Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар Миришкор тумани мисолида.
#2sep #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
#2sep #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича янги дастур ишлаб чиқилади
📋 Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти билан биргаликда икки ой муддатда 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастурини ишлаб чиқади.
📌 Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:
🎥 соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган йилига 25 тагача промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрлаш;
📲 уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юбориш;
🏆 журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили “Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси” танловини ўтказиш;
✈️ 🚞 бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилиш, радиомаслаҳатлар тақдим қилиш ва буклетлар тарқатишни таъминлаш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади
🗂 Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги фармонга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида қуйидагиларга асосий эътиборни қаратган ҳолда “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилишини таъминлайди:
✅ аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш;
✅ фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш;
✅ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш;
✅ ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш;
✅ соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш;
✅ замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш;
✅ кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш;
✅ хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
✅ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
✅ фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади
♻️ Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади:
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
📌 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
‼️ Мазкур муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.
💊 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.
🩺 Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради.
🗓 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.
⚖ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.
✅ Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

❗️Президент фармони: Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади
🗓 Янги фармон асосида:
2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.
📌 Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
♻️ Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади.
❗️Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"Телеграм" мессенжеридаги “Keshnews” каналида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида артезиан қудуғи минорасида ичимлик суви бекорга оқиб ётганлиги танқид қилинган.
Мазкур ҳолат дарҳол назоратга олиниб, сув оқиши тўхтатилди. Мутасаддилар исрофгарчиликка йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
▶️ @qashqadaryo_ssb

"Телеграм" мессенжеридаги "Keshnews" каналида Шаҳрисабз тумани болалар шифохонаси ҳудудидаги чиқиндихонада чиқиндилар йиғилиб қолганлиги танқид қилинган.
Аниқланишича, мазкур чиқиндихонадан чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳудуддаги «БИСАЙ» МЧЖ билан шартнома тузилган.
МЧЖ маъмурияти мазкур шартнома талаблари бузилаётганлиги ҳақида огоҳлантирилганидан кейин
муаммо бартараф этилиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Шунингдек, мазкур масалани доимий назоратга олиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади
2023 йил 8 сентябрда “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
📍 https://uza.uz/posts/518267
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ССВ: Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди
Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди.
Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди.
Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда эҳтиётсизлик оқибатида уксус ичириб қўйилган 8 ойлик гўдакнинг яқинлари томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали ходимлари беморга совуққонлик билан қарашаётгани қайд этилган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Шаҳрисабзлик 2023 йил 7 февралда туғилган бемор И. Х. РШТЁИМ Қашқадарё филиали реанимация бўлимига 2023 йил 9 сентябрь куни соат 15:32 да оғир аҳволда олиб келинган. Ота-онасининг сўзларига кўра, шу куни соат 12 лар атрофида назоратсизлик ва эҳтиётсизлик оқибатида гўдакка сувда эритилмаган юқори концентрацияли сирка кислотаси ичирилган. Оқибатда аҳволи оғирлашган гўдак дастлаб Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмаси болалар шифохонасига келтирилган. Сўнг филиалга юборилган.
Беморга: «Сирка кислотасидан ўткир заҳарланиш. Оғиз бўшлиғи, лаблари, ҳалқум, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач шиллиқ қаватларининг 1-2 даражали кимёвий куйиши.Токсик нефрит, токсик миокардит, токсик пневмония» ташхиси қўйилиб, реанимация бўлимига ётқизилган ва стандарт бўйича интенсив даво муолажалари бажарилмоқда.
Касалликнинг 2-суткасида юқори нафас йўллари куйиши натижасида юқори нафас йўллари стенози ва шиши ривожланиб, беморда нафас етишмовчилиги 3-даражаси ва юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида тўсатдан юрак тўхташи кузатилди. Интенсив реанимацион чоралар кўрилганидан сўнг юрак уриши тикланди ва бемор сунъий нафас аппаратига ўтказилди. Беморда стандарт асосида тўлиқ реанимацион чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мурожаатда беморга тиббий хизмат кўрсатган шифокорлар шаънига (масалан, "супер-контракт"да ўқиган" қабилида) асоссиз гаплар айтилган. Ваҳоланки, улар кўп йиллик тажрибага эга бўлган, олий тоифали врачлар ҳисобланади. ЛОР шифокор санитар авиация йўналиши орқали олиб келинган, гўдакнинг аҳволи оғирлиги сабабли у тўғридан-тўғри реанимация бўлимига келиб, формасиз бўлса ҳам шошилинч ёрдам кўрсатишни лозим деб топган.
Шундан сўнг токсиколог, реаниматолог, комбустиолог, болалар хирурги ва бошқа мутахассислар иштирокида консилиум ўтказилган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассисларидан телемедицина орқали тегишли тавсиялар олинмоқда.
Таъкидлаш зарурки, 7 ойлик чақалоқ учун ушбу ҳолат ўта оғир ҳисобланади. Бола организми ҳали бундай жароҳатни кўтариши қийин. Бемор тана ҳароратининг кўтарилиши токсик пневмония билан боғлиқ.
Ҳозирда вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, гўдакнинг аҳволи касалликни кечиши, юзага келган асоратлар сабабли оғирлигича қолмоқда.
Ижтимоий тармоқларда видеомурожаат билан чиқаётган беморнинг яқинларидан вазият нечоғлик мураккаб бўлмасин, эҳтиросга берилмасдан ҳолатни тўғри баҳолашлари ва қонун доирасида иш тутишлари сўралади.

