Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14.2K subscribers
16.6K photos
954 videos
2 files
11.8K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
Тиббиёт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш кўламини кенгаштириш керак

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Минтақавий конференция: пандемия ва инсон ҳуқуқлари

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Тиббиёт соҳасида бошланган ислоҳотлар самара бермоқда

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Моддий маданий мерос объектларига зарар етказган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Инсон қадри улуғланган юрт

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Қонунчилик палатаси депутатларининг маҳаллий Кенгашлар билан алоқалари мустаҳкамланади

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Тадбиркорлик тарихида бўлмаган имконият

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

👉 Дастлаб депутатлар “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

‼️ Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилаш, соҳани ислоҳ қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар туфайли бугун соҳада кўплаб ижобий ўзгаришларга эришиляпти. Хусусан, республика марказларида қилинадиган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130, туман шифохоналарида 60 тага етди, 32 та шифохонада эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

👉 Ялпи мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин бўляпти.

👉 Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 сентябрь куни мамлакатимизда хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишиш чоғида соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар билан бирга, тизимдаги камчиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида тўхталиб, бунинг учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.

👉 Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдига “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва қонун ижодкорлиги фаолиятига жамоатчиликни кенг жалб қилиш, жумладан, аҳоли ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказган ҳолда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифларини ўрганиб, уларни лойиҳада акс эттириш вазифаси қўйилганди.

👉 Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17-23 сентябрь кунлари мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида депутатлар, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, улар томонидан ҳудудларда лойиҳадаги нормалар ва киритилган янгиликларни жамоатчиликка тушунтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

❗️Қонун лойиҳаси халқаро тажрибадан келиб чиқиб, “Тирик донордан аъзоларни ёки тўқималарни трансплантация учун олиш фақат реципиентнинг соғлиғини кўзлаб ҳамда муқобил даволаш усули мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилиши мумкин”, деган норма билан тўлдирилди.

☝️ Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган давлат сиёсатининг амалдаги қонунчилик асосларини тўлдириб, аъзолар ва тўқималар трансплантациясини бажаришдаги мақсадлар ва шартларни аниқлаган ҳолда, касалланиш ва аъзолардаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларнинг қисқаришига олиб келади.

👉 Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Мазкур ҳужжатда қарздорнинг ҳисобварағида унга қўйилган барча талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, қарздорликларни қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича амалга оширилиши ҳамда ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантириши назарда тутилмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

👉 Бу тартибнинг мавжудлиги, ундирилган пул суммаси ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, 3, 4 ёки 5 навбатдаги кредиторларнинг талабларини қаноатлантирмасликка олиб келади. Яъни, вужудга келган қарздорликнинг маълум бир қисми ҳам кредиторларгача етиб бормайди.

👉 Шунга кўра, юқоридаги муаммони ҳал етиш учун тўртинчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар, кредиторларнинг қарздор мол-мулки билан таъминланмаган талаблари, шу жумладан қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги туфайли қаноатлантирилмаган талаблари қаноатлантирилиши белгиланмоқда.

👉 Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш институти янада такомиллашади. Мажбурий ижро этиш жараёнида барча кредиторлар манфаатларини тенг равишда қаноатлантириш принципи вужудга келади.

👉 Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

🔹 Ялпи мажлисда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси қизғин кечди.

🔹 Мазкур ҳужжат билан 7 та тоифадаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжатларининг ихтиёрий ижросини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу чоралар натижасиз бўлган тақдирда охирги чора сифатида мажбурий ижро органларига мурожаат қилиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.

🔹 Шу билан бирга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига ўзгартириш киритилиб, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан баённома расмийлаштириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

🔹 Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан ижро тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиб, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши таъминланади.

❗️ Мажлисда ушбу ҳужжат халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 8210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4788 таси археология, 2265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

👉 Мажлисда қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда халқимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланган — моддий ва маданий мерос объектларимизни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Лекин соҳадаги ютуқлар билан бирга ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ҳам аниқланмоқда.

👉 Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сўнгги вақтларда маданий мерос объектларига етказилган зарар бўйича ўтказилаётган текшириш ва тергов ҳаракатларидан маълум бўлишича, айрим ҳолларда давлат бюджети маблағлари ҳисобига маданий мерос объектларида амалга оширилаётган асраш ишлари буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, экспертиза ташкилотлари томонидан объектларни реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилиб, уларнинг тарихий ва бадиий қимматига жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Жумладан, Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасида олиб борилган реставрация ишлари ҳолати ўрганилганда, мажмуада реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани оқибатида унинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобуд қилиниб, тарихий ва бадиий қийматига 28 млрд. сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

👉 Бу каби мавжуд муаммоларнинг олдини олиш, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонун лойиҳасида соҳада давлат назоратини тўлиқ таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ёки тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

👉 Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектлари, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг ноёблигини сақлаб қолиш, келажак авлодга етказишда муҳим омил бўлади.

Қизғин муҳокамлардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

👉 Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этиляпти. Яъни, жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварликни кучайтириш мақсадида уларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтариш, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари санкцияларини кучайтириш назарда тутилмоқда.

👉 Шунингдек, лойиҳага вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида тўрт соатдан ошмаслигини белгилаш, вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психолог иштирок этишини таъминлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.

❗️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

🔹 Ялпи мажлисда халқ вакиллари оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтиришга қаратилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

🔹 Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

🔹 Қонун лойиҳаси билан фуқаролар йиғини маҳалла ҳудудида тазйиқ ва зўравонлик қилган ёки қилишга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан олиб бориладиган профилактика ишларида иштирок этиши белгиланмоқда.

🔹 Шунингдек, меҳнат органлари томонидан оғир ижтимоий аҳволда қолган, иш қидираётган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, касбга йўналтириш чораларини кўриши лойиҳада ўз аксини топяпти.

👉 Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram