Forwarded from Region | Fergana
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Қўштепа тумани “Борот” маҳалласидаги ички йўллар равон бўлмоқда
Каналга уланиш:👇
https://t.me/RegionF
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 18 апрель куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/589447
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор

МИБ Қўштепа тумани бўлими хабар қилади: Қарздорнинг NEXIA 3 русумли автотранспорти E-AUKSION савдоларига чиқарилди
Бюронинг Қўштепа туман бўлими иш юритувида ФИБ Марғилон туманлараро судининг 2023 йил 28 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Ахмедовдан ундирувчи Капитал банк АТБ фойдасига 140.456.000 сўм қарз ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, мазкур қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздор томонидан бартараф этилмаганлиги сабабли гаров мулки бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситаси хатланган ва E-AUKSION савдоларига чиқарилган.
Ким ошди савдоларида 112.480.000 сўмга баҳоланган мулк 114.749.600 сўмга З.Муфтиллаев томонидан ютиб олинди ва мазкур автортанспорт воситаси аукцион ғолибига топширилди.

18 aprel – O‘zbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish sohasi xodimlari kuni!
Bugungi kasb bayramlari bilan tuman hokimligi jamoasi nomidan ushbu tizimda faoliyat yuritib kelayotgan barcha tumandoshlarimizni muborakbod etamiz.
Yurtimiz ravnaqi va yuksalishi yo‘lida xizmat qilayotgan sharafli va ma’suliyatli soha xodimlarini kasb bayrami bilan tabriklaymiz.
Qo‘shtepa tumani hokimligi jamoasi.

Ҳосил мўл бўлиб, хирмонлар донга тўлсин
Қўштепа туманида айни кунларда 7 минг 900 гектар майдонда буғдой парваришланмоқда. Ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил олиш мақсадида агротехник тадбирлар муддатида, сифатли амалга оширилмоқда. Ҳозиргача уч маротаба азотли ўғит билан озиқлантириш ишлари якунланди.
Шу кунларда деҳқонлар кундалик дала юмушлари билан банд. Улар ниҳолларни озиқлантириш, ҳашаротларга қарши курашиш, бегона ўтлардан тозалашдек муҳим амалларни амалга оширмоқда. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, бугунги меҳнат ва изланишлар эртанги мўл-кўлчилик, тўкинликка хизмат қилади.

Карнайчи маҳалласида уч километрдан ортиқ ички йўллар асфалтлаштирилди
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Карнайчи маҳалласидаги уч километрдан ортиқ ички йўллар асфалтлаштирилди. Маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлардан жуда мамнун.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬
no comment | Борот маҳалласининг 4.5 километр ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Борот маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 6.2 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 14 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та 32 метрлик сув минораси ўрнатиш, шунингдек, 7 километр электр тармоғи тортиш ва 5 та ТП ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирда “Мастер Бой” МЧЖ томонидан маҳалладаги 4.5 километр ички йўлларни асфалтлаштириш учун амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қизилариқ маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида кўчалар асфалтлаштирилди
“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.
Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида Қўштепа туманидаги Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг метр таъмирталаб ички йўлларда асфальтлаштириш ишлари олиб борилиб, манзиллар обод ва кўркам тус олди.
Бу каби ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар, бунёдкорлик ишлари айни кунларда туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.

Вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди
Қўштепа туманидаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси бошлиғи Азизбек Ғойипов иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшларни бугунги кундаги ва келажакдаги режалари, уларни ўйлантираётган муаммолари, таклифлари хусусида сўз борди ва шундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга келишилди.
Шунингдек, Азизбек Ғойипов ёшларни ўз мақсадлари йўлида янада ташаббускор ва фидоий бўлишга чорлаб, ҳар доим йўл йўриқ кўрсатиб, амалий ёрдам беришга доим тайёр эканини билдирди.

Hurmatli Qo'shtepaliklar!!!
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzurudagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzurudagi Davlat hizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan vacancy.argos.uz sayti orqali mehnatga layoqatli ishlash istagidagi nogironligi bo'lgan shaxslar uchun Qo'shtepa tumani hududida joylashgan davlat tashkilotlarining bo'sh ish o'rinlariga tanlovlar e'lon qilingan.
OneID orqali ro'yxatdan o'tib, munosib bo'sh ish o'rinlariga ariza jo'natishingiz mumkin.
Ariza topshirishda qiynalsangiz hududingizdagi "Inson" Ijtimoiy xizmatlar markaziga murojaat qilishingiz mumkin.
Imkoniyatni qo'ldan boy bermang, bo'sh ish o'rinlariga nomzodingizni tashlang!!!
Qo'shtepa tuman "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi.