Qashqadaryo 24/7
17.3K subscribers
8.59K photos
3.78K videos
60 files
10.4K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Битта директорни ўғли одамларни урса, битта замдиректорни ўғли ўқитувчини урса, бу директорлар билан шуғулланадиган Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси оғир аҳволга келиб қолибди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Шохнур Оққузиев ўқувчилардан бирига паст баҳо қўйгани учун, ўқувчининг акалари тарафидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. 100 километрлик масофа, Қарши туманидан Чироқчи туманига қатнаб ишлайдиган Шохнур Оққузиев билан бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев онлайн режимда мулоқот қилиш жараёнида қизиқ ҳолат рўй берди. Шу шифохонада Миришкор тумани Помуқ қишлоғида яшовчи фуқаро ҳам даволанаётган бўлиб, у ҳам ўз ҳудудидаги мактаб директорининг ўғиллари тарафидан калтакланиб ногиронга айланиб қолганини вилоят ҳокимига айтиб берди. Вилоят ҳокими бу воқеаларни ўзи назоратга олишини айтиб, Қашқадарё халқ таълими бошқармаси фаолиятидан қаттиқ норози бўлди. Батафсил репортажни мана бу ердан кўришингиз мумкин.
⚡️"Бухоро – Қарши" йўналишли такси йўналиши ҳаракати ташкил этилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида Бухоро – Қарши йўналишли такси йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

🚏 Микроавтобуслар қатнови “Шарқ” бош бекатидан бошланиб, Қарши автостанциясида якунланади. Ушбу йўналишда йўлкира ҳақи 30 000 сўм.

https://t.me/qarshiliklar
Рамазон тақвими

Қашқадарё вилояти учун
.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳридаги айрим МФЙ лар иккига бўлиниб, янги маҳаллалар ташкил қилинади

Айтишларича, Қарши шаҳрида маҳаллалар сони 4 тага кўпайиши кутилмоқда. Отчопар маҳалласи иккига бўлиниб, Бунёдкор маҳалласи ташкил бўлмоқда. Арабхона маҳалласи иккига бўлиниб, Арабтепа маҳалласи ташкил этилмоқда. Нуристон маҳалласи иккига бўлиниб, Нурлийўл маҳалласи ташкил бўлади. Ойдин маҳалласи иккига бўлиниб, Янгиҳаёт маҳалласи ташкил бўлиши режалаштирилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Қарши шаҳрининг айрим маҳаллалари электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

Жорий йилнинг 13 апрел куни, Шифокор ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қарши шаҳрининг Истиқлол, Чўлқувар, Нахшаб МФЙ ҳудудларида, соат 13:00 дан 15:00 гача электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда

Айтишларича, ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун, Қамаши тумани прокурори ўз лавозимидан озод қилинади.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб бериладиШавкат Мирзиёев

https://t.me/qarshiliklar
Ёшларга оид ташкилотлар ёки маҳалла вакиллари сизни муаммоларингиз билан қизиқиб гаплашишганми? (Сўровнома 18-30 ёшлилар учун)
Final Results
13%
Ҳа
66%
Йўқ
20%
Барибир натижа бўлишига ишончим йўқ
Qashqadaryo 24/7
Зойир Мирзаев: Битта директорни ўғли одамларни урса, битта замдиректорни ўғли ўқитувчини урса, бу директорлар билан шуғулланадиган Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси оғир аҳволга келиб қолибди Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим…
Чироқчи тумани 134-мактаб ўқитувчиси Оққузиев Шохнурни урган безориларга қарши жиноий иш қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жорий йилнинг 12 апрель куни ЎзР ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман прокуратураси маълум қилди.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Ёшларга оид ташкилотлар ёки маҳалла вакиллари сизни муаммоларингиз билан қизиқиб гаплашишганми? (Сўровнома 18-30 ёшлилар учун)
Ёшларга оид сўровномамиз якунланди. Натижалар ўта қониқарсиз.

