Qashqadaryo_ssb
2.01K subscribers
6.48K photos
1.17K videos
50 files
5.51K links
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ КАНАЛИ
Download Telegram
Viloyat hokimi Dehqonobod tumanidagi navbatdagi manzilda bo'ldi

Qashqadaryo viloyati hokimi Murodjon Azimov Dehqonobod tuman tibbiyot birlashmasida yaratilgan imkoniyatlar bilan tanishdi. Shu bilan birga ushbu maskanda davo muolajalarini olayotgan bemorlar holidan xabar oldi.

💬Kanalimiz: Dehqonobod 24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг мурожаати
#15jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Шу билан бирга, бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

Президент энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.

Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг қабулхонаси телефон рақами аввалгисида техник носозликлар кузатилганлиги сабабли, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ўзгартирилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига доир мурожаатлар куну-тун бошқарма қабулхонасида ўрнатилган

☎️ +99875 224 03 41

рақамли телефон орқали қабул қилинмоқда. Айрим ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
❗️ССВ: Кеча энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилоятида дунёга келди

📃 Жорий йил 15 январь эрталабки соат 08:00 дан 16 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида мамлакатимиз бўйича 2 113 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

👩‍👦1 065 нафари — ўғил;
👩‍👧1 048 нафари — қиз;
👩‍👧‍👧 14 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻 Қашқадарё вилояти — 231 нафар,
👶🏻 Фарғона вилояти — 223 нафар,
👶🏻 Самарқанд вилояти — 219 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 199 нафар,
👶🏻 Тошкент вилояти — 197 нафар.

🚑 “103” хизмати:

📊 2756 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 33 994 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 4 086 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 596 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 250 та,
📌 Андижон вилояти — 3 186 та,
📌 Сурхондарё вилояти — 3164 та.

🩺 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 383 та мурожат
келиб тушди.

🛏 Госпитализация қилинган беморлар — 630 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Расмий муносабат

"Nasafnews" телеграм каналида Қарши шаҳар туғруқ комплексида электр таъминоти борасида муаммолар кузатилгани қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бугун соат 07:55 да Қарши шаҳридаги Марказий нимстанциясида юзага келган носозлик туфайли электр таъминотида узилиш кузатилган. Натижада Қарши шаҳар туғруқ комплекси ҳам электр таъминотисиз қолди. Тезда мавжуд муқобил манба - дизель генератори орқали муассаса вақтинчалик электр билан таъминланиб турилди.

Соат 12:05 да нимстанцияда содир бўлган носозлик тўлиқ бартараф этилиб, ҳозирда туғруқ комплексида барқарор тарзда электр таъминоти тикланди.

Айни пайтда туғруқ компекси хоналари етарли даражада иссиқлик билан таъминланган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими хоналари совуқлиги тўғрисида хабарлар эълон қилинди. Мазкур вазият юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Ўрганишлар натижасида юқоридаги хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги аниқланди. Туғруқ бўлими хоналари етарли даражада иссиқлик билан таъминланмоқда.

Бўлим хоналари туман тиббиёт бирлашмасининг марказлашган қозонхонаси орқали иситилади.
Қозонхонада газ босими ва кўмир таъминоти етарли.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.)

🔰 Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

📊 75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

📈 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

🔢 Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

👩🏻‍⚕️ тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

👨🏻‍⚕️янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

🕰 оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

📌 тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.

‼️ Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram