Sattorov qaydlari
118 subscribers
684 photos
149 videos
3 files
1.57K links
Журналист Фазлиддин Сатторовнинг муаллифлик блоги. Шахсий мулоҳазалар, қайдлар, фикрлар ва яна энг долзарб масалалар муҳокамаси.


facebook.com/fazliddinsattorov


Мурожаат учун: @fazliddins
Download Telegram
Реклама маркетинги билан ҳақиқий устаси шуғулланганда.

@qayduz
Туманимиз ҳудуди бир кунда 40 м³ дан 70 м³ гача чиқиндилардан тозаланади

Бир куннинг ўзида Мирзо Улуғбек туман ободонлаштириш бошқармасининг 450дан ортиқ ишчи ходимлари, махсус техникалар ёрдамида ҳудудларнинг обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, бир кунда қуриган шох-шаббалар ва синиб тушган дарахт шохлари 30-35 куб метрни ташкил қилса, чиқинди ва ахлатлар 40 куб метрдан 70 куб метргача ташкил қилади.

Ушбу жараёнларда ҳудудлардаги ариқлар, шох кўчалар, маҳаллий кўчалар ва кичик тор кўчалар чиқиндилардан тозаланади.

Шу ўринда аҳоли томонидан белгиланмаган ҳудудларда ташлаб кетилган чиқиндилар ҳам олиб чиқилиши таъминланмоқда.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати


@qayduz
#пикир

Баъзида ўйлаб қоламан: агар ёзишни ҳам билмаганимда, нима иш билан шуғулланардим. Қўлда бирор ҳунар бўлмаса ҳам қийин. Ёки ҳаётнинг ўзи ҳунарга ўргатармиди?! Ризқ қаердан келса ҳам баракали бўлсин.

Жума муборак бўлсин, азизлар!

@qayduz
#пикир

Кимдир ёзганларимни ўқиб, жуда ҳам ношукур инсон экан, деб ўйлайди. Яна кимдир шахсий манфаати бўлса керак, дейди. Одамларнинг ташвишини қиляпти, дейдиганлар ҳам бор. Ўзини машҳур қилмоқчи, дейишлари ҳам мумкин. Ҳаммамиз ҳам ўз фикримизга, хулосамизга эгамиз. Уни ҳурмат қиламан, қадрлайман.

Ҳар доим ҳам хулосалар тўғри чиқавермайди. Лекин бир куни келадики, ҳақиқат барибир юзага чиққанда, унинг ортидаги шубҳа-гумондан иборат хулосаларингиз эса чилпарчин бўлиб кетади.

@qayduz
Бизда кетмон дастасини сенга бошлиқ қилиб тайинласа ҳам унга итоат этишинг керак, дейиладиган ёзилмаган ақида мавжуд. Шу қоида раҳбарларнинг ҳукмфармолиги, айтгани қонундек қабул қилинишига йўл очиб беради. Аммо ҳар доим эмас экан. Менимча, сўкиниш овозларини телефонда ёзиб олиб тарқатиш даври ўтди. Энди ўз ҳақини талаб қилиш очиқчасига рўй бермоқда. "Ҳоким" билганинг қилаверишинг керак, дегани эмас экан. Хўжаободлик депутатлар буни исботлашди.

@qayduz
Forwarded from Komil Allamjonov
Бу йил жуда оғир келди. Пандемия ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Режалар бузилиб кетди. Тадбирлар қолдирилди. Ўз навбатида, матбуот ҳам гап кўтара олмайдиганлар қаҳрига бир неча бор учраб, анча синовларни бошидан ўтказди.

Ҳамманинг асаби таранглашган, битта гап – кам, иккитаси – кўп, дейдиган давр бўлди. Фақат бизда эмас, бутун дунёда матбуот тазйиқларга учради.
Лекин бу сўз эркинлиги яна бўғилади, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар амалга ошмай қолди, дегани эмас. Мана, айни кунларда АОКА ва Адлия вазирлиги томонидан қатор норматив ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича. Унга кўра, АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.

Шу ўринда, мазкур қарор ОАВ ривожига катта туртки беради, деб ўйлайман. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, журналист ёки блогер матбуотда айтган сўзи учун қамалмаслиги керак. Майли, жарима тўласин, қилган хатоси учун маъмурий жавобгарликка тортилсин, лекин озодликдан маҳрум бўлмасин.

Иши ҳамма ривожланган давлатлар каби очиқ судда адолатли кўрилсин.
Ўрганиб чиқдик. Ишонасизми, йўқми, биздаги маълумотларга кўра, шу пайтгача бирор журналист бу модда билан озодликдан маҳрум қилинмаган экан.

Хуллас, амалда ишламайдиган бу қонун жаҳон миқёсидаги индекс ва рейтингларимизнинг ўсишига халақит беряпти, холос. Шундай экан, Президент қарорида белгиланган вазифа тез кунларда бажарилади, деб умид қиламиз.

Иккинчи ҳужжат, Президентнинг ПҚ-4366 қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган. Бу масала юзасидан ҳам АОКА ва Адлия вазирлиги таклифларни ишлаб чиқиб, киритиши лозим.

Ўз навбатида, бизнинг Фонд ҳам Президентимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, очиқлик, матбуот ва давлат идоралари ҳамкорлиги механизмларини янада такомиллаштиришда ҳар томонлама ёрдамга тайёр эканлигини, журналист ва блогерларни йиғиб, бу масалалар юзасидан уларнинг таклифларини ўрганишини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Бизнинг бош мақсадимиз ҳам ОАВ ходимлари учун хавфсиз фаолият майдонини яратишга эришишдир.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланармиш-да, Россия билан кутиб турармиш. Энг катта мижозлар у ёқда-ку. Ё эҳтиёжни қондира олмай қолишидан қўрқишяпти, ёки шундоқ катта даромадли ўлкадан айрилиб қолмайлик, дейишяпти монополист Uzbekistan Airways. Ўргилдим!

@qayduz
Бир пайтлари чироқлари ёниб, шаҳарни безаган бўлиши мумкин. «Навоий» ва «Пахтакор» метролари рамзи бўлган бу устунлар бугун қандай вазифани бажаряпти? Атрофини сал обод қилса, жуда ҳам гўзаллашиб кетса керак.

@qayduz
Жой номлари... Уни айтишдан уялманг!

«Бургали», «Нонхўр», «Шилқим», «Энамяхши», «Кўтарма», «Чивинтепа»... Булар нима экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Бу жой номлари. Улар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Маълум бир тарихий ҳақиқати бор. Лекин аксариятининг шакли ўзгариб кетган. «Тилга бефарқ бўлманг» кўрсатувида ана шундай топонимик номлар ҳақида сўз юритганман.

Ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

@qayduz
#бадиият

Ҳали манзил олдинда

Ўмганингни кўтар... Оламга боқ - рангин дунё. Завқ ол! Фаромуш бўлма. Йўқолиб кетасан бу дайри дунда. Роҳат ҳақида ўйла, фароғатдан сўйла. Кўксингни ерга бериб ётаверма. Шунда ўрнингни топволасан.

Кузга ўхшайди дунё – кексайгандек. Шовуллаб барглар тўкилганда, дов-дарахтларнинг сўник қиёфаси кўнгилга ҳам кўчади. Аммо руҳинг тушмасин – кўкламнинг ҳам келмоғи бор. Борлиқдан ўзингга муносиб рангларни танла. Ёрқинроқ бўлсин. Ҳайтовур қария оламнинг донишлигига тасанно айтмай илож йўқ.

Сентябрь... Сувлар тиниқ тортади. Қуёш ҳам саратондек куйдирмайди. Оқшомлар салқин. Бироз жунжикиш бор. Фусункор лаҳзалар! Деразадан ой мўралайди. Нурлари сим-сим кўнгилга оқиб киради. Боғлар мўл ҳосилдан чўғдек кўринади. Димоғингга тотли ис келади.

Ўмганингни кўтарсанг-чи! Олдинга интил. Келажакка умид билан қара. Шундай лаҳзалар борки, қувончдан ўзингни йўқотиб қўяй дейсан! Юрагинг тарс ёрилади. Фаслларнинг дахли йўқ.

Кузми, баҳорми! Ойлар тўсиқ бўлолмайди. Сентябрми, декабрми! Муҳими, некбин бўлмоқ. Йўллар равон бўлмаган ҳеч қачон. Пасту баландлик – думалоқ туюлган заминнинг ҳам ўйдим-чуқурлари бор.

Кўзларинг ёшланмайди – аммо унинг шўрлари кўксингни ювади. Нигоҳларинг теран боқади – барибир унда изтироблар сезилади. Шахд билан юрасану борар манзилинг тайин эмас. Бундаям бир ҳикмат бор.
Мўр-малахнинг ҳам насибаси тариқдек сочилган ерда сенга ризқ йўқми?! Умидсиз одамга ҳам омад кулиб боқади. Ҳали бахтдан сархуш бўлиш дамлари етиб келади.

Қаддингни ростла. Катта йўлга чиқ. Ҳузурлан. Кўксингни тўлдириб нафас ол. Жунбушлан. Ғалаба завқи билан яша. Бўйин эгма. Зотан тиз чўкиб яшагандан, тик туриб ўлмоқ афзал.

Шовурларга қулоқ солма! Гап-сўзлар гангитади, чайқайди, телба қилади. Ҳаловатни йўқотади. Азбаройи инсон зоти пишиқ зуваладан бино бўлган. Уни топташ, хўрлаш, камситиш мумкин. Жисман йўқ қилиб бўлмайди. Йўқ бўлмаган одам эса бир кун келиб ўзини топади, ўзлигига эга чиқади.

Ўмганлайверма... Одамлар қараяпти. Мулзам бўлиб қолмагин! Ҳаёт фақат чучук сув тотишдан иборат эмас. Уларнинг орасида шўрнамаклари ҳам бор. Сен ана шу нордонлар ичра қолиб кетмасликка интил. Қолганини ҳаёт изнига топшир. У сени ёруғ манзиллар сари элтишига ишон!

@qayduz
Sattorov qaydlari
Баъзи тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Тоирович вазирликка кўтарилиб кетаётган эмишлар... Қашқадарё энди ҳокимга ёлчиётганди-я... Манба @qayduz
Яқинда Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг Тошкентга юқори лавозимга тайинланиши кутилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Вилоят матбуот хизмати буни тўлиқ рад этмаганди.

Расмий манбалар ҳам Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг вафот этганини тасдиқлади. Эндиликда мазкур лавозимга Мирзаевнинг келиш эҳтимоли мавжуд. Кузатамиз.

@Zafarbek_Solijonov
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлди. Лекин ҳали ҳам бу борадаги муаммолар талай. Тобора катталашиб бораётган тил муаммоларини биргина кўрсатув орқали бартараф этиб бўлмайди. Минглаб изланишларнинг эса охири йўқ. Кўрсатув кишиларни бефарқ бўлмасиликка чақира олади, холос.

https://www.youtube.com/watch?v=9ZQKPVdl8eU&t=57s
#янги_китоб

Биз (ҳаққоний) тарихимизнинг тупроққа қоришган илдизида эмас, тарвақайлаган шохларида юрибмиз. Излансак, ўқисак очилмаган қўриқлар талайлиги дарров билинади.

Аҳли Туркистоннинг нега инқирозга юз тутгани, не сабаб шунча йил бировнинг қўлига қараб, муте, тилини ҳакка чўқиган соқовдек яшагани, тараққий этган эллардан не сабаб узоқлашгани – ҳаммаси оғриқли саволлар. Буларга жавобни асосли манбалар, ўтмиш тарихидан сўзлагувчи лавҳалардан топиш мумкин.

Тарихчи олим Баҳром Ирзаевнинг «Қўқон тарихидан лавҳалар»ида қўқонлик маърифатпарварларнинг ҳаёти, долғали замондаги қисмати, жасорати, умр йўли ҳикоя қилинаркан, сўроқ-саволларимизга ҳам айрим жавоблар топилади.

Қўшимчасига:
– «Туркистон аҳли нима учун инқирозға юз тутдилар?»
– «Имло масаласи тўғрисида ким нима фикрда?»
– «Умид сиздан! Мухторият эълон қилинди!» мақолаларида ҳам адоқсиз сўроқларга қисман жавоб берилади.
 
Китоб нархи: 25.000 сўм
+998 71 216 87 81

@akademnashr
Forwarded from bakiroo
UZIMEI ҳақида

UZIMEI билан боғлиқ юз бераётган тарих ва воқеалар кўрсатдики, бу тизим истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилишга ҳам, бозорни контрафактдан чеклашга ҳам, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга ҳам дохил эмас.

UZIMEI навбатдаги қип-қизил пул сўриш фабрикаси, халқнинг чўнтагига қўл тиқиш воситаси. Ўзбекистон ҳукумати Остап Бендернинг "Шох ва туёқ" контораси сингари бу конторанинг асл бенефициарларини очиқлаши лозим ва лобуд. Ва кечирим сўраб, барчаси хато бўлгани айтиб, бу контора тугатилиши зарур. Шу пайтгача тўланган пуллар бюджетга қайтарилиши керак, агар аллақачон репатриация қилиб олиб чиқиб кетишга улгуришмаган бўлса.

Умид қиламанки, 2 йил аввал Avtotest орқали ҳаводан пул ясаш тизимини хато эканини тушунганлар бу сафар ҳам хатоларини тушуниб етишади (ҳатто қабул қилинган қонунлар имзоланганида бошқача бўлиб кетган эди).

Агар хато тан олинмаса, UZIMEI тугатилмаса, демак гумон келадики, бу ерда шерикчилик бор.

@the_bakiroo
Forwarded from Fikratonline.uz
Нурмат Отабековнинг қай бир гапига ишонайлик?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков пандемия сабабли элга танилди, унча-мунча шоу-юлдузларини ҳам ортда қолдирди, айниқса, бир-бирини инкор этувчи чиқишлари билан. Наҳотки, одам ўзи айтган фикрларнинг тесканисини ҳам ҳеч иккиланмасдан 34 миллионлик аҳолининг кўзига "лўқ" қараб айтавериши мумкин.

Шунча вақт "Уйда қолинг, биз сиз учун ишдамиз" деб келган мамлакат бош санитария инспектори бугун бутун тиббиёт тизимининг барча чақириқларини инкор этди: "энг кўп касалланиш ҳолати уйда кузатилар экан. Иккинчи ўринда жамоат транспорти, қисқа қилиб айтганда, ёпиқ ҳудудларда — атрофдагилар билан яқин алоқага киришиладиган жойда инфекцияга чалиниш хавфи анча юқори. Очиқ ҳавода эса бу имконият минимал саналади".

Жаноб Отабеков, шунча вақт "Уйингизда қолинг, уй юмушлари билан банд бўлинг. Кўчага чиқишга уринманг" деб бизни алдаганмидингиз? Нега шунча вақт одамларни ўз юмушидан ажратиб, уйда қолишга мажбурладингиз? Нега аввалроқ очиқ ҳаводаги фаолиятга рухсат бериш тўғрисида айтмадингиз? Нега?..

Бу саволларга жавоб беришга виждонгиз олдида бурчлисиз ва жўяли изоҳингизни кутиб қоламиз.

 Суқрот Тошкандий
Каналимизга уланинг
📌 https://t.me/fikrat
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
Ер ислоҳоти

Кейинги вақтларда мендан тез-тез муҳожирлар масаласи ҳақида сўрашмоқда. Баъзилар Россиядан ишсиз эркакларнинг катта оқими яна қайтиб келишидан ошкора қўрқаяпти. Кимдир меҳнат миграцияси муаммоларини – ЕОИИга қўшилишнинг асосий сабаби деб билади.

🅾️ Мен эса давлат охир-оқибат энг муҳим, бир жойда депсиниб турган, доим орқага суриб келинаётган қарорни қабул қилиши керак деб ўйлайман.

Бу ҳам бўлса Ер ислоҳоти!

🅾️Зудлик билан бу ислоҳотни амалга ошириш механизмни аниқлаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқларига қайтиб келган муҳожирларга хусусий мулк қилиб бериш керак. Масалан, бир оилага икки гектардан. Жануби-шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатлардаги каби. Нимани экиш ва ҳосилини қаерга, кимга сотишни ўзи мустақил ҳал қилишни таъминлаган ҳолда. Давлат ушбу хўжаликларга ёрдам тариқасида имтиёзли кредитлар бериши, қайта ишлашга ёрдам бериши (қиймат занжирлари) ва келажакда маҳсулотини экспорт қилишга кўмаклашиши мумкин. Лекин асло буйруқ бермаслиги керак.

🅾️Ислоҳотни аҳолининг зичлиги ва муҳожирлар фоизининг юқорилигини ҳисобга олиб Фарғона водийсидан бошлаш керак.

Бу 100% win-win. (муваффақият дегани). Қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ барча ишларда (имтиёзли кредитлар, ер билан боғлиқ шубҳали битимлар, ҳокимларнинг захиралари, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, суғориш, механизациялаш ва бошқалар) коррупция ҳолатлари кескин камаяди.

Энг муҳими, муҳожирлар кўп йиллардан кейин ўз оилалари бағрига, ота-онаси, турмуш ўртоғи, болалаларининг бағрига қайтиш имкониятига эга бўлади. Биз ниҳоят ижтимоий етимлик ва жамиятнинг муҳим бўғини оила тузилмасининг парчаланиш муаммосини ҳал қиламиз.

Ерни. Ўзининг. Ҳақиқий. Эгасига. Бериш. Зарур.

Обуна бўлинг:
@Nazlobudnya_AU
#savoduz

Тўғри сўзни топинг.

Ёзишни ҳам қийиб юборибди.

@qayduz
Ие, қойил!

Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, капитан Воҳид Жаҳонгиров 33 кг пахта учун бир аёлни ношукурдан тортиб, тубанга, нафс қули, аёл номига иснод, аёлга хос ибо, ҳаё, орият, поклик каби тушунчалардан мутлақо йироқ каби айбловларга кўмиб ташлабди.

Агар миллиардларни талон-торож қилганида, нима дердилар?

@qayduz
Жадид боболаримиз мукофотланди

Ўз вақтида Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирий сингари маърифатпарварлар, ёзувчи ва шоирларга потенциал хавфли жиноятчи, халқни орқасидан эргаштира олувчи исталмаган шахс сифатида қаралган. «Миллий иттиҳод» ҳаракати аъзолари бугунги кунда 159-моддага албатта тортилар эди. «Озод Туркистон», «Ёш хиваликлар», «Ёш бухороликлар» деган номи бору, ўзи йўқ ташкилотлар учун бугунги Жиноят кодексида талай моддалар бор. Хуллас, уларнинг аъзолари ўз даврида рағбатлантирилмаган. Қайтанга шафқатсизларча қатағон қилинган, Мунавварқорига ўхшаган устозлар «Бутирка»да йўқ қилинган. Юқорида номлари зикр этилган ташкилот аъзолари 38-йилги "Катта қирғин" даврида йўқ қилинган.

Бугун улар эъзозда. Давлат раҳбари уларни «Фидокорона хизматлари учун» мукофотлади.

Бугун ҳам орамизда исталмаган инсонлар кўп. Улар давлат ва жамият тараққиётидаги зид ҳаракатларни тилга олишяпти, хорижда хор-забун сургунда юрганлари ҳам йўқ эмас. Уларнинг ҳам меҳнати бир асрдан сўнг шараф топишига ишонаман.

Биринчи Президентимиз ҳам кўплаб марҳум ёзувчи ва маърифатпарварларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаган эдилар. Уларнинг бир қисми мана бу ҳаволада ўз аксини топган. Абдулла Қодирий "Мустақиллик" ордени билан, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Муҳиддин Қориёқубов каби миллий маданият ривожига ҳисса қўшган адабиёт ва санъат усталари "Буюк хизматлари учун" мукофотланган эди. Хуллас, марҳумларни мукофотлаш янгилик эмас.

Жадид боболаримиз руҳига мукофот муборак деймиз. Улар шунга муносиб!

@qayduz