Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14K subscribers
16.8K photos
973 videos
2 files
11.9K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватладилар

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
2018-2020 йилларда қанча электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидалари бузилган?

👉
БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Коррупция ва унинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

👉
БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар дастлаб “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь)”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқяптилар.

Конвенция йигирма биринчи асрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартномадир. Ушбу ҳужжатда ногиронларнинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан, уларнинг яшаш, фуқаролик, ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш, ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ҳамда ижтимоий ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган.

Мажлис давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Мажлисда “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь)”ги қонун лойиҳаси бўйича депутатлар ўз муносабтларини билдириб ўтдилар. Халқ вакиллари Конвенция ратификацияси билан боғлиқ қонун лойиҳасини имкон қадар қисқа муддатларда қабул қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Қонун лойиҳаси берилган таклифлардан келиб чиқиб, учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг давом этаётган мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқмоқдалар.

Таъкидланганидек, корруцияга қарши курашиш фаолиятини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида содир этилган, содир этилаётган ёҳуд тайёрланаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берганларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланишини кафолатловчи нормалар мавжуд эмаслиги амалиётда айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шундан келиб чиқиб соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонун лойиҳасида ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ялпи мажлис давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиляпти.

Мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш ҳамда унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Айни пайтда давом этаётган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқяптилар.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.

Муҳокамалар давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Парламентлараро мулоқот

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Мажлисда таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича 50 фоизлик имтиёз берилмоқда. Тадбиркорлар берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган тақдирда солиқлардан иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан фаолиятини янада кенгайтириш имконияти яратилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига транспорт вазири И.Маҳкамовнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилди.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Яна бир ҳужжат ратификация қилинади

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram