Mahallalar uyushmasi raisi Mirishkorda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Бунёдкорликка бурканиб бораётган “Янги Ўзбекистон” массиви

Айни дамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Яккабоғ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ видео тарқалди.

Ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.

Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сони вилоят аҳолиси сонидан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги чақириқдан бошлаб - 60 та этиб белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Муротжон Азимов Қарши шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишмоқда
Бугун, 4-август Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган кун!

Шу сана муносабати билан Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида тантанали тадбир ўтказилди.

Табдир бошида вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, тузилманинг барча ҳарбий хизматчилари ва ходимларини байрам билан самимий қутлади. Халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида машаққатли ва шарафли вазифаларни адо этиб келаётган юрт ўғлонларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, улкан зафарлар тилади.

Шундан сўнг, Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлардан 15 нафарига навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар, 95 нафарига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар ҳамда 10 нафарига кўкрак нишонлари топширилди.

Байрам тадбири концерт дастурларига уланиб, барчага  кўтаринки кайфият бағишлади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X