Qashqadaryo gazetasi
230 members
902 photos
5 videos
2 files
637 links
"Қашқадарё" газетасининг расмий канали
http://qashqadaryogz.uz
https://facebook.com/qashqadaryogz
Download Telegram
to view and join the conversation
"РАҚАМЛИ ҚАШҚАДАРЁ" ГЕОПОРТАЛИ ҚАЧОН ЯРАТИЛАДИ?

2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятини рақамли трансформация қилиш дастури доирасида, биринчи навбатда, рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича кўплаб чора-тадбирларни рўёбга чиқариш белгиланган. Шунга кўра, воҳамизда 283 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 350 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 минг 9 та умумтаълим мактаби ва 768 та маҳалла фуқаролар йиғинини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш мўлжалланмоқда.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/ra-amli-ash-adarjo-geoportali-achon-yaratiladi
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашиш нархи қанча?

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси физиотерапия бўлими катта ҳамшираси А.Пармонова "катта"лар билан гаплашиб, Ш.Абраевани ҳамшира сифатида бирлашмага ишга жойлаштириб қўйишга ваъда беради. Албатта, қуруқ раҳмат эвазига эмас, 1000 долларга!
👉http://qashqadaryogz.uz/read/in-ir-ishning-kasofati
Миллий рейтинг

ҚДУ 13 ПОҒОНА ПАСТГА ҚУЛАДИ, ҚМИИ 6 ПОҒОНАГА ЮҚОРИЛАДИ


Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эълон қилган Республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида Қарши давлат университети 41-, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 43-ўринни банд этди.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/du-13-po-ona-pastga-uladi-mii-6-po-onaga-yu-oriladi
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛАЯПТИ

"Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,22 миллиард куб метр табиий газ хом ашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,4 фоизни ташкил этди.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/ishlab-chi-arish-uvvatlaridan-samarali-fojdalanilayapti
НЕГА ЙЎЛ ҚОИДАСИНИ БУЗМАСЛИККА ИНТИЛИШ БОРУ, ТИЛ ҚОИДАСИГА КЕЛГАНДА КЎПЛАР БЕПАРВО?

Бизда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилмаганлик ёки бузганлик учун жазо чоралари қўлланилгани ҳолати деярли учрамайди. Таққос учун: йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчиларга солинаётган жарималар хабарлари ҳар кун қулоққа чалинади. Оддий светофорнинг қизил чироғи таъсирида ҳаракатланиш ёки тақиқланган жойда уловни қолдириш ҳолати учун ҳар ерда ҳозиру нозир инспекторлар томонидан ёзиладиган жарима миқдори фуқароларга тил қоидасини бузгани учун солиниши мумкин бўлган энг баланд жарима миқдоридан ҳам анча кўп. Боз устига тил қоидаларига амал қилинишини мунтазам назорат қилиб юрадиган посбон йўқ.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/nega-j-l-oidasini-buzmaslikka-intilish-boru-til-oidasiga-kelganda-k-plar-beparvo
Банк раҳбари дарахтлар кесилганини тан олди, бироқ бунга рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этолмади

Аввало, шуниси қизиқки, мақола чоп этилгач, тегишли мутасаддилар муаммо қолиб, муаллифнинг ким эканига қизиқиб қолишди. “Дарахтлар кесилганига кўп бўлган экан, нега энди ёзади?” деган эътирозлар ҳам бўлди. Хўп, ўша дарахтлар нега кесилган ўзи, деган саволни ҳеч бир мутасадди ўзига бериб кўрмади чоғи.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/bank-ra-bari-darakhtlar-kesilganini-tan-oldi-biro-bunga-rukhsat-beruvchi-uzhzhatlarni-ta-dim-etolmadi
21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

ҚАТЪИЙ ВА МУНТАЗАМ ЧОРАЛАР ЗАРУР


Карантин шароитида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши қатъий белгиланиб, бунга амалда эришилдими, демак, тил масаласида ҳам юқори натижаларга эришса бўлади. Давлат тилини менсимаяптими, марҳамат, жаримани тўлаб қўйсин! Тилни билмайдими, ўргансин!

👉http://qashqadaryogz.uz/read/at-ij-va-muntazam-choralar-zarur
Биласизми?

Дунёда 7 мингга яқин тил бўлиб, уларнинг фақат 200 га яқинига давлат тили мақоми берилган.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/bilasizmi
СИЗ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХС ҲИСОБЛАНАСИЗМИ?

Меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳисобланади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари қуйидаги фаолият йўналишлари бўйича берилади:

👉http://qashqadaryogz.uz/read/siz-zini-zi-band-ilgan-shakhs-isoblanasizmi
"ЭЛНИ ТИНЧИТАЙ, ЭЛ ҲАМ РОҲАТ ТИРИКЧИЛИК ҚИЛСИН!" ДЕГАН ОЛИЙ МАҚСАДНИ ЧИРОҚ ЁҚИБ АХТАРСАНГИЗ ҲАМ ТОПОЛМАССИЗ..."

Модомики, ўз ғарази йўлида истибдод орқали эл устига ҳукмрон бўлгувчилар йўқотилмас эканлар - бизга нажот йўқдир...

👉http://qashqadaryogz.uz/read/elni-tinchitaj-el-am-ro-at-tirikchilik-ilsin-degan-olij-ma-sadni-chiro-jo-ib-akhtarsangiz-am-topolmassiz
БЕСТСЕЛЛЕР РОМАН РУМИЙ ВА ТАБРИЗИЙГА ТУҲМАТМИ?

"Ишққа оид 40 қоида". Бу номни эшитиб, даставвал китобда ҳалигиндақа, чимилдиқ ортидаги гаплар ёзилган бўлса керак, деган фикр туғилади тўғриси. Бунга муқовадаги 18+ белгиси яна бир улуш бўлиб қўшилади.

Умуман, асар давомида на Шамс, на Табризийни намоз ўқиб турган ёки диний бирор амални бажараётган ҳолда кўрмаймиз. Бунинг ўрнига улар медитация билан шуғулланади. Яъни ўтириб, ички хотиржамлик орқали Ҳаққа етишадилар гўё. Буям динимизда йўқ ишлар.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/bestseller-roman-rumij-va-tabrizijga-tu-matmi
НАРХ-НАВО ОСМОНГА САПЧИМАСЛИГИ УЧУН МАСЪУЛЛАР ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛМАСЛИГИ КЕРАК

Жорий йилнинг 9 ойи давомида аҳоли дастурхонига 221 минг тонна гўшт, 867 минг тонна сут, 347 миллион дона тухум, 147 минг тонна картошка, 393,5 минг тонна сабзавот, 158 минг тонна полиз маҳсулотлари ва 136 минг тонна мева етказиб берилган.

Албатта, бу ишлар ҳам эътиборга молик. Бироқ бозорларда нарх-наво қимматлашиб бораётганидан кўз юмиб бўлмайди. Хўш, нархларни барқарор ушлаб туриш учун вилоят раҳбарлари, халқ ноибларининг аниқ режа-дастури борми?

...бу каби гапларни эшитгандан кейин ҳализамон бозорларимиз янада тўкин-сочин, нархлар арзон бўлиб кетса керак, деган фикр гавдаланади. Ваҳоланки бунақа тадбирлар ҳар йили ўтказилади. Аҳволни эса яхши биламиз. Шундай экан, бу йил аниқ натижага эришиш учун, нархлар осмонга сапчиб кетмаслиги учун тегишли масъулларнинг оёғи ердан узилмаслиги, зиммасидаги вазифани чуқур ҳис этмоғи даркор.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/narkh-navo-osmonga-sapchimasligi-uchun-mas-ullar-ojo-i-erdan-uzilmaslig
ОҚ ОЛТИНДАГИ "ДОМ"ЛАР МУАММОЛАР ГИРДОБИДА ҚОЛГАН. АММО АҲОЛИНИНГ ДАРДИГА ҲЕЧ КИМ ҚУЛОҚ СОЛМАЯПТИ

Бугун Президент томонидан жойлардаги раҳбарлар олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалардан бири одамларга муносиб турмуш шароити яратиш, оилалар фаровонлигини таъминлашдан иборат. Аммо Оқ олтиндаги ҳолат Нишон тумани ҳокимлиги мутасаддиларининг эътиборидан анча четда қолган кўринади. 👉http://qashqadaryogz.uz/read/o-oltindagi-dom-lar-muammolar-girdobida-olgan-ammo-a-olining-dardiga-ech-kim-ulo-solmayapti