Qashqadaryo_ssb
2.01K subscribers
6.49K photos
1.17K videos
50 files
5.52K links
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ КАНАЛИ
Download Telegram
ФАЗЛИДА ТИББИЙ КЎРИКЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун!" шиори остида ўтказилаётган навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар Касби тумани Фазли маҳалласида жойлашган 10-оилавий поликлиникада ташкил этилди.


Мазкур маҳаллада 21349 нафар аҳоли истиқомат қилади.Тиббий кўрик давомида малакали мутахассислар томонидан 225 нафар фуқаронинг саломатлиги назоратдан ўтказилди ва уларга зарур тавсиялар берилди. 7 нафар бемор туман, 3 нафар беморга вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар берилди. 21 нафарига эса амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.

Соғлом овқатланиш столи орқали аҳоли учун тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Forwarded from UROLOG BOBUR MAMADALIYEV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ШИФОКОРЛАР ЯНА КАЛТАКЛАНДИ😢

@MIlliy_tv_millar_rasmiy |РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"OʻZBEKISTON LIVE" ДАСТУРИ

Қаҳрамон шифокор , офтольмолог, Қашқадарёда кўз касалликларини даволаш бўйича маҳорат дарсларини ўтаяпти.

🔴 Жонли эфирдан ёзиб олинган

📱Расмий телеграм каналимиз
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk
CСВ: 1000 нафардан ортиқ педиатрлар Ўзбекистонда болаларга тиббий хизмат кўрсатишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро экспертлар иштирокида болаларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда 1000 нафардан ортиқ юртимиз педиатрлари, шунингдек, Aвстрия, Туркия ва Россия каби мамлакатларнинг таниқли олимлари иштирок этди.

Офлайн ва онлайн шаклда ўтказилган тадбирда қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида мамлакатимизда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни ривожлантиришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилиниши соҳани ривожида янги босқични бошлаб берди.

Таҳлилларга кўра, 2022 йил бошида юртимизда 18 ёшгача бўлган болалар сони 11,7 млн. нафарга етди. Бу умумий аҳолининг 33,9 фоизини ташкил этади. Республикада 4000 нафарга яқин педиатрлар, 1479 нафар неонатолог, оилавий шифокор ва бошқа мутахассисларга болаларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Улар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудий филиаллари, Болалар миллий тиббиёт маркази, шунингдек, туман ва шаҳар марказий шифохоналари, тиббиёт бирлашмалари, клиник шифохоналар, жойлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларидан иборат ягона тизимга бирлашган.

Туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида ташкил этиладиган болалар бўлимлари мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилмоқда ва уларда педиатрия соҳасидаги барча тор соҳа мутахассислари, шифокор-педиатрлар, болалар шифокор-гинекологи, тегишли ўрта тиббиёт ходимлари, вакцинация хонаси ходимлари, тиббиёт бригадаларидаги педиатрия ҳамширалари фаолият юритади.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари яратилмоқда. РИПИАТМда янги туғилган чақалоқларга педиатриянинг барча соматик йўналишлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

2021-2022 йилларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида 852 нафар кар ва 3-4 даражали эшитиш заифлиги бўлган болаларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кохлеар имплантация операцияси ўтказилди. Карлик ва эшитиш заифлигини эрта аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 19 та туғруқхонада янги туғилган чақалоқларни аудиоскрининг текшируви йўлга қўйилмоқда.

Анжуман сўнгида болаларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари ва неонатологиянинг долзарб масалалари бўйича мутахассислар томонидан таклифлар берилди. Шунингдек, якунда Ўзбекистонда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича устувор йўналишлар аниқланди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Юртимизда туберкулёз билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлиги 91 фоизга етди

Бугун пойтахтимизда "Ўзбекистон фтизиатрияси асоси – профилактика, диагностика ва даволашдаги инновацияларнинг яратилиши ҳамда истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У. Сабиров, ЖССТ Европа минтақавий бюроси, “Чегара билмас шифокорлар” халқаро мурувват ташкилоти Лондон идораси, Силни тўхтатиш (Stop-TB Partnership) ташкилоти, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси вакиллари, фтизиатрия ва пульмонология соҳасига ихтисослашган тиббиёт муассасалари мутахассислари иштирок этмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, Ўзбекистон фтизиатрия хизмати роппа-роса бир асрлик тарихга эга. Айниқса, кейинги йилларда изчил профилактик чора-тадбирлар туфайли юртимизда туберкулёз, гепатит ва шу каби эпидемиологик хасталикларга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайди.

Хусусан, бугун жаҳон миқёсида дориларга сезувчан туберкулёз билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлиги 85 фоизни ташкил қилмоқда. Юртимизда эса бу кўрсаткич 91 фоизга тенг. Албатта, бундай ижобий ўзгаришларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда ушбу хизматни такомиллаштириш, туберкулёз ва сурункали носпецифик ўпка касалликларига қарши курашиш, уларни энг замонавий усуллар асосида самарали даволашга хизмат қилувчи етакчи илмий муассаса ҳисобланади.

Эътироф этиш жоиз, авваллари мазкур хасталикка чалинган беморлар 8-10 ойлаб шифохонада даволанган бўлса, бугун бу жараён ўрта ҳисобда 60 кунни ташкил қилмоқда. Боиси, марказ мутахассислари муолажа жараёнида юқори технологияларга асосланган илғор жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажараётир.

Анжуманда хавф гуруҳига кирувчи аҳоли, хусусан, фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар флюорографик текширувлардан мунтазам ўтказилаётгани мамлакатимизда туберкулёз билан касалланиш 2 маротаба, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари эса 6 маротабага камайишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Чегара билмас шифокорлар” билан ҳамкорликда ушбу касалликни даволашда энг сўнгги илм-фан ютуқларини қўллаган ҳолда қисқа, самарали ва хавфсиз янги дастур амалга оширилаётгани эълон қилинди. Мазкур янги лойиҳа SMARRTT (рифампицинга резистент туберкулёз касаллиги учун олти ойлик перорал режимлари) деб номланиб, дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўтказилади.

Айтиш керак, бундай даволаниш муддати аввалгидек икки йил ёки ундан кўп вақт эмас, балки атиги олти ойни ташкил қилади. Қувонарлиси, юртимизда ўтказилган клиник тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу муолажа режимини ўзининг янгиланган даволаш кўрсатмаларига киритилишини эълон қилди.

Анжуман ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ" Онкологик тиббий ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилмоқда.

📱Расмий телеграм каналимиз
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сурхондарёда ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

18 октябрь куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддияти бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Д.И. ни уриб, унга «енгил» тан жароҳати етказилган.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ҳамширани калтаклаётган аёл у билан жанжаллашган ҳамширанинг онаси бўлган. Ҳолатни жабрланган ҳамширанинг вояга етмаган қизи қўл телефонида тасвирга олиб турган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябрь куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
❗️Коронавирус: кеча 4 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 24 октябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Европада коронавирусга чалиниш ҳолатлари қарийб икки ойда уч баравар ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг маълум қилишича, “кўҳна қитъа”да коронавирусга чалинган беморлар сони сентябрь ойи бошидан шу кунгача уч баравар ошди.

Айниқса, октябрь ойининг иккинчи ҳафтасида минтақада эпидемиологик вазият янада ёмонлашди. Ушбу даврда дунё бўйича рўйхатга олинган беморларнинг қарийб 60 фоизи ва янги ўлим ҳолатларининг 42 фоизи Европада қайд этилди.

Сўнгги таҳлилларга кўра, минтақада пандемия бошлангандан ҳозиргача 260 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Улардан 2,1 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

‼️ЖССТ вакилининг қайд этишича, айни пайтда грипп ва коронавирус инфекциялари пареллел равишда кенг тарқалаётгани аҳоли, айниқса, кексалар, иммунитети заиф кишилар, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар саломатлигини янада кучлироқ ҳимоя қилишни талаб этади. Бунинг энг самарали чораси эса ҳар икки касалликка қарши эмланишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram