Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14K subscribers
18.5K photos
1.06K videos
2 files
12.9K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
#Live

Депутатлар дастлаб “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб ўқишмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси бошланиши олдидан...

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Қайд этилганидек, бугунги кунда қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилмаган, қўриқлаш фаолиятининг асосий принциплари қонун ҳужжатларида белгиланмаган, объектни, мулкни ва шахсни қўриқлаётган ходимлар томонидан давлат мажбурлов чораларини кўриш, кадрларни танлаш, тайёрлаш ва ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари қонун даражасидаги ҳужжат билан тартибга солинмаган. Бу ўз навбатида, қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❇️ Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лоҳасида қўриқлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қўриқлаш фаолияти турлари, уни амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

❇️ Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан қўриқлаш фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг қонуний асослари яратилади, қўриқлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва субъектларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизм шакллантирилади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❗️Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️Мажлисда “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

👉 Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган лойиҳада жисмоний ва юридик шахсларга эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб кўйилиши, ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилаш назара тутилмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Аҳоли ва ташаббускорларнинг эътиборини ер участкалари давлат эҳтиёжи учун эмас, балки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганига қаратиш мақсадида қонунчиликда ер участкасини фақат жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш мумкинлиги белгиланмоқда.
Ер участкаларининг компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига асос бўладиган ҳолатларнинг рўйхати қонун билан белгилаб қўйиляпти. Ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқиш ҳамда компенсация тўлаш, ҳуқуқ эгасининг объектни бўшатиб беришидан то объектни бузишгача бўлган жараёнларнинг аниқ муддати ва тартиби белгиланяпти.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ йиғилишларида депутатлар ва мутахассислардан келиб тушган таклифлар асосида лойиҳага қатор тузатишлар киритилгани айтилди. Хусусан, ҳужжатда 7 та асосий тушунча мавжуд бўлиб, таклифлар ва таҳлиллар асосида битта асосий тушунча чиқарилди ва янгидан битта тушунча киритилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида соат 15-00 га қадар танаффус эълон қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди. Унда “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Онлайн кўриш

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалалари тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун билан тартибга солишга, низоли вазиятларни олдини олиш ва ушбу соҳадаги низоларни самарали ҳал этишга хизмат килади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❗️Ялпи мажлисда депутатлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Таъкидланганидек, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига аниқланган ноқонуний қурилмаларни фақат мажбурий кўрсатма бериш ёки судлар орқали бартараф этиш ҳуқуқи берилган. Бироқ, ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловидан озод этилмаганлиги ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бирмунча қийинчиликлар юзага келмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар билан коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга кўмаклашишда инспекиция иштирокини янада кенгайтириш йўли билан кўп квартирали уйлардаги муҳандислик-техник коммуникациялари ва уйнинг конструктив қисмлари таянч қобилиятини, зилзилабардошлилигини сақлаб қолиш ҳамда кўчмас мулк эгаларининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига эришилади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️ Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, бошқарув органларининг молиявий барқарорлиги таъминланишига, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида рақобат муҳити яратилишига ҳамда аҳолига самарали хизматлар кўрсатишнинг янги босқичларини амалиётга татбиқ этиш орқали бугунги кунда уй-жой фондларини сақлаш борасида кўчмас мулк эгалари томонидан билдирилаётган кўплаб эътирозларнинг олдини олшга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
2022 йил I ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги
масала ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Парламент тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида қўмитлар ахбороти эшитилмоқда.
Бугун мажлисда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️ Мажлисда таъкидланганидек, қўмита ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида 6 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди. Қўмита аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
👉 Қўмита ўзининг ўтган даврдаги фаолияти давомида парламент назоратининг таъсирчан механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда, жойлардаги тизимли муаммоларни ҳал этишга, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари зиммасидаги муҳим масалаларнинг ўз вақтида ижро этилиши ҳолатини ўрганишга, ўрганиш якунлари бўйича маъсулларнинг ахборотини қўмита йиғилишларида эшитиб боришга алоҳида эътибор қаратди.


Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин Назаровга «Адолатли депутат» мақоми берилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевга «Халқпарвар депутат» мақоми берилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегеновага «Меҳнаткаш депутат» мақоми берилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram