Qashqadaryo xabarlari
7.65K subscribers
30.2K photos
5.01K videos
26 files
13.8K links
Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади.

Қашқадарё

Реклама ва эълонлар учун: @qashreklama_bot
Download Telegram
Деҳқонободлик ёш тадбиркор иссиқхонасида қулупнай етиштириб, даромад топмоқда.

Тумандаги “Тепагузар” маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Асадбек Абдужабборов маҳалла ҳоким ёрдамчиси Темурбек Абдураҳмоновнинг кўмагида ўз ҳовлисидаги бўш ер майдонидан оқилона фойдаланди. У ушбу ерда замонавий иссиқхона қуриб, қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.

Қисқа вақт ичида бу ташаббус ўзини оқлади. Иссиқхонада етиштирилган қулупнайга талаб юқори бўлиб, Асадбек аллақачон яхши даромад ола бошлади. Йилнинг совуқ мавсумида ҳам маҳсулот етиштириш имконияти бўлганлиги сабабли бу лойиҳа бардавом даромад манбаига айланди.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими бугун ҳам навбатдаги хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар қабулини ўтказибди

Расмий манба бугун ҳам вилоят ҳокими Муротжон Азимов Покистон давлатидан келган корхона раҳбарини ва воҳамизнинг бир гуруҳ тадбиркорларини қабул қилганини маълум қилди.

Унга кўра, кўплаб истиқболли экспортбоп лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар амалга оширилган ва бир қатор тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам шу жойнинг ўзида бартараф этилган.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM