокара кетаётганини айтган эди. Нижний новгородликлар Йўлдошевни олимпия терма жамоасига қўйиб юборишга рози бўлишди.

👉 @qosimovt
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби

👉 @qosimovt
U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олди:
Испания
Канада
Мали
Ўзбекистон.

Гуруҳ босқичини Малига қарши баҳс билан бошлаб Испанияга қарши тўқнашув билан якунлаймиз.

👉 @qosimovt
Tolibjon Qosimov
2 мавсумдирки Брайтоннинг ўйинларига мухлисман. Брайтоннинг ўйини футбол лаззати🤩 Ньюкаслдек рақибни бутун ўйин давомида тиндирмади, 3:0 ҳисобида ютаётган пайт ҳам фақат ҳужум, ҳужум ва яна ҳужум қилишда давом этаверди. Вақт чўзиш? Нима у? 90+ дақиқаларда…
Брайтоннинг ўйинларига 2 мавсумдан бери мухлис эканлигим ҳақида ёзгандим. Бундеслигада ҳам мана шундай жамоа яратилган. Байер. Бу мафтункор жамоани Хаби Алонсо яратмоқда.

Тунда Алонсо шогирдлари Бавария билан сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Балки айнан Байер чемпионлик пойгасида мюнхенликларга Боруссиядан кўра яхшироқ рақобат тақдим этишар.

👉 @qosimovt
Хетафе 1 ҳафта ичида Мейсон Гринвуднинг либосларини клуб тарихидаги рекорд даражада сотди🔥

Бор йўғи 1 ҳафтада рекорд. Гринвуд ЛаЛигада қайта уйғонишига умид қиламиз.

👉 @qosimovt
🇺🇿Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 12:40да Осиё ўйинларида иштирок этиш учун 🇨🇳Хитойга учиб кетди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз Тошкент - Сиан - Ханчжоу йўналишида манзилга етиб боришади. Футболчиларни узоқ парвоз кутмоқда✈️

👉 @qosimovt
Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг энг яхши футболчиси🔥

👉 @qosimovt
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бироз аввал Сиан шаҳри орқали Ханчжоу шаҳрига етиб борди. Хитойда ўтадиган Осиё ўйинларида йигитларга омад!

👉 @qosimovt
Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда

Мецга қарши баҳс 00:00да старт олади. Каналимизда трансляцияни кутинг😉

👉 @qosimovt
Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"даги расмий дебютини каналимизда томоша қилинг. Бунинг учун канланинг юқори ўнг бурчагидаги "JOIN" тугмачасини босиш кифоя.

👉 @qosimovt
Ҳозирча Абдуқодир майдонда энг яхшилардан бири🔥

👉 @qosimovt
Ланс ўйин бошидан бери ҳужум қилди ва жами 12та зарба берди. Мец эса учрашувдаги биринчи зарбаси билан ҳисобни очиб кетди. Лансдан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Абдуқодир эса майдонда жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди.

👉 @qosimovt
Абдуқодир Ҳусанов 72-дақиқада захирага олинди. У ҳозирги дақиқагача жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлди👏

👉 @qosimovt
Ўзбек футболи Марадонасини таваллуд айём билан табриклайман!

Ёшлигимизда футболни яхши ўйнайдиган болакайларни Миржалол деб чақириш мода эди. Тан оламан, мени ҳам Миржалол деб чақиришган)

Ҳақиқий биринчи рақамли афсона🔝

👉 @qosimovt
Криштиану Роналду Ал Насср билан бирга Эронга учади. ОЧЛ 1-тури доирасида Насср Персеполис меҳмони бўлади. Учрашув 19 сентябрь куни 23:00да старт олади.

👉 @qosimovt