#Тарбия
Абдулазиз ибн Марвон деган кишини танийсизми? Кўпчилик танимайди. Умар ибн Абдулазизничи? Ҳа, кўпчилик танийди, у зотнинг адолати, тақвоси, сийратини кўриб одамлар "иккинчи Умар" деб ном қўйишган. Ҳолбуки, унинг бундай даражага етишида ўша бизга унча маълум бўлмаган отасининг беқиёс хизмати бор. Бунга биргина мисол келтириб ўтаман (тарих китобларида халифа Умар ибн Абдулазиз сийратини ўқиганларнинг бу ҳикояга дарҳол кўзи тушади):
Абдулазиз ибн Марвон Мисрга ҳокимлик қилаётган вақтда ўғли Умар ибн Абдулазиз ўсим устидаги, суяги қотмаган ёш бола эди. Яхши тарбия топсин, деб отаси уни Мадинадаги Солиҳ бин Кайсон номли машҳур олим қўлига беради. Бир куни Умар намоздан кеч қолиб кетади. Ҳузурига келганда Солиҳ ибн Кайсон сўрайдилар: "Нега кеч қолдинг?". "Сочимга оро берувчи аёл сочимни тараётган эди" дейди бола. "Ҳали жамоатдан шу сабабли кеч қолдингми" деб ранжиган олим унинг отасига хат ёзиб воқеани баён қилади. Хат ҳам неча кунлар ичида отасига, Мисрга етиб боради. Отаси хатни ўқиши билан бир хизматчисини чақириб: "Мадинага отлан, бошқа томонга бурилмай шундай ўғлим Умар олдига бор-да, унинг сочини устарада олиб ташла. Кейин ҳеч нарсага қарамай ортингга қайт" деб буюради. Неча кунлик йўлни босиб ўтган хизматчи худди буюрилганидек ишни бажариб қайтиб кетади. Мадина билан Миср орасини туя ёки отда босиб ўтиш йўл машаққатини тасаввур қилинг..
Эътибор беринг, мазкур олим ҳам, Умарнинг отаси ҳам: "Ҳа, ҳали ёш бола-ку, бир марта кечикса кечикипти-да" дейишмаган. Бундай бепарволиклар билан улуғ даражаларга етиб бўлмаслигини билишган. Шаръий буйруқларга ана шу каби қаттиқ интизом сабабли ҳам ёш Умар кимсан "Иккинчи Умар" бўлиб етишди.
Аллоҳ таоло фарзандларимизга шаръий тарбия беришда бизларни ҳам ўша салафларимиздек жонсарак ва эътиборли қилсин, фарзандларимизни ҳам ўша Умарлардек тақволи, адолатли, уммат учун қайғурадиган фарзандлар бўлиб етишишини насиб қилсин. Омин.
@Qorovul_ota_jome_masjidi

#ТАРБИЯ
✅ Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик сабаблари
1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
🔗 Каналга уланиш: @Qorovul_ota_jome_masjidi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM