ҚАРШИ ШАҲРИДА 3 ТА, ҒУЗОРДА 1 ТА МАНЗИЛДА ЭМЛАШ МАРКАЗЛАРИ ОЧИЛДИ
Вилоят ҳокимининг топшириғи асосида вакцинация жараёнида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва мазкур тадбирни кенг кўламда ташкил этиш мақсадида Қарши шаҳрининг 3 та ва Ғузор туманининг 1 та манзилида COVID-19га қарши махсус эмлаш марказлари ўз фаолиятини бошлади.
Вилоят марказидаги Гимнастика спорт саройи, Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Ғузор туманидаги "Шўртан" спорт мажмуасидаги фойдаланилмасдан турган COVID-19 маркази биноларида мана шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилди.
Марказларда фуқаролар қайси ҳудудда яшашларидан қатъи назар паспортларини кўрсатган ҳолда эмлаш олишлари мумкин.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
▶️ @qashqadaryo_ssb

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ССВ: “SPUTNIK V” ВАКЦИНАСИНИНГ 2-КОМПОНЕНТЛАРИ ЯҚИН КУНЛАРДА ЮРТИМИЗГА КЕЛТИРИЛАДИ
Интернет тармоқларида “Sputnik V” вакцинасининг компонентлари етишмовчилиги кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунга жавобан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Шу кунга қадар мамлакатимизга 370 минг доза “Sputnik V” вакцинаси олиб келинган. Уларнинг 230 000 дозаси 1 – компонент, 140 000 дозаси 2-компонент ҳисобланади.
2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 341 260 доза “Sputnik V” эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 212 818 нафар шахс вакцинанинг фақат биринчи дозасини олган. 128 442 нафар фуқаро 2-дозани ҳам қабул қилиб, тўлиқ эмланган.
Маълум бўлмоқдаки, вакцинанинг ҳар иккала компонентлари миқдори тенглашиши учун юртимизга яна 90 минг доза вакцина келтирилиши керак. “Sputnik V”нинг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда юртимизга келтирилиши кутилмоқда.
Қолаверса, Гамалея номли илмий тадқиқот институти директори Александр Гинцбург ва соҳанинг қатор нуфузли олимлари “Sputnik V” вакцинасининг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланиш оралиғини 21 кундан 90 кунгача узайтириш мумкинлигини маълум қилишган.
Хулоса қилиш мумкинки, вакцинанинг компонентларини қабул қилиш оралиқ муддати узайиши ҳам унинг таъсир кучига монелик қила олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳридаги “Jurabek laboratories” қўшма корхонасида ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Шу йилнинг 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ушбу корхона фаолияти билан танишган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

⚡️Тезкор хабар
1 МИЛЛИОН ДОЗА ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИ КЕЛТИРИЛДИ
Бугун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.
Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉9,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

ССВ: Коронавирус бўйича даволаш стандартларига амал қилмаган хусусий шифохонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти тўхтатилди
Маълумки, юртимизда эпидемиологик вазият мураккаблашиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони кескин ортгани сабабли жорий йилнинг май ойидан бошлаб хусусий шифохоналарга ҳам ушбу касалликни даволашга рухсат берилган эди.
Бунинг учун хусусий шифохона Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан коронавирус инфекциясини даволаш бўйича ихтиёрий шартнома имзолаши белгиланган.
Қолаверса, келишувга мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасаси санитария эпидемиология қоидаларига, касалликни аниқлаш ва даволаш стандартларига қатъий риоя қилиши, даволаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни электрон ахборот тизими орқали мунтазам равишда тақдим этиб бориши лозим.
Бироқ ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, “COVID-19” инфекциясини даволаш бўйича тегишли рухсат олган барча хусусий тиббиёт муассасалари ҳам шартномада кўрсатилган талабларга тўлиқ риоя қилаётгани йўқ.
Жумладан, айрим хусусий тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандартига зид равишда шифокорлар томонидан беморларга антибиотик, гормон ва бошқа дори воситаларини буюриш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида ушбу тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар аҳволи янада оғирлашиб, ҳатто, уларнинг ўлимига ҳам сабаб бўлмоқда.
— Бугунги кунда пойтахтимиздаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод РАҲИМҚУЛОВ. — Афсуски, сўнгги вақтларда тегишли тартибда рухсат олмаган айрим хусусий шифохоналар томонидан лаборатор (ПЗР) тасдиқланмаган пневмония касалликларини “бу коронавирус эмас” деган асос билан даволаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Натижада етарли даражада жиҳозланмаган, билим ва савияга эга бўлмаган, санитария талабларига риоя этилмаган бундай шифохоналарда даволанаётган беморлар оғир асоратлар билан коронавирусни даволашга ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, “COVID-19” инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун ихтиёрий шартнома имзолаган айрим хусусий шифохоналарда ҳам даволаш стандартларига амал қилмаслик оқибатида беморларнинг аҳволи янада оғирлашиб, бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди.
Мисол учун, коронавирус касаллигини даволашга рухсат олган пойтахтимиздаги “ASIA SHINE HOSPITAL” хусусий шифохонасида ўтказилган мониторинг давомида бу ерда беморларга юритилган касаллик тарихлари тўлиқ ва сифатли тўлдирилмаганлиги, “COVID-19”га чалинган шахсларни даволаш бўйича стандарт талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги, ташкилот “bemor.ssv.uz” электрон ахборот тизимига уланмаганлиги ҳамда коронавирус бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда тақдим этмасдан келганлиги аниқланди. Натижада йўл қўйилган камчиликлар ушбу шифохонада даволанган бемор аҳволининг оғирлашишига, кейинчалик эса давлат тиббиёт муассасисида вафот этишига сабаб бўлган.
Шу боис, ушбу хусусий муассаса билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартномани бир томонлама бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Қолаверса, 10 августга қадар ушбу шифохонада коронавирус билан даволанаётган 16 нафар беморни бошқа шифохоналарга ўтказиш ҳамда мазкур санадан бошлаб бу йўналишда беморларни даволаш бўйича фаолиятини тўхтатишга мажбурий кўрсатма берилди.
Шу билан бирга, ушбу даволаш муассасада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига ҳам маълумот юборилади.
Вазирлик, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъий назар “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда белгиланган диагностика ва даволаш стандартларига амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб, ушбу даволаш муассасаларда назорат ишларини мунтазам олиб борилишини маълум қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада шифокор У.А. фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга тана ҳарорати меъёрда экани ва коронавирус инфекциясига ПЗР тест топшириши кераклигини айтганида бу ташхисдан норози бўлган ака-ука шифокор У.А.ни аёвсиз дўппослагани ва унга жиддий тан жароҳати етказишгани ҳақида хабар берган эдик.
"Ўзбекистон 24" телеканали журналистлари шифокорнинг ҳолати ва ушбу тажовуз бўйича олиб борилаётган тергов жараёнлари билан яқиндан танишди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тиббиёт ходимига тажовуз қилган фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, мазкур ҳолат юзасидан муштумзўр ака-укага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Ўзбекистон 24" телеканали журналистлари шифокорнинг ҳолати ва ушбу тажовуз бўйича олиб борилаётган тергов жараёнлари билан яқиндан танишди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тиббиёт ходимига тажовуз қилган фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, мазкур ҳолат юзасидан муштумзўр ака-укага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Кеча юртимизда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус аниқланди
🔺2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌110 нафари Жиззах вилоятида,
📌35 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌102 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌105 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌96 нафари Фарғона вилоятида,
📌40 нафари Хоразм вилоятида,
📌110 нафари Тошкент вилоятида,
📌125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 124 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
🔹Навоий вилоятида 30 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 70 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 82 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 73 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 916 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 5 август куни 547 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 13531 нафарга етди. Кеча уларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Кеча 426 мингдан ортиқ эмлаш амалга оширилиб, кунлик рекорд қайд этилди
🔺5 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 426 360 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 348 649 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 60 393 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 318 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 092 456 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 6 072 469 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 173 948 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 846 039 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 297 358 нафарни ташкил қилмоқда.
📊5 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (47 497 доза),
📌Самарқанд вилояти (42 990 доза),
📌Сурхондарё вилояти (41 044 доза),
📌Фарғона вилояти (38 826 доза)
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Наманган вилоятида 1 118 160 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 117 680 доза,
📌Андижон вилоятида 996 112 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Унда:
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Пулмонология клиник аллергология курси” кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Гулчеҳра Ташметова;
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эндокринология кафедраси доценти Равшаной Ҳайдарова иштирок этади.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони ҳамроҳ касалликларнинг зотилжам билан бирга кечиши, қандли диабетнинг коронавируснинг кечишида таъсири, қандли диабетга чалинган беморларнинг эмланиши каби қатор масалаларга бағишланади.

Муносабат
ЯККАБОҒ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ 1-ТУҒРУҚ БЎЛИМИДАГИ ВАЗИЯТГА ДОИР
ElmurodBloger телеграм каналида эълон қилинган видеомурожаатда Яккабоғ туманидаги 1-туғруқ бўлимининг айрим ходимлари томонидан беморларга бепул берилиши лозим бўлган дори-дармон ва боғлов воситалари берилмасдан, сотиб олиб келиш талаб қилинганлиги, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, касаллик тарихи очиш, гўдакларни даволаш учун пул сўралганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар маълум қилинган.
Мазкур видеомурожаат юзасидан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган. Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
▶️ @qashqadaryo_ssb
ЯККАБОҒ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ 1-ТУҒРУҚ БЎЛИМИДАГИ ВАЗИЯТГА ДОИР
ElmurodBloger телеграм каналида эълон қилинган видеомурожаатда Яккабоғ туманидаги 1-туғруқ бўлимининг айрим ходимлари томонидан беморларга бепул берилиши лозим бўлган дори-дармон ва боғлов воситалари берилмасдан, сотиб олиб келиш талаб қилинганлиги, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, касаллик тарихи очиш, гўдакларни даволаш учун пул сўралганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар маълум қилинган.
Мазкур видеомурожаат юзасидан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган. Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
▶️ @qashqadaryo_ssb
Муносабат
ЯККАБОҒ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ 2-ТУҒРУҚ БЎЛИМИДАГИ ВАЗИЯТГА ДОИР
ElmurodBloger телеграм каналида эълон қилинган видеомурожаатда Яккабоғ туманидаги 2-туғруқ бўлими шифокорлари томонидан 2021 йил 1 августда ҳомиладор аёлга эътибор қаратилмасдан вилоят марказига жўнатилгани, оқибатда бола йўлда, машинада туғилиб, вафот этганлиги маълум қилинган.

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 658 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈200 миллион 174 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 255 мингдан зиёд киши вафот этган (05.08.2021 йил Европа вақти билан соат 18:08 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 658 630 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 215 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 14:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈200 миллион 988 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 268 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,125 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,812 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,985 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,379 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,068 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 114 820, Ҳиндистонда 42 982, Бразилияда 32 316, Россияда 23 120, Францияда эса 28 769 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 340 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 658 тысячи новых случаев заражения COVID-19
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 200 млн 174 тысячи,
📉из них более 4 млн 255 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:08 по центральноевропейскому времени 5 августа 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 658 630 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️10 215 больных умерло.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 14:20 часов по ташкентскому времени 6 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 200 млн 988 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 268 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 35,125 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,812 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,985 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,379 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,068 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 114 820, Индии — 42 982, Бразилии — 32 316, России — 23 120 и Франции — 28 769 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено около 4 млрд 340 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНГАН ВАКЦИНАЛАР МИҚДОРИ 14,5 МИЛЛИОН ДОЗАДАН ОШДИ
Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.
Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, кеча эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди.

