Qo‘shtepa tumani hokimligi
2.23K subscribers
31.9K photos
5.5K videos
201 files
15.9K links
Қўштепа тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: http://qoshtepa.uz
Фейсбук:
https://www.facebook.com/Қўштепа-тумани-ҳокимлиги-103390414609693/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонда Ўзбекистон томонидан қурилган мактаб очилди (1 видео)

〰️〰️〰️〰️〰️

Узбекистан построил в Таджикистане современную школу (2 видео)

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Пандемия натижасида 70-100 миллионга яқин дунё аҳолиси ўта қашшоқлик даражасига тушиб қолиши мумкин

Камбағалликни қисқартириш юзасидан ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган Хитой ҳукумати томонидан БМТ котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган юқори даражадаги халқаро видеоконференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

💼 Ўзбекистон делегацияси нутқида камбағалликни қисқартириш соҳасида глобал ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги, шунингдек, ушбу мамлакатнинг қашшоқликка қарши курашиш бўйича Хитойнинг муваффақиятли тажрибасини ролини таъкидлаб ўтди.


🤝 ХХР ташқи ишлар вазири ва БМТ вакиллари глобал пандемия натижасида 70-100 миллионга яқин дунё аҳолиси ўта қашшоқлик даражасига тушиб қолиши бўйича таҳдидлар мавжуд эканлигини таъкидлади. Шу муносабат билан улар камбағалликни қисқартириш, молиявий ва техник ёрдам ролини кучайтириш юзасидан стратегик шериклик муҳимлиги ҳамда пандемия шароитида янада зарур омилга айлангани қайд этдилар.

Ўзбекистон томонидан қуйидагилар таклиф қилинди:

🔹 камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

🔹ХХРнинг камбағалликни қисқартириш бойича тажрибасини ўрганиш мақсадида, вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хизмат сафарларини ташкил этиш;

🔹 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Хитойдан маслаҳатчи-эксперт жалб қилиш.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда ўтказилган Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Мы должны достичь того, чтобы национальный стандарт имел свой «веский голос»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тайинлов

Президент Фармони билан (ПФ–6069-сон, 24.09.2020 й.) Шухрат Мадаминович Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра Туркистон вилоятидаги йирик қурилиш объектида ишлаш учун 150 га яқин бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади:

- буёқчилик (молярщик);
- бетон қуйиш (бетонщик);
- кафель териш (кафельщик);
- ғишт териш (каменьщик);
- сувоқчилик (штукатурщик);
- тунукачи (кровельщик);
- линолеум тўшаш (укладка линолеума).

Ойлик маоши 250-300 минг тенге (600-700 доллар атрофида). 5-6 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

Фуқароларнинг иш жойига етиб бориши учун транспорт, озиқ-овқат билан таъминлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш иш берувчи томонидан қопланади.

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

Мурожаат учун: (71) 202-33-55

ТММАнинг минтақавий филиаллари телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 222-45-22
Тошкент вилояти 71 202-33-55
Фарғона вилояти 73 244-40-01
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хайрулло Бозоров: “Барча раҳбарлар очиқлик тамойили асосида ишлайди”

➡️ https://bit.ly/2ENoew0

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

“Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–638, 28.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

👉 фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;

👉 корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

👉 аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;
👉 “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;
👉 “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;
👉Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш вақтида ундан турар жойидан маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Фарғона | Tez News
Қўштепада ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 киши иш билан таъминланди.

Батафсил — teznews.uz/36868

👉 Фарғона хабарлари
Forwarded from Фарғона | Tez News
Қўштепадаги халқ қабулида 25 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди.

Батафсил — teznews.uz/36890

👉 Фарғона хабарлари
37.pdf
2.9 MB
"Истиқбол йўли" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Байрам (ишланмайдиган) кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot