Ғаройиб дунё
2008 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Чақар бекати яқинидаги Варистон қишлоғида уч ойдан зиёд вақт мобайнида “сирли ёнғин” ҳодисаси рўй берган эди.
2014 йилда Тошкентдан Келесга борадиган йўлдаги кўприкда кузатилган "фанга номаълум махлуқ” билан боғлиқ воқеалар содир бўла бошлади.
Энди Наманган вилояти Косонсой туманидаги қишлоқда одамсифат махлуқ томларда югуриб юргани айтилмоқда.
Мана шу хабарлар жинлар олами ҳақида одамга тушунча беради. Тўғри, кейинчалик бу хабарлар одамларни хотиржам қилиш учун шунчаки маҳаллий ҳокимият томонидан инкор қилиниб, мавзу ёпилган. Лекин жинлар мавзусининг ўрганиладиган жиҳатлари бор, менимча. Чунки бу ҳақда Қуръони каримда ҳам сўз юритилган. Аммо бундай мавзулар дунёвий жамиятда биринчи планга олиб чиқилмайди. Бу билан юқоридаги воқеаларга ишониш керак, демоқчи эмасман. Шунчаки ўша ҳудуддаги одамлар Қуръон тиловат қилдириб, қурбонлик қилинса, кифоя.
Аллоҳ барчамизни ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин!
Жума муборак бўлсин!
@qayduz

Lifetime
VARISTON QISHLOG'IDAGI SIRLI YONG'INLAR HAQIDA BILASIZMI – Lifetime
Uch oydan ziyod davom etgan, Samarqand viloyati, Variston qishlog'idagi sirli yong'inlar haqida. Kechalari g'alati tovushlar va boyo'glilarning sayrashi eshitilib turardi. Uylar fanga noma'lum sabablarga ko'ra, qayta va qayta yongan.
Ўзбекистонда тўлиқ ишламайдиган ҳужжатлардан бирининг янги таҳрири кўриб чиқиляпти экан. Мамлакатимизда Меҳнат кодекси бўйича иш вақти чегараланган. Ноқулай шароитда, байрам кунлари ёки навбатчилик асосида ишласангиз, қўшимча ҳақ тўланиши керак. Лекин ҳалигача бунақа "мўъжиза"ни кўрганим йўқ.
Ишга қабул қилиш бўйича ҳужжатларни онлайн шаклга ўтказиш ёки айримларидан бутунлай воз кечиш керак. Меҳнат дафтарчаси, яқин қариндошлар рўйхати, тавсифнома нега керак? Иш берувчилар томонидан ходимларни меҳнат жараёнига жалб қилишнинг соддароқ шакллари жорий этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Telegram
Rasul Kusherbayev
Меҳнат кодексининг янги таҳрири кўриб чиқилмоқда
Қонунчилик палатасида Меҳнат кодексининг янги таҳрири кўриб чиқилмоқда.
Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси 2 қисм, 34 боб ва 621 моддадан иборат. Бу лойиҳани такомиллаштириш жараёнида ўзгариши мумкин. Амалдаги…

«Юпатиш операцияси»
Тараққиёт бир кунда бўлмайди, эътибор қаратмасангиз, юз йилда ҳам бўлмайди. Муаммолар қалашиб ётибди, кўтариб чиқилмаса, уни турли баҳоналар билан хаспўшлайверсак, тобора йириклашиб бораверади.
Ҳар гал оддий йўл таъмири ёки шифохона қурилиши масаласида мурожаат қилсам, бу жуда ҳам мураккаб масала экани, унинг ечими юқориларга бориб тақалиши, бугуноқ ҳал бўлиб қолмаслигини обдон тушунтиришади. Агар юқоридан босим бўлса, ҳаммаси бир кундаёқ ҳал бўлади.
Бунинг учун қандайдир қурбон бўлиши, сув босиши, ёниб кетиши, қулаб тушиши керакми? Фожиасиз муаммога эътибор қаратмасдан юраверамизми? Қачон қуйи бўғин раҳбарлари шахсий ташаббус кўрсатиб чиқишади. Топшириқ бажарадиган, кунини имзо сотиб ўтказадиган ҳокимлардан қачон қутиламиз? Халқни “юпатиш операцияси” токайгача давом этади?
Масалалар кўп, ҳамма ўзича ҳақ. Лекин жамоатчилик уйғонмаса, мақсадга ҳеч қачон эриша олмаймиз.
http://xabar.uz/jamiyat/yupatish-operaciyasi-qashqadaryo

xabar.uz
«Юпатиш операцияси». Қашқадарё вилояти ҳокимлигига очиқ хат
Бугунги куннинг муаммолари – ижтимоий объектлар, сув, йўл, коммунал хизматлар бу ерга ҳам бегона эмас
Хулоса ўзингиздан. Ўз ҳақ-ҳуқуқини биладиган, мамлакатнинг энг олди саналадиган зиёли одамларга шундай муносабат қилинар экан, токайгача мурожаатлар давом этаверар экан, юртда ривожланиш бўлмайди. Ҳамма бир-бирини алдайди, аёвсиз талон-тарож қилади. Келажак авлодга ғазнаси бўшаган давлат қолади.
Аллоҳ асрасин!
https://t.me/sherSehri/13872
@qayduz
Аллоҳ асрасин!
https://t.me/sherSehri/13872
@qayduz
Telegram
She'r sehri
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
аъзоларидан
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Биз кейинги йилларда мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлардан, унинг замирида амалга оширилаётган иқтисодий, маънавий, маърифий ислоҳотлардан…

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан жамоат жойларини дезинфекция қилиш учун 28 млрд сўм сарфланган.
Бу шунчаки ҳавога совурилган пул.
@qayduz
Бу шунчаки ҳавога совурилган пул.
@qayduz
#iqtibos
Ўзбекистонда болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Умумий касалланиш кўрсаткичининг 55 фоизини болалар ташкил этади. Коронавирус юқишининг олдини олувчи дорилар йўқ. Лекин болалар орасида соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.
Барно Абдусаматова,
коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Манба

Олий суд «Чироқчи воқеаси» айбдорлари — туман ИИБ раҳбари ва ходимларига нисбатан суд жараёнлари ҳақида хабар берди.
Шу йигитлар асосий қисми 30 ёш атрофида. Айни қизиққон ёш. Тафаккур қилишдан аввал кучига зўр бериш иштиёқидаги ёшда. Уларга туманда ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаси юклатилган. Ваколатларини қай даражада англайди, билмадиму, лекин бутун ҳудуддаги жиноят ва жиноятчиларни йўқ қилиш зиммасида эканини яхши тушуниб етади. Икки нафар профилактика инспекторинин судлангани ҳушёрликни оширади. Бир қилган хатосини яна такрорлаётганини қай даражада тушуниб етишган экан.
Эслатма ўрнида айтиб ўтаман, шу йилнинг 23 январида Чироқчи туманида мол ўғрилигида гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, идорада калтакланиши оқибатида вафот этган эди.

Sattorov qaydlari
«Юпатиш операцияси» Тараққиёт бир кунда бўлмайди, эътибор қаратмасангиз, юз йилда ҳам бўлмайди. Муаммолар қалашиб ётибди, кўтариб чиқилмаса, уни турли баҳоналар билан хаспўшлайверсак, тобора йириклашиб бораверади. Ҳар гал оддий йўл таъмири ёки шифохона қурилиши…
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати мени нохолисликда айблади.
Раддияда мен келтирган муаммолар очиқчасига тан олиб турилганда, журналистни бўҳтон қилишда айблашдан муддао нима? Яхшиям ўзим биладиган қишлоқ ҳақида ёзганман, яхшики бир неча бор мурожаат қилганимдан кейин матбуотда чиқиш қилишимга тўғри келган. Акс ҳолда, нега бизга айтмагансиз, дейишарди. Билмаган жойингизга тумшуқ суқманг, деган бўларди. Танқидни ҳам кўтаришни ўрганишимиз керак.
Албатта, тез орада раддияга батафсил ўз муносабатимни билдираман.

Раддияга муносабатим
Матбуот котибларининг ҳам аҳволини тушунаман. Улар ўзи фаолият юритаётган ташкилоти шаънини ҳимоя қилиши керак. Қолаверса, мақолада унинг ҳам номи тиркалган эди. Шу сабабдан мени бир тузламоқчи бўлгандир. Аслида бир соҳа вакилларининг ёвқараш қилиши яхши қараш эмас. Ҳамкасб укамизнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.
Муносабатимни ушбу ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин.

Бизда шундай ақлли йигит-қизлар борки, билимини беҳуда ишларга сарфлаб юради. Мана бу видеода Талабалар шаҳарчасида имтиҳонга кирмоқчи бўлган йигит қулоғининг ичига чип жойлаб олгани аниқлангани айтилган. Ўтган йили ҳам шунга ўхшаш ноёб ихтиролар ҳақида эшитган эдик. Шу иш билан шуғуллангунча, имтиҳонга тайёргарлик кўрмайсанми, азамат!
Тан бермай илож йўқ!
@qayduz
Тан бермай илож йўқ!
@qayduz
Туманимиз ҳудуди бир кунда 40 м³ дан 70 м³ гача чиқиндилардан тозаланади
Бир куннинг ўзида Мирзо Улуғбек туман ободонлаштириш бошқармасининг 450дан ортиқ ишчи ходимлари, махсус техникалар ёрдамида ҳудудларнинг обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, бир кунда қуриган шох-шаббалар ва синиб тушган дарахт шохлари 30-35 куб метрни ташкил қилса, чиқинди ва ахлатлар 40 куб метрдан 70 куб метргача ташкил қилади.
Ушбу жараёнларда ҳудудлардаги ариқлар, шох кўчалар, маҳаллий кўчалар ва кичик тор кўчалар чиқиндилардан тозаланади.
Шу ўринда аҳоли томонидан белгиланмаган ҳудудларда ташлаб кетилган чиқиндилар ҳам олиб чиқилиши таъминланмоқда.
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

#пикир
Кимдир ёзганларимни ўқиб, жуда ҳам ношукур инсон экан, деб ўйлайди. Яна кимдир шахсий манфаати бўлса керак, дейди. Одамларнинг ташвишини қиляпти, дейдиганлар ҳам бор. Ўзини машҳур қилмоқчи, дейишлари ҳам мумкин. Ҳаммамиз ҳам ўз фикримизга, хулосамизга эгамиз. Уни ҳурмат қиламан, қадрлайман.
Ҳар доим ҳам хулосалар тўғри чиқавермайди. Лекин бир куни келадики, ҳақиқат барибир юзага чиққанда, унинг ортидаги шубҳа-гумондан иборат хулосаларингиз эса чилпарчин бўлиб кетади.

Бизда кетмон дастасини сенга бошлиқ қилиб тайинласа ҳам унга итоат этишинг керак, дейиладиган ёзилмаган ақида мавжуд. Шу қоида раҳбарларнинг ҳукмфармолиги, айтгани қонундек қабул қилинишига йўл очиб беради. Аммо ҳар доим эмас экан. Менимча, сўкиниш овозларини телефонда ёзиб олиб тарқатиш даври ўтди. Энди ўз ҳақини талаб қилиш очиқчасига рўй бермоқда. "Ҳоким" билганинг қилаверишинг керак, дегани эмас экан. Хўжаободлик депутатлар буни исботлашди.
@qayduz
@qayduz
Kun.uz
Депутатларни «хафа қилган» ҳоким ишдан кетди. Бу бошқаларга ибрат ва ўрнак бўладими?
Хўжаободлик депутатлар Ўзбекистон президенти ва қатор давлат идораларига туман ҳокими Отабек Расулов олиб бораётган ишлардан норози бўлиб мурожаат қилиши ҳоким ишдан кетиши билан якунланди.
Forwarded from Komil Allamjonov
Бу йил жуда оғир келди. Пандемия ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Режалар бузилиб кетди. Тадбирлар қолдирилди. Ўз навбатида, матбуот ҳам гап кўтара олмайдиганлар қаҳрига бир неча бор учраб, анча синовларни бошидан ўтказди.
Ҳамманинг асаби таранглашган, битта гап – кам, иккитаси – кўп, дейдиган давр бўлди. Фақат бизда эмас, бутун дунёда матбуот тазйиқларга учради.
Лекин бу сўз эркинлиги яна бўғилади, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар амалга ошмай қолди, дегани эмас. Мана, айни кунларда АОКА ва Адлия вазирлиги томонидан қатор норматив ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича. Унга кўра, АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.
Шу ўринда, мазкур қарор ОАВ ривожига катта туртки беради, деб ўйлайман. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, журналист ёки блогер матбуотда айтган сўзи учун қамалмаслиги керак. Майли, жарима тўласин, қилган хатоси учун маъмурий жавобгарликка тортилсин, лекин озодликдан маҳрум бўлмасин.
Иши ҳамма ривожланган давлатлар каби очиқ судда адолатли кўрилсин.
Ўрганиб чиқдик. Ишонасизми, йўқми, биздаги маълумотларга кўра, шу пайтгача бирор журналист бу модда билан озодликдан маҳрум қилинмаган экан.
Хуллас, амалда ишламайдиган бу қонун жаҳон миқёсидаги индекс ва рейтингларимизнинг ўсишига халақит беряпти, холос. Шундай экан, Президент қарорида белгиланган вазифа тез кунларда бажарилади, деб умид қиламиз.
Иккинчи ҳужжат, Президентнинг ПҚ-4366 қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган. Бу масала юзасидан ҳам АОКА ва Адлия вазирлиги таклифларни ишлаб чиқиб, киритиши лозим.
Ўз навбатида, бизнинг Фонд ҳам Президентимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, очиқлик, матбуот ва давлат идоралари ҳамкорлиги механизмларини янада такомиллаштиришда ҳар томонлама ёрдамга тайёр эканлигини, журналист ва блогерларни йиғиб, бу масалалар юзасидан уларнинг таклифларини ўрганишини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Бизнинг бош мақсадимиз ҳам ОАВ ходимлари учун хавфсиз фаолият майдонини яратишга эришишдир.
#massmediauz #mediafreedom
@allamjonov_ki

Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланармиш-да, Россия билан кутиб турармиш. Энг катта мижозлар у ёқда-ку. Ё эҳтиёжни қондира олмай қолишидан қўрқишяпти, ёки шундоқ катта даромадли ўлкадан айрилиб қолмайлик, дейишяпти монополист Uzbekistan Airways. Ўргилдим!
@qayduz
@qayduz
Telegram
Daryo — LIVE | Уйда қолинг!
Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати 11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги Қозоғистон авиация маъмурияти…