✅"COVID-19" билан энг оғир даражада касалланган беморлар;
✅Ўзбек-хитой вакцинасини яратишда иштирок этган олимлар хулосаси;
✅Коронавирусга чалинган илк беморни қабул қилган шифокорнинг вакцина ҳақидаги фикрлари;
✅Юқумли касалликлар шифохоналарида айни кунда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан интервю — буларнинг бари "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги видеoлавҳасида акс этган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
✅Ўзбек-хитой вакцинасини яратишда иштирок этган олимлар хулосаси;
✅Коронавирусга чалинган илк беморни қабул қилган шифокорнинг вакцина ҳақидаги фикрлари;
✅Юқумли касалликлар шифохоналарида айни кунда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан интервю — буларнинг бари "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги видеoлавҳасида акс этган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Кеча юртимизда 912 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 6 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 135738 (+912) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌45 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌92 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌99 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌94 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
🔹Андижон вилоятида 110 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 108 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
🔹Наманган вилоятида 23 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 132 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 47 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 99 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 49 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 92 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 129182 (+991) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 923 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 6 август куни 497 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 14028 нафарга етди. Кеча уларнинг 562 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6608 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 93 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 93 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Кеча 461 мингдан ортиқ эмлаш амалга оширилиб, кунлик рекорд қайд этилди
🔺6 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 461 802 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 374 058 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 66 499 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 21 245 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 6 446 527 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 240 447 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 867 284 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.
📊6 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (55 437 доза),
📌Қашқадарё вилояти (48 978 доза),
📌Андижон вилояти (46 138 доза),
📌Фарғона вилояти (43 464 доза)
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 161 144 доза,
📌 Наманган вилоятида 1 158 484 доза,
📌Андижон вилоятида 1 042 250 дозани ташкил қилмоқда.

ҚАНДАЙ ВАЗИЯТДА БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУМКИН?
ССВ Матбуот хизматининг бу саволига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев жавоб берди:
— Касалликнинг қайси даражасида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади?
— Буйрак етишмовчилигининг ривожланганлик даражаси беш босқичга бўлинади. Хасталик бешинчи даража — терминал босқичгача етган бўлса, яъни буйрак фаолияти кескин пасайиб кетиб, организм талабларига тўлиқ жавоб бера олмай қолса ва бундай жарроҳлик амалиётини ўтказишга монелик қиливчи омиллар бўлмаса, буйрак трансплантациясини амалга ошириш зарур.
Умуман олганда, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун буйракнинг ўрнини босувчи терапияси амалга оширилади.
Бу терапия гемодиализ, перитонеал диализ ва буйрак трансплантациясини ўз ичига олади. Буйрак трансплантациясининг қолган иккита муолажадан афзаллиги шундаки, беморнинг умр кўриш давомийлиги 1,5-2 бараварга ошади.
Гемодиализда бемор сунъий буйрак аппаратига боғлиқ бўлиб қолади, ҳаракатланиши чекланади, ҳаёт сифатлари бузилади. Бундан ташқари, гемодиализ муолажаси анча қиммат процедура ҳисобланиб, дори-дармонлари, диализатор аппаратларига сарфланадиган харажатлардан кўра, буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бир неча баробар арзонроқ ҳам бўлади.
Буйрак трансплантацияси болалар учун “танланган усул”дир. Яъни гемодиализ муолажасининг болалар жисмоний ривожланишига катта зарар етказиши ҳисобга олиниб, уларда кўпроқ буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини танлаш маъқул кўрилади.
Иммунодепрессант ва гормонал дори воситалари қабул қилгани сабабли буйрак трансплантациясини бошидан кечирган беморларнинг иммунитети пасаяди.
Шунинг учун, бундай беморлар ҳаво-томчи йўллари орқали юқувчи ўткир респератор ҳамда грипп касалликларини юқтириб олишдан сақланишлари, мўтадил ҳароратдаги суюқликларни истеъмол қилиши, бадан тарбия ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиб яшашлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, буйрак кўчириш амалиётидан кейин беморларга тамаки маҳсулотлари, спиртли ичимликлар, ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари, антасидлар, биологик фаол қўшимчалар истеъмол қилиш, оғир спорт турлари ва меҳнат билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.
— Буйрак трансплантацияси соҳасида Ўзбекистон қандай салоҳиятга эга?
— Давлатимиз раҳбарининг 2018-йил 12-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг мамалакатимизда нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак кўчириш амалиётини бажаришга рухсат берилди.