"Ўзбекистон — 2030" стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қандай ислоҳотлар белгиланди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан "Ўзбекистон — 2030" стратегияси тасдиқланди.
Унда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ислоҳотлар белгиланган.
📊 Стратегияга асосан, 2023 йилгача аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
💰 Шунингдек, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади.
🫀 Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробарга камайтириш кўзда тутилган.
📉 Шунингдек, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг нафар аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган.
💻 Бундан ташқари, 7 йил ичида тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш кўзланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан "Ўзбекистон — 2030" стратегияси тасдиқланди.
Унда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ислоҳотлар белгиланган.
📊 Стратегияга асосан, 2023 йилгача аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
💰 Шунингдек, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади.
🫀 Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробарга камайтириш кўзда тутилган.
📉 Шунингдек, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг нафар аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган.
💻 Бундан ташқари, 7 йил ичида тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш кўзланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
⚡️ ТАЙИНЛОВ
❗️Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президентимизнинг тегишли қарори билан Фаррух Рахимович Шарипов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ф. Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йил Самарқанд давлат тиббиёт институти, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2002-2009 йилларда Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, 2009-2012 йилларда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
2012-2014 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи бўлган. 2015-2016 йилларда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ф. Шарипов 2021 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Президентимизнинг тегишли қарори билан Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ф. Ташпулатов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган.
2006-2007 йилларда “Парвина суғурта” суғурта компанияси Тошкент шаҳри дирекцияси директори, 2007-2010 йилларда “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси менежери, бош менежери лавозимларида меҳнат қилган.
2011-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул вазифаларда ишлаган.
Ф. Ташпулатов 2021 йилдан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

⚡️ТАЙИНЛОВ
Президентимизнинг тегишли қарори билан Олим Муродуллаевич Омонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
О. Омонов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистратура босқичи, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
2005-2011 йилларда “Ўзбектелеком” АК “UzNet” филиали бўлим бошлиғи, 2011-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул лавозимларда меҳнат қилган.
2018-2021 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасида ишлаган.
О. Омонов 2023 йилдан “Чорвоқ” туристик рекреацион зона дирекцияси ДУК директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эътирофга молик ишлар олиб борилмоқда
#11sep #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
#11sep #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Энди врач ва фармацевтларга малака тоифасини бериш аттестациялари онлайн шаклда ўтказилади
✅ Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 сентябрдаги тегишли буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 39 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.
🌐 Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди.
📅 Мазкур янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.
🔍 ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун Марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.
🧭 Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.
⌛️ Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.
📊 Имтиҳон якунида "Random" дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.
💽 Вазирлик томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бир гуруҳ россиялик кардиологлар замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган махсус автотранспорт имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятимизнинг Қарши шаҳри ва Китоб туманида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказдилар.
📹 Қашқадарё вилояти телевидениеси томонидан тайёрланган лавҳада шу хусусда сўз юритилган.
▶️ @qashqadaryo_ssb
📹 Қашқадарё вилояти телевидениеси томонидан тайёрланган лавҳада шу хусусда сўз юритилган.
▶️ @qashqadaryo_ssb
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
#Стратегия_2030
❗️Тиббий мурожаатларнинг 70 фоизи бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилинади
🩻 "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.
🏥 Бу даврда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
🛏 Шунингдек, 2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тиббий мурожаатларнинг 70 фоизи бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилинади
🩻 "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.
🏥 Бу даврда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
🛏 Шунингдек, 2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
#Стратегия_2030
❗️2030 йилга қадар Ўзбекистонда туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади
👶🏻 "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга оширилади.
👦🏻 Болалар ўртасида ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартиради.
👩🏻🍼2030 йилга қадар ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш мақсад қилинган.
🛏 Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.
💊 6-23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 15-35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.
📉 Кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.