Кеча каналимиз орқали, «Ёшларга оид ташкилотлар ёки маҳалла вакиллари сизни муаммоларингиз билан қизиқишганми?» деган ижтимоий сўровнома ўтказдик. 12 соат ичида 2035 нафар фуқароларимиз ўз овозларини беришди. Сўровнома натижаларига кўра, 16 фоиз ёшлар сўровномага «Ҳа» деб жавоб беришган бўлса, 67 фоиз ёшлар «Йўқ», 20 фоиз ёшлар эса барибир натижа бўлишига ишонмаймиз деб овоз беришибди. Бу жуда ёмон, жудаям. Ишни бугундан, ҳозирдан тўғри ташкил қилиш лозим. Ёшларга оид ташкилотлар ходимлари шинамгина хоналарини қулфлаб, жойларга чиқиб ёшларни муаммо ва таклифларини ўрганишлари лозим. Ҳали ёшсиз, ўша юмшоқ креслоларда кунлаб ўтирадиган пайтлар ҳам келади. Ҳозир эса ишлаш керак. Давлат оғир синовларга дуч келган пайтда тиргак бўлмасангиз, қачон тиргак бўласиз? Маҳалла тизимида ишлайдиганларгаям шу гап, маҳалла биноси «пенсиясини кутаётган қариялар штаби»га айланиб қолган, маҳалла биносида ёшларни кўрмайсиз. Чунки ёшлар муаммосини маҳалла ечишига ишонмайди. Кўпроқ ёшлар билан ишлаш керак, хар бир хонадондаги ёшларни тинглаш керак. Нега ёшлар ўртасида товламачилик, фирибгарлик жиноятлари кўпаймоқда? Уларни катталар тингламагани учун. Тўғри, кўп йиллар давомида тўпланиб келган муаммоларни дарров ечиш имконсиз, лекин барибир ҳаракат қилиш керак. Давлатимизнинг эртанги куни, келажаги ёшларга боғлиқ. Бугун ёшларга тиргак бўлсак, эртага ўзини тутиб олган ёшлар давлатга тиргак бўлади.
⚡️Қарши шаҳрининг айрим маҳаллалари электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

Жорий йилнинг 14 апрел куни, режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қарши шаҳрининг Ғофур Ғулом, Кат МФЙлар ҳудудининг бир қисми электр таъминотида соат 12:00 дан 13:00 гача вақтинчалик узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаат қилишлари кутилмоқда

Бугун, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка мурожаат қилади. Мурожаат давомида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, вилоятнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини ошириш борасида амалга оширилиши режалаштирилаётган дастурлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Бирорта фаол, бирорта сектор раҳбари, бирорта депутат, мана бу тадбиркор тайёр лойиҳасига яраша кредитини ололмаяпти, ўзим шуғулланиб шуни кредит масаласини ҳал қилиб бераман деб ташаббус билан чиқмади шу пайтгача.

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаатидан.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Сектор раҳбарлари ёнига кунига кўп фуқароларимиз иш сўраб келяпти. Одамларга ҳар сафар баҳона қилгунча, бир кунда 1 нафар тадбиркорни масаласини ҳал қилсангиз, 5-6 нафар фуқаро ишли бўлади. Банк билан банк тилида гаплаша олсангиз, ер ажратиш масаласида қонунчиликни аввало ўзингиз тушунсангиз. Афсуски конунчиликни кўп сектор раҳбарларини ўзиям тушунмайди.

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаатидан.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаатлари бошланди. https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Нега ишламайдиган шаҳар ва туман ҳокимлари лавозимида ўтириши керак? Айрим ҳокимларни лавозимидан озод қилиш масаласини тез орада кўриб чиқамиз

Вилоят ҳокими йиғилиш давомида жорий йилнинг 8 апрел куни Президент иштирокидаги селектор пайтида ўзининг ҳайфсан олганлигини адолатли қарор деб билишини, тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган шаҳар ва туман ҳокимларини эса, ишдан бўшатиш ҳақида тез орада сессияда кўриб чиқилишини маълум қилди.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Тиббиёт техникумларини битирган ёшларга янги штатлар очилмоқда. Улар иш билан таъминланади

Вилоят ҳокими йиғилиш давомида, Президент топшириғи асосида тиббиёт техникумини битирган ёшлар учун минглаб штат ўринлари очилаётганини, маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари ишга кириш истагида бўлган тиббиёт ходимлари рўйхатларини тезроқ шакллантириш кераклигини айтиб ўтди.

https://t.me/qarshiliklar
Суперлига, 6-тур

Насаф 6-0 Сурхон

Ғалаба муборак, аждарлар.


Гол видеоси: Championat.asia

https://t.me/qarshiliklar
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинади

Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 20-апрель куни, соат 16-00да Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ярмаркада минглаб бўш иш ўринлари сизни кутмоқда.

Мурожаат учун телефон рақамлари: +99899 620-23-27, +99890 428-22-90
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
У ишлай олмайман, менга пул беринглар, уй беринглар, нон беринглар демади. У меҳнат қилди. Боқимандаликка рози бўлмади.

У шу ҳолатида 3 нафар фарзандини катта қилди. Бизчи? Давангирдай эркаклар уйда ётиб, давлатдан қандай қилиб пул ундирсак деб ўйлаймиз. Эҳҳҳ....

https://t.me/qarshiliklar