Бундан ташқари, ҳозирги кунларда вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳам буйрак трансплантацияси амалга ошириб келинмоқда. Охирги 3 йил давомида мамлакатимизда 400 га яқин буйрак кўчириш билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Айни пайтда марказимизда таъмирлаш ишлари тугатилган янги тиббиет муссасаси барпо этилди, хозирда замонавий тиббий техник жиҳозлар кўпайтириб, трансплантация фаолиятини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
2022-йилдан ушбу тиббиёт муассасасида буйрак ва жигар трнасплантациясини амалга ошириш мумкин бўлади ва бунинг натижасида, мамлакатимизда амалга ошириладиган буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари икки баробарга кўпаяди.
Шу йўналишдаги кадрларимиз сони ва сифатини ошириш мақсадида жаҳоннинг тиббиёт соҳасидаги етакчи ҳисобланган Ҳиндистон, Россия, Туркия, Япония каби давлатлар билан ҳамкорлик, меморандум шартномалари имзоланган. Унга кўра, ана шу давлатларга ёш мутахассисларимизни малака ошириш учун режали равишда юборишимиз мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.
Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Пульмонология клиник аллергология курси кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Гулчеҳра Ташметова;
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эндокринология кафедраси доценти Равшаной Ҳайдарова иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
📌Ҳамроҳ касалликларнинг зотилжам билан бирга кечишида қандай муолажалар қилинади?
📌Қандли диабетга қалинган беморда коронавируснинг кечиши қандай?
📌Қандли диабетга чалинган беморларни эмлашда нималарга эътибор бериш лозим?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Пульмонология клиник аллергология курси кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Гулчеҳра Ташметова;
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эндокринология кафедраси доценти Равшаной Ҳайдарова иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
📌Ҳамроҳ касалликларнинг зотилжам билан бирга кечишида қандай муолажалар қилинади?
📌Қандли диабетга қалинган беморда коронавируснинг кечиши қандай?
📌Қандли диабетга чалинган беморларни эмлашда нималарга эътибор бериш лозим?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР РЕЖАЛИ ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШЛАРНИ ҚАЧОН ОЛАДИ?
Коронавирус инфекциясига чалинган болалар режали профилактик эмлашларни олиши мумкинми ёки йўқ – бу бугун аксарият ёш оналарни ўйлантираётган энг муҳим саволлардан бири, десак муболаға бўлмайди.
ССВ Матбуот хизмати ушбу савол юзасидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия АБДУЖАББАРОВАГА мурожаат қилди.
— Режали эмлаш ёшидаги (0-16 ойликгача) болалар коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтда навбатдаги режали эмлаш тўхтатиб турилади, — дейди З.АБДУЖАББАРОВА. — Агар уларда касаллик енгил ёки ўрта оғир даражада кечган бўлса, бундай болалар касалликдан тўлиқ тузалганидан сўнг 14 кундан кейин режа асосида профилактик эмлашларни давом эттиришлари мумкин.
Бироқ агар болада “COVID-19” инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада кечган бўлса ва касалликдан сўнг тананинг турли аъзоларида асоратлар кузатилса, бундай ҳолларда уларга эмлашни давом эттиришга индивидуал тарзда ёндошиш лозим бўлади. Яъни, бола “COVID-19” инфекциясидан тўлиқ тузалгандан сўнг ҳудудий поликлиникада бир неча тор мутахассислардан иборат махсус иммунологик комиссия тузилади.
Комиссия таркибига бола танасида касалликдан кейинги асоратлардан келиб чиққан ҳолда невропатолог, кардиолог, нефролог ва бошқа торл мутахассислар жалб этилади ва ана шу комиссиянинг хулосаси билан у режали равишда эмланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда туғилган кунини нишонлаётган мурғак болакай шу куни яқинларидан совға-саломлар олади, хурсандлигидан қувнаб-сакраб юради.
Аммо 4 ёшга тўлган Икромжонга бу сафар ана шундай қувончли онлар насиб этмади. Афсуски, у туғилган кунини бу йил шифохонада, сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда қарши олмоқда. Унга ҳозир совғалар эмас, тоза ҳаводан тўйиб нафас олиши муҳим. Мурғак вужуд коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда.
"O'zbekiston 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу телелавҳа кўпчилик юртдошларимиз учун огоҳлик қўнғироғи бўлса, ажаб эмас.