Qarshi tuman 10-maktab
173 subscribers
716 photos
325 videos
21 files
454 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўсатдан декабрда қор ёғибди...

Батафсил👇🏻            

👉🏻 @Sara_Xabarlar ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#khyp_fevral

Qarshi tumani Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limiga qarashli 10-umumiy òrta ta'lim maktabida Kasbga yo'naltirish oyligi doirasida òquvchilar UZ.Telekomga sayoxatga olib borildi.
KYPsixolog: D.Qodirova
Forwarded from 🌸Севара Надировна🌸
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Qarshi tumani Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limiga qarashli 10-umumiy o'rta ta'lim maktabida 24-fevral kuni navbatdagi ota-onalar yig'ilishi tashkil qilindi.Unda  2024-yil  5-fevral kuni O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyev raisligida o‘tkazilgan ijtimoiy sohadagi  ustuvor vazifalarga bag'ishlangan yig'ilishda maktab ta'lim tizimini tahlili  kelgusidagi rejalari haqida, odob-axloq qoidalari haqida, ota-onalar bilan  suhbat o'tkazildi. Yig'ilishni maktab direktori O.Qosimov ochib berdi va o'z fikrlarini o'rtoqlashdi, shu jumladan o'quvchi yoshlarni kitobga oshno qilish haqida suhbatlashildi. Tadbir so'ngida o'quvchilarni qiziqtirish, ota-onalardan o'z farzandlari uchun talabchan bo'lishlari aytib o'tildi va eng faol o'quvchilarning ota-onalarini tashakurnoma va esdalik sovg‘alar bilan taqdirlandi.

MMIBDO ': S.Qurbonova
Forwarded from Конспект
Ойгул унаштирилса, унаштирилган йигити билан қучоқлашиб бўй-бўй суратларини ижтимоий тармоқларга улашади.
Шуҳрат уйланиб хотинининг расмини профил сурати қилади.
Наргиза фарзанд кўради, инстаграмдан тортиб ватсабу телеграмларгача боласининг суратларини қўйиб "Маша Аллоҳ" дейди.
Кумуш эрининг бозорлигини музлаткичга чиройли тахлаб, суратга олади, инстаграмда улашганида юздан ортиқ "лайк" келиши учун.
Зуҳра емакхонага борса, овқатлари совугунча чиройли фонли сурат олишга уринади.
Хуллас, маҳрамият, андишаю ҳаё ер билан битта бўлди.
Эл-юрт орасида хотини билан ёнма-ён юришга уялган боболаримизнинг набиралари бугун хотинини никоҳлаб олмасдан бурун қучоқлаб ҳаммага кўз кўз қилади.
Пишираётган таоми қўшнининг бурнига сезилишидан истиҳола қилган момоларимизнинг набиралари еган-ичганидан тортиб, ич кийимларигача интернетда ҳаммага кўрсатадиган бўлди.
Жуфтининг исмини тилга олишдан ҳаё қилган буюкларнинг авлодлари бугун мана шу аҳволда. ''Номаҳрамнинг кўзи тушмасин!'' дея вафот этганида тунда кўмилишни истаган Ҳазрати Фотима ва фотимақалбли қизлардан қандай қилиб бор бўйию вужудини кўз-кўз қилиб суратлар улашадиган қизлар туғилди?
Тор кийинишдан андиша қилган, ўзини, иффатини муҳофаза қилган эркаклар қандай қилиб тор почали шимлар киядиган, танасининг ҳамма жойини элга кўрсатадиган кийимларда бемалол юрадиган эркакларга айланди?..
Ҳаё ҳисси билан кўзи ёригунича ҳомиладорлигини яширишга уринган оналардан, тор кийимлар билан ҳаётда ва ижтимоий тармоқда қаппайган қорнини кўз-кўз қиладиган оналар қандай кўпайди?
Биз қандай қилиб, маҳрамият рашкининг шарму ҳаёси билан танилган аждодларнинг маҳрамиятни билмаган, рашки йўқ, шарму ҳаёдан маҳрум авлодлари бўлдик?

