#Кўкдала_тумани
Ҳокимликнинг
янги биносидаги илк йиғилишда барча туман ва шаҳарлар сектор раҳбарлари иштирок этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Муротжон Азимов Хитойнинг Жиансу провинцияси Чженцзян шаҳри ҳокими (мери) бошчилигидаги делегацияни қабул қилмоқда

Маълумот учун, Жианцу провинцияси губернатори Сюй Кунлинь ҳам 2023 йил вилоятимизга ташриф буюрган эди.
Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки қўллаётган Mutolaa номли янги лойиҳа "Қўрқма" романи асосида ишланган ажойиб ҳужжатли фильмни тақдим этибди.

Кеча тақдимотида айтилишича, бу лойиҳанинг китоб-кино туркумидан биринчи шундай фильм бўлиб, бунақалардан яна тўрттаси тайёр бўлиб, ўнлаб китоб-кинолар устида ишланаётган экан.

Томоша қилинг
https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм Шаҳрисабз тумани «Ҳисорак» сув омборида Катерларга старт берилди
#Эълон Бугун Қарши шаҳрининг 5 та маҳалласи ҳудудида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Газ тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар, шаҳарнинг “Пахтазор“, “Ойдин“, “Нефтчилар“, “Нуристон“ ва “Мустақиллик“ маҳалласидаги 6455 хонадон ва мазкур ҳудудларда 130 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қамаши тумани Майданак тоғ кенгликларида ҳам кеча қор ёғди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
#LIVE Муротжон Азимов ва "Indorama" раҳбари воҳамиз далаларида

Бугун Ўзбекистонга 3 кунлик ташриф билан келган "Indorama Corporation" компанияси раиси Шри Пракаш Лохия (Сингапур) ўрганишларини Қашқадарё вилоятидаги “Indorama Agro” компанияси фаолияти билан танишишдан бошлади.

Ушбу компания Касби ва Нишон туманларида пахта экишнинг янги усуллари ва томчилатиб суғориш тизимини вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда замонавий тизимларини жорий этишда давом этмоқда. Бу эса келгусида фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалладан мўл ҳосил олинишида муҳим аҳамият касб этади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X