Qora Qargʻa | Yangiliklar
226 subscribers
11.7K photos
8.53K videos
7 files
402 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!

АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

Эртага, 5-июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🔸Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
❗️Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди.

31 май куни соат 06:30 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Истиқлол кўчаси, 1-уй олдидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи йигитнинг жасади осилган ҳолда топилгaн.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ, ижтимоий тармоқларда марҳум қимор ўйинларида катта миқдорда қарзга ботгани ҳақида расмий тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Аммо бу бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

‼️🚗 Ҳайдовчилар учун муҳим!
Ҳозирча тезликни оширганлик учун жарима баллари берилмайди

Радарга тушсангиз, аввалгидек фақат жарима тўлайсиз. Балл тизими 2027 йилдан бошланиши мумкин.

Фақат инсон ҳаётига хавф туғдирувчи қоидабузарликларда, инспектор расмий баённома тузсагина балл берилади.

Бу видеони вилоятларга қатнайдиган танишларингизга юборинг — ҳар сафар 2-3 та радарга тушадиганлар билиб қўйсин!
🌳 Yandex Uzbekistan ҳар бир километрни дарахтга айлантиради

Одатий сафар ҳам яхшиликка айланиши мумкин. 2–8 июнь кунлари Yandex Uzbekistan ҳар бир км учун 100 сўм маблағни:
— электроскутер,
— электромобил (Электро тарифи),
— ёки йўлдош билан сафар (Бирга тарифи) орқали
дархол Тошкентни кўкаламзорлаштиришга йўналтиради.

Ҳар бир км — тоза ҳаво ва яшил шаҳар учун ҳисса.

🍂 Куз мавсумида жамланган маблағлар билан дарахтлар экилади.

Экологик транспортни танланг — ва ҳаракатингиз орқали Тошкент келажагини ўзгартиринг
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди

Телеграм-каналларда тўрт киши одамлар кўз ўнгида бир кишини қўл ва оёқларидан кўтариб, милтилловчи чироқлари ёқилган «Мерседес» юкхонасига солгани акс этган видеолар тарқалди. Улар Росгвардиянинг чеченистонлик ходимлари, олиб кетилган шахс эса асли армани тадбиркор Арег Шепихин бўлиб чиқди. Чеченистон расмийлари «у ўғирланмагани, балки қўлга олингани»ни маълум қилди. У видеоларида мусулмонларни, жумладан чеченлар ва доғистонликларни ҳақоратлаб келган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Сирдарёда маст ҳолда машина ҳайдаган шахс 3 йилга "права"сидан маҳрум қилинди

Унга шунингдек БҲМнинг 40 баравари — 15 млн сўм миқдорида жарима ҳам тайинланди.

Машина эса жарима майдонига жойлаштирилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қойил

6 та қизи бор отага қизлари машина совға қилишибди.👏

Ўғлим йўқ деб ўксинманг, қиз фарзанд ҳам ўғил боладан кам эмас!


@Qarga_uzb
ВАЗ-2103 автоуловининг Нидерландия учун чиқарилган автомат коробка билан таъминланган версияси. Бу версиядан атиги 100 та нусха ишлаб чиқарилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

Энди уларни депортация, жарима ва 10 йил давомида мамлакатга киришининг тақиқланиши каби жазо чоралари кутмоқда.

Яқинларга ҳам юбориб огоҳлантириб қўямиз!
Исландия собиқ президенти миллий Тингвеллир боғига гид бўлиб ишга кирди

У хизмат кўрсатиш марказида саволларга жавоб беради ва экскурсиялар ўтказади.

Мен учун бу жой ва Исландия тарихи билан ўртоқлашиш катта шараф. Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти менинг кимлигимни билмайди ва бу ажойиб, деган Ёханнессон.
❗️Эртага, 5-июн куни, давлат олийгоҳларида абитуриентлар қабул бошланади

Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25-июнгача бўлиб ўтади.

ℹ️ ЭСЛАТМА: эртадан бошлаб фақат фанлар мажмуаси танланади холос. Яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Лекин университет ёки йўналишни танламайди.

Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни ўзи ҳал қилади.

Абитуриент танишларга юбориб қўямиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Қариганимда рохат кўраман, хозир қаттиқ ишлашим керак деганлар адашади

Ёшлигида, белида қуввати борида рохат фароғатни хис қилмаган, қариганда хам хис қилиши қийин

Фақат иш-иш деб юрган танишларга юбориб қўямиз
Жигули мавзусини давом эттирамиз...😄

ВАЗ заводи ёнидаги янги "Жигули" лар, Тольятти, 1979-йил.
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида 11 тонна қимматбаҳо металл сотган ҳолда жаҳонда энг кўп олтин сотувчиси бўлди, дея маълум қилди Жаҳон олтин кенгаши.
"Мастлар учун саватча".

1960-йиллари Истамбулдаги барларда мастларни ўз уйларига элтиб қўядиган махсус кишилар йўллаб қўйилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ ТУТУЛАДИГАН РЎЗАНИНГ САВОБИ


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
⚡️😍Агар опа-синглингиз бўлса, сизда руҳан саломатлик кучлироқ бўлади — изланишлар.

Тажрибада икки ёки ундан ортиқ болали 400 га яқин оила иштирок этди. Олимларга кўра, опа-сингилларни бор бўлиши альтруизм ва яқинлар учун ҳамдардликни ривожлантиришга ёрдам беради
.

Опа-синглиси борларга ташлаб қўямиз. Уларни асраб-авайлаб, қадрларига етиб юришсин😉
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
❗️Водий перевалда "мега" пробка. Байрам арафасида ҳамма уйига қайтяпти.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинг.

👉 @Qarga_uzb