Кеча ва бугун ўзгариб кетган қадриятларимиз ва ҳаёт тарзимизни ислоҳ қилишни аввал ўзимиздан бошламоғимиз керакмикин?...

* Ижтимоий тармоқларда эримиз (хотинимиз) билан қучоқлашиб турган суратимизни жойламаслигимиз — ёлғизлигимизни англатмайди.
* Интернетда болаларимизнинг суратларини қўйиб тил учида "Маша Аллоҳ"лар қабул қилишга иштиёқманд эмаслигимиз — бефарзандлигимизни билдирмайди.
* Ижтимоий тармоқларда овқатланаётганимиздаги суратларни баҳам кўрмаслигимиз, бизнинг оч ёхуд емакхоналарга бормаслигимизни билдирмайди.
* "Бу ишни қилдим!", "Фалонча ютуққа эришдим!", "Писмадон жойларга бордим!" дея мақтаниб блогпостлар қўймаслигимиз — бекорчилигимизга ишора эмас.

Биз ўзимизга берилган ҳамма нарса, нафасдан тортиб токи мана шу сўзларни ёзаётганда клавиатурани босаётгандаги бармоқларимизнинг ҳаракати ҳам шак-шубҳасиз Аллоҳдан эканини яхши биламиз! Бизнинг ҳеч нимамиз йўқ! Ҳеч нарсага қодир эмасмиз! Бўйнимиздан миямизгача мингларча томиру томирчалар борган. Биттаси узилса ё жинни бўламиз, ё ўламиз. Нимамизга бунча ишонамизу, нимамизни мақтаб кўз-кўз қиламиз?!

Умида Азиз

@konspektor
Forwarded from Конспект
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз.. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз.

Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...

Аммо... Аммо, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...

Бугунингизни қадрланг! Аслида, энг яхши кун- бугундир!

Ориф Таскин ("Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан)

@konspektor
Forwarded from Конспект
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.

@konspektor
Forwarded from Конспект
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."

Муҳаммад Башир Иброҳимий

@konspektor
Forwarded from QASHQADARYO AHLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги ўқувчиларга ҳаёт танловини кўндаланг қўйишнинг амалий кўриниши.

Балки шунинг учун Хитой дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлар қаторида бўлса керак.

Бизда шунақа қилса, ота-оналар ўқитувчини қарғаб, мактабга жанжал қилиб келса керак.

Балки шунинг учун ҳам бугун биз бутун дунёга энг арзон ишчи кучини етказиб берадиган давлат бўлсак керак.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даданг келаяпти десалар онам...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Forwarded from Конспект
Агар эркак киши сизнинг кетиб қолишингиз, йиғингиз ёки йўқлигингиздан қийналади, дейишса ишонманг. Эркакларни уч ҳолатгина қийнайди:
1) Оналарининг вафоти.
2) Ишдан бўшашлари.
3) Машиналарининг чизилиши.

@konspektor
Forwarded from Dilafruz Boysariyeva Eshnazarovna
🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠
Ассалому алайкум.
Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз.
Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар.
Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган.
Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани.
Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти.
Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими?
Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ.
Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик.
Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган.
Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган.
Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин.
5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин.
Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман.
Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин.
Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос.

ушбу постни улашишда   кўмаклашинг ҳурматли ҳaмкacблар.

🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Конспект
Ҳақиқий бахт формуласи:

10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди.

— Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим.

Онамнинг насиҳатлари:
— Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширинсўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин!

Акам:
— Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда...

Опам:
— Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди!

Отам:
— Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!

@konspektor
Forwarded from Конспект
Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай?

Мен дедим:
- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан
- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради
- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан
- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан
- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан
- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан
- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан.
- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан
- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан
- Илм олишига шароит қилиб берасан
- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан)))

Фаизиддин Мўмин

@